Саҳобаларга Қуръони каримдаги Аллоҳнинг амри билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида У зотга эргашиш ва итоат қилиш вожиб бўлган эди. Ҳудди шунингдек, вафотларидан кейин саҳобаларга ҳам, улардан кейинги мусулмонларга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсуниш вожиб. Чунки итоат қилишни вожиб бўлишига сабаб бўладиган умумий ҳолдаги далиллар ҳаётлик вақтларига ва саҳобаларга қайдланмаган. У зотнинг сўзлари, ҳукмлари ва қилган ишлари Аллоҳ таолога бўйсунишга чақиради. Шариат қонунларини Аллоҳ таолонинг амри билан чиқарувчи бўлганлар. Бу эса тирик бўлишлари ёки вафотларидан кейин бўлишига қайдланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон қаерда бўлса ҳам суннатларига эргашиш вожиблигига кўрсатма берганлар. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни Муоз ибн Жабал разяллоҳу анҳуни Яманга юборганларида ҳам кўришимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “كيف تقضي اذا عرض لك قضاء” قال اقضي بكتاب الله، قال: “فان لم يكن في كتاب الله” قال: فبسنة رسول الله، قال: ” فان لم يكن في سنة رسول الله” قال: اجتهد رايي و لا الو. فضرب رسول الله صلي الله عليه وسلم علي صدره، و قال:”الحمد لله الذي وفق رسول رسول الله لما يرضي رسول الله” “Агар сенга бир хукм чиқариш керак бўлиб қолса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?”, дедилар. У киши: “Аллоҳнинг Китоби ила хукм чиқараман”, деб жавоб берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг китобида бўлмаса-чи?”, дедидилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннати ила”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Расулуллоҳнинг суннатларида бўлмаса-чи?”, дедилар. “Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан, бўш келмайман”, деди у. Шунда Расулуллох Муоз ибн Жабал разяллоҳу анҳунинг кўксиларига уриб: “Расулуллоҳнинг расулини Аллоҳни ва Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, деб ниҳоятда мамнун бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга вафотларидан кейин ҳам эргашиш бўлиш вожиб эканига маънавий мутавотир даражадаги ҳадислар бор. Шулардан: تركت فيكم امرين لن تضلوا ما تمسكتم بهما كتاب الله و سنة نبيه “Сизга икки нарсани қолдирдим. Агар, уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз; Аллоҳнинг Китоби ва Набиййини суннати” (Молик ривояти). Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разяллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: كل امتى يدخلون الجنة الا من ابي قالوا يا رسول الله و من يابي ؟ قال من اطاعني دخل الجنة و من عصانى فقد ابي “Ҳар бир умматим жаннатга киради. Лекин, бош тортган (итоатсиз) одам (кирмайди)”, дедилар. Саҳобалар: “Ким бош тортади, эй Расулуллоҳ”, деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга итоат қилган киши жаннатга киради, менга осий бўлган киши бош тортибди”, дедилар. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув хутбасида “Шайтон сизларнинг ерларингизда ибодат қилишдан ноумид бўлди. Лекин бундан бошқа сизлар эътибор қилмаган амалларингда итоат қилинишга рози. Ундан сақланинглар! Мен сизларга агар маҳкам ушласаларинг ҳеч ҳам адашмайдиган – Аллоҳнинг китобини ва Набийини суннатини қолдираман”, дедилар. Шу сабабдан саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омонати бўлган ҳадисни ўзларидан кейинги инсонларга етказишни мақсад қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса саҳобаларни илмни ўзларидан кейингиларга етказишга қуйидаги сўзлари билан тарғиб қилганлар: رحم الله امرا سمع مقالتي فاداها كما سمعها و رب مبلغ اوعي من سامع “Мени сўзимни эшитиб, эшитганидек бошқа одамларга етказган кишини Аллоҳ раҳмат қилсин. Эшитувчидан зеҳнлироқ қанча етказилган кишилар бор”. Хулоса қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога итоат қилишга...
