islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қуръони каримда (كن “Кун”) лафзи борасидаги айрим ихтилофлар

Маълумки, Қуръони каримнинг бир неча ўринларида, хусусан “Бақара” сурасининг 117-ояти, “Оли имрон” сурасининг 47, 57-ояти, “Анъом” сурасининг 73-ояти, “Наҳл” сурасининг 40-оят, “Марям” сурасининг 35-оятларида “كُن فَيَكُون” лафзи келади. Бу лафзларнинг маъноси нима, бу борада аҳли сунна вал жамоа уламолари орасида қандай ихтилофлар бор? Бу лафзнинг луғавий маъносини тушуниш учун биргина, “Ясин” сураси 82-оятини оладиган бўлсак, унда Аллоҳ таоло айтади; إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَن يَقُولَ لَهُ كُن فَيَكُونُ Яъни; “Қачон бирор нарсани ирода қилса, Унинг иши “Бўл” демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур”. Тафсирда “бўл” деб таржима қилинган лафз-амр, буйруқ бўлиб, араб тилида у икки ҳарф ك ва ن билан, яъни كُنْ билан ифодаланади. Демак, Аллоҳ таоло бирон нарсани бўлишини ирода қилса унг “كُنْ” яъни “бўл” дейди ва у нарса шу заҳотиёқ бўлади ва вужудга келади. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг эътиқодига кўра Аллоҳ таолонинг Қуръон ва суннатда баён қилинган сифатлари зотий сифатлар ва феълий сифатларга бўлинади. Зотий сифатлари. Бу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотидан ҳеч қачон ажралмагани эътиборидан “зотий” (зотдан ажралмайдиган) сифатлар деб номланган. Феълий сифатлар. Аллоҳ таолонинг хоҳишига тааллуқли бўлган яратиш, ризқ бериш, истиво қилиш, яхши кўриш, ёмон кўриш, ғазабланиш ва хурсанд бўлиш каби сифатлар феълий сифатлар ҳисобланади. Фақатгина зотий ва феълий сифатлар тўғрисидаги баҳслар эътиборидан зотий сифатлари деганда асосан қуйидаги 7та сифатлар тушунилади; 1.Қудрат, 2.Ирода, 3.Илм. 4.Ҳаёт, 5.Самъ (эшитиш), 6.Басор (кўриш), 7.Калом (гапириш) Биз сўз юритмоқчи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзи зотий сифатлардан бўлган “калом” га тегишлидир. Шу ўринда бир савол туғилади, нарсаларнинг вужудга келиши айнан шу “كُنْ” (бўл) лафзи биланми ёки Аллоҳ таолонинг “ийжод”и (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқми !?. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг “мотурийдий” имомларидан Имом Қувнавий “Шарҳул ақоид” китобида айтадилар; “Нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) лафзига боғлиқ эмас балки, нарсаларни вужудга келиши Аллоҳ таолонинг ийжоди (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқ. У эса (яъни Аллоҳ таолонинг ийжоди ва таквини) кейин пайдо бўлмаган, ҳодис бўлмаган, азалий сифатдур. Аллоҳ таолонинг нарсаларни “كُنْ” (бўл) лафзи билан вужудга келтириши эса, уларни йўқдан бор қилиб, мақсаднинг тезлик билан ҳосил бўлишида Аллоҳ таолонинг қудрати комиллигини ифодалаш учундир. Имом Ашъарий ва у кишига эргашганларнинг наздида эса, нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг айнан азалий каломи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзига тааллуқлидир. Бу лафз Аллоҳ таолонинг“ийжоди” га (яъни вужудга келтиришига) далолат қилади, “Шарҳут таъвийлот” китобида ҳам шундай келтирилган. “Ат тайсир” тафсирида айтилади; “Аллоҳ таоло пайдо бўлишини хоҳлаган нарсага “كُنْ” (бўл) калимаси билан хитоб қилиши мана шу хитоби билан унинг бўлиши ва юзага чиқишини ирода қилмаган. Чунки, агар ҳақиқатда унга хитоб қиладиган бўлса, ё йўқ нарсага хитоб қилиб, мана шу хитоби билан юзага чиқиш керак бўлади, ёки мавжуд нарсага мавжуд бўлгандан кейин хитоб қилиш керак бўлади. Аллоҳ таолонинг йўқ нарсага хитоб қилиши у ҳали “нарса” бўлмаганлиги учун жоиз емас, қандай қилиб унга хитоб қилади ?!. Мавжуд нарсага хитоб қилиши ҳам жоииз емас, чунки у айни пайтда бор ва мавжуд бўлиб, қандай қилиб унга “бўл” дейилади ?! . Демак, Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) дейиши, бирон нарсанинг бўлишини ирода қилган ва хоҳлаган пайтда унинг шу ондаёқ бўлиши ва юзага келишини ифодалайди. Агар “нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “ийжоди” билан бўлса,...

