islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Муаллимларга насиҳат (3 қисм)

Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур бўлади. Мукофатлашнинг қуйидаги турлари бор: 1. Моддий мукофот, масалан, китоб ёки нақд пул. Ота-она фарзандига билдирмасдан муаллимга бирор ҳадя олиб келиб бериб, талабалар олдида фарзандини мукофотлашни илтимос қилиши мумкин. Талабаларга гўё бу ҳадя муаллим тарафидан берилгандек туюлиши керак. 2. Мақтов сўзлар билан тақдирлаш. «Аъло», «тасанно», «баракаллоҳ» каби сўзлар билан мақташ. Бу мақтовлар талабани янада юксакларга чорлайди, бошқаларни ҳам муаллимдан шундай мақтов эшитишга ундайди. 3. Баракот ва муваффақият тилаб дуо қилиш. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви тайёрлаб берганида у зот: «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин», деб дуо қилганлар». Лоқайд, дангаса талабага фойда бўладиган, ҳаддан ошмасдан, ўч олмасдан жазолаш туркумига қуйидагилар киради: 1. Дўқ-пўписа. Сиртдан қараганда қаттиққўллик, негизида эса панд‑насиҳат бўлган услубда, сўкмасдан дўқ-пўписа қилиш. 2. Талабанинг ёлғиз ўзига танбеҳ бериш, насиҳат қилиш. Кўпчилик  олдида койиш болани шарманда қилишдир. 3. Норози эканини билдириб қўйиш, қовоғини солиб муомала қилиш. 4. Ёмон иш қилган талаба ўша ишидан тавба қилмагунича ундан юз ўгириш.  5. Жазо сифатида уйга қўшимча вазифалар бериш. Масалан, дарсни бир неча марта ёзиб келишни талаб қилиш. Аллоҳим, бизни розилигинга муваффақ айла! Муҳаммад Али МУҲАММАД ЮСУФ таржимаси Манба: Islom.uz 319

Муаллимларга насиҳат (2-қисм)

1. Талабага ёмон муомалада бўлиш. Бундай муомала талабада муаллимга нисбатан нафрат туйғуларини уйғотади, натижада у муаллимдан манфаат олишдан маҳрум бўлади, илмдан безиб қолади, ўқишни ташлаб, бирор касб билан шуғулланиш ҳақида ўйлай бошлайди. Бундай ҳолатдаги бола атроф-муҳитнинг таъсирида ёмон йўлга кириб кетиши ҳам мумкин. 2. Баҳс ва савол эшигини ёпиб қўйиш. Бу хато туфайли талаба зерика бошлайди, дарсда ўтилган тушунчалар зеҳнига ўрнашмайди. Муаллим эса талабалар у берган маълумотлар қанчалик тўғри ёки нотўғри фаҳмлаганини била олмайди. Ваҳоланки агар талабалар дарсни яхши тушунмаган бўлса, уни қайтадан, бошқа услубда шарҳлаши керак эди. Дарсда жонли, икки томонлама мулоқот бўлмаса, талаба бу жараёнда ўзининг ҳам ўрни борлигини ҳис қилмай қўяди, муаллим ҳам ўзи ҳисобга олмаган, аммо талабаларнинг эътиборидан четда қолмаган кўпгина мулоҳазалардан бехабар қолади. 3. Талабанинг ҳолатини билмасликка олиш. Бу хато талабани ноқулай вазиятларга солиб қўяди. Гоҳида талаба ўзининг ҳолатини ўртоқлари олдида очиқлаб беришга ийманади. Талаба топшириқ-вазифаларни бажаришда оқсагани, унутиб қўйгани ёки фикри тарқоқлиги ва ҳоказолар учун кечириш керак бўлган вазиятлар бор. Масалан, талабанинг яқинларидан бири вафот қилган бўлиши ёки оилавий муаммо гирдобида бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатларни ҳисобга олмаслик муаллимнинг жиддий хатосидир. 4. Аълочиларни тақдирламаслик. Бу хато илм чўққилари сари интилаётган талабанинг ҳафсаласини пир қилади, умидларини пучга чиқаради, дангасанинг эса яхши томонга ўзгаришига туртки бўлмайди. 5. Талабанинг қобилиятини ҳисобга олмаслик. Бу хато айрим талабаларни ранжитиши мумкин, чунки уларнинг ақлий ва фаҳмлаш қобилиятлари ҳар хил бўлади. Шунинг учун муаллим маълумотларни ҳамма тушунадиган қилиб тақдим қилиши керак, чунки зеҳни пастроқ ўқувчилар ҳам дарсдан зеҳни ўткирлардек баҳраманд бўлиши лозим. 6. Дарсга атайлаб кечикиш. Дарс пайтида шахсий ишлар билан машғул бўлиш (масалан, муаллиманинг пардозланиши). Қўл телефонидан заруратсиз фойдаланиш. 7. Айрим талабаларни бошқаларидан ўзгача кўриш. Ўқитувчи бу хато туфайли ўқувчилар орасига адоват уруғини экади. 8. Бир кишининг қилмиши учун ҳаммани жазолаш, уларни муваффақиятсизликда айблаб, келажаги йўқлигини айтиш. Аксинча, йўл қўйилган хатони биргалашиб бартараф қилишга ундаш, уларнинг руҳини кўтариб, юксак ютуқларга эришишга истеъдодлари борлигини уқтириш керак. 9. Дарс мавзусидан узоқлашиб, талабалар учун бефойда нарсаларга ўтиб кетиш. 10. Дарсга тайёрланиб келмаслик. Бу хато тутилиб қолишларга, саволларга нотўғри жавоб бериб қўйишга олиб келади.  Аллоҳим, сўз ва амалларимизда тойилишдан Ўзинг асра! Муҳаммад Али МУҲАММАД ЮСУФ таржимаси Манба: Islom.uz 600

