Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, конституция қабул қилинганлигининг 27-йиллиги муносабати билан “Соғ танда соғлом ақл” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни 102 гуруҳ билан 105 гуруҳлар ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди. Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган 102 гуруҳ жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. 105 гуруҳ жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин гол уришга эришди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. 1-бўлим 5:2 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 5 та голга гувоҳ бўлишди. Натижада 102 гуруҳ жамоаси 105 гуруҳ жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун учрашув 101 гуруҳ билан 104 гуруҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Натижага кўра 3 ўринни 101 гуруҳ талабалари қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мақтов ёрлиқ” лари билан тақдирландилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар биланг ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 471
Аллоҳ таоло “Тавба” сураси 122-оятда шундай марҳамат қилади: فَلَوْلَا نَفَرَ مِن كُلِّ فِرْقَةٍ مِّنْهُمْ طَائِفَةٌ لِّيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ “Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?!” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фиқҳнинг фазилати борасида шундай марҳамат қилганларлар: مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” Юқоридаги оят ва ҳадислардан маълумки Шариъатимизда фиқҳ ва фақиҳларнинг юксак ўрни бор. Усулул фиқҳ илми эса фиқҳнинг ажралмас бўлагидир. Киши бу фанни билмасдан туриб ҳақиқий фақиҳ бўла олмайди. Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий бу борада шундай деганлар: “Фиқҳ билан машғул бўлган киши албатта маълум вақтини усул фиқҳни ўрганишга ҳам сарфлаши зарур. Чунки бу илм фақиҳ учун энг муҳимидир”. Кейинги йилларда юртимиз илм аҳллари орасида ҳам бу илмга эътибор кучайди. Бунинг натижаси улароқ бир бир неча китоблар ўзбек тилига таржима қилинди. Ислом билим юртларида эса бу фанга доир муҳим адабиётларни ўқитиш тизими жорий қилинди. “Декабрь ойи – фиқҳ, илмул фароиз ва усулул фиқҳ фанлари ойлиги” муносабати билан 2019 йил 17 декабрь кунии Тошкент ислом институтида 3-курс талабалари ўртасида “Усулул фиқҳ билимдонлари” мавзусида мусобақа ташкил этилди. Қуръон тиловати қилиниб, сўнг Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров мусобақани очиб берди. Иштирокчиларни чиқишларини ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор Умид домла Ходжаев ҳамда “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” ўқитувчилари С.Примов, Я.Раззоқов, Ф.Жўраев, Ҳ.Жўрабоевлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар. Мусобақа жами 4 шартдан иборат бўлиб, ҳар бир жамоада 4 тадан иштирокчи қатнашди. “Абул Баракот Насафий шогирдлари”, “Низомиддин Шоший издошлари” ва “Фахрул ислом Паздавий ворислари” жамоалари ўртасида ўтган мусобақа жуда қизғин ва мазмунли бўлиб ўтди. Мусобақа натижаларига кўра, “Низомиддин Шоший издошлари” жамоаси 66 балл билан 1-ўринни, “Фахрул ислом Паздавий ворислари” жамоаси 62 балл билан 2-ўринни, “Абул Баракот Насафий шогирдлари” жамоаси 54 балл билан 3-ўринни эгалладилар. Ғолиб гуруҳлар институт раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар ва китоблар билан тақдирландилар. Шунингдек, декабрь ойи давомида фан ойлиги муносабати билан фиқҳ ва фароиз фанларидан институтнинг кундузги ва сиртқи бўлим талабалари учун танлов ўтказилганди. Танлов натижалари ҳам эълон қилиниб, ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Жўраев Сойибжон 510
Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, таниқли имом-хатиблар иштирок этди. Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди. Мажлисда якунига етиб бораётган 2019 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, масжидлар, диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва тизимдаги бошқа ташкилотлар фаолиятининг ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тузилмасида янги жорий этилган раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Ишматбеков Ҳомиджон Баҳромович номзоди бир овоздан маъқулланди. Маълумот ўрнида, Ишматбеков Ҳомиджон 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институти, Мадина ислом университетида таҳсил олган. Фаолияти давомида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳар “Муҳаммад Носир ҳожи” масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири лавозимларида хизмат қилган. Бир қатор китоб ва илмий мақолалар муаллифидир. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 355
