islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Баракотли кеча

Аллоҳ таоло Духон сурасининг 1-6- оятларида шундай марҳамат қилади: Аниқ Китоб (Қуръон) билан қасамёд этурманки, албатта,  Биз  уни  муборак  кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз огоҳлантирувчидирмиз. У (муборак кеча)да барча ҳикматли иш(лар) ажрим қилинур. (У ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган ишлардир. Дарҳақиқат, Биз (пайғамбар) юборувчидирмиз. Бу Роббингиз (томони)дан раҳматдир. Албатта, Унинг ўзи Эшитувчи ва Билувчидир.[1] Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Жумҳур уламоларнинг сўзларига кўра, ояти каримадаги муборак кечадан мурод Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида  нозил  қилдик.”[2] Ва: “Рамазон ойи Қуръон нозил қилинган ойдир.”[3]Сўзларига биноан Қадр кечасидир.” Сўнгра айтадилар: Қуръони карим бир жумлада лавҳул маҳфуздан дунё осмонига Қадр кечасида нозил қилган. Сўнгра унга эҳтиёж тушганида Жаброил алайҳиссалом уни Пайғамбари Муҳаммад  соллаллоҳу  алайҳи васалламга бўлинган ҳолатида олиб тушган. Баъзилар, Қуръони каримни бўлинган ҳолда нозил қилиниши бошланиши Қадр кечасида бўлган дейдилар. Муборак, унда тушадиган яхшилик ва барака ва дуонинг қабул бўлишидан иборат яхшилиги кўп маъносида. Агар бу кечанинг унда Қуръон бўлганидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, баракотли эканлигига шунинг ўзи ҳам кифоя қиларди.[4] [1]Духон сураси 1-6-оятлар. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг  таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [2]Қадр сураси 1-оят. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг  таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [3]Бақара сураси 851-оят. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг  таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [4]Имом Насафий. Тафсирун насафий 1109 б. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров 301

Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги фазилати

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунида бошқа кунларидан кўра кўпроқ ибодат қилар, у кунларни эътикоф билан ўтказар ва қадр кечасини ушбу кечалардан қидирар эдилар[1]. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз  саҳиҳларида  Оиша  онамиз  розияллоҳу  анҳодан ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса, аҳлларини уйғотар,тунларини тирилтирар ва белларини маҳкам боғлар эдилар”[2] Ҳадиси шарифдаги Оиша онамизнинг: “Белларини маҳкам боғлар эдилар”, дегани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатга одатдагидан кўпроқ жидду-жаҳд қилиб ҳаракат қилганларидан киноя. Баъзилар бу аёлларидан четлашганлари, яқинлик қилмаганларидан киноя дейдилар. “Тунларини тирилтирар эди”деганлари эса, намоз ва бошқа ибодатлар билан туннинг барчасини бедор ўтказар эдилар деган маънода.  Оиша  онамиз  розияллоҳу  анҳодан ривоят қилинган бошқа ҳадисда: “ Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазон ойидан бошқа бирор пайтда бир кечада Қуръони каримнинг барчасини ўқиганларини ҳам, туннинг ҳаммасини то тонггача бедор бўлганларини ҳам, бир ой аввалидан охиригача тўлиқ рўза тутганларини ҳам билмайман”[3] деганлар. “Аҳлларини уйғотар эди”деганлари эса, аёлларини намозга уйғотар эди деган маънода. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан маълумки, У зот аҳлларини бошқа кунларда ҳам ибодатга уйғотар эдилар. Витр ўқимоқчи бўлсалар Оиша онамизни уйғотганлари каби.[4] Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли оилаларини Рамазон ойининг охирги ўн кунида уйғотишлари йилнинг бошқа кунларига нисбатан кўпроқ бўлар эди. [1]Имом Муслим Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган(1175) [2]Имом Бухорий ривояти(1913) [3]Имом Насаий ривояти(1641) [4]Имом Бухорий ривояти(952) ТИИ ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров 651

