islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Истиҳлофда уч имом ихтилофи

Фиқҳ матнларини тўлақонли тушунишда фиқҳий истелоҳларга кўп рўбарў келамиз. Бундай вазиятда атамалар билан яқиндан танишиш катта кўмак беради. Маълумки, баъзи истелоҳларни бир икки сўз билан ёки ўз она тилимизга таржима қилиш орқали осон ўзлаштириш мумкин! Бироқ, баъзи атамалар борки уларни изоҳлаб истеъмолга кўчириш учун бир неча саҳифалар керак бўлади. Биз эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлаётган “Истиҳлоф масаласи”  дея танилган атама ҳам ана шундай бир икки бетни талаб қиладиган “инжиқ” мавзулардандир. Истиҳлоф арабча “حَلَفَ” ўзагидан олинган “истифъалун” вазнидаги “إستحلاف” сўзидир. Маъноси – бировдан қасам ичишини талаб қилишдир. Бу атама, фиқҳий китобларнинг асосан даъво масалаларида учрайди. Яъни, бирор киши бир инсон устидан қандайдир ҳаққи борлигини даъво қилади. Аниқки, даъво қилган одам ҳужжат келтириши керак. Лекин, доим ҳам даъвогарнинг ҳужжати бўлмаслиги мумкин, ҳужжати йўқ деб даъво ишини ёпиб қўйиш эса, даъвогарнинг ҳаққини поймол бўлишига олиб келиши мумкин. Шариат бу вазиятда икки томоннинг ҳам риоясини қилиб “Истиҳлоф – қасам ичириш” масаласини жорий қилган. Истиҳлофда гумондор шахсдан “Аллоҳга қасамки, даъвогарнинг менинг зиммамда ҳаққи йўқ” деб қасам ичирилади. Агар қасам ичса, даъвогарнинг даъвоси асоссиз деб топилади ва суд[1] ёпилади. Агар, қасам ичишдан бош тортса қози даъвогарни ҳақ деб топади ва гумондордаги ҳаққини олиб беради. Бунинг асоси: агар гумондор киши ҳақиқатан “даъво қилинаётган ҳақ” ўзига тегишли деб билганида қасам ичиб тегишли ҳаққини сақлаб қолар эди. Қасам ичмадими демак гумондор “даъво қилинаётган ҳақ” ўзига тегишли эмаслигини тан олган бўлади. Лекин, бу “Истиҳлоф” билан ҳукм қилиш ҳамма ўринда ҳам ишлайвермайди. Мазҳабимизнинг уч имоми Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимлар бир овоздан ҳаддлар[i] ва лионларда [ii]  “Истиҳлоф” билан ҳукм қилинмайди, деганлар. Қуйидаги етти масалада эса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қасам ичириш билан ҳукм қилинмайди десалар, икки шогирдлари, қасам ичириб ҳукм қилса бўлади, дейишган. У масалалар қуйидагилардир: Никоҳ Ражъат. Ийлосидан қайтиш. Бировни қулим деб даъво қилиш Истийлод. Чўри хожасидан бола кўрганини даъво қилиб, “Умму валадлик”ни даъво қилиши. Насаб. Мавлолик. Нега деган савол туғилади? Чунки, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ва икки шогирдлари наздида қасам ичишдан бош тортиш икки хил талқин қилинади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи, зиммасида бировнинг ҳаққи йўқлиги борасида қасам ичишдан бош тортишни “Базл – ўтиб юбориш” [iii] деб қарайдилар. Икки шогирдлари еса, зиммасида даъво қилинган ҳақни иқрор қилиш деб қарайдилар. Шу икки хил қарашдан келиб чиқиб юқоридаги 7 масалада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қасамдан бош тортгани учун даъвогарга ҳақ собит бўлди, деб ҳукм қилмайдилар, чунки бу саналиб ўтган ишларда “базл – ўтиб юбориш” билан ҳукм қилинмайди, қасамдан бош тортиш “базл – ўтиб юбориш” эди, демак истиҳлоф билан ҳукм қилинмайди, дейдилар. Масалан, бир киши бировни қулим деб даъво қилса, бояги одам майли қул бўлиб қолавераман дейиши билан қул бўлиб қолмайдику, демак қасамдан бош тортганда ҳам қул бўлиб қолиши мумкин эмас. Яъни бу одамнинг қасам ичишдан бош тортишини қулликка иқрор қилиш деб қабул қилиб бўлмайди. Шундай экан, фойдасиз бўлгани учун қасам ичишни талаб ҳам қилинмайди. Икки шогирдлари умумий маънода қасамдан бош тортишни “даъво қилинган нарсага” иқрор бўлиш деб қараганлари учун, юқоридаги етти масалада ҳам шу қоидани ишлатадилар ва гумондордан қасам талаб қилинади, дейдилар. Агар зиммамда ҳақ йўқ деб қасам ичса қазо-суд иши ёпилади. Агар қасам ичишдан бош тортса даъво қилинган нарсани унинг зиммасига юклайдилар. Савол туғилади: нега икки имом лион ва ҳадлар борасида ҳам истиҳлоф билан ҳукм қилмадилар? Бу саволга: ҳадлар далилларда юз берган шубҳалар сабабли тарк қилинади, қасамдан бош тортиш эса шубҳали иқрордир, чунки бу ҳолатда очиқ ойдин иқрор йўқдир, лион эса эр-хотинга нисбатан ҳад ўрнида [iv] бўлгани учун ҳақиқий ҳадлар туркумига қўшилиб кетади, деб...

