islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Аввало, барчангизни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллик байрами билан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз. Ҳурматли дўстлар! Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси – Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради. Тарихга назар солсак, асрлар давомида шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижасида Конституция шаклига келганини кўрамиз. Конституция башарият ҳаётида илк бор инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди. Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур. Ҳурматли юртдошлар! Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаган эдилар. Шу нуқтаи назардан, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш биз бунёд этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир. Шу боисдан ҳам барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ вазир, ҳоким ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур. “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши учун қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблайман. Биринчидан, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни шакллантириш айниқса долзарбдир. Афсуски, ушбу талаблар бизда ҳали тўлиқ бажарилмоқда, деб айта олмаймиз. Шу йилнинг ўзида 70 дан ортиқ қонун, 350 дан зиёд Президент фармони ва қарорлари қабул қилинди. Бу қонун ҳужжатлари ким учун ва нима мақсадда қабул қилинмоқда? Албатта, халқимиз фаровонлиги учун. Масалан, иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришнинг муҳим шарти бўлган “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилганимизга 7 ой бўлди. Кўпдан буён кутилган, ҳаётнинг ўзи талаб этаётган бу қонун лойиҳаси устида биз узоқ вақт ишладик. Ушбу ҳужжат фуқароларнинг давлат ва жамият вазифаларини бажаришга доир конституциявий ҳуқуқини амалга оширишнинг таъсирчан механизмидир. Ҳозирги вақтда айрим тармоқларда давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Аммо соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, йўл қурилиши,...

92 нафар фуқаро Конституция куни муносабати билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 20 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 37 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 16 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 нафарини аёллар ҳамда 79 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 353

Аёл, Ислом ва ҳуқуқ

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент ислом институтида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган талаба қизлар билан “Аёл, ислом ва ҳуқуқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлари” кафедраси, “Миллий ғоя” фани ўқитувчиси М.Жуманиёзова, талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева, институт устозлари ҳамда амалиётчи талабалар иштирок этдилар. Суҳбатни услубчи З.Суярова талабаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги билан қутлаш билан бошлаб берди. Амалиётчи талаба Маҳаметова Гулруҳ Конституция мавзусида талабалар билан қизиқарли савол-жавоб ўтказди. Сўнгра меҳмон М.Жуманиёзовага сўз берилди. У талабаларга Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлади. Шунингдек, Конституциянинг жамиятда тутган ўрнини, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва вазифаларини билиши нечоғлик муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. М.Жуманиёзова саволларга жавоб бериш билан бирга ёшларга тааллуқли моддаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Суҳбат сўнгида талабалар томонидан тайёрланган “Дунё Конституциялари тарихи” мавзусида слайд намойиш этилди. Шунингдек, Қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан талаба қизлар иштирокида турли хил беллашувлар ва деворий газеталар танлови ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, Конституциямиз фахр ва ифтихоримиз эканлигини талаба қизлар ўзларининг билим ва иқтидорлари билан исботлашмоқда. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 347

Қомусимиз ифтихоримиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан мамлакатимиздаги турли муассасалар, ўқув даргоҳлари ва ташкилотларида байрам тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ушбу таълим даргоҳининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” ҳамкорлигида 2019 йил 5-декабрь куни “Қомусимиз ифтихоримиз” мавзусида институтнинг 3-курс талабалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг бош маслаҳатчилари А.Жумаев, Ҳ.Бобажонов, шунингдек институтнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангировлар иштирок этдилар. Тадбирда Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланганлиги, бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бораётгани, буларнинг барчаси, энг аввало, бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан керакли жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 339

Малайзия халқаро ислом университети маърузаларга ўзбекистонлик олимларни жалб қилишни режалаштирмоқда

2019 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган дипломатик ваколаатхонаси раҳбари Равшан Усманов Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) проректори Исаржи Сарудин билан учрашди. Маълумот учун, IIUM 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда инлиз ва араб тилларида қарийб 30 минг талаба таҳсил олади. Малайзия томонига учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти, Ўзбекистонда таълим, дин, ёшлар сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳақида маълумот берилган. Ўз навбатида Исаржи Сарудин Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳим эканини айтиб, кадрлар малакасини оширишда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларни Малайзияга шартнома асосида маърузалар қилишга таклиф этиш режалаштирилгани ва қисқа муддатларга талабалар алмашинуви амалга оширилиши кўзда тутилганини қайд этган. Манба: Muslim.uz 544
1 430 431 432 433 434 698