islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

«ҲИРЗУЛ АМОНИЙ ВА ВАЖҲУТ ТАҲОНИЙ ФИЙ ҚИРОАТ АС САБЪУЛ – МАСОНИЙ» асарининг ёзилиш услуби ва унга битилган шарҳлар

Бугунги кунда дунё мусулмонларини илмга чанқоқликлари ва турли илмларни эгаллаш учун сай-харакат қилаётганлари эътиборни ўзига жалб этмоқда. Улар Қуръони карим, Ҳадиси шариф, фиқҳ, тафсир, усулул фиқҳ, ислом тарихини ўрганиш йўлида жадал ҳаракат қилмоқдалар. Жумладан, мусулмон юртдошларимиз ҳам илм йўлида изланишлар олиб бормоқдалар. Юртимиз уламолари қаламига мансуб чоп этилаётган қатор китоблар юртдошларимизнинг илмга бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилиб келмоқда. Дунёнинг турли ўлкаларида, жумладан Ватанимиз Ўзбекистонда ҳам турли фанлар қаторида Қироат илмига бўлган қизиқиш беқиёс. Қироат илмини ўрганишда қорилар устози, муттақинлар пешвоси бўлган Имом Шотибийнинг “Ҳирзул Амоний” асарлари муҳим манба саналади. Имом Шотибий Қироат илми, ҳадиси шариф, тафсир илмларининг билимдони, шунингдек наҳв илмида ҳам таниқли олим бўлган. Имом Шотибий Қуръон илмлари имоми, Қуръон билан насиҳат қилувчи насиҳатгўй йўлбошчи бўлиши билан бирга, ҳадис ёд олишда ҳам нодир инсон бўлган. Имом турли соҳаларда ижод қилганига қарамасдан, қироат илми соҳасига алоҳида эҳтиром ва эътибор билан қараган ва Қироат илмига доир “Ҳирзул Амоний ва Важҳут Таҳоний Фий Қироат Ас Сабъул – Масоний” номли бир минг бир юз етмиш уч мисрадан иборат қасида китобларини битганлари. Ушбу асар бизгача етиб келган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам қироатларни ўрганишда муҳим манба сифатида фойдаланилмоқда. Асар шеърий услубда ёзилган бўлиб, байтлардан иборат. Шундан кўриниб турибдики, олим ўзи Андалуслик (ҳозирги Испания) бўлишига қарамасдан, араб шеърият услуби “аруз”ни яхши билган. Асарнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, асардаги байтларнинг барчаси “Лом” ҳарфи билан тугайди. Шунинг учун ҳам асар илм аҳли орасида “Ломия” номи билан ҳам машҳур. Асар 78 бобдан иборат бўлиб, 1173 байтни ўз ичига олган. Асарнинг муқаддимасида муаллиф бошқа асарларда учрамайдиган услубни қўллаганини кўрамиз. Улар қироат имомлари ва ровийларининг исмларини номма ном санамаган, балки аввал қироат имомларига, сўнгра иккитадан ровийсига абжад ҳарфларини ёки калималарни рамз-белги сифатида қўйиб чиққан ва уларнинг ҳар бирига маҳорат билан нисбат берган. Ушбу манзумани шориҳлар ўқувчиларга қулай бўлиши учун бобларга ажратиб, айримлари ички фаслларга ҳам бўлишган. Ҳар бир шориҳўз илм даражаси ва илмий ёндашувидан келиб чиқиб боб ва фаслларга ажратгани боис боб ва фаслларнинг номи ва сони бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Имом Суютий ва Абдул Фаттоҳ Абдул