Муаллимларга насиҳат

1. Муаллим Аллоҳ уни таълим олиш ва таълим беришдек шарафга муяссар қилганини, умматнинг оёққа туриши учун таянч қилганини унутмаслиги керак. У талабаларга таълими ва кўрсатмалари орқали катта таъсир ўтказади. Бугунги талабалар – бизнинг келажагимиздир, чунки уларнинг ичидан жамият ва уммат ривожига каттаҳисса қўшадиган  зотлар – имом-хатиблар, вазирлар, депутатлар, қозилар, маслаҳатчилар, ҳарбийлар, миршаблар, ҳокимлар, табиблар, муҳандислар, иқтисодчилар, тадбиркорлар, муаллим-устозлар, ихтирочилар ва ҳоказолар етишиб чиқади.  2. Ихлос билан таълим бераверинг, Аллоҳ даражангизни юксалтиради. Вазифангизга лойиқ маош берилмаса ҳам, ихлосингиз, фидокорлигингиз туфайли Аллоҳ сизга ризқ эшикларини очади, сиз маҳрум бўлган  нарсаларнинг ўрнини тўлдириб беради. Айрим юртларда муаллимнинг ҳақини еб, ҳазм қилиб юборишади. Бу эса тараққиётнинг устуни бўлган муаллимларга нисбатан катта жиноятдир. Сизга ўрнак сифатида анбиё алайҳимуссаломларнинг текинга, Аллоҳдан ўзгадан бирор ҳақ талаб қилмай таълим берганларини келтириш мумкин. 3. Мактаб-мадраса дастурларини талабаларга етказишга ижтиҳод қилинг. Шундай қилингки, улар сиз дарс берадиган фанни севиб қолишсин. Уларга бу борадаги қийинчиликларни енгиш йўлларини ўргатинг, иштиёқ билан таълим олишга қизиқтиринг. Уларга умматни жаҳолат уйқусидан уйғотишда тутган ўринларини, ҳимматлари фақат шаҳодатнома олиб, шунинг орқасидан тирикчилик қилиш бўлиб қолмаслиги кераклигини тушунтириб беринг. 4. Нозик сиёсат билан синфни тартибга солишга ҳаракат қилинг. Шахсиятингиздаги заиф нуқталарни уларга кўрсатманг. Тағин баъзи қитмир талабалар буни ўзингизга қарши ишлатиб, таъбингизни хира қилиб, дарс беришдан, ўзгаларга фойда улашишдан тўсиб қўймасин.  5. Сиз талабаларингизга ўрнаксиз. Айниқса улар сизга меҳр қўйиб қолишса, ҳар бир хатти-ҳаракатингиз улар учун намуна бўлиб қолади. Шунинг учун тўғри бўлинг, шунда улар ҳам тўғри бўлишади. Эгри бўлманг, улар ҳам эгри бўлиб қолишмасин. Уларга ҳурмат билан муомала қилинг, асло масхара қилманг. Уларнинг ютуқ ва муваффақиятларга эришганини кўришдан қанчалик севинишингизни айтинг. Уларнинг олдида зинҳор ҳақоратли сўзлар ишлатманг, ножўя ҳаракатлар қилманг. 6. Талабаларингиз олдида ўзингизни мақтаманг, қаҳрамонликларингизни сўзлаб берманг. Сиздаги илм-маърифат, хулқу саховатни ўзлари кашф қилсин. Тўғри, баъзан уларга муваффақиятли тажрибангиз ҳақида сўзлаб бериш керак бўлиб қолади. Шунда ҳам буни камтарлик билан айтиб беринг, бундан мақсад фахрланиш, иззатталаблик бўлиб қолмасин. Аллоҳим, барчамизни Ўзинг ёқтирган ва яхши кўрган амалларга муваффақ айлагин!  Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси Манба: Islom.uz 406

АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!

Масжиддан қайтаётган икки қўшни суҳбатидан: – Қўшни, янги имомизнинг қироатлари чиройли экан-а! Намозларни маза қилиб ўқияпмиз. Маърузалари ҳам маъноли, Қуръон-ҳадисдан гапирар эканлар. Аллоҳ рози бўлсин, илмли инсон эканлар. – “Олим бўлма, одам бўл”, дейишади. Илм бўлса-ю, илмига амал қилмаса бундан ёмони йўқ. Баъзи имом-домлалар илмига амал қилмайди. Бу янги домлаям эски имомимиздек илмига амал қилмас экан… – Ҳой, қўшни, майли домлаларни қўйиб турайлик. Сиздан анчадан бери бир нарса ҳақида сўрамоқчи бўлиб тургандим. Ҳарқалай диний илмингиз мендан кўра тузукроқ. Айримлар ғийбат қилишни ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда жоиз дейишяпти. Ҳақиқатан ҳам баъзи мазҳабларда ғийбат қилиш жоизми? – Ким айтяпти шу гапни?! Ғийбатни мутлақ ҳаром қилингани айнан Қуръоннинг ўзида зикр қилинган. Тўртала мазҳабда ҳам ғийбат қилиш – ҳаром! Мен буни аниқ биламан! – Ғийбат ҳукмини аниқ билсангиз нега ўзингиз амал қилмайсиз? Нега мулла-имомларни ҳадеб ғийбат қилаверасиз? Агар улар илмига амал қилмаса, сиз ҳам билганингизга амал қилмаяпсиз-ку! Бир вақтнинг ўзида “илмига амал қилмайди”, деб иккала имомимизни ҳам ғийбат қилдингиз-а! Устига-устак, “Тўртала мазҳабда ҳам ғийбат қилиш – ҳаром! Мен буни аниқ биламан!” – дейишингиз мени ҳайрон қолдирди. Илмига амал қилмаётган бирор домлани кўрганимизда ўзимиз ҳам қанчадан-қанча билганларимизга амал қилмаётганимизни ҳам ўйлайлик! Мусулмон одам ҳар томонлама инсофли, адолатли бўлиши керак, қўшни! – Гапингиз тўғри, қўшнижон. Ғафлатда қолибман, тавба қилдим! Кўзимни очдингиз. Сиздек инсонни менга қўшни қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!… Манба: fitrat.uz 467

