Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар. Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 532
Бугун 14 ноябрь куни Боку шаҳрида Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити бошланади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур халқаро нуфузли тадбирга жуда катта тайёргарлик кўрилган. Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан 350 нафардан ортиқ таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари келган. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда. 297
Буюк мазҳаб бошимиз бўлган забардаст олим Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қандай зот эканлиги барча мусулмон уммати учун сир эмас. Бу зот ёзиб қолдирган илмлар қаторида ақоид илми ҳам инсонларга тўғри йўл кўрсатувчи ва улар роббисига нисбатан қандай эътиқодда бўлишлик кераклиги борасида батафсил баён қилиб берди. Имом ўзининг “Фиқҳул Акбар” китобда бандалар роббисини таниши ва у зотга нисбатан эътиқодий қарашларини қисқа ва лўнда тушунтириб берди. Бу илмнинг аҳамияти қанчалик буюк эканлигига китобининг номидан ҳам билиб олиш мумкин. Имом китобини шундай иборалар билан бошлайди. “Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат: Ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: “Аллоҳ ва фаришталарига, китоблари, пайғамбарлари ва қайта тирилишга, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар торозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир”. Ақийда масалалари ичидаги кўп ихтилоф келиб чиқган Аллоҳ таолонинг калом сифати “гапирувчи зот” борасида ҳам “Фиқҳул Акбар” китобида шундай деб айтади: “Аллоҳ таолонинг зотий сифатлари ҳаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш ва ирода сифатларидир”. Аллома Мулла Али Қори китобнинг шарҳида Аллоҳ таолонинг калом сифатига шундай шарх бериб ўтади. “Калом Аллоҳ таолонинг зотида қоим турувчи нафсий каломи, азалий зотий сифатларидандир”. Демак Ушбу Калом сифати ҳодис “янги, кейин пайдо бўлган” сифат эмас, балки у Аллоҳ таолонинг зоти билан бирга азалий ва абадий, У зотдан ажрамайдиган сифат деб эътиқод қилиш энг тўғри йўл эканлигини айтиб ўтади. Абул Муъин ан-Насафий ўзининг ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид китобида Аллоҳ таолонинг калом “гапирувчи” сифати борасида шундай дейди. “Калом сифати ҳақида Аҳли суннанинг мазҳаби қуйидагичадир”: Аллоҳ таоло калом билан гапирувчи зотдир. Бу калом унинг азалий сифатидир. Бу калом ҳарф ва овозлар жинсидан эмас; унда жимлик (тўхташ) ва офат йўқдир. Аллоҳ таоло бу сифат билан гапирувчи, буюрувчи ва ҳабар берувчидир. Қуръони каримдаги амр, наҳий, хабар каби иборалар шу калом сифатига далолат қилувчидир. Бу ибораларни Аллоҳнинг каломи деб айтилиши эса, уларни Аллоҳнинг зотида азалий бўлган каломни ифодаловчи, билдириб турувчи эканлигига биноандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва шариатига мукаммал амал қилишга муваффақ қилсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аҳмедов Сайқалиддин 531