Ғаний ал-Қози биринчи бобни кириш қисми ва рамзлар баёни сифатида 94 байт қилиб шарҳлаганлар. Муҳаммад Абдид Даим Хамис эса қуйидагича фасл ва бўлимларга ажратганлар: Нозимнинг муқаддима ибтидоси; Қуръони азимнинг баъзи сифатлари; Қуръонга амал қилувчи қорининг сифатлари; Қуръон қориси ва Қуръон аҳлининг ўрни; Мусаннифнинг қори учун тавсиялари; Қуръонни мутавотир нақл қилишга киришганларни дуо қилиш; Қуръонни мутавотир нақл қилишда машҳур бўлган белгилар; Етти қироат имомлари ва ровийларининг таржимаи ҳоллари; Истелоҳлар ҳақидаги фасл; Ҳукмлар турларининг баёни ҳақидаги фасл; Қасидани номлаш ва унинг мадҳи ҳақидаги фасл; Нидо (дуо) ва умид; Қуръон сари ҳидоят топишларига сабаб бўлувчиларнинг ҳаққига дуо ва умид; Имом Шотибийнинг “Ҳирзул Амоний ва Важҳут Таҳоний Фий Қироат Ас Сабъул-Масоний” асарларига жуда кўплаб шарҳлар битилган. Улардан, Абул-Ҳасан Илмуддин Али ибн Муҳаммад ибн Абдуссамад Ал-Ҳамадоний ас-Саховий (1159-1246) қаламига мансуб “Фатҳ ал-васид”, Муҳибуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳасан ал-Бағдодий аш-Шофеъий (1182-1246)нинг “Шарҳ аш-Шотибий”-1 , Рашидуддин Абу Юсуф ал-Мунтажаб (Ҳусайн) ибн Абдулизз ибн Яъқуб ал-Ҳамадоний (ваф.643/1246)нинг “Ад Дуррат ал Фарида” шарҳи, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад Юсуф ал-Фаъсий ал-Муқиррий (1185-1258) ёзган шарҳ “Ал Лаолий ал-фарида”, Абу Шома кунияси билан машҳур бўлган олим – Абдурраҳмон Абу Шома ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Мақдисий ад-Димашқий аш-Шофеъий (1202-1267) қаламига мансуб шарҳ “Иброз ал Маоний”, Жамолиддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Малик ал-Жайёний ан-Наҳвий (1204-1274) битган шарҳ “Ҳавз ал Маоний”, Муҳаммад Шўла номи билан машҳур бўлган қироат олими Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мавсилий ал-Ҳанбалий (1226-1258) ёзган шарҳ “Канз ал Маоний”-1, яна кўплаб уламолар томонидан ёзилган “Ал Муҳнад ал Қози”,“Шарҳ аш-Шотибий”-2, “Кашф ар-Румуз”, “Канз ал Маоний”-2, “Ас-Суръа”, “Фароид ал-Маоний”, “Шарҳ аш-Шотибий”-3, “Шарҳ аш-Шотибий”-4, “Шарҳ аш-Шотибий”-5, “Шарҳ аш-Шотибий”-6, “Шарҳ аш-Шотибий”-7, “Ал-Иқд ан-Назид”, “Мубарриз ал-Маоний”, “Назм ад-Дур ал-Жило”, “Ал-Жавҳар ан-Назид”, “Танқиҳ ал-Усул”, “Сирож ал-Қори”, “Шарҳ аш Шотибий”-8, “Исбол ал-Кисо”, “Талҳис ал-Маоний”, “ал-Абқарий”, “Шарҳ аш Шотибий”-9, “Шарҳ аш Шотибий”-10, “Шарҳ аш Шотибий”-11,“Фатҳ ад-Доний”-1, “Фатҳ ад-Доний”-2, “Ал-Ғоят” номли шарҳлари битилган бўлиб, асарга булардан бошқа яна кўплаб шарҳлар битилган. У шарҳларнинг барчаси ўзига хос ва ўз услубига эга, шунингдек, уларда асарнинг бошқа шарҳларда учрамаган қирраларини очиб беришга...

Росулуллоҳни у зотга манзур суратда ҳимоя этайлик!