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (1-қисм)

Абдулҳай ибн Абдулҳалим ибн Амийнуллоҳ ибн Муҳаммад Акбар Сиҳалавий Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264-йилда Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрида илм ва тақво билан танилган оилада дунёга келган. Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрига нисбатан Лакнавий нисбалари бўлса, Лакна шаҳридаги Сиҳала қишлоғига нисбатан Сиҳалавий нисбаларини олган. Насаблари машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга етиб борганлиги боис ансорий нисбаси ҳам берилган. Уламолар Абдулҳай Лакнавийнинг насаби қирқ уч табақа билан Абу Аййуб Ансорий розияллоҳу анҳуга уланишини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавийнинг куняси Абулбаракот бўлган. Ушбу куня ҳақида у зот қуйидагиларни айтган: “Вояга етганимда отам мени ушбу куня билан номладилар”. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Шайх Абулҳалим Лакнавий ҳинд диёридаги катта уламолардан бири бўлиб, у зотнинг фиқҳ, ҳадис ва мантиқ илмлари бўйича кўплаб рисолалари бўлган. Уламолар бу зотнинг деярли барча аждодлари ўз даврининг  етук олимларидан бўлганликларини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавий илм ва тақво устига қурилган оилада, тақводор мураббия оналари қўлида тарбия олиб улғайганлар. Улуғ олимларнинг ҳаётлари ўрганилганда деярлари барчаларини одатда ёшликларидан илм ўрганганларига гувоҳ бўламиз. Абдулҳай Лакнавийда ҳам шу ҳолат бўлган. Абдулҳай Лакнавий ўзининг дастлабки таълим олиши ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Беш ёшга етганимда Ҳофиз Қосим Али Лакнавийнинг ҳузурида Қуръон ёдлашга киришганман. Кўп ўтмасдан ҳали “Амма” порасини ҳам ёдлаб улгурмаган эдим, биз Жунфур шаҳрига кўчиб кетдик. Кейин мен бу ерда Ҳофиз Иброҳим ҳузурида Қуръон ёдлашни давом эттирдим. Отамнинг ўзлари ҳам, то Қуръонни ёдлаб бўлгунимча менга Қуръондан дарс бериб турар эдилар. Ўн ёшимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим. Бу пайтга келиб, айрим форсий китобларни ҳам бақадри ҳол ўқиб чиққан эдим. Уларнинг барчасини Қуръон ёдлаш асносида отамдан таълим олган эдим. Мен илк бор таровеҳда имом бўлиб намоз ўқиб берганимда ўн ёшда эдим. Ўн бир ёшга етганимда илм таҳсилига астойдил киришганман ва сарф, наҳв, маъоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, калом илми, ҳадис ва тафсир каби дарслик сифатида ўтиладиган расмий фанларни ўн етти ёшимда тўлиқ ўқиб тамомлаганман. Мен ўн етти ёшимда дарслик қилиб ўқитиладиган ақлий ва нақлий китобларни барчасини отамнинг қўлларида ўқиб чиққанман. Аммо риёзиётга тегишли айрим китоблар ўқилгани йўқ эди. Уларни отамнинг  тоғаси ва устози бўлган Мавлоно Муҳаммад Неъматуллоҳнинг ҳузурида тўлиқ ўқиб чиқдим”. Абдулҳай Лакнавий ўспиринлик чоғидаёқ мазкур фанларни  тўлиқ ўзлаштириши сабаби ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Мен қайси бир китобни ўқиб чиқсам, дарҳол ўша китобдан дарс беришга киришар эдим. Бунинг натижасида Ҳаййул Қаййум бўлган Зотнинг мадади билан менда барча илмларга иқтидор ҳосил бўлган ва қайси илмга тегишли бўлса ҳам, менга бирор китобнинг қийинчилиги қолмаган эди”. Дарҳақиқат ушбу услуб, таълимдаги энг манфаатли усуллардан ҳисобланади. