Жорий йилнинг 15 сентябрь санасида Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Ислом ва ҳозирги замон” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфиддинов, ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда институтнинг 1-4 курс жами 245 нафар талабалари иштирок этди. Суҳбатни институт ректори У.Ғафуров бошлаб, мусулмон киши бировнинг айбини омманинг олдида очиқ айтмаслиги, айбдорнинг ўзига хушмуомалалик билан тушунтириш кераклиги ва мўмин одам зийрак бўлиб, шукр қилувчилардан бўлмоғи, айниқса, дин уламоларнинг қилган хизматларини ижобий эътироф этиши, агар уларнинг хизматларини тўғри баҳолай олмаса, барчанинг номидан ўзини тўғри деб хулоса бериши айни ҳақиқатга зид эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг институт ректори У.Ғафуров сўзни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфиддиновга берди. Раҳматуллоҳ домла ўз сўзида бир вақтлар масжидларда ўз сайтларига эга бўлиши тўғри қабул қилинмагани, бугун эса барча ташкилотларда ўзининг расмий сайти мавжудлигини, масжидларнинг фаолияти ва сайтларининг фаолияти фақатгина халқни оғирини енгил қилиш, илм-маърифат тарқатиш эканлигини эслатиб ўтди. Р.Сайфиддинов: Илм икки хил бўлади, яъни илми нубувват ва нуру нубувват бугун биз илми нубувватни эгаллаб нуру нубувватдан бебаҳра қолаётганимиз, Пайғамбар алаҳиссаломнинг башариятга огоҳлантирувчи, енгиллатувчи ва ҳимоячи қилиб юборилган, биз аҳли илмлар ҳам у зотнинг ворислари ўлароқ халқни яхшиликка чақиришимиз, уларни қўрқитиб, турли нотўғри фикрларга эргашиб кетишини таъминлаш эмас, балки ёрдам беришимиз, ҳақни кўрсата олишимиз лозим. Аҳли илм фаросатли бўлиши, бугун фитналар авж олаётган бир вақтда имомлар фитналарга учмаслиги балки, ақл билан бунинг оқибатини ўйлаб халқни огоҳлантириши, ноўрин фикрлар оқибатида тинчлигимизга путур етиши мумкинлигини, тинчлик бўлмаган жойда мусулмонлар ибодатларини эмин эркин бажара олмаслиги мумкин деб таъкидлаб ўтди. Р.Сайфиддинов фитнанинг офатлари ва ёмон оқибатлари тўғрисида гапириб туриб, бу борада Қурьон ва ҳадислардан намуналар ва тарихдан мисоллар келтириб ўтди. Саҳобалар ҳаётидан таьсирли воқеаларни айтиб, уларнинг фитнага бўлган муносабатлари қандай бўлганини ҳазрат Ҳузайфа ва ҳазрат Умар разияллоҳу анҳумо ўртасидаги воқеа мисолида ёритиб берди. Мусулмонлар фитнага алданиб кетмаслиги учун доимо бирдамликни лозим тутишлари, акс ҳолда фитна уларнинг жамоатини тўзитиб юбориши мумкин эканлигини таъкидлади. Тарихдан бунга ёрқин мисолларни келтирди. Ҳозирги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳусусан диний-маърифий соҳада ҳам қувонарли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу каби ислоҳатларни ўзида ҳазм қила олмаётган баъзи шахслар ижтимоий тармоқларда рўмол, соқол каби масалаларни илгари суриб, ҳалқни фитнага чорлаётгани ва бунинг ортида юртдаги бирдамлик ва ҳамжиҳатликга путр етқазиш мақсади ётганлиги ҳақида огоҳлантириб, бундай фитналардан омонда бўлиш кераклиги, бу борада ота-она, устозлар ва катталарнинг йўлларидан юриш лозимлигини айтди. Суҳбат охирида домла талабаларни фақат илм олишга тарғиб қилиб, уларнинг айни пайтда таълим олиб ўзларига юклатилган масъулиятни тўла адо этишда бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Суҳбат сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Раҳматуллоҳ қори Сайфиддинов ўзининг самимийлиги билан талабалар қалбида яхши таассурот қолдирди. Тадбир якунида дуои хайрлар қилинди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 1 008
