islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Хулқи Қуръон бўлган Зот

Оламлар Парвардигори Аллоҳ Таоло барча нарсани яратишдан олдин Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурларини яратди, ҳамда нурни отамиз Одам алайҳиссалом пешоналарига жойлади. Бу нур Одам алайҳиссаломдан кейинги Пайғамбарларга ўтиб келди ва алал оқибат оламларни ёритгувчи нур - Набиййимиз бузрукворлари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолибнинг пешоналарига кўчди. У зотнинг пешоналаридаги нур қалб кўзи очиқларгагина кўринган. Набиййимиз оталари Абдуллоҳнинг оналари Оминага никоҳлари барокатидан оламларга раҳмат бўлган Расулимиз таваллуд топдилар. Бу кун Фил йилида, Рабиул аввал ойининг ўн иккинчиси Душанба куни эди. Рабиул аввал ойи суюкли Набиййимиз таваллуд топган кун бўлгани боис ўзгача шукуҳда ўтказилади... - Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси, Исматуллаева Одина

Зулфия ҳаёти ва ижоди ёд этилди

Зулфия Исроилова – Зулфия номи билан танилган ўзбекистонлик шоира, журналист, таржимон ва жамоат арбоби 1915 йил 1 март куни таваллуд топган...- ТИИ Талаба қизлар мураббияси С.Валиева

Тасаввуфнинг шаклланиши

IX аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий-психологик машқлари, ўзини-ўзи тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди, ТАРИҚАТ, МАЪРИФАТ, ҲАҚИҚАТ деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилди, тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди...- Тошкент ислом институти талабаси Комилова Малоҳат

Марҳумни қабрга қўйишда нима дейилади?

Инсон жон оманатини топширгандан сўнг у дафн қилишга тайёрланади. Марҳумга жаноза ўқилгач, уни қабрга қўйиш учун қабристонга олиб борилади. Хўш, марҳумни қабрга қўйишда нима дейилади?...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Руҳиддин Акбаров

Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ

Ўрта Осиё замини неча-неча олиму-уламо, фозилу-фузалоларнинг бешигини тебратиб, жаҳон саҳнасига олиб чиққани, диний ва дунёвий илмларининг асослари ҳам айнан мана шу юртда яратилгани, сайқал топгани ҳозирда барчамизга маълум. Шундай екан, буюк аждодларимиз қолдирган беназир бойлик илмий ва маданий меросни кўз қорачиғидай авайлаб асраш, уларни ўрганиш биз авлодлар учун ҳам фарз, ҳам қарз. Зеро, “жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган куч бу маърифатдир. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”...- Тошкент ислом институти талабаси Мухаматдинов Ҳазаратдин
1 32 33 34 35 36 679