Почтадан ҳар ҳафта ўттизга яқин хат оламан. Уларни радиодаги тингловчиларим ёки газета-журналлардаги мақолаларимни ўқиган кишилар юборишади. Лекин кеча келган хат аввалгиларига асло ўхшамас эди. Бир она юборган бу хат Оналар кунида ёзилган бўлиб, иборалари унчалик ҳам фасоҳатли, чиройли бўлмаса-да, балоғат жиҳатидан айни мўъжиза эди. Аслида балоғат ҳам инсоннинг кўзлаган мақсадига элтувчи гапни айтиши эмасми?! «Оналар куни деган байрамни эшитганман, лекин кўрмаганман. Оналар фарзанд сабабли азобу машаққат чекишини биламан, лекин фарзанднинг онага яхшилик қилганини, у сабабли бахтли ҳаёт кечиришини билмайман», деб ёзган эди у. Йўқ, бу онанинг фарзандлари унга оқ бўлмаган, бу хатни уларнинг итоатсизлигидан шикоят қилиш учун ёзмаган, чунки улар ҳали кичкина, ота-онага оқ бўладиган ёшга етишмаган. Мактубни ёзган она қашшоқлигидан, фақирлигидан, оиланинг таянчи бўлган турмуш ўртоғини йўқотганидан, йўқчиликка ҳар қанча сабр қилмасин, баъзан сабр косаси тўлиб кетаётганидан шикоят қилади. У мендан «Нима қилсам экан? Болаларимни мактабдан чиқариб олиб, бир бурда нон топиш учун бирор ишга берсаммикан? Мактабнинг бошқа харажатлари у ёқда турсин, ҳатто мактаб формасига ҳам пул топиб бера олмасам, ахир улар бу эски жулдур кийим-у, бўм-бўш чўнтак билан ўқишни қандай қилиб тамомлашади?» деб сўрабди. Очиғини айтсам, шу кунгача бой бўлишни орзу қилмаган эдим. Аммо шу бугун мана шу аёлга қаламим, сўзим билан эмас, балки мол-дунёим билан ёрдам бериш, тасалли бериш учун бой бўлгим келиб кетди. Лекин начора, мен бир ёзувчи бўлсам, ёзувчининг эса қалами-ю тилидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Лекин хатни ўқиб, қалбимдан отилиб чиққан икки гапни айтишга барибир қарор қилдим. Синглим, бири сенга. Иккинчиси эса ўқувчиларимга. Синглим, сенга айтадиган гапим бир қарашда одамларга ғайритабиий туюлиши мумкин, чунки ёзувчилар одатда бундай гапларни айтишмайди. Чунки улар одамларга ўзларининг асл кўринишларини эмас, балки, таъбир жоиз бўлса, бироз қалам теккизилган, безалган, тузатилган шаклларни намойиш қилишади. Эҳтимол, бундай расм гўзал ва жозибалироқ бўлиши мумкин, лекин бу уларнинг ҳақиқий сурати, ҳақиқий кўриниши бўлмайди. Бундай ёзувчилар ўз ўқувчиларига қалби билан эмас, балки ақли билан хитоб қилишади. Аммо мен назарда тутган бу услуб ҳам янгилик эмас, у француз адиблари орасида кенг тарқалган. Айтмоқчи бўлган гапим – ҳақиқий ҳаётий воқеа. У бирор ёзувчининг хаёлий тўқимаси эмас. Уни ёзувчининг қалами таълиф қилмаган. Унинг бўлимларини мана шу сиз билан биз яшаб турган реал воқелик, ҳаёт битган. Уни сенга қандай бўлса, шундайлигича ҳикоя қилиб бераман. Синглим, уни айтишдан мақсадим – сен ва сен каби умидсиз ҳолга тушган ҳар бир онага, фақирлик ва мискинликда улғаяётган ҳар бир фарзандга шараф ва улуғворликка икки нарса орқали эришиш мумкинлигини етказиб қўйишдир. Уларнинг бири Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқи, иккинчиси эса билим ва ғайратдир. Аллоҳ ихлос билан амал қиладиган ҳар бир бандага тавфиқ беради.. Синглим, энди воқеани эшит. Бундан қирқ йилча муқаддам Дамашқда олий мартабали, саховатли, фазилатли бир олим яшаган. Унинг эшиги қариндош-уруғлар, меҳмонлар ва толиби илмлар учун доим очиқ бўлиб, дастурхони ҳам тўкин эди. Одамлар Биринчи жаҳон уруши даврида танг ва оғир аҳволда қолган бўлса-да, Аллоҳ бу кишидан Ўзининг фазл-марҳаматини дариғ тутмаган, шунинг учун бу олим асло қийинчилик кўрмаган эди. Унинг ўзи юқори лавозимларда ишлар, одамлар уни жуда ҳурмат қилишар эди. Унинг фарзандлари ҳам ана шундай хонадонда на фақирлик машаққатини, на эҳтиёжмандлик хорлигини кўрмай улғайишар эди. Лекин бир кун (1925 йили) уларнинг бошига...