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Шайх Абдулҳалим Лакнавий Ҳайдарободда қози ва “Низомия” мадрасасида мударрис бўлиб ишлаган. Ана шу вақтда бу зот отасидан унумли таълим олади ва ўрганган илмларини толиби илмларга дарс бериб борган. Имом Лакнавий икки марта ҳаж ижобатини адо этган. Биринчи марта ўн беш ёшлигида ҳижрий 1279-йилда отаси билан бирга, иккинчи марта эса ҳижрий 1292-йилда ҳаж ибодатини адо этиб келган. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Ҳайдарободда вафот этади. Отаси вафотидан сўнг у зотга отаси ўрнига қозилик лавозимига таклиф қилишади. Аммо қаттиқ илтимосларга қарамасдан Абдулҳай Лакнавий узр айтиб буни қабул қилмайди ва туғилиб ўсган юрти Лакнага қайтади. Лакнада китоблар таълиф этиш ва таълим бериш билан машғул бўлади. Устозлари: Абдулҳай Лакнавийга устозлик қилган зотларнинг айримлари қуйидаги олимлардир: Аллома Муҳаммад...

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ

Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжаж Нишопурий қадимги Хоразм ўлкасига қарашли, бугунги кунда Туркманистон билан чегарадош Эрон шимоли-шарқий қисмида жойлашган Нишопур шаҳрида милодий822 йилда (ҳижрий 206 йил) туғилган. Бўлажак олим 12 ёшидан бошлаб исломий илмларни ўрганишни бошлади. Дастлабки илмни ўғлининг тарбияси ва таълимига катта эътибор қаратган отасидан олди. Ёш олимнинг устозлари мазҳаб асосчиси имом Аҳмад, дунёга машҳур муҳаддис Имом Бухорий ва Исҳоқ ибн Роҳовайҳ каби машҳур уламолар эди. Имом Муслим Имом Бухорий билан яқин муносабатда бўлиб, бир куни у Имом Бухорийга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, пешонасидан ўпди ва оёқларини ўпиш учун рухсат сўради, аммо камтарин муҳаддис рухсат бермади. Имом Муслим ҳадис саҳиҳлиги борасида Бухорийнинг илми ва салоҳиятига қойил қолар ва уни ўзининг устози деб биларди. Имом Муслим ўзининг севимли иши, савдо билан шуғулланган ва ўз эҳтиёжларини қондириш ва ҳадисларни йиғиш учун турли шаҳарларга сафар қилишга учун етарли маблағга эга бўлган. Имом Муслим Яқин Шарқ мамлакатларига ташрифидан кўплаб илмий баракага ноил бўлди, хусусан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал билан, Мадина шаҳрида Шайх Саид ибн Мансур билан, Мисрда Умар ибн Довуд билан, сўнгра Ўрта Осиё бўйлаб саёҳати давомида Бухор ва Самарқандда йирик олимлар билан учрашди. Имомни машҳур қилган китоб, бу ҳақли равишда «Саҳиҳ Муслим» деб номланадиган саҳиҳ ҳадислар тўпламидир. Бу китоб ҳақида олимнинг ўзи шундай дейди: «Мен бу тўпламни тузиб, эшитган 300 минг ҳадисдан 7190 дан зиёдроғини тўпламга киритдим. Улардан 2200 ҳадисни такрор келтирдим». Олимларнинг якдил нуқтаи назарига кўра, “Саҳиҳ Муслим”, “Саҳиҳ Бухорий” каби Қуръондан кейин Исломдаги энг нуфузли китоб ҳисобланади. Баъзи олимлар “Саҳиҳ Муслим”ни Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислари тўпламига қараганда устунроқ ҳисоблайдилар. Бироқ, машҳур олим Имом Нававий бу ҳақда шундай деган эди: «Шу каби фикрларга қарамай, Имом Бухорий тўпламидаги ҳадислар ишончлилигига қўйилган талабларга кўра устунроқдир. Шу билан бир қаторда, Имом Муслимнинг китоби ҳам иснодларнинг тафсилотларини тушунтириш жиҳатидан яхшироқ ҳисобланади» (Таҳзибул асма ва луғат, 2/289). Имом Муслим “Саҳиҳ”ини 52 та бўлимга ажратган (никоҳ, мерос қоидалари, қурбонлик, пайғамбарлар, ахлоқий ва тиббий мазмундаги ҳадислар ва бошқалар). Ҳадислар муайян мавзуларда тақсимланган. Уламолар, ҳар бир бўлимда берилган биринчи ҳадис, асос бўлиб хизмат қилади, қолганлари эса унга шарҳ беради, деганлар. Муҳаддис милодий 875 йилнинг (ҳижрий 261 йил) Ражаб ойида 55 ёшида  вафот этди. Имом она шаҳри Нишопурга дафн этилган. Имом Муслим ибн Ҳажжож бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда хурмо истеъмол қилганлиги сабабли вафот этди. Китоб саҳифаларини ўқир экан, ҳадисларни тадқиқ этишга берилиб кетиб хурмолардан қанча миқдорда еганини билмай қолган эди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба: http://islam.ru/content/person/51144 502

ҚУРЪОНИ КАРИМ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳий Бандаларининг ҳидояти учун Ўз каломини Расули орқали нозил қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳнинг Каломига амал қилишни ўз суннати ила ҳаётда яшаб кўрсатиб берган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруди салавотлар бўлсин! Аллоҳ таоло Каломида улардан Ўзи рози бўлганини эълон қилган саҳобаларга ризвон бўлсин! Қуръонга хизмат қилган иймон эгалари бўлмиш аҳли илмларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва даражоти бўлсин! Ва баъд: Инсоният тарихида мусулмон уламолар каби ўзлари иймон келтирган Китобга дақиқ эҳтимом қаратган миллат бўлмаган. Қуръони Карим кўрсатмаларига мусулмон уммати амал қилар экан, шу билан бирга унинг ўқилиши ва ёд ҳолда қалбларда сақлаб юрилиши, муборак оғизларда кейинги авлод учун ривоят қилиб қолдирилиши ҳамда Қуръоннинг ҳар тарафи ўта дақиқ илмий асосларда ўрганилиши бошқа миллатларда топилмаган неъматлардан биридир. Қуръони Каримга эътибор айниқса Рамазони шариф ойида янада кучаяди. Чунки Набий Муҳтарам алайҳиссалом Рамазон ойида Қуръонга кўпроқ боғланар ва бу суннат кейинги уммат учун ҳам амалий суратда ўз таъсирини кўрсатган эди. Умматнинг илк юлдузлари бўлмиш саҳобалар орасида Қуръони каримни неча кунда хатм қилиш лозимлигини сўраганлар бўлишган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни ўттиз кунда, йигирма кунда, ўн беш кунда, ўн кунда, етти кунда, уч кунда хатм қилишга тавсиялари бўлган. Қорилар орасида эса энг кўп амал қилинадиган хатм етти кунлик ҳисобланади. Буни «Ф(а)м(и)й – б(и)ш(а)вқ» { فمي بشوق } дея номлаб ҳам олишган. Маъноси, «Оғзим (Раббим каломи) шавқи билан»! Араб тилида эса бу икки жумланинг ҳарфлари еттита бўлиб, улар Қуръони каримдаги айрим сураларнинг бош ҳарфларидан ташкил топган ва шу сураларни етти кунда бўлиб ўқиш орқали Қуръони каримни хатм килиш вазифаси амалга оширилган. Қорилар ўзлари учун шавқ-завқ эканини ифодалаш мақсадида ушбу вазифани, Оғзим (Раббим каломи) шавқи билан, дея номлаб олишган: Ф – “Фотиҳа” сурасидан “Нисо” сурасигача: М – “Моида” сурасидан “Тавба” сурасигача; Й – “Юнус” сурасидан “Наҳл” сурасигагача; Б – “Бани Исроил” яъни “Исро” сурасидан “Фурқон” сурасигача; Ш – “Шуро” сурасидан “Ясин” сурасигача; В – “Вассооффаат” сурасидан “Ҳужурот” сурасигача; Қ – “Қоооф” сурасидан “Наас” сурасигача. Бундан ташқари