Шу кунларда ҳамма ўз фикру мулоҳазасини билдириб турган воқеага мен ҳам ўзимнинг шахсий фикримни билдирсам. Бунга ўхшаш ҳолат биринчи бўлмаганидан бу гал айрим мулоҳазаларни айтишга қарор қилдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига вафд ‒ дегация келди. Меҳмонлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шошишди. Уларнинг ичида ёш бўлишига қарамай, Мунзир ибн Оиз Ашаж нарсаларини тартиблаб қўйиб, туясини боғлаб, яхши кийимларини кийиб, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди. Шунда у зот уни чақириб, ёнларига ўтиргиздилар ва: «Сенда Аллоҳ ва Расули суядиган иккита хислат бор: босиқлик ва ҳилм», дедилар. Босиқлик деб таржима қилинган «ал‑анаа ату» сўзи бир ишни қилишда обдон ўйлаб, яхшилаб ўрганиб, шошмасдан иш қилишни, ҳилма эса ўткир ақл билан, мулоймлик билан йўл тутишни билдиради. Охирги уч кун ичида ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик мусулмонларимизнинг тасарруфлари ушбу хислатга зид келди, десак, хато бўлмайди. Биз Аллоҳ ва Расули учун ҳаракат қилар эканмиз, Аллоҳ ва Расулига манзур бўладиган тарзда иш олиб боришимиз керак. Ўша машҳур бўлиб кетган аёлнинг гапи, ифодаси хато эканида шубҳа йўқ. Очиғини айтаман, мен ўша гапни биринчи ўқигандаёқ аслида ҳақорат учун айтилмаган, қандайдир бошқа гапга боғлиқлигини тахмин қилгандим. Чунки муаллиф “Пайғамабаримиз”, “Хадича онамиз”, “Ҳазрат Али”, “Фотима онамиз” деб ёзган эди. Демак, у аслида ҳақорат қилмоқчи эмас ва жуда диндан бехабар ҳам эмас, сийратни анча‑мунча биляпти, Пайғамбаримиз ҳаётини ўқиган. Ўша заҳотиёқ аввал ўша постнинг ўзини ўқиш керак экан, деган хаёл келди. Ўзбек тилида завқи бор одам буни дарҳол фаҳмлайди. Лекин нима бўлганда ҳам, аёл катта хатога йўл қўйди, фикрини тўғри ифода этолмади, ўзи билиб‑билмаган ҳолатда Жанобимизга нисбатан қаттиқ беодоблик қилди, тилига эрк берди. Ўзини билган инсон, масалан, ота‑онасининг исмини ҳам бу тарзда қўлламайди. Бу жиҳатдан опанинг ишини ҳар қанча қораласа бўлар. Аммо ҳар бир ишга ўз баҳосини бериш керак, ошириш ҳам, кам қилиш ҳам зулм бўлади. У аёлни кофирга тенглаштириш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилароқ қасддан масхара қилганлар қаторига қўшиш, яна “нажас”, “ит” ва алламбало ҳақоратлар билан таҳқирлаш ‒ булар ҳеч қанақасига динимиз таълмотларига, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқий мезонларига асло тўғри келмайди. Ана шундай мулоҳазаларни ҳар гал ўқиганда мусулмонларга ичим ачишди, муслумончилигимиздан қанчалар узоқлашиб кетганмиз. Фараз қилинг, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт бўлсалар, шунақа қуюшқондан чиққан тасарруфларни маъқуллармидилар? Йўқ, асло! Чунки у зот ўз ҳаётларида бундан оғир ҳолатларда ҳам ҳалимлик билан йўл тутганлар ва шуни тавсия қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Бир тўда яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, «Ас-сааму ъалайкум», дейишди. Мен буни фаҳмлаб қолиб, «Ва ъалайкумус-сааму вал-лаънату», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳай-ҳай, Оиша! Аллоҳ барча ишда мулойимликни севади», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг нима деганини эшитмадингиз чоғи?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен уларга: «Сизларга ҳам», дедим-ку», дедилар». «Ас-сааму ъалайкум» – «Сенга ўлим бўлсин», дегани. «Ва ъалайкумус-сааму вал-лаънату» – «Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин», дегани. «Ва ъалайкум» – «Сизларга ҳам», деганидир. Оиша розияллоҳу анҳо яҳудийларнинг салом беришда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга, у зотга зарар етказишга ҳаракат қилаётганидан дарғазаб бўлиб, уларнинг қаршиғига қарғиш билан жавоб қайтардилар. У киши буни қасос ўрнида жоиз санаган эди. Аммо жавобда лаънатни ҳам қўшимча қилдилар. Набий соллаллоҳу...

