islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Бу омонатдорлик меваси

Али Тантовий роҳматуллоҳ Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида айтади: Бу масжиднинг номи “Тавба” бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега “Тавба”? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли хил гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдирган. Бу масжидда етмиш йил Шайх Салим Суютий исмли олим имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонишар, диний ва дунёвий ишларида  кўп мурожаат қилишарди. Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ… Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: “Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин”, деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди… Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек юриши мумкин. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамасдан тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасдан ақли жойига келди: “Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а?. Аллоҳдан паноҳ сўрайман… Ўзин кечир…”. Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб орқасига қайтди. Масжидга келиб Шайхнинг илм ҳалқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқлар қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайх ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлни гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: “Уйланганмисан?” деди. Талаба: “Йўқ”, деб жавоб берди. Шайх: “Уйланишни хоҳлайсанми?”, деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: “Уйланишни хоҳлайсанми?”. Талаба: “Эй хожам, менда пул йўқ, нимани эвазига уйланаман?”. Шайх айтди: “Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва мол-у давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ, турмушга чиқмоқ ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан… Хўш, унга уйланасанми?”. Талаба: “Ҳа”, деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: “Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқасанми?”. Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба олдида жуда гўзал ёш қизни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: “Овқатланасизми?” деди. Йигит: “Ҳа”, деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: “Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!”. Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигит иқрорини тинглаган аёл шундай деди: Бу омонатдорлик меваси. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз. Эвазига Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато етди. 2-курс талабаси М.Раҳмонова 805

Бир дона амал билан жаннатга кирган киши

Аллоҳ таолонинг марҳамати шу даражада чексиз ва карами кенг эканки, банданинг биттагина яхши иши туфайли бутун умри давомида қилган гуноҳларидан ўтиб жаннатга киргизиб юборар экан. Имом Бухорий бобомиз машҳур “Адаб ал-муфрад” асарида Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳикояни келтирадилар: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: حوسب رجل ممن كان قبلكم فلم يوجد له من الخير إلا أنه كان رجلا يخالط الناس و كان موسرا فكان يأمر غلمانه ان يتاجوزوا عن