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Булғор ислом академияси (Татаристон, Россия)да “Илоҳиёт мактабларининг тикланиши ва ривожланишида исломшунослик тадқиқотларининг аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда маъруза билан иштирок этди. Баҳрейн, Кувайт, Озарбайжон, Қозоғистон, Франция, Россиянинг дин арбоблари ва исломшунос мутахассислари билан бир қаторда мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шукрулло Умаров қатнашдилар. Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойида Тошкент ислом институти ва Болгар ислом академияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. 422
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади. – Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, – деган эди Шавкат Мирзиёев бу ерга аввалги ташрифларидан бирида. Марказ қурилиши ва фаолияти йўлга қўйилишида ана шу мақсад асосий мезон этиб белгиланди. Қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Тўрт томонда 34 метрлик пештоқлар қурилди. Бинонинг симметрик марказида улкан шарқона гумбаз ўрнатилади. Мазмунан олганда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепция ишлаб чиқилди. Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади. Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Кўргазмаларда Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилади. Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади. Президентимиз таъкидлаганидек, Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлади. Бу ерда маҳаллий ва хорижлик мутахассислар илмий тадқиқотлар олиб боради, уларнинг натижалари асосида қомуслар, илмий-оммабоп тўпламлар, телекўрсатув, фильм ва бошқа материаллар тайёрланади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчи ва талабалари ушбу масканга келиб, билимини мустаҳкамлайди. – Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади. Шунинг учун марказнинг безаги, маъно-мазмуни исломий ва илмий жиҳатдан асосланган, чуқур ўйланган бўлиши керак. Одамлар ҳам ўқиб, илм оладиган, ҳам юракдан ҳис қиладиган муҳит яратиш зарур, – деди давлатимиз раҳбари. Бутун дунёдан диний уламолар, исломшунос ва тарихчи олимлар иштирокида халқаро анжуман ташкил этиб, фикрларини ўрганиш, таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Манба: prezident.uz 468
Жорий йилнинг 19-20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасасида Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги, Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан Мир араб олий мадрасасида 16 ноябрь “Халқаро диний бағрикенглик куни”га бағишланган “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусида республика талабалар илмий амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманнинг мақсади Нақшбандия тариқати намояндалари, хусусан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ҳамда фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларни ошириш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилишдан иборатдир.Анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари, ислом институти маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ж. Мелиқўзиев, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З.Хидоятов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Ўзбекистон Республикасидаги барча диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти вакиллари иштирок этди.Анжуманда ислом институти 2-босқич талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ Саидафзал ўғли конференсиялараро мулоқот маданияти мавзусида, 3-курс талабаси Махкамов Мухаммадали Мухиддинжон ўғли Нақшбандия тариқатининг валийси мавзусида ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Анжуманда қуйидаги нақшбандия тариқати намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига оид мавзулар атрофлича ёритиб берилди. 370
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида 16 ноябрь “Халқаро бағрикенглик куни” га бағишлаб “Диний бағрикенглик-тинчлик ва миллатлараро тотувликнинг гарови” мавзусида халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбанов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент епархияси митрополити Викентий, Немис Евангел-лютеран черкови епископи Л.Шмидт, Тошкент ислом институти прореетори У.Ходжаев, Рим-католик черкови епископи Е. Мацулевич, Арман-Апостоллик черкови руҳонийси А.Григорян, Ўзбекистон Библия жамияти раҳбари Х.Аширов, олимлар ва талабалар иштирок этди. Конференцияни Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев очиб берди. Шундан сўнг, Дин ишлари ишлари бўйича қўмита, Миллатараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Миноваров президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда виждон эркинлиги таъминланаётгани, миллий ва диний қадриятлар эъзозланаётганини таъкидлаб ўтдилар. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистондаги миллатлар ва диний конфессиялараро аҳиллик, дўстлик ва бағрикенглик муҳити инсон омилига устувор эътибор қаратиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлаб ўтишди. Конференция сўнггида талабалар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди. 393