Ўзбекистон – дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири – Global Terrorism Index

Буюк Британиянинг иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилчилари томонидан Global Terrorism Index — 2019 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йилдагига нисбатан бу борадаги позициясини учта пунктга яхшилаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Рейтингга 160 та мамлакат киритилган. Улар терроризм хавфи даражалари бўйича жойлаштирилиб чиқилган. Унда Ўзбекистон 135-поғонадан жой олди. Экспертлар республикада терроризм таҳдидини 0,019 балл этиб белгилаган. Ўтан йил мамлакатимиз мазкур рўйхатда 132-ўринда эди. Ўз навбатида Туркманистон ва Беларусь(ҳар иккаласи 138-ўринни бўлашиб олган) ҳам хавфсиз давлатлар сифатида эътироф этилган. Эстония ва Молдова(123), Латвия(117), Литва(107), Озарбайжон(103), Арманистон(94), Грузия(90), Қирғизистон(87), Қозоғистон(85), Тожикистон(50) ҳам рейтингга киритилган. Россия ушбу рўйхатда 37-ўринда қайд этилган. Ушбу мамлакатда терроризм таҳдиди 4,9 балл атрофида баҳоланган. Аммо РФ ўтган йилдагига нисбатан ўз позициясини учта пунктга яхшилаб олган. Собиқ иттифоқ ҳудудида энг хавфли кўрсаткич Украинага тегишли бўлган. Ушбу давлат рўйхатдаги поғонасини учта позицияга яхшилаб олган бўлса-да, 5,547 балл билан 24-ўринда кетяпти. Манба: xs.uz 445

“Халқаро терроризм ва экстрeмизмга қарши курашда динлараро бирдамлик” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекисон халқаро ислом академияси “Диншунослик жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Неъматулло Муҳаммедов “Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда динлараро бирдамлик” мавзусида 1-2 курс талабаларига маънавият соати ўтказди. Тадбирни маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб берди. Ушбу маънавият соатида терроризм ва экстремизм ҳақида батафсил маълумот берилди. Унга қарши курашиш чора тадбирлари қанчалик муҳим еканлиги атрофлича ёритиб берилди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. 423

Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда

Меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган тушунчалардир. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедов ва Водий вилоятлари бўйлаб халқимиз билан учрашувлари давом этмоқда. Галдаги манзил Фарғона вилоятининг Сўх туманига бўлди. Ушбу гўшадаги илк ташриф маърифат маскани бўлган мактабга бўлди. Бу ерда мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар билан очиқ ва самимий суҳбат бўлиб ўтди. Сўнгра, ўқувчиларга турли мазмундаги ўқув-адабиётлари тортиқ қилинди. Шунингдек, туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Йиғилиш сўнгида кам таъминланган, ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож инсонларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар тақдим этилди. Куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилояти имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Манба: Muslim.uz 359

Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги низоми тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарорига асосан Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида низом тасдиқланди. Мазкур Низомда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ–4436-сон қарорида белгиланган вазифалар акс эттирилди. Низомга асосан Қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, раҳбарларнинг функционал вазифалари ва масъулияти белгиланди. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳозирда амалда бўлган 15 йил муқаддам 2004 йил 23 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 196-сон қарори ўз кучини йўқотди. Мазкур Низомнинг тўлиқ шакли билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин. Манба: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 611
1 432 433 434 435 436 698