المعسر قال الله عز و جل: فنحن احق بذلك منه، فتجاوز عنه Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизлардан олдинги яшаб ўтган қавм ичида бир киши бор эди. Вафот этди, уни ҳисоб майдонига келтирдилар. Унинг амал дафтарида ҳеч яхшилик топилмади. Илло, битта яхши амали қайдланган экан. У одатда одамлар билан ишлар, иши кўпчилик билан боғлиқ ва ўзи бадавлат одам эди. Иш юзасидан ҳисоб-китоб ишларида ходимларига “шароити оғирларни тўғри тушуниб, енгиллик қилиб беринглар” деб тайинлар эди. Унинг амал дафтарига фақат “муҳтожлар ҳолини тушуниб, енгиллик қилиб берарди”-деб ёзилган эди холос. Аллоҳ таоло ҳисоб-китоб чоғида: “муҳтожни ҳолини тушуниб, унинг айбидан ўтишга биз ҳақлироқмиз”-деди ва ҳалиги одамнинг жамики гуноҳларидан ўтиб юборди. Ал-адаб ал-муфрад/293. Имом Бухорий. Ана Раббимиз Аллоҳнинг саховати! Муҳтожга енгиллик қилиб берган бир бандасининг ҳеч қандай бошқа яхши амали йўқ бўлса ҳам кечириб юборди. Бизнинг Раббимиз ана шундай марҳаматли Зот! Азизлар! Аввало Аллоҳ ҳеч кимни бандасига муҳтож ва қарам қилиб қўймасин! Мабодо сизга шундай ночор одам рўбарў бўлиб қолса, билинг-ки уни Аллоҳ юборган. Сиз уни асло ноумид қайтарманг. У Аллоҳнинг бир ожиз бандаси. Бугун сизга муҳтож бўлиб турибди. Сиз унинг ўрнида бўлмаганингизга шукр қилиб, имкон қадар ёрдам қўлингизни чўзинг. Бугун сиз яхши яшаяпсиз. Аммо эртага қиёматда албатта сиз ҳам ночор ҳолга тушасиз. Данғиллама уйлар, қоп-қоп пуллар, қимматбаҳо машиналар ортимизда қолади. Охиратда шоҳлар ҳам, бойлар ҳам, амалдорлар ҳам шу дунёдаги гадойлар билан бир сафда туради. Агар шу дунёда Аллоҳнинг бир бандасига ёрдам бериб ҳаётида унга енгиллик яратиб берган бўлсангиз, Аллоҳ албатта уни ҳисобга олади. Зора, юқоридаги ҳадисда айтилган ўтган замондаги киши каби Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлсангиз! Андижон шаҳар “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев   775

Борини ҳис этиш шукр асосидир

Неъматга шукр қилиш мусулмон одам сифатланиши лозим бўлган энг улуғ ва гўзал ахлоқий сифатлардан биридир. Шукр – эзгулик улашган кишига чиройли мақтов ва яхшилик эвазига қилинадиган мукофотдир. Шукр луғатда-мақтов, миннатдорчилик билдириш, раҳмат ва ташаккур этиш деган маъноларни ифодаласа, неъмат эса, ҳузур-ҳаловат, фаровонлик, мўлчилик, фаровон турмуш, мол-мулк, бойлик ва неъмат каби маъноларда қўлланилади. Истилоҳда, мусулмон киши бирор бир яхшиликка эга бўлса ёки унга бирор бир неъмат етса, буларнинг барчаси Аллоҳ таолодан деб эътироф этиш, уни бошқаларга сўзлаш ва неъматга шукр қилиб уни ўз ўрнига ишлатишга айтилади. Ҳақиқатан, аслида неъмат эгаси Аллоҳ таолонинг ўзидир. Аммо, баъзи неъматлар етишида воситачи бўлади. Худди, инсон ҳақ йўлни топишида ёки бирор бир илм ё касб эгаси бўлишида пайғамбарлар,  уламолар ва устозлар воситачи бўлганлари каби. Зотан, ота-она инсонни бу ёруғ дунёга келишига сабабчи бўлсалар, устоз ва мураббийлар дунё ва охират яхшиликларига эга бўлишларига сабабчи зотлардир. Шу боис доно халқимиз”Устоз отангдек улуғ”-дея тавсифлашади. Демак, биз бирор неъматга эришдикми дарров неъмат эгасига ташаккуримизни изҳор қилишмиз лозим бўлар экан. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир яхшиликка эришса, бас, уни зикр қилсин. Ким зикр қилиб эсласа, батаҳқиқ уни шукрини адо этибди. Ким яширса, демак куфрона неъмат қилган бўлади”-дедилар. (Табароний ривояти). Шукр қилиш ўз-ўзидан бўлмайди, балки ўзидаги моддий ва маънавий неъматлар ҳақида кўп мулоҳаза қилиш, улар берилган тақдирда қандай ҳолатда бўлишини тасаввур этиш, ўзидан қашшоқроқ, қийналганроқ кишиларни ёдга келтириш инсонни ўзидаги неъматлар учун Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Бу иши инъом этувчига ҳам манзур бўлади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик, нонкўрлик каби ҳолатлар инъом этувчида нафрат ва ғазаб пайдо бўлишига олиб келади. Натижада берган неъматларини қайтариб олиш ёки бошқа офат ёхуд мусибатларга дучор қилиш йўли билан жазолаши жоиз бўлиб қолади. Ношукрлик инсонлараро муносабатларда ҳам ўзининг салбий натижаларини беради. Яхшиликни қадрлаб, имкони бўлса қайтариш айнан олижанобликдир. Инсон нимага эришган бўлса, авваломбор Аллоҳнинг ўлчови қолаверса сабабият оламидаги сабабларга боғлиқдир. Биз доимо хушёр ва сергак бўлиб неъматларни ўз ўрнида қадрлашимиз шу билан биргаликда атрофимиздаги инсонларга ҳам тез-тез эслатиб туришимиз лозим. Шунда бизга етган неъматни қадрлаган бўлишлигимиз билан бирга зиёдасига ҳам эга бўлиш бахти туради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси,7-оят). Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳнинг ҳадди – чегарасида турганлар ва ундан чиққанларнинг мисоли худди бир кемадан қуръа орқали жой олган кишиларга ўхшайди. Уларнинг баъзиси кеманинг юқорисидан, баъзиси пастидан жой олдилар. Пастдагилар сувга ҳожатлари тушса, юқоридагиларнинг олдидан ўтар эдилар. Улар: “Юқоридагиларга озор бермаслигимиз учун ўз улушимиздан бир жойни тешиб олсак, қандоқ бўларкин”. Агар уларнинг қулларидан тутсалар, улар ҳам, бошқалар ҳам – ҳаммалари нажот топурлар”. (Имом Бухорий ривоят қилган). Ватанимиз осмони мусаффо, тинчлик-осойишта бу ҳаётимизни шукрини қилиш шу азиз юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳам қарзи ҳам фарзи бўлиши даркор. Ҳа, ўзини, оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир шахс бу ҳақиқатни теран англайди. Бу ишда ҳар ким...

Фарзанд ота-онага Аллоҳнинг буюк неъматидир

Дарҳақиқат, фарзанд ота-онага Аллоҳнинг буюк неъматидир. Бир парча этлик пайтидан навқирон бир инсон бўлгунча бор меҳрини фидо қилиб улғайтирадилар. Аслида ўшалар эмасми фарзанд йиғлаганда йиғлаган, кулганида кулган, эмакласа орқасидан югурган ва юксалишини туну кун сўраганлар?.  Баъзан бу ҳақиқатлар фарзанд ҳаётида унитилгандек бўлади. Яратган ота-оналарга фарзандларининг меҳрларини солиб қўйганки, хатто қариган чоғларида қўзларидан нур, белларидан мадор кетганида бирор нарсага суянадиган бўлганларида ҳам, ҳассага суянадилар. Аслида фарзанд уларга тиргович, суянчиқ бўлишлари керак эмасми? Улар фарзандларидан кўп нарса умид қилмайдилар. Сўрасалар биргина қуриқ жуссаларини кўришликни тилайдилар холос. Аммо фарзанд бу ҳақиқатни кўпда хис қила олмайди. Бас, шундай экан ғаниматларимиз бўлган меҳрибон ота-оналаримизни ҳаётлик