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент ислом институтинг 1-курс талаба қизлари Сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Мустақил Ўзбекистон тарихи” шиори остида Ўзбекистон давлат тарихи музейига ташриф буюрдилар. Тарихий хотира миллий ғояниниг тарихий ва замонавий илдизларидан бири бўлиб, у халқ, миллат ва мамлакат келажаги тарихий онгининг теранлигини, тарихий хотиранинг уйғоқлигини, тарихдан хулоса ва сабоқлар чиқариш билан боғлиқлигини белгилаб беради. Тарихий онг ва тарихий хотира инсон, жамият маънавиятининг ажралмас қисмидир. У қанчалик бой мазмунли бўлса, инсонда ўтмишдан фахрланиш туйгусини уйғотиш билан халқ ва миллатни уюштиради, уни тарихдан сабоқ чиқариб, улуғвор, бунёдкор ишларни бажаришга чорлайди. Бугунги глобаллашув даврида иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, одамдаги ҳар қандай касалликнинг олдини олиш йўли, аввало, танада унга қарши иммунитет ҳосил қилишдир. Биз ҳам ёшларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало, уларнинг қалби ва онгида соғлом мафкуравий иммунитетни чуқурлаштириш зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил кимсаларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Мазкур музейда институтимиз талаба қизлари Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи, ривожланиш босқичлари, тарихга оид бўлган бир қанча осори-атиқалар, ўтмиш даврдаги қурол-аслаҳалар, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига тегишли турли хил миниатюра ва либослар билан яқиндан танишди. Ташриф жуда мазмунли бўлиб, талабалар ўзларига керакли бўлган тарихий маълумотларни олишди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 496
Расулуллоҳ: “Мен бобом Иброҳимнинг дуосиман, Исо ибн Марямнинг башоратиман ва онамнинг тушиман”, деганлар. Пайғамбаримизнинг “Мен бобом Иброҳимнинг дуосиман” деганларидан мурод Ҳазрат Иброҳимнинг Исмоил билан бирга Каъбани қураётганларида: “Эй Раббимиз, уларга ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китоб ва ҳикмат (Қуръон ва ҳадис)ни ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир пайғамбарни юбор! Албатта, Сен Ўзинг Азиз ва Ҳакимсан”, деб дуо қилганларидир. Пайғамбаримизнинг “Исо ибн Марямнинг башоратиман” деганларидан мурод Ҳазрат Исонинг: “Эй Исроил авлоди, албатта, мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) Пайғамбариман. (Мен) ўзимдан олдин берилган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келадиган “Аҳмад” исмли Пайғамбар ҳақида башорат берувчиман”, деганларидир. Пайғамбаримизнинг “онамнинг тушиман” деганлари эса, “Онам ўзларидан нур чиққанини кўрганлар ва бу нур туфайли Шом қасрлари ёришиб кетган” мазмунли ҳадиси шарифга ишорадир. Ушбу хабарни Имом Бухорий “Ат-тарихул кабир” ва “Ат-тарихус сағир”да, Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Бакр Баззор, Абу Яъло Мувсилий ва Ибн Роҳавайҳ “Муснад”ларида, Ибн Ҳиббон “Ас-сиқот”да, Доримий “Сунан”да, Табароний “Ал-муъжамул кабир”да, Байҳақий “Шуъабул имон”, “Далоилун нубувваҳ”да, Абу Нуайм “Ал-ҳулия”да, Бағавий “Шарҳус сунна”да, Ибн Адий “Ал-комил”да, Имом Табризий “Мишкотул масобиҳ”да, Ибн Саъд “Ат-табақотул кубро”да, Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом ва Ибн Асокирлар “Ас-сийратун набавия” китобларида, Абдуллоҳ ибн Муборак ва Абу Бакр ибн Мардавайҳ ҳам ривоят қилган. Ҳоким “Ал-мустадрак ъалас саҳиҳайн” китобида бу ҳадисни: “Имом Муслимнинг шартига кўра саҳиҳдир”, деган. Имом Заҳабий “Ат-талхис”да ва Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий”да “Саҳиҳ” дейишган. Шуайб Арнаут “Муснади Аҳмад” ва “Саҳиҳи ибн Ҳиббон” тахрижида: “Саҳиҳун ли ғойриҳ”, дейди. Ҳофиз Нуриддин Ҳайсамий “Мажмаъуз завоид”да ва Аҳмад ибн Абу Бакр Бусойрий “Итҳофул хияратил маҳара” китобида: “Исноди ҳасан”, дейишган. Ҳофиз Зайниддин ибн Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Ражаб Димашқий: “Расулуллоҳ туғилаётганларида бу муборак нурнинг чиқиши инсониятни тўғри йўлга бошлаган ва ширк зулматини йўқ қилган ҳидоят нурига ишорадир”, деган. Аллома Ибн Касир: “Бу муборак нур чиқиб, Шом диёридаги қасрларни ёритиб юборгани Ислом динининг Шом диёрига ўрнашиб, мустаҳкам бўлишига ишора. Шунинг учун ҳам охирзамонда Шом диёри Ислом дини ва мусулмонлар учун мустаҳкам қалъага айланади. Исо Шом диёрига, аниқроғи, Дамашқнинг шарқий оқ минораси жойлашган ерга тушадилар”, деган. “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин Манба 576