Динни ўрганишда тилнинг аҳамияти

Илм толибини ҳақиқий маънода илм толиби қиладиган муҳим нарсалардан бири маълумотларни таҳқиқ ва тадқиқ қилиш, тўғрисини нотўғрисидан ажратишдир. Бу ҳам секин-секин пайдо бўлиб ривожлантириладиган нарса ҳисобланади. Дастлаб, талаба бу нарсаларни устозидан сўраб ўрганади. Кейинчалик мустақил равишда муҳаққиқ ва мудаққиқ олимларнинг китобларига назар солади, луғат ва қомуслардан фойдаланади. Ҳадиси шарифларнинг шарҳига бағишланган китобларга қарайди ва ҳоказо. Талаба китобларда учрайдиган тарихий шахслар, уламолар, саҳобаи киромлар ва бошқаларнинг исмларини ҳам қандай ўқилишини шу тариқа билиб олиши мақсадга мувофиқ. Қайси ҳарф устида қандай ҳаракат бор, қайси ҳарф сукунли, шуларга эътибор қаратиш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Араб тилидаги кўп сўзлар кўринишдан бир хил ёзилади. Лекин, улардаги ундош ҳарфлар усти ёки остида бўлиши керак бўлган ҳаракатлар кўпинча ёзилмасдан ўқувчининг ўз ақли ва билимига ҳавола қилиниши туфайли илм толиби уларни гоҳида чалкаштириб ўқийди. Ҳаракатларни нотўғри қўяди ва натижада ё умуман маъносиз бир сўз пайдо бўлади ёхуд бошқа маънодаги сўзни бошқа маънода ишлата бошлайди. Киши то шу нарсаларга жиддий эътибор бериб, ўрганмагунча олим бўлиш тугул талаба ҳам бўлиши қийин. Бекорга олимлар ҳадиси шарифлардаги ҳаётда кам учрайдиган сўзларга алоҳида тўхталиб, ҳаракатларигача баён қилиб кетмаганлар. Ҳолбуки, араб тили юқорида ишора қилинганидек ёзув услуби консонант (абжадий) хат турига асосланган тил ҳисобланади. Бунда фақат бир-бирига уйғун бўлиб келувчи ундош ҳарфларгина ёзувда акс этади. Ҳаракат (унли)лар эса ўқувчининг заковатига ҳавола қилинади. Шундай экан ҳали сўзларни сиёқул каломга қараб бир-биридан ажрата олмайдиган одам яхшиси устозидан сўраши ёхуд тегишли китоблардаги шарҳ ва ҳошияларга қараши лозим. Замонамизнинг машҳур ҳанафий олимларидан, Шом юртидан чиққан кўплаб муҳаққиқ ва фақиҳларнинг давомчиларидан бўлмиш Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг ютуқларидан бири ҳам айнан тадқиқ ва таҳқиқ масаласига ғоятда эътиборли эканликлари экан. Айни шу масалага яъни талаба учун илмнинг дақиқ жойларигача ўрганиш муҳимлигига ўзларининг сўнги китобларидан бири бўлган “маолиму иршодийя лисиноати толибил илм” китобларида ҳам тўхталиб ўтганлар. Зотан, бу зотнинг устозлари ва устозларининг устозлари ҳам аслида муҳаққиқ олимлардан бўлишган. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда, Мустафо Зарқо ва бошқалар. Аллоҳ таоло уларни кенг бепоён раҳматига дохил этсин! Фақиҳ ва муҳаддис шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларини ҳам Ўзининг ҳифзу ҳимоясида асрасин, умр-у ризқларига баракот берсин! Яна сўзимизни давом эттирсак, баъзан оддий бир масдарни нотўғри ишлатиш ҳолатларига гувоҳ бўламиз. Масалан, кетмоқ маъносини ифодаловчи “ذَهَاب” (“заҳааб(ун)) сўзини “зиҳоб” дея зол ҳарфини касрали қилиб ўқиймиз. Ёки  – “وجد”важд сўзини вужд деб ўқиймиз. Ваҳоланки, бу икки сўз икки хил маънода ишлатилувчи бошқа-бошқа феъллардан ясалган от ҳисобланади. Биринчиси, яъни важд бу қалбда пайдо бўлувчи муҳаббат, ишқ ва ҳоказо. Тасаввуф истилоҳида эса инсон қалбига табиий равишда келувчи ухровий қўрқув, ижобий маънодаги ҳузн ё хурсандчилик ва ҳоказолар назарда тутилади. Вужд эса кенглик, моддий бойлик каби маъноларни англатади. Бу содда нарсалар аслида. Лекин шу каби ҳолатлар кўп учраб туради. Жума кунидаги хутбаларда Аллоҳ таолонинг “ал-Жавод” исмини “Жаввод” дея атайин, ноўрин андиша туфайли вов ҳарфини ташдидли ўқиш ҳам шунга мисол бўла олади. Ёки, яна ўша хутба сўнгидаги дуоларда “варҳамнаа маъаҳум ваҳшурнаа минҳум” дея биринчи феълни “маъа” ҳарфи билан, иккинчи феълни эса “мин” ҳарфи билан ишлатилиши ҳам ғалат машҳур бўлиб қоляпти. Бундай нарсалар маънони бузади. Унинг ўрнига бемалол: “варҳамнаа ваҳшурнаа маъаҳум!” (яъни: “бизларга улар қаторида марҳамат кўрсат ва улар билан бирга ҳашр эт!”) деяверинг, тўғри бўлади, хато бўлмайди....
1 200 201 202 203 204 231