чоғларида қадрлайлик. Қанча уларга вақт ажратсак, шунча оздир. Қуръони каримида тартиб рақами 12-бўлган, 111 оятни ташкил этган, битта қиссани аввалидан охиригача, бошқа нарсаларини аралаштирмай ҳикоя қилган ягона сура “Юсуф сураси”дир. Бу сура мусулмонлар нажот излаб, Аллоҳнинг Ўзига илтижо қилишдан бошқа чораси қолмаган, “маҳзунлик йили” деб номланган бир пайтда Пайғамбар алайҳиссалом ва мусулмонларга улкан тасалли ва буюк дарс сифатидан нозил қилинган. Сураи каримада кўпроқ оилавий муносабатларга эътибор қаратилган. Улуғ пайғамбар ёш ва гўзал йигит Юсуф алайҳиссалом ўз акаларининг фитнасига учрайди. Акалари уни оталари Яъқуб алайҳиссаломдан қизғониб турли хилалар қилиб кўргани охир оқибат ҳақиқат қарор топганига гувоҳ бўламиз. Мазкур сурада  …فَلَمَّا أَنْ جَاءَ الْبَشِيرُ أَلْقَاهُ عَلَى وَجْهِهِ فَارْتَدَّ بَصِيرًا  Бас, хушхабарчи келиб, уни (кўйлакни Яъқубнинг) юзига ташлагач, у кўрадиган бўлиб қолди …(Юсуф сураси 96-оят). Яъқуб алайҳиссалом фарзандлари Юсуф алайҳиссалом фироғида йиғлаб кўзлари ожиз бўлиб қолганди. Яъқуб алайҳиссаломнинг юзларига Юсуф ўғилларининг кўйлакларини ташлаганда, Юсуф алайҳиссаломнинг ҳидлари урган кўйлак баҳона, Аллоҳнинг иродаси билан оталари Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари очилиб, қайтадан кўрадиган бўлганлар. Бу ҳолат ҳеч ажабланарли иш эмас. Ҳаётнинг ўзи шуни кўрсатадики, фарзанд доғида хасталикка чалинган мушфиқ ота-оналар фарзандларини кўрганларида ёки хабарларини эшитганларида Аллоҳ таолодан дарҳол уларга шифо етган. Илмий бахслар ҳам бу иш ҳақиқат эканини, кийимда қолган ҳид ўзи суйган инсоннинг дардига даво бўлишини тасдиқлади. Энди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврларида содир бўлган бир таъсирли воқиани зикр қилсак. Умар розияллоҳу анҳу олдиларига Килоб ибн Умайя ал-Киноний исмли бир шижоатли йигит келди ва уришга чиқишга изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу ундан “Эй йигитча ота-онанг ҳаётмилар? – деб сўрадилар. “Кекса ёшли отам бор, афсуски онам вафот этганлар,”- дея жавоб берди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу “Отангни хизматида бардавом бўл ва розилигини ол!”- деб насихат қилдилар. Насихатни олган бола отасини хизматида бардавом бўлди. Бир неча кундан сўнг йигитча қайтди ва Умар розияллоҳу анҳуга мурожаат килиб: “Эй мўминларнинг амири отамдан розилик олдим”- дея хурсанд бўлиб айтди. Халифа Килоб ибн Умайяни аскарларга қўшиб сафарга жўнатди. Бир ойдан сўнг халифага элчи келди ва: “Эй мўминларнинг амири, мен Килоб исмли йигитни отасидан сизга мактуб олиб келдим” – деб қўлларига узатди. Мактубда ота Умар розияллоҳу анҳудан фарзандини қайтаришга ёлвориб сўраётганини ва ота фарзанд доғида кўзи ожиз бўлиб қолгани ва оғир ахволда эканлигини, фарзанд соғинчи қийнаётганини битганди. Умар розияллоҳу анҳу тезда бир чопарни чақириб Килобни ҳузурига олиб келишга буюрди. Умар “Эй Килоб, отангни хизматини кандай килгансан”-дея сўради. Килоб: “Нима топсам биринчи отамга сўнг ўзим ва аҳлим билан улашардим, нима истасалар муҳайё қилардим. Бир кеча муздек сут ичкилари келганини айтдилар. Сут совуқроқ бўлсин дея, туянинг елинига...