Уламолар наздида вақтнинг қадри (1-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم Бу кичкинагина номнинг ўзига гапларни жалб қиладиган катта ва кўп маънолардан иборат тарафлари бор. Фалсафачилар, тижоратчилар, деҳқонлар, хунармандлар, аскарлар, сиёсатчилар, ёшлар-у, қарилар, толиби илмлар-у, илм аҳлларининг ҳар бирлари наздида вақтнинг ўзига хос қадри бор. Мен сўзимни  толиби илмлар ва илм аҳллари наздидаги “Вақтнинг қадри”гагина хослайман. Бу уринишимдан толиби илмларнинг ҳимматлари сустлашган бугунги кунда азми қарорли ёш илм толиби бўлган ўсмирларнинг ҳимматига туртки ва рағбат бўлишини умид қилдим. Тиришқоқларнинг мақсадлари секинлаб қолиб, илм учун ёниб ҳаракат қиладиган талабларнинг топилиши нодир бўлиб қолди. Зийраклик ва зукколик йўқолиб, дангасалик ва лоқайдлик ҳукм сура бошлади. Бунинг оқибатида илм аҳлларининг сафларида заифлик ва ортта қолиш кўриниб қолди. Бандаларига Аллоҳнинг неъмати сон-саноқсиздир. Уларни санаб чиқишга ёки идрок қилишга башариятнинг умуман имкони йўқ. Бунга неъматларнинг кўплиги, бардавомлиги, осонгина эришилиши,  Аллоҳ таолонинг узликсиз бериб туриши ва инсонларнинг уларга турли йўллар билан етишиши сабабдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Aгaр Aллoҳнинг нeъмaт(лaр)ини сaнaсaнгизлaр, сaнoғигa етa oлмaйсизлaр. Ҳaқиқaтaн, инсoн ўтa зoлим вa жудa нoшукрдир”  (Иброҳим, 34). НЕЪМАТНИНГ АСЛЛАРИ ВА ФАРЪЛАРИ Неъматлар аслий ва фаръий бўлади. Фаръий неъматлар илм, жисм ва мол-мулкдаги кенглик, кечаларни қоим қилиш, Қуръон тиловатини кўпайтириш, Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш каби нафл ибодатларда бардавом бўлиш, юз, қўл ва оёқлардаги фитрий суннатларни муҳофаза қилиш, эркаклар учун жамоат жойларда хушбўй суртиш, бир бирига йўлиққанда қўл бериб кўришиш, масжидга ўнг оёқ билан кириш, ундан чап оёқ билан чиқиш, йўлдан азиятларни олиб ташлаш каби суннат амалларни ва шунга ўхшаш одоб, суннат, мустаҳаб ва баъзи вожибларни бардавом қилишдир. Буларнинг барчаси неъматларнинг фаръларидир. Буларни биладиганлар наздида неъматларнинг фарълари жуда ҳам кўпдир. НЕЪМАТЛАРНИНГ АСЛЛАРИ Неъматларнинг асллари ҳам сон саноқсиз, кўпдир. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб қилган нарсаларда иймон тақозосига кўра амал қилишдир. Шунингдек саломатлик ва офиятлик неъматларнинг аслларидан бўлиб, қулоқ, кўз, қалб, аъзолар саломатлиги ҳам шулар жумласидандир. Ушбулар инсон ҳаракатининг меҳвари ва ўз вужудидан истифода қилиш тиргагидир. Илм ҳам неъматларнинг аслларидан бўлиб, ўта катта неъмат ҳисобланади. Инсоннинг тарққиёти, дунёвий ва ухровий саодатларининг барчаси унга боғлиқдир. Илм қандай бўлмасин улкан неъматдир. Уни ҳосил қилиш неъмат, ундан фойдаланиш неъмат, у билан фойда етказиш неъмат, уни сақлаш ва келажак авлодларга етказиш неъмат, инсонлар ўртасида уни ёйиш неъмат ва шулар кабиларнинг барчаси нематдир. Неъматларнинг аслларига мисоллар жуда кўп бўлса ҳам вақтнинг қийматини риоя қилиб узундан узоқ зикр қилмайман. ЭНГ КАТТА АСЛИЙ НЕЪМАТ Аслий неъматлардан, балки уларнинг энг буюги ва энг қимматлиси вақтдир. Бу саҳифаларни унинг қиймати ҳақида,  хусусан толиб илм ва аҳли илмларга нисбатан қиймати ҳақида сўзлаш учун жамладим. Вақт ҳаётнинг умри, инсоннинг борлиқ майдони, унинг даври, боқийлиги, фойда бериши ва фойдаланишининг саҳнасидир. Қуръони карим аслий неъматлар ичида ушбу асл неъматнинг улуғлигига, бошқасидан кўра қадрининг олий эканига  ишора қилган. Вақтнинг қиймати, қадрининг баландлиги ва таъсирининг катта эканига далолат қилувчи бир қанча оятлар келган. ВАҚТ НЕЪМАТИНИ БИЛДИРУВЧИ ОЯТЛАРДАН НАМУНАЛАР Ушбу ўринда вақт неъматини билдирувчи баъзи оятларнигина келтириб ўтаман: “Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила...

