islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Хурмо барака, сув покловчи

Маълумки, ифторлик қилиш Пайғамбаримиз (с.а.в.) сунатларидир. Ифторликда Пайғамбаримиз (с.а.в.) оғизларини  ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан очар эдилар. Бу ҳақда  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғизларини бир нечта ҳўл хурмо билан очар эдилар. Ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув билан очар эдилар”...- Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими Руҳиддин Акбаров

Бир оят ҳақида тафаккур

Инсонлар қадрингни билишмаса, хафа бўлма! Аслида, Аллоҳ таоло сени кимлигингни билиши етарлидир. Инсонларнинг билиши ёки билмаслиги сенга ҳеч қандай фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайди. Бунга ёрқин далил, Аллоҳ таолонинг баъзи пайғамбарларни инсониятга танитиб, баъзиларини сир тутиб, ҳатто исмларини ҳам ошкор қилмаганидир. Чунки бизнинг Нуҳ алайҳиссаломни танишимиз амаллар ўлчанадиган тарозида у зотнинг фойдаларига бирорта амал зиёда қилмайди. Шунингдек, Аллоҳ Қуръонда қиссаларини келтирмаган пайғамбарларни танимаслигимиз тарозида уларнинг солиҳ амалларидан бирортасини  камайтириб қўймайди.

Матоф мармари

Ҳижрий 1400, милодий 1980 йили Масжидул Ҳаром тавоф майдони - матоф юзасига оқ мармар қопланди. Грециянинг Тасос ороли конидан олинувчи мармар жазирама иссиқда совийди. Кечаси ердаги намликни ўзига тортгани  сабабли қуёшли кундуз куни мармар юзаси салқин туради...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Ҳамал – Шамсия ҳисобда йил боши

“Наврўз” сўзи форсча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “янги кун”деган маънони англатади. Бу ҳақда Ўзбек тилининг изоҳли луғатида шундай дейилади: “Наврўз форсча янги кун. Шамсия йил ҳисобида янги йилнинг биринчи куни март ойининг 21-кунига тўғри келади” дейилади...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Руҳиддин Акбаров

Пайғамбарлар қандай рўза туганлар?

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси ва амакиваччаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан рўза ҳақида сўради. У зот: “Агар хоҳласанг, Довуд алайҳиссломнинг рўзаси ҳақида айтиб бераман. Довуд алайҳисслом кўп рўза тутар ва жасур инсон эди, душманга дуч келса, қочмасди. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасди, яъни кунора рўза тутарди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
1 29 30 31 32 33 679