«Анъом У Зот субҳни ёритувчидир. У Зот тунни сукунат, қуёш ва ойни эса ҳисоб (воситаси) қилиб қўйди. Бу Азиз, Алим Зотнинг ўлчовидир». Анъом сураси, 96-оят Инсоният ўзининг қадим тарихи мобайнида вақтни турлича ҳисоблаб келган бўлиб, бугунги кунда асосан қуёш ва ой тақвимига, яъни шамсий ва қамарий йил ҳисобига амал қилиб келмоқда. Шамсий тақвимда ер куррасининг қуёш атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир йил ҳисобланади. Қамарий тақвимда эса ойнинг ер атрофида тўлиқ бир марта айланиши бир ой ҳисобланади. Ҳозирги замонда биз яшаб турган диёрларда асосан икки хил йил ҳисобига амал қилинади. Бири – шамсий милодий йил ҳисоби, бири – қамарий ҳижрий йил ҳисоби. Милодий йил ҳисоби Исо (алайҳиссалом)нинг таваллуди деб тахмин қилинган санадан бошланган бўлиб, бу ҳисоб Григорий тақвимига асосан юритилади. Ҳижрий йил ҳисоби эса Ислом оламининг тақвими бўлиб, у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Маккадан Мадинага ҳижратлари – кўчишларидан бошланади. Бу саноқ боши ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврида эълон қилинган. Ҳижрий ҳисобнинг қамарий ва шамсий тақвимлари бўлиб, қамарий тақвим бўйича йил муҳаррам ойидан бошланади, унинг биринчи 10 куни эса муборак кунлар ҳисобланади. Бу тақвимнинг тоқ ойлари 30 кундан, жуфт ойлари 29 кундан иборат бўлиб, фақатгина ўн иккинчи ой мустаснодир, ундаги кабиса кунлари ҳам 30 кундир. Янги кун қуёшнинг ботишидан бошланади. Вақт ҳисоби қамарий давр бўйича ҳисобланганда бир йил 354 кундан иборат бўлади. Тарихий воқеаларнинг санасини белгилаш, тинмай ўтаётган вақт ҳисобини аниқ қайд қилиб бориш ҳамда кейинги авлодларга қолдириш мақсадида йил, ой ва кунларнинг ҳисоби тақвим шаклида қадимдан қўлланиб келинади. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида бундай марҳамат қилади: «Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса Роббингиздан фазл (ризқ) исташингиз учун ҳамда йиллар саноғи ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз» (Исро сураси, 12-оят). Аллоҳ таоло кун билан тунни алмаштириб турмаса, сана ҳисобини билиш қийин бўлур эди. Юқорида айтганимиздек, ҳижрий-қамарий тақвим ҳисоби Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотларидан кейин, халифа Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг даврларида жорий қилинган. Бу зоти шариф бошқа улуғ саҳобалар билан маслаҳатлашиб, Ислом тарихи учун янги тақвим тузиб, ўтган воқеаларни шу ҳисоб бўйича қайд қилиб бориш зарурлигини айтганларида бу фикрни барча саҳобалар маъқуллаганлар. Шундан сўнг ҳижрий сананинг аввалини қайси кундан бошлаш тўғрисида маслаҳат бўлиб, кимдир Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг туғилган кунларидан бошлайлик деса, кимдир вафот этган саналаридан бошлашни таклиф қилган. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): «Вафотларидан бошласак, ҳар йилнинг бошида қайғумиз янгиланиб туради» деб, бу фикрни рад этганлар. Ниҳоят, ҳамманинг фикрлари бир бўлиб, ҳижрий санани Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага қилган ҳижрат кунларидан бошлашга келишилган. Ушбу ҳижрат кунлари сафар ойига тўғри келган бўлса ҳам, лекин унга тайёргарлик муҳаррам ойидан бошланганини эътиборга олиб, ҳижрий сананинг аввалини муҳаррамнинг биринчи кунидан бошлашга қарор қилинди. Бу кун милодий 622 йилнинг 16 июль жума кунига тўғри келади. Шундан буён Ислом олами хусусан, диёримиз мусулмонлари ҳам йил ҳисобини, диний байрамларни ва хоссатан Рамазон ойи, Ийдул Фитр ҳамда Ийдул Қурбон кунларини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвимдан фойдаланиб келмоқдалар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ойларнинг адади ўн иккита эканини айтиб, улардан тўрттаси муҳаррам, яъни алоҳида эҳтиром қилинадиган ойлар эканини зикр қилган. Булар зулқаъда,...