Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ўтказилган тарбиявий соат мавзуси “Ихлос – илм ва амал пойдевори” деб номланди. Суҳбатни институтнинг “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳасан домла Қодиров ўтказди. Домла суҳбатни “бошланган ўқув йилимиз баракали ва манфаатли бўлсин”, дея хайрли тилаклар ила бошлаб сўнг давом этди: Ихлос – холис қилиш, дегани. Инсонни қилаётган амалларидан барча дунёвий ғаразларни олиб ташлашига холис амал дейилади. Ҳар қандай яхши амалда ихлос бўлмаса, уни бажаришда холислик бўлмаса ёки бирор-бир ғараз кўзланган бўлса, ундай амални Аллоҳ қабул қилмайди. Аллоҳ амалларни қабул қилмаслик билан тўхтаса қанийди! Аммо тўхтамайди, қилинган амалнинг ким учун қандай ҳолатда қилинганига қараб бу дунёда зажр (жазо) беради. Айниқса толиби илм энг биринчи ихлосни маҳкамлаши керак.Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Кутилмаганда, олдимизга оппоқ кийимли, қоп-қора соқолли, уст бошида сафарнинг ҳеч бир аломати йўқ, бирортамиз ҳам танимайдиган бир киши кириб келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига ўтирди-да, икки тиззасини У зотнинг тиззаларига суяди (теккизиб ўтирди), икки кафтини эса У зотнинг икки сонларига қўйди ва: “ Эй Муҳаммад, менга “Ислом” ҳақида хабар беринг! (Нима ўзи у?)”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир, деб гувоҳлик бериб, намозни тўла-тўкис адо этишинг, закотни беришинг, рамазон рўзасини тутишинг ҳамда йўлга (борди-келдига моддий ва жисмонан) қодир бўлсанг Байт (Каъба)ни зиёрат қилмоғингдир”, дедилар. Ҳалиги одам: “Тўғри айтдингиз”, деди. (Умар ибн Ҳаттоб) Бу кишининг ўзи сўраб, яна ўзи тасдиқлашидан таажжубландик (ҳайрон қолдик). У: “Энди менга “Иймон” ҳақида хабар беринг! (Нима у?)”, деди. У зот: “Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, (пайғамбарларига туширган) китобларига ва пайғамбарларига ишонишинг ҳамда қадар (тақдир)га, унинг яхшилик ва ёмонлигига ишонишингдир”, дедилар. У: “Тўғри айтдингиз”, деди-да: “Энди менга “Эҳсон” ҳақида хабар беринг! (Нима дегани у?)”, деди. У зот: “Эҳсон – Аллоҳга Уни кўриб турганингдек, гарчи сен (ожизлигингдан) кўролмаётган бўлсангда, У сени аниқ кўриб турганини ҳис қилиб (ҳаёт кечириб, бандалик) ибодат қилишингдир”, дедилар. У: “Менга “Қиёмат” ҳақида хабар беринг! (У қачон бўлади?)”, деди. У зот: “Бу масалада сўралувчи (яъни мен) сўровчидан (сендан)да билимдон эмас (яъни сен билмаганингдек, бу масалани мен ҳам билмайман”, дедилар. У: “(Ундай бўлса), Қиёматнинг белгилари ҳақида хабар беринг”, деди. У зот: (Биринчиси) “Она ўзининг қиз (бир ривоятда ўғил) хўжайинини туғмоғи яъни хали қиёматга яқин ота-оналарни фарзандлар бошқарадиган бўлиб қолганини кўрасан. (Иккинчиси эса) Ялангоёқ, яланғоч, камбағал қўйбоқарларнинг бино қуришда мусобақа (ким ўзар) қилаётганларини кўрмоғинг”, дедилар. Ҳазрат Умар: “Саволлари тугагач, ҳалиги киши кетди-ю, мен эса анча вақт (ҳайрон бўлиб) жойимда туриб қолдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “ЭйУмар, ана у савол сўровчи кимлигини биласанми?”, дедилар. “Аллоҳ ва расули билур”, дедим. У зот: “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди”, дедилар. (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). Ихлоснинг даражалари ҳам ҳар хил бўлади. Бунга қуйидаги ҳадисни эсласак бўлади. Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Инсон намозини тугатганда намозининг ўндан бир, тўққиздан бир, саккиздан бир, еттидан бир, олтидан бир, бешдан бир, тўртдан бир, учдан бир ёки ярмининг савобига эга бўлиши мумкин”. Насоъий ривояти. Намоздаги рукнларнинг тўла адо этилгани, хушуъ ва хузуънинг даражаларига қараб савобнинг миқдори ўлчанар экан. Ибодатда гарчи бир хил кўринишда бўлса ҳам савобнинг ҳаммага ҳар хил берилиши қалб ва ундаги ихлоснинг мезони билан ўлчанади. Бунга мисол қилиб, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни кўришимиз мумкин: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир...