Иккинчи даъво. Аллоҳ таоло Қуръон каримни сақлашга кафил бўлганини хабарини бериб марҳамат қилади: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, биз муҳофаза қилурмиз” (Ҳижр 9-оят). Оятда суннат ва ҳадисни сақлаши ҳақида гап йўқ. Агар суннат ва ҳадис ҳам далил ва Қуръонга ўхшаб ҳужжат бўлганида Аллоҳ таоло суннат ва ҳадисни ҳам сақлашга кафил бўлар эди”. Иккинчи даъво жавоб. Аллоҳ таоло оятда “Зикр”ни сақлашга кафил бўлди. “Зикр” фақатгина Қуръон каримга чекланмайди. Балки ундан мақсад Аллоҳ таолонинг шариати ва Расули орқали юборган дини ҳисобланади. Яъни “Зикр” сўзи умумий маънода келгани учун Қуръони карим ҳамда суннат ва ҳадис бўлиши мумкин. Бунга Аллоҳ таолонинг сўзи ҳам далил бўлади: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ “Агар билмайдиган бўлсангиз Зикр аҳлидан сўранглар” (Наҳл 43-оят). “Зикр аҳли” деганда Аллоҳ таолонинг динини ва шариатини биладиганлар назарда тутилган. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло Ўз Китобини сақлагани каби Расулининг суннатини ҳам сақлади. Бунга ҳадисларни ёдлаш, инсонлар ҳадисни бир-биридан нақл қилиши, дарслар қилиш ва ҳадисларни саҳиҳини заифидан ажратиш сабаб бўлди. Уламолар бу йўлда бутун умрларини ўтказиб кўп қийинчилик ва машаққатга дучор бўлдилар. Шу сабабли Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бирон нарса қолиб кетмади ҳамда асосий манба бўлиб келмоқда. Уламолар айтишади: “Суннат барча олимларда бор. Айримларда кўп, айримларда кам шаклда бор. Агар ҳаммаларининг илми тўпланса ҳамма суннат ҳам жамланади. Агар улар ҳар тарафга кетса суннатдан баъзиси кетади. Шу билан баъзи суннат кетса, бошқада бу суннат бўлади. Шунинг учун Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бирон нарса йўқ бўлиб кетмаган, деб қатиъй айта оламиз. Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари ёки айтган гапларининг барчаси китобларда жамланган. Ҳадисларни етиб келиш йўллари турлича ва саҳиҳлик даражасида қарама-қарши бўлса ҳам барча ҳадислар тўпланган”. Ибн Ҳазм айтдилар: “Луғатшунос олимлар ва шариат илмида етук бўлган олимлар “нозил қилинган зикр” деганда Аллоҳ таоло тарафидан нозил бўлган ҳар бир ваҳийни назарда тутишади. Аллоҳ таоло барча ваҳийни сақлаши аниқ. Аллоҳ таоло сақлашга кафил бўлса ундан бирон бир нарса ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди. Ҳамда ботил бўлиши мумкин эмас. Ҳатто ҳарфлари ҳам абадий сақланади”. Сўнгра ибн Ҳазм Қуръони карим оятидаги “Зикр” дан мақсад фақатгина Қуръони карим деб ўйлаганларга раддия билдириб айтадилар: “Оятдаги “Зикр”ни Қуръони каримга хослаш далили йўқ ёлғон даъво ҳисобланади. “Зикр” сўзидан мақсад Қуръони карим ва оятларни баён қилувчи ҳадисдан иборат. Қуръон карим ҳам, ҳадис шарифни ҳам Аллоҳ нозил қилган. Бу ҳақда Аллоҳ айтди: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ “…Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик, шоядки тафаккур қилсалар” (Наҳл 44-оят). Ҳақиқатдан ҳам, Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон каримни баён қилиб беришга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда сўзи мужмал бўлган, яъни, биз нима назарда тутилганини билмайдиган кўп оятлар нозил қилди. Лекин бу мужмал сўзларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилиб берганлар. Агар Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятлардаги мужмал сўзларни баён қилиб берган ҳадислари сақланиб қолмаганда нима бўлар эди? Унда ибодатлар қачон мукаммал ва қачон ботил бўлиши ҳақидаги маълумот бўлмас эди. Бундай вазият Қурьон карим матнидан фойда олишни йўққа чиқаради. Бандаларга фарз бўлган кўп амаллар ҳам йўққа чиқади. Аллоҳ таоло ирода қилган ҳақиқий маъноларнинг тўғрисини билмай...