Обид ва шайтон қиссаси

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ “Иҳёу улумид-дин“ китобида бир обид киши билан иблис алайҳиллаъна орасида бўлиб ўтган қуйидаги воқеани келтирадилар. Мазкур обид одамлар Аллоҳни қўйиб, дарахтлардан бирига сиғинишаётганини эшитиб қолиб, қаттиқ дарғазаб бўлади ва дарҳол болтасини қўлига олиб, ўша дарахтни чопиб ташлаш ва бир йўла фитна илдизига болта уриш учун йўлга тушади. Бироқ, йўлда унга иблис йўлиқиб, шаштидан қайтаришга уринади. Обид кўнмайди. Шунда иблис унга ҳужум қилади ва иккови бир-бири билан ростмана олишувга киришади. Жангда обиднинг қўли баланд келиб, иблисни ерга юзтубан қулатади. у обиднинг қўлида бамисоли патдек енгил бўлиб қолган эди. Обидга кучи етмаслигини англаган шайтон макр-ҳийласини ишга солиб, музокара йўлига ўтди. “Қўй!“, дейди у – “уйингга қайтиб кет. Бу дарахтни кесишдан нима фойда?! Уни кесганинг билан одамлар барибир ибодат қилиш учун бошқа дарахт топиб олишади“. Маккор душман васваса қилишда давом этди: “Агар дарахтга тегмай уйингга қайтиб кетсанг, ҳар куни сенга бир динордан тилла бераман. Уни ҳар тонгда ёстиғинг остидан топасан!“. Ахири, обид бу сўзларга кўнди ва бошланғич тўловни нақд қўлга киритгач, ортига қайтиб кетди. У ўша кундан бошлаб ҳар тонгда келишганларидек ёстиғи тагидан бир динор тилла топадиган бўлди. Лекин бир куни кутилмаганда ёстиқ остидан динор чиқмади. Обид бир неча кун сабр қилди. Эҳтимол, ҳаммасини битта қилиб берар, деб ўйлади, у. Аммо умидлари пучга чиқди. Шайтон ваъдасида турмади. Бундан ғазабга минган обид дарҳол болтасини кўтариб, яна дарахтни кесиш учун йўлга тушди. Йўлда иблис унга рўбарў бўлиб, уни азмидан қайтарди. Иккови уришдилар. Лекин, бу сафар иблис бир деганда обидни ерга қулатди. Обид унинг оёғи остида чумчуқдек ожиз бўлиб қолган эди. Обид бундан ҳайратга тушиб, “Нима учун бу сафар енгилдим, ахир, олдинги сафар уришганимизда, сени осон мағлуб қилган эдим-ку?!“, дея иблисга савол берди. Иблис жавоб берди: “Чунки, олдинги сафар сенинг ғазабинг Аллоҳ учун эди. Шу боис сенда шундай куч-қувват пайдо бўлдики, уни қаршилашга менда ҳеч қандай тоқат йўқ эди. Шунинг учун ҳам олдингда яшин тезлигида мағлуб бўлдим. Бу гал эса ғазабинг динорлар тўхтаб қолгани учун пайдо бўлди. Табиийки, аввалгидек қувват ҳосил бўлмади сенда. Натижада ҳузуримда яшин тезлигида мағлуб бўлдинг“. Шу тариқа, дирҳам-у динор учун бир иш қилиш билан Воҳиду Қаҳҳор учун бир иш қилиш орасидаги фарқни обидга келиб-келиб инсониятнинг энг катта душмани бўлмиш иблис ўргатган эди. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 790

Бешикдан қабргача илм изла!