Дунё шу пайтга қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек мукаммал, барчага ўрнак бўла оладиган гўзал ахлоқ соҳиби, дунёдаги барча яхши сифатларни ўзида мужассам этган зотни кўрмаган ва бундан кейин ҳам кўрмайди. Келинг, аввал у зотнинг айрим сифатларини эслаймиз: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор” (“Аҳзоб” сураси, 21-оят). عَبْد اللَّهِ بْنَ عَمْرٍو ، يَقُولُ : إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لَمْ يَكُنْ فَاحِشًا وَلا مُتَفَحِّشًا ، وَإِنَّهُ كَانَ يَقُولُ : إِنَّ خِيَارَكُمْ أَحْسَنُكُمْ أَخْلاقًا Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабиҳ сўзларни гапирмас ва фаҳш ишларни қилмас эдилар. У зот: “Сизларнинг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир”, – дер эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқ жиҳатидан одамларнинг энг яхшиси эдилар”. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон на қўл остидаги ходимларини ва на аёлларини урмаганлар. Урушдан бошқа пайтда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлаган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта, енгилини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом – ўч олмаганлар. Агар Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина, Аллоҳ таоло учун интиқом олганлар”, – дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалимликлари энг олий даражага етган эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Саънаҳ исмли мадиналик яҳудийдан хурмо бериш эвазига пул олдилар. У бир неча кунга мухлат берган эди. Ваъдаси тўлмай туриб, хурмо сўраб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан ушлаб: “Эй Муҳаммад, ҳақимни шу чоққача нега бермайсан? Ҳошимийлар муомаласи яхши эмас, деб эшитган эдим, тўғри экан!” – деди: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва барча улуғ саҳобалар шу ерда эдилар. Умар розияллоҳу анҳунинг ғазаблари келиб: “Эй одам, сизлар билан ўртамиздаги аҳдноманинг бузилишидан қўрқмасам эди, таъзирингни берар эдим!” – деб ўринларидан сапчиб турдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жилмайиб: “Эй Умар, иккимиз орамиздаги гапга бундан яхшироқ сўз ҳам бор эди. Мени яхши муомала қилиб беришга ва уни яхши гапириб олишга буюргин. Қайтарилиши керак бўлган кунга ҳали 3-4 кун бор эди. Энди, эй Умар, бунинг ҳақини сен бериб қўй. Уни қўрқитганинг учун 20 соъ ошиқча хурмо қўшиб бер”, – дедилар. Бу сўзни эшитган ўша одам ҳайрон бўлиб: “Эй Муҳаммад, Таврот ва Инжилда охирзамон пайғамбари сифатларини ўқигандим, уларнинг ҳаммаси сизда тўғри келди. Синалмаган ёлғиз шу иш қолган эди. Китобда: “Ўзи учун ғазаби келмайди”, дейилган. Энди буни ҳам синаб кўрдим. Сизнинг Пайғамбар эканингизга ҳеч қандай шубҳа қолмади!”– деб шу вақтнинг ўзида дарҳол мусулмон бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига қанчалик даражада шафқатли эканликларини билдириб Қуръони каримда бундай зикр қилинади: لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ “Дарҳақиқат, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга эришишингизга) ташна бўлган, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди” (“Тавба” сураси, 128-оят). Ояти каримада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий сифатларидан бир нечтаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида у зотдек ўзгаларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас. Келинг, энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида жаҳон тан олган олимларнинг фикрлари билан танишиб чиқайлик. Буюк немис файласуфи Ёханн Волфганг Гёте бундай деб ёзган: “Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган барча салтанату бойлик,...