Барака кексалар биландир

Мусаффо динимизда кекса ва ёши улуғларнинг мартабалари аввало Аллоҳ таолонинг ҳузурида, қолаверса, жамият олдида олийдир. Зеро, ёши улуғ зотлар дейилганида кўз олдимизга аввало сизу-бизнинг дунёга келишимизга сабаб бўлган мушфиқ ота-оналаримиз келади. Чунки, уларнинг сочлари бизнинг ғамимизда оқарган, нурли юзларига биз сабаб ажин тушган, нурафшон кўзларининг нури бизнинг йўлимизда сарф бўлган Зотлардир. Муборак ҳадиси шарифда келтирилишича: عن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قال: الخيرُ مع أكابركم وفي رواية: البركة مع أكابركم أخرجه إبن حبان Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятида: барака) катталарингиз билан биргадир”. Ибн Ҳиббон ривояти. Шунинг учун ҳам кекса бор хонадон баракали, нурли бўлади. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: وروى أبو هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: الا أنبئكم بخيركم قالوا نعم يا رسول الله قال خياركم أطولكم أعماراً وأحسنكم أعمالاً (رواه )الحاكم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга яхшиларингиз ким эканини билдирайми?”,-деганларида, “Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули!”,-дедилар. “Сизларнинг яхшиларингиз – ёши улуғларингиз ва амаллари гўзалроғингиздир”, – дедилар. Ҳоким ривояти. Мусулмонлар ўзларининг гўзал сифатлари билан ажралиб туришади. Ёши улуғларни ҳурмат қилиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш жиҳатидан катталарни ҳурматлаш ва улуғлашга кўп бора чорлаганлар. Доно халқимиз бежизга катталарга ҳурматда, ёшларга иззатда бўлишга чақирмаган. Сиз ва бизнинг дуогўйларимиз бўлмиш кекса ва ёши улуғларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ва динимиз одобларидандир. Чунки, қариялар биз босиб ўтмаган давонлар борасида тажрибага эга бўлишади ҳамда ақллари ва одоб – ахлоқлари камолотга етиб, ёшлик-бебошликнинг бефойда қизиқишлари, тезлик ва шошқалоқликлари тўхтаган бўлади. Ёши улуғлар билан кўпроқ суҳбатда бўлганларда виқор ва босиқлик ҳамда ҳамма нарсага ақл билан ёндошиш каби хислатлар шаклланади. Ёшларнинг ёши улуғларга салом бериши ёки автобусда жой беришидан тортиб, сиёсий эътибордан уларга давлат тарафидан ойлик нафақалар ажратилиши уларни ҳурмат қилиш ва эъзозлашдир. عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: من لم يرحم صغيرنا و يعرف حق كبيرنا  فليس منا(رواه البخاري في الأدب المفرد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаганлар биздан эмас”. Бухорий “Адабул-муфрад” китобида ривоят қилган. Ҳадисдаги “…биздан эмас”, – деб айтилган жумлани уламолар “катта гуноҳ” маъносида, дейишади. Демак, ёши улуғларнинг ҳақларини пой-мол қилганлар улкан гуноҳ қилган бўлишади. Бошқа ҳадисда эса бу ҳақида шундай дейилади: وعن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قالما أكرم شاب شيخًا إلا قضى الله له عند سنه من يكرمه رواه الترمذي Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қайси ёш киши кексани икром қилса, у ёш кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади”. Термизий ривояти. Уламоларимиз ушбу ҳадиснинг шарҳида кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам  умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади, дейишади. Зайнул Обидин ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейди: “Дарҳақиқат, кексаларни ёши сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни, илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда жоҳиллик қилсалар уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш уларнинг ҳақларидандир”.      عن أنس رضي الله عنه أنه قالجَاءَ أَبُو بَكْرٍ بِأَبِيهِ أَبِي قُحَافَةَ إِلَى...

