islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Бағрикенглик омиллари

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Бағрикенглик омиллари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга меҳмон ва маърузачи сифатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Малака ошириш институти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Дурбек домла Раҳимжонов таклиф қилинди. Суҳбатга ТИИ аёл устоз-ходим ва талаба қизлари қатнашдилар. Тадбирни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонга миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини берди. Д.Раҳимжонов ўз нутқлари аввалида, Тошкент ислом институтининг аёл устоз-ходим ва талаба қизларини байрам билан қутлаб, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, “Диний бағрикенглик” – муқаддас туйғу бўлиб, динлар тарихини ўрганишда муҳим омил ва тинчлик кафолати ҳамда умуминсоний бойлик эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир жамият аъзоси ўзида бу каби эзгу туйғуларни шакллантириши лозим деди. Тадбир ниҳоясида ташриф буюрган меҳмонга талаба қизлар ўз миннатдорчиликларини билдириш билан бирга қизиққан саволлари билан устозга мурожаат қилди. Д.Раҳимжонов нутқини якунлар экан, бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу тадбир аёл устоз-ходим ва талаба қизларда улкан таассуротлар қолдирди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 453

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КEРАК

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар: Набий соллаллоҳу алайҳиссалом: “Сизлардан бирингиз мўмин бўлмайди токи мен унга отасидан, боласидан ва инсонларни ҳаммасидан маҳбуб бўлмагунимча”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. Биз умматларни қай биримиз шу даражада у зотга муҳаббат қилоляпмиз, қай биримиз фарзандимизга талпинганимиздан зиёда у зотга талпина оляпмиз, қалбимизни ота онамиз, аёлимиз, фарзандимиз банд қилганми ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларими? Агар шундай муҳаббат қилолмаётган бўлсак бизни иймонимиз нима бўлади, бизни ҳолимиз нима бўлади?! Аслида бу муҳаббат биз тушунгандекми ёки ўзгачами?! Уламоларимиз айтадиларки аслида муҳаббат икки турли бўлади: 1. Ҳиссий ақлий, яъни инсон табиатини бир нарсага мойил бўлиши; 2. Амалий муҳаббат. Биз умматларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангизлар менга эргашинглар, шунда Аллоҳ ҳам сизларни яхши кўради”. Яъни Аллоҳ таоло РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейишни буюрди. Амалий муҳаббат қандай бўлади?Амалий муҳаббат ҳаётнинг барча жабҳаларида РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш у зотни суннатларини, йўлларини маҳкам тутиб амал қилиш билан бўлади. У зотни барча нарсадан яхши кўра олишимиз бошқа яқинларимизни биздан сўраган, талаб қилган нарсаси суннатга хилоф бўлса уни тарк қилиб суннатни махкам ушлашимиз билан бўлади, яъни амал қилишда бошқаларга эмас РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш билан бўлади. Агар биздан У зотга бўлган муҳаббатни талаб қилингани биринчиси бўлса, яъни ҳиссий амалий бўлганида биз мўминларнинг иймони хавф остида қолган бўларди. Лекин Аллоҳ таоло инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. Кимни қалбида биринчи турдаги муҳаббат ҳам бўлса Аллоҳ зиёда қилсин, лекин биздан талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Манба: “Мирқотул Мафотиҳ“. Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Азизов Нодирхон 346

Одоб инсон зийнати

Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар. Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 704

Халқаро саммит бошланиш арафасида

Бугун 14 ноябрь куни Боку шаҳрида Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити бошланади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур халқаро нуфузли тадбирга жуда катта тайёргарлик кўрилган. Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан 350 нафардан ортиқ таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари келган. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда. 384

Мулоқот – тараққиёт омили

Талаба қизлар билан доимий мулоқот қилиш, улардаги муаммоларни ҳал этишнинг янги тизими ва самарали усулларини жорий этиш ислоҳотларимизнинг бош мезонига айланмоқда. Ушбу механизм талабалар ва раҳбарият орасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Ўз ўрнида, талаба қизларимизнинг ҳам ҳуқуқий онги янада ортиб, мулоқот ва мурожаат қилиш маданияти кескин ортганлиги ҳар қадамда намоён бўлмоқда. Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда барча курсларнинг талаба қизлари  иштирокида, ТИИ ректори У.Ғафуров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Тиллар кафедраси вакиллари иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур мулоқотда талаба қизлар  ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бир неча саволларни тақдим қилдилар ва етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 386
1 435 436 437 438 439 698