Қуръони каримнинг мавзуларидан хабардор бўлиш, зикр қилинган тарихий ҳодисалардан ибрат олиш, ҳукмий оятларга амал қилиш, муташобеҳ оятларга иймон келтириш, ширкдан узоқ бўлиш, Пайғамбарга итоат қилиш каби муҳим нуқталарга ҳам жуда катта эътибор қаратилган. Булар борасида батафсил илмий асарлар битилган. Мен эса бу ишнинг ўта нозик қирраларига ҳам эътибор қаратилганини кўрсатиш учун айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Бу маълумотлар Қуръони Карим борасидаги қилинган ишларнинг мингдан бири десам мулболаға бўлмайди. Лекин шу маълумотларнинг ўзи ҳам мусулмон уммати уламоларининг нақадар ҳимматга эга бўлишганини ифода қилишга етарли бўла олади. Рамазон ойи фазилатлари туркумидан бу маълумотларни ўрганиб, яқинларимизга ўргатсак биз ҳам шу савоблардан баҳраманд бўламиз. Қуръони карим! 1. Суралар 114 та; 2. Маданий суралар йигирмата: 1.Бақара, 2.Оли Имрон, 3.Нисо, 4.Моида, 5.Анфол, 6.Тавба, 7.Нур, 8.Аҳзоб, 9.Мухаммад, 10.Фатҳ, 11.Ҳужурот, 12.Ҳадид, 13.Мужодала, 14.Ҳашр. 15.Мумтаҳана, 16.Жумаъ, 17.Мунафиқун, 18.Талоқ, 19.Таҳрим, 20.Наср. 3. Ихтилофли  суралар ўн иккита: 1.Фотиҳа, 2.Раъд, 3.Роҳман, 4.Соф, 5.Тағобун, 6.Татфийф, 7.Қадр, 8.Баййина, 9.Залзала, 10.Ихлос, 11.Фалақ, 12.Нос. 4. Қолган 82 сура Маккий суралар; 5. “Басмала”сиз сура “Тавба” сураси; 6. Икки “Басмала”си бор сура “Намл” сураси; 7. Энг узун сура “Бақара” сураси, 286 оят; 8. Энг қисқа сура “Кавсар” сураси, 3 оят; 9. “Аллоҳ” лафзи жалоласи Қуръони каримда 2707 марта...

Асрга татигулик умр

ХIХ асрда яшаб самарали ижод қилган буюк аллома Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай ибн Муҳаммад Абдуҳалим Ансорий Лакнавий ал-Ҳиндий Ҳанафий 1264/1447-йил зулқаъда ойининг йигирма олтинчисида Ҳиндистоннинг Банда шаҳрида уламолар оиласида дунёга келган. Отаси мавлоно Муҳаммад Абдулҳалим ўз асрининг йирик олимларидан бўлиб, бир қанча машҳур китоблар муаллифидир. Алломанинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абу Айюб Ансорийга бориб тақалади. Абдулҳай Лакнавийнинг болалик чоғларидан зеҳни ўткир, ёдлаш қуввати кучли эди. Ўн ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаб, одатга кўра таровеҳ намозида имомликка ўтди. Каломуллоҳни ёдлаш асносида форсий китоблар, ҳаттотлик, иншо ва бошқа зарурий илмларни ўрганди. Сўнгра сарф, наҳв, маъоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, илмул калом, ҳадис, тафсир ва бошқа кўплаб шариат илмларини мукаммал ўзлаштирди. Шунингдек, ҳисоб, риёзат, астрономия, тиб, аъруз илмларидан ҳам сабоқ олди. Натижада у барча илмларда юксак даражаларга эга бўлди. Абдулҳай Лакнавийнинг устозлари жуда кўп бўлиб, улардан Аҳмад ибн Зайн Дихлан Маккий, Шайх Муҳаддис Абдулғаний ибн Абу Саид Деҳлавий, Шайх Али ал-Ҳаририй Малик Башилий Маданийларни эслаб ўтишимиз мумкин. Аллома икки бор Аллоҳнинг байтини тавоф этиш ва Набий соллаллоҳу алйҳи васалламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилишга мушарраф бўлди. Алломанинг илмий йўлини давом эттирувчи шогирдларидан Аллома муҳаддис шайх Муҳаммад Абдулбоқиял-Маданий (1364-ҳижрий санада вафот этган), Аллома Муҳаммад Ҳафизуллоҳ ал-Бандавий (1342-ҳижрий санада вафот этган), Шайх Абулбақо Абдулҳаким ибн шайх Мулла Абдурроб