Қарияларга қандай муомала қилиш керак

Аллоҳ таолонинг бу дунёда ўрнатиб қўйган қоидасига кўра бирор бир инсон шакл ва кўринишда бир ҳил ҳолатда қолмайди. Вақт ўтиши билан болакай йигитга, йигит ўрта ёшли кишига, у эса қария айланади. Бу Аллоҳ яратган ҳаёт қонуни. Ҳеч бир одам бундан қочиб қутила олмайди. Ушбу ҳаёт босқичларининг ҳар бири ўзига хос хусусият ва жиҳатларга эга бўлиб, ўша босқичдаги одамлар билан муомала қилишда ҳам ўша хусусиятларни ҳисобга олиш ва шунга кўра йўл тутиш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, ёш бола билан ўрта ёшли одамнинг, ўспирин йигит билан қариянинг ўзини тутиши, табиати ва ҳатто туйғуларида ҳам ўзига хослик мавжуд бўлиб, улар билан мулоқотга киришишда ўша томонларини эътиборга олиш зарур. Айниқса, ёши катта одамлар билан муомала қилишда жуда эҳтиёт ва сергак бўлиш керак. Чунки уларнинг жасадлари бироз ёки анчайин заифлашган, хотиралари сусайган, диққатни бир жойга жамлаш қийинлашган ҳамда кўз ва қулоқ фаолиятлари ёмонлашган бўлади. Бу эса уларнинг фаолияти ва одамлар билан муомаласида ўзига хос муомалани талаб қилади. Шунинг учун улар билан муомала қилиш ёшлардан бошқалар билан муомала қилишдан кўра алоҳида эътибор талаб қилади. Уларнинг баъзиларини қуйида келтириб ўтамиз: Ҳурмат кўрсатиш. Аслида динмиз ҳар бир одамни бошқаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга чақиради. Лекин, катта ёшлилар билан муомала қилиш жараёнида унданда кўра кўпроқ ҳурмат кўрсатиш ва уларни алоҳида эҳтиром қилиш керак бўлади. Уларнинг ёши ва қарилик даври хусусиятларини эътиборга олиш лозим бўлади. Кўмаклашиш. Уларга кўмаклашишда ёрдам сўрашларини кутиб туриш керак эмас. Чунки киши ёши ўтган сари қуввати кетиб, атрофдагиларнинг ёрдамига кўпроқ эҳтиёж сезади. Бу дармонсизлик вақтинчалик эмас, балки доимийдир. Ҳар биримиз бирор касалликка чалиниб, ҳаракатланишга қийналиб қолган вақтимизни эсласак, уларнинг ҳолатларини янада яхши тушунамиз. Шу сабабли уларга кўмак сўрамасада ёрдам беришга шошилишимиз лозим. Кўнгилларига йўл топиш. Киши ёши улғайган сари таъсирчан бўлиб қолади. Бошқаларга оддий саналган баъзи гаплар уларга оғир ботиши мумкин. Шунинг учун улар билан муомала қилишда туйғу ва ҳиссиётларга эҳтиёт бўлиш керак. Уларга қариб қолганларини эслатавермаслик, аксинча руҳиятларини кўтарадиган яхши гаплар билан кўнгилларини олиш керак. Чунки қарилик туфайли баъзи ишларни қила олмай қолгани уларни тушкунликка тушириб қўймаслиги керак. Шунда қарилик даврини роҳат билан ўтказишлари учун яхши муҳит яратган ва ҳаётларини мазмунли бўлишга кўмаклашган бўламиз. Қулоқ тутиш. Барча ёшдаги одамларнинг ҳикоя ва қиссалари кимгадир ёқиб, кимгадир ёқмагани каби ёши катта одамларнинг гаплари ҳам баъзилар учун ёқимли бўлса, бошқаларга зерикарли туюлиши мумкин. Лекин, катта ёшли одамлар гапирганда гарчи такрорий ва зерикарли гап бўлсада озгина вақтимиздан кечиб, уларга астойдил қулоқ тутишимиз, бундай ёшда хотира сусайиб, баъзи нарсаларни эсдан чиқариб қўйиш табиий ҳолат эканини тушунишимиз ҳамда ўзимиз ҳам ўша ҳолатга тушишимиз мумкинлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Уларни озгина вақт эшита олишимиз билан уларга қанча хурсандчилик тортиқ қилишимиз мумкинлигини тасаввур қилиб кўришимиз даркор. Камтарлик кўрсатиш. Катта ёшлилардан ўзимизни устун тутиб гаплашишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Чунки гарчи сиз қайсидир мавзуда улардан билимлироқ бўлсангизда, ўртадаги ёш фарқи ва ҳаёт тажрибаси уларнинг сиздан устун эканлигини ҳис қилдириб тураверади. Шу сабабли сўзлашув жараёнида камтарлик билан гаплашиш, агар ниманидир маслаҳат беришга тўғри келса, қаттиқ тегмайдиган камтарона услуб билан тушунтириш зарур. Ёлғизлатиб қўймаслик. Катта ёшли одамлар жисмоний ҳолатлари тақазосига кўра ёлғизланиб қоладилар. Шунинг учун доимо уларни зиёрат қилиб туриш, ҳолидан хабар олиш ва кўпроқ суҳбатлашиш лозим. Бу бир томондан уларнинг кўнгилларини кўтаради ва дардлари ёки хасталикларини озгина бўлсада эсдан чиқаришга ёрдам беради. Шу билан бир қаторда уларнинг...