Гуноҳларни тарк этишга ёрдам берадиган 40 та сабаб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. 1.    Дуо. Гуноҳни тарк этишга ёрдам берадиган ва ҳар бир муаммонинг ҳал бўлишида энг катта сабаблардан бири дуодир. Эй тавба қилувчи эркак! Эй тавба қилувчи аёл! Эй гуноҳларни тарк этишни хоҳлаётган киши! Қўлларингни дуони эшитадиган ва балони даф қиладиган Зотга кўтар! Шояд Аллоҳ сенинг сидқингни, кўз ёшларингни, тазарруъларингни кўриб, сенга ёрдам берса, гуноҳларни тарк этишинг учун сенга қувват ато қилса. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир, 60). 2.    Жидду-жаҳд қилиш. Гуноҳни тарк этиш бир кеча-кунлдуз орасида бўлади, деб ўйлама. Бу иш мужоҳада (қаттиқ жидду жаҳд қилиш)ни, сабрни, бардошни талаб этади. Шуни билки, қаттиқ жидду жаҳд қилиш гуноҳларни тарк этишдаги сидқингга (гуноҳларни чиндан ҳам тарк этмоқчилигингга) далолат қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Бизнинг тўғримизда (йўлимизда) жиҳод (жидду жаҳд) қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар билан биргадир!”(Анкабут, 69). 3.    Гуноҳнинг оқибатини ва натижасини билиш. Агар сен гуноҳларнинг оқибати ҳақида ўйлаб кўрсанг, уларни тарк қилишинг осон бўлади. Гуноҳларнинг оқибатига ғам, алам, маҳзунлик, машаққат, торлик, ёлғизлик, Аллоҳдан узоқлашиш, ризқдан, илмдан, умрдан бараканинг кетиши ва ҳоказоларни мисол қилиб келтириш мумкин. 4.    Гуноҳга олиб борадиган сабаблардан узоқлашиш. Ҳар бир маъсиятнинг сабаби бўлади. Ўша сабаб кишини ўша гуноҳда давом этишига олиб келади. Гуноҳга олиб борадиган сабабларнинг ҳаммасидан узоқлашиш ўша гуноҳни тарк этишга ёрдам беради. 5.    Ёмон шерикдан эҳтиёт бўлиш. Баъзи ёшлар гуноҳларни тарк этишни исташади. Лекин оғайнилари уни яна ўша гуноҳларга ундашади.  Ҳоким раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Мустадрак” китобида ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз ким билан дўстлашаётганига назар солсин!” деганлар. Яъни киши дўстининг сийратида бўлади. Шунинг учун дўстнинг яхшисини, солиҳини танлаш керак. 6.    Ўлимнинг тўсатдан келишини эсга олиш. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир” (Оли Имрон, 185). Сен телевизорда турли беҳаё нарсаларни кўриб ўтирганингда, ўлим келиб қолишини ҳеч ўйлаб кўрганмисан?! Сен намоз ўқимай ухлаб ётганингда, ўлим келиб қолишини ҳеч ўйлаб кўрганмисан?! Ўшанда нимани орзу қиласан? Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Токи улардан (мушриклардан) бирортасига ўлим келганида: “Эй, Раббим! Мени (яна ҳаётга) қайтарингиз! Шояд, мен тарк этган жойим (дунё)да яхши амал қилсам”, – дер” (Муъминун, 99-100). 7.    Ғассол ювишини эслаш. Вафот этганингда ғассол сени ювиш учун хонтахта устига ётқизиб қўяди. Сен ҳаракатсиз жасад бўлиб ётасан. Улар сени у ёқдан бу ёққа ағдариб, ҳаракатлантиришади, ювишади. 8.    Тобутга солиниб, елкаларга кўтарилишни эслаш. Яқинда одамлар сени тобутга солиб, елкаларига кўтаришади. Хўш, ўшанда қувватинг қаерда бўлади?! Ёшлигингчи?! Такаббурлигингчи?! Дўстларингчи?! У кунда сенга фақат солиҳ амалларинг фойда беради. 9.    Қабрга қўйилишни эслаш. Қабрга сени қўйишганда, аҳлинг, дўстларинг сени тарк этишади. Сен билан фақат амалларинг бирга қолади. Хўш, ўзинг билан бирга қабрингга кирадиган қандай амал қилдинг?! Қабрингда сенга ҳамроҳ бўладиган амаллар солиҳ амалларми ёки ёмон амалларми?! Сенга қандай амаллар ҳамроҳлик қилишини истайсан?! Тоат-ибодатларингми ёки кўрган беҳаё нарсаларингми?! 10. Аллоҳ таолога рўбарў бўлишни эслаш. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:  “(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан)  қўрқингиз!” (Бақара, 281). “Ўша кунда сизлар (ҳисобот учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсиз, сизларнинг бирор...
1 170 171 172 173 174 234