islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қарматийларнинг бузғунчилиги: Ҳажарул асвадни ўғирланиши

Каъбанинг қора тоши мусулмонлар учун жуда ҳам ҳурматлидир. Саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, Қора тош Одам алайҳиссалом билан бирга жаннатдан тушган. Аввалига кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлган, лекин кейин инсонларнинг гуноҳкорлиги сабаб қорайиб кетиб, ундаги нур ўчади...- Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Нурул ислом жоме масжид имом ноиби Фахриддин Мустақов

Рамазон-2024: Дунё бўйлаб рўза ва ифтор вақтлари

Уламолар ойни кузатишгач, ҳилол кўринганлиги сабабли юртимизда ва дунё давлатларида рўзанинг биринчи куни 11 март, душанба бўлиши эълон қилинди. Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар, Баҳрайн, Фаластин, Сурия, Ливан, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Индонезия, Бруней каби давлатлар 10 март кунидан таровеҳ намозини бошлаб, 11 март, душанба кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Бир оят хақида тафаккур!

قرت عين لي و لك ((Бу бола) мен учун хам, сен учун хам кўз қувончидир.) (Қасос - 9) Бу иборалар Осиё бинту Музахимнинг Мусо алайҳиссалом борасида фиръавнга айтган сўзларидир. Аёлини тинглагач, Фиръавн: "Майли, сенга кўз қувончи бўлаверсин. Менга эса, унинг кераги йўқ" деди.

Бимаристон – дунёдаги биринчи шифохона

Исломнинг илк асрларидаёқ мусулмонларнинг тиббиёт соҳасидаги хизматлари улкан эди. Европа илм-фан ва маданият соҳасида тўлиқ турғунликни бошидан кечирган пайтда, мусулмонлар ўзлари тасарруф қиладиган мамлакатларида жуда кўп академия ва университетлар барпо қилдилар. Мусулмонлар юнон, Бобил ва қадимги мисрликлардан ташқари, форс ва ҳинд тиббиётини ҳам қабул қилиб, пухта ўзлаштирган эдилар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Xulqi Qur’on bo‘lgan Zot…

Olamlar Parvardigori Alloh Taolo barcha narsani yaratishdan oldin Rasulimiz sollallohu alayhi vasallamning nurlarini yaratdi, hamda nurni otamiz Odam alayhissalom peshonalariga joyladi. Bu nur Odam alayhissalomdan keyingi Payg‘ambarlarga o‘tib keldi va alal-oqibat olamlarni yoritguvchi nur - Nabiyimiz buzrukvorlari Abdulloh ibn Abdumutallibning peshonalariga ko‘chdi. U zotning peshonalaridagi nur qalb ko‘zi ochiqlargagina ko‘ringan. Nabiyimiz otalari Abdullohning onalari Ominaga nikohlari barokatidan olamlarga rahmat bo‘lgan Rasulimiz tavallud topdilar. Bu kun Fil yilida, Rabiul avval oyining o‘n ikkinchisi Dushanba kuni edi. Rabiul avval oyi suyukli Nabiyimiz tavallud topgan kun bo‘lgani bois o‘zgacha shukuhda o‘tkaziladi...- Toshkent islom instituti talabasi Ismatullayeva Odina
1 31 32 33 34 35 679