Илм – ҳамма нарса унинг устига бино қилинадиган ва  ҳар бир нарсанинг асоси ҳисобланади. Динимиз ислом илм динидир. Бирор бир дин ёки таълимот  муқаддас ислом диничалик инсонларни илмга қизиқтирган эмас. Зеро, мусулмонларнинг илмга тарғиб қилганини биргина илк нозил бўлган оятнинг ўзидан билиб олиш қийин эмас. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (Алақ сураси, 1-оят). Яратган бандаларига берган неъматлари ичида биргина неъмат зиёдаси билан берилиши сўралади. У ҳам бўлса илмдир. Зотан буюк Роббимиз шундай таълим беради: وَقُلْ رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا… “…ва айтинг: Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!” (Тоҳа сураси, 114-оят). Ояти каримадаги буйруқ пайғамбар алайҳиссаломга бўлсада, биз умматларига ҳам умумий ҳисобланади. Демак, барча инсон илмга мухтождир. Зеро, пайғамбарлар илмга эхтиёжли бўлсалар ва уни зиёдаси зарур бўлса, бошқаларга бақадри авлоку, илмга мухтожлик ва зиёдаси? Илм хосил қилишда аввал ниятни холис қилмоқ зарур. Қолаверса, илм тахсил қилишда машаққатларга сабр ва матонат талаб қилинади. “Осон келган нарса, осон кетади”- деган гап бор. Имом Бухорий роҳматуллоҳ алайҳ илм китобини илмни фазилатларидан бошлаганлари бежизга эмас албатта. Чунки, илм олиш ўзига яраша машаққатни талаб қилади. Шунинг учун ислом динимизда  илм олишга алоҳида эътибор қаратилган. Унга бериладиган савоб ва даражалар жуда ҳам юксак эканини кўрамиз. Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг табиатида зулм ва жоҳилликка моиллик бор. Фақат, Аллоҳ таоло кимга адолатни  ато қилган бўлса, у билан зулмни кетказади. Кимга фойдали илм ато қилган бўлса, у билан жаҳолатни енгиб ўтади. Уламоларимиз: “мол-давлат, ҳол-ахвол ва сиҳҳат-саломатлик бобида ўзингдан кўра пастроқ, дин, илм ва фазилатда ўзингдан кўра юқорироқ кишиларга боқ”- дейишади. Зеро, ким фазилат эгасига ҳавас қилса, унга  эргашса албатта, яхшилик, садоқат, сабр, вафо, омонат, ростгўйлик, ҳалимлик, саҳийлик қўйинки барча гўзал инсоний фазилатларга эга бўлади. Аксинча, ким обрў, мол ва лаззатлар кетидан чопса, адоват ва ёмон феълли инсонга айланади. Илм ўз соҳибини улуғ даражаларга кўтаради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ…  …Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд)даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир. (Мужодала сураси, 11-оят). Илм ва олимларнинг фазилатлари, икки дунёда эришадиган даража ва мартабаларига доир ҳадислар ҳам жуда кўп учрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олим кишининг бир кунлик ибодати илмсиз обиднинг қирқ йиллик ибодатига тенг экани, қиёматда шафоат қилиши, агар у таълим ҳам берса, Ер ва осмонлардаги барча жонзот Аллоҳдан унга мағфират сўраши ва бошқа кўп башоратлар саҳиҳ ҳадислар орқали ривоят қилинган. Сулаймон алайҳиссаломга Аллоҳ таоло илм, бойлик ва подшоҳликдан бирини танлашни буюрганида у илмни танлайди. Илмнинг шарофатидан унга бойлик ва подшоҳликни ҳам қўшиб беради. Али каррамаллоҳу важҳаҳу: ”Илм аҳли эмаслигини даъво қилиш илмдаги шарафга эга эканига кифоя қилади. Ўзида йўқ эканини тан олмаслик орлик келтирувчи жоҳил эканига кифоя қилади”-деган эди. Илм аҳли бўлмаган киши илмни даъво қилганида илм ўз эгасига шараф бўлишга кифоядир. Шунингдек, жоҳиллик ордир. Агар Абу Жаҳлга йўлда йўлиқиб қолиб, эй жоҳил десангиз, уни ғазабдан юзи қизариб  кетарди. Вахоланки, у нафақат жоҳил, балки “жоҳилларнинг отаси” эди. Жоҳил деб сифатланиш жуда-жуда аччиқ ва уят бўлганидан у жоҳил деган сўзни инкор этади. Шу боис, ҳар бир инсон шараф бўлганидан агар чандики унга...
1 167 168 169 170 171 234