Бағрикенглик тушунчаси

Бағрикенглик— бизнинг дунёмиздаги турли бой маданиятларни, ўзини ифодалашнинг ва инсоннинг алоҳидалигини намоён қилишнинг хилма-хил усулларини ҳурмат қилиш, қабул қилиш ва тўғри тушунишни англатади. Уни билим, самимият, очиқ мулоқот ҳамда хур фикр, виждон ва эътиқод вужудга келтиради. Бағрикенглик турли-туманликдаги бирликдир. Бу фақат маънавий бурчгина эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир. Бағрикенглик тинчликка эришишни мушарраф қилгувчи ва уруш маданиятсизлигидан тинчлик маданиятига элтувчидир. Бағрикенглик ён бериш, андиша ёки хушомад эмас. Бағрикенглик энг аввало инсоннинг универсал ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олиш асосида шаклланган фаол муносабатдир. Ҳар қандай вазиятда ҳам бағрикенглик ана шу асосий қадриятларга тажовузларнинг баҳонаси бўлиб хизмат қилмайди. Бағрикенгликни алоҳида шахслар, гуруҳлар ва давлатлар намоён қилиши лозим. Бағрикенглик инсон ҳуқуқларини қарор топтириш, плюрализм (шу жумладан, маданий плюрализм), демократия, ва ҳуқуқнинг тантанаси учун кўмаклашиш мажбуриятидир. Бағрикенглик ақидабозликдан, ҳақиқатни мутлақлаштиришдан воз кечишни англатувчи ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда ўрнатилган қоидаларни тасдиқловчи тушунчадир. Бағрикенгликни намоён қилиш инсон ҳуқуқларига эҳтиром билан ҳамоҳанг. У ижтимоий адолатсизликка нисбатан сабр-тоқатли муносабатда бўлишни, ўз иймон-эътиқодидан воз кечиш ёхуд бошқаларнинг эътиқодига ён беришни англатмайди. У шуни англатадики, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркиндир ва ҳар ким бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканлигини тан олмоғи лозим. У яна шуни англатадики, одамлар ўз табиатига кўра ташқи кўриниши, қиёфаси, ўзини тутиши, нутқи, хулқи ва қадриятлари жиҳатидан фарқланиши эътирофга лойиқлиги баробарида, улар дунёда яшашга ва ўзларининг ана шу индивидуаллигини сақлаб қолишга ҳақлидирлар. У яна шуни англатадики, бир кишининг қарашлари бошқаларга мажбуран сингдирилиши мумкин эмас. Тошкент ислом институти битирувчиси Муратбаев Нурислам 3 451
1 202 203 204 205 206 231