ибн Малик ул-Уламо, Баҳрул-улум аллома Абдул Али ал-Лакнавийларни санаб ўтиш мумкин. Аллома 18 ёшидан китоблар ёза бошлаган. У 39 йиллик қисқа умри давомида 120 га яқин асарлар таълиф этган. Улардан 7 таси сарф ва наҳв, 12 таси мантиқ, 17 таси мунозара, 70 дан ортиғи фиқҳ, сийрат ва ҳадис илмларига оид. Шайх Абдулҳай Лакнавий Ҳанафий мазҳабининг асоси бўлган “Жомеъул кабир” ва “Жомеъус сағир” асарларини кенг ва муфассал равишда шарҳлаб берган. Алломанинг “Табақотул Ҳанафия”, “Фавоидул баҳийя фи тарожими Ҳанафийя” асарлари ушбу мазҳаб уламоларининг даражаларини ва мўътамад манбаларини ўрганишда асосий қўлланмалардан бирига айланган. Абдулҳай Лакнавийнинг “Нафъул-муфтий вас саил бижамъи мутафарриқоти масаил” асари турли масалаларни ўз ичига олган фойдали манбадир. Ушбу асарда ибодатларнинг афзали бўлмиш намоз, шунингдек, мусулмон киши бажариши жоиз бўлган ва жоиз бўлмаган амалларга оид масалалар ёритилган. Муаллиф ушбу асарда Ҳайдарободда истиқомат қилган вақтида ўзидан сўралган саволларни ва уларнинг жавобларини жамлаган. Муаллиф асарни 1287-ҳижрий йилнинг зулҳижжа ойида таълиф этган. “Нафъул-муфтий” асари савол-жавоб усулида ёзилган. Муаллиф ушбу савол-жавобларни бобларга ажратган ва мўътабар матн китоблари тартибида келтирган. Асар 4 китоб ва унинг таркибига кирувчи 35  бобдан иборат. “Нафъул-муфтий” асари ҳанафий мазҳабида муҳим манбалардан ҳисобланиб, унда мазҳабдаги энг афзал кўрилган қарашлар ва фатволар жамланган. Мана шу жиҳатдан асар ҳанафий мазҳабида муҳим аҳамият касб этади. “Нафъул-муфтий” асари алоҳида амалий аҳамиятга ҳам эга. Ҳанафий фиқҳидаги таҳорат, ғусл, намоз, эр-хотин, ота-оналар, болаларнинг ўзаро ҳуқуқ ва бурчлари, бола тарбияси, қариндошларнинг ўзаро муносабатлари каби масалаларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва унинг ижобий ютуқларидан амалиётда фойдаланиш мумкин. “Нафъул-муфтий” асарини ўрганиш натижасида ҳанафий фиқҳи, ҳуқуқшунослик мактаблари яратилишига сабаб бўлган фиқҳий услублари, уламолар ва уларнинг асарлари ҳақида муфассал маълумотларга эга бўлинади, ҳанафий фақиҳларининг бу соҳадаги Беназир илмий хизматлари ва қолдирган илмий мерослари билан танишиш имконини беради. “Нафъул-муфтий” асари фиқҳ китобларида тарқоқ ҳолда бўлган кучли қарашларни бир шаклда тасниф этиш ва тартибга келтириш, натижада барчага Ҳанафий фиқҳини осонлаштириб, мусулмонларнинг бирлигини сақлаш мақасадида кўзга кўринган, забардаст уламолар томонидан ёзилган асарлар асосида таълиф этилган. Асарни ўқиб, ўрганиш натижасида муаллиф қанчалик илғор салоҳият эгаси эканини ва ўз замонасининг буюк уламоси бўлганига гувоҳ бўламиз. Зеро, асарда ниҳоятда долзарб ва мунозарали масалаларни ёритишда ҳанафий мазҳабига оид 100 дан ортиқ манбалардан, мазҳаб уламоларининг энг саҳиҳ фатво ва сўзларидан фойдаланилган. Шайх Абдулҳай Лакнавий 1304/1887-йил робиул аввал ойининг охирги кечасида вафот этган. Буюк аллома Абул Ҳасонот Абдулҳай Лакнавий ҳаёт йўли ва илмий ижоди, илм талабидаги саъй-ҳаракатлари, таҳсил олиш жараёни, ибодати, зуҳд ва тақвоси, эътоқоди мустаҳкам ва суннатни маҳкам ушлаши, ҳамиша яхшиликка чорлаб бидъатларга қарши курашиши каби хислатлари билан барча...
1 509 510 511 512 513 688