Ҳадис илми вужудга келган даврдан бошлаб муҳаддислар илм талабида ўзга юртларга сафар қила бошладилар. Мана шу жараён Мовароуннаҳр ерларида ҳадис илмининг тараққий этиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилди. Манбаларда Мовароуннаҳрга 55/674-675 йилда кириб келган тўққиз кишининг номини келтиради. Улар: Саъид ибн Усмон ибн Аффон; Қусам ибн Аббос; Абулъолийа Руфайъ ибн Миҳрон; Муҳаммад ибн Восиъ; Бард (Молик ибн Анаснинг мавлоси); Даҳҳок ибн Музоҳим; Лайс ибн Аби Сулайм; Зиёд ибн Миҳрон; Хулайд ибн Ҳассон. Шу сабабли ҳам бу ўлканинг турли жойларидан буюк муҳаддислар етишиб чиқдилар. Шу асрнинг иккинчи ярмига келиб Хуросондаги ҳадис мактаблари орқали Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазий ва Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазийнинг (118/736 -181ҳ.й.) ҳамда Абдулҳамид ибн Ҳумайд ибн Наср Абу Муҳаммад Ҳофиз Кешийнинг (170ҳ/786м-249ҳ/863м) Мовароуннаҳрлик шогирдларидан маҳаллий ислом уламолари етишиб чиқа бошладилар. Илк ҳадис мактаблари яратиб, ҳадис илмини Мовароуннаҳрда ривож топишига ҳисса қўшган муҳаддис алломалар: Имом Дохилий ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Салом ал-Пойкандий, Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ал-Бухорий, Муҳаммад ибн Юсуф ал-Пойкандий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Маснадий ал-Бухорий, Иброҳим ибн ал-Ашъас ал-Бухорий, Салим ибн Мужоҳид ал-Бухорий, Абу Абдураҳмон Шайбоний ал-Бухорий (ваф. 919 й.) ва Абу Ҳафс Аҳмад Сикижкасий ал-Бухорий (ваф. 927 й.), Имом Абдуллоҳ ас-Субазмуний (872м-?), Абу Аҳмад Толиб ибн Али ибн Ҳасан ибн Турхор аш-Шийракасий, Абу Касир Сайф ибн Ҳафс Зоҳид аз-Зоминий, Абу Саҳл Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Яздоз ар-Розий аз-Зоминий, Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ибн ад-Дабусий ар-Роғиний, Абдулғушайм Зулайм ибн Ҳатит ал-Жаҳзамий ад-Дабусий Самарқандий, Абу Саъийд ал-Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Сурайж ибн Маъқил аш-Шоший, Жаъфар ибн Шуайб Шоший, Макҳул ибн Фазл, Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар, Ҳамад ибн Шокир, Абд ибн Муҳаммад Насафий, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Аҳмад ибн Юсуф Насафий ва Абул Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб Маҳбубий. Мовароуннаҳрдаги ҳадис мактаблари ривожи асосида етишиб чиққан дунёга машҳур муҳаддис алломалар: Абдулҳамид ибн Ҳумайд ибн Наср Абу Муҳаммад Ҳофиз Кеший, “Муснад” ҳадис тўплами муаллифи; Имом Бухорий Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ал-Жуъафий (810—870), “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” ҳадис тўплами муаллифи; Имом Абу Исо Муҳаммад ибн Савра ибн Мусо Даҳҳок Суламий Термизий (824–892), “ас-Сунан” ҳадис тўплами муаллифи; Имом Абу Мухаммад Абдуллох ибн Абдуррахмон ибн Бахром ибн Абдуссамад ад-Доримий ал-Хофиз ас-Самарқандий ад-Доримий (181ҳ/797м-255ҳ/869м), “ас-Сунан” ҳадис тўплами муаллифи; Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб ибн Сурайж (баъзи манбаларда Шурайҳ деб келтирилган) ибн Маъқил аш-Шоший (335ҳ/947-335/947), “Муснад ал-Кабир” ҳадис тўплами муаллифи; Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий, ас-Самарқандий (461ҳ/1069 м), “ал-Қанд фий зикри уламои Самарқанд” тўпламининг муаллифи. Манбаларда келтирилишича, 8-асрнинг ўрталаридан 15-асрнинг ўрталаригача ҳадис илми билан Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларида мингдан зиёд ровий муҳаддислар шуғулланган. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 775
Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Республикамиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режа ва фан дастурлари янада такомиллаштирилди ҳамда таълимнинг узвийлиги таъминланди. Бунда узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи назардан қиёсий қайта кўриб чиқилди, такрорий фанлар қисқартирилиб, ихтисосликка йўналтирилган фанлар ҳажми оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади. Институт махсус сиртқи бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан Республикамизда фаолият юритаётган масжидларни олий диний маълумотга эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, 2017-2018 ўқув йили Сиртқи бўлим учун ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра, Махсус сиртқи бўлимининг 1 курсига ўқишга қабул қилинган 60 нафар талабалар учун 2017-2018 ўқув йилининг дарс машғулотлари 2017 йилнинг ноябрь ва 2018 йилнинг март ойларида бўлиб ўтди. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2 курс талабалари учун 2018-2019 ўқув йили 3 семестр ўқув жараёнлари жорий йилнинг 10 сентябридан бошланди. Дарс машғулотлари 2018 йил 6 октиябрга қадар давом этади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Институт Махсус сиртқи бўлим услубчиси Ж.Акрамов 513
Мамлакатимизда охирги йилларда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида пуллик курслар ташкил этилган эди. Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент ислом институтида «Қуръони Карим ва тажвид» курсларининг дастлабки босқичи машғулотлари якунланди. Мазкур босқич тингловчиларига институт томонидан «Қуръони Карим ва тажвид курси»ни якунлаганини тасдиқловчи сертификатлар топширилди. Эсталатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинди. Ўқув курслари бўйича услубчи Усмонхон Баҳодирхонов 498