Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти янада такомиллаштирилиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланади ҳамда диний-маърифий соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қўшимча шароитлар яратилади. «Kun.uz»га маълум бўлишича, Бухоро шаҳри Пойи Калон мажмуасидаги моддий маданий мерос объекти ҳисобланган Мир Араб ва Сайид Амир Олимхон мадрасалари биноларига Мир Араб олий мадрасаси текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади. Шунингдек, Бухоро шаҳри Абу Ҳавс Кабир кўчасида жойлашган Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуд билан биргаликда Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига бепул берилади. Бухоро вилояти ҳокимлиги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига зарур инфратузилма объектларини қуриш учун Бухоро шаҳар Абу Ҳавс Кабир кўчасидаги Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатига туташ ҳудуднинг шимолий-ғарбий томонидан 1,4 гектар майдонни доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратади. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ҳудудида барпо этиладиган инфратузилма объектларидан Мир Араб олий мадрасаси ҳам фойдаланади. Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти бино ва иншоотларида амалга ошириладиган реставрация-тиклаш, қурилиш-таъмирла ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон республикаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Мир Араб олий мадрасаси хорижий давлатлар таълим муассасалари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатишида амалий ёрдам кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Мир Араб олий мадрасаси 2017 йилнинг мартида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берган кўрсатмаси билан ташкил қилинганди. kun.uz 425
Моликий мазҳабининг буюк муҳаддисларидан бири, хофиз, фақиҳ Ибн Абдулбар роҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исмлари Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулбар ан-Намари (ан-Нумайри) ал-Андалусий ал-Куртубий ал-Маликий бўлиб, ҳижрий 368чи, милодий 978-йилда Андалусиянинг Куртуба (ҳозирги Кардова) шаҳрида ўзининг илми ва тақвоси билан машҳур бўлган оилада таваллуд топганлар. Оталари Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Қуртуба шаҳрининг машҳур фақиҳларидан эдилар. Оталари Ибн Абдулбарнинг ёшликларида вафот этиб кетганлиги туфайли оталаридан дарс ола олмайдилар. Бироқ, етимлик у зотни ўз вақтининг буюк уламоларидан дарс олиб улуғ имом бўлиб етишишларига тўсқинлик қила олмади. Ўша даврда Андалусияда моликий мазҳаби кенг тарқалгани учун ёшликларидан ушбу мазҳаб фиқҳини ўрганишга катта эътибор қилдилар. Баъзи манбаларда аввал зоҳирий мазҳабида бўлганлар, кейинроқ имом Молик мазҳабига ўтганлар деб ҳам айтилади. Имом Ибн Абдулбар Андалусиянинг турли шаҳарларига сафар қилиб замонанинг 60дан зиёд буюк олимлари ҳузурида илм олдилар. Заҳабий Сиярда У кишининг машҳур устозлари қаторида қуйидагиларни келтиради: Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Алжуҳаний; Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Алжасур; Абу Умар Аҳмад ибн Абдуллоҳ Албожий; Абул Валид ибн Фарозий (ҳадис илмини ўрганиб, имом Моликнинг Муваттосини шу кишининг ҳузурларида ўқиганлар); Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Алмуъмин (Сунани Абу Довуд, Муснади Аҳмад ибн Ҳанбалдан дарс олганлар). Ва бошқа кўплаб олимлардан илм ўрганиб, ҳадис илмида хофизлик даражасига етишдилар, рижол илми, қироатлар ва фиқҳий ихтилофлар борасида улкан илм соҳибига айландилар ва мисли кўрилмаган асарлар ёздилар, кўплаб шогирдлар етиштирдилар. Заҳабий Сиярда Ибн Абдулбарнинг шогирдлари қаторида қуйидагиларни келтиради: Муҳаммад ибн Ҳазм (Зоҳирий мазҳабининг буюк олимларидан ва мағрибнинг энг машҳур муҳаддисларидандир); Абул Аббос Далҳос Аддалоилий; Абу Муҳаммад ибн Абу Қуҳофа; Хофиз Абу Али Ғасоний; Хофиз Абу Абдуллоҳ Ҳумайдий. Машҳур асарлари: “Аттамҳид лима фил Муватто минал маъаний вал асанид” Имом Молик муваттоларининг шарҳи (Ибн Ҳазм“ҳадислар фиқҳида бирор ўхшаши бўлмаган китоб” деб айтганлар); “Алистийъаб фий маърифатил асҳаб” Саҳобалар ҳақидаги дастлабки китоблардан бири; “Жомеъу баянил улум ва фазлиҳи ва мимма йанбағи фий риваятиҳи ва ҳамлиҳи” Илмнинг фазилати ва илм аҳлининг одоблари ҳақидаги китоб; “Аддурар фий ихтисорил мағозий вассияр”; “Ашшаваҳид фий исбати хобарил вахид”; “Алкофий фил фиқҳи ала мазҳаби аҳлил мадина” Имом Молик фиқҳларидаги масалаларни жамлаган мухтасар асар. Ва бошқа, илмнинг турли соҳаларига оид ўнлаб асарлар битганлар. Уламоларнинг у зот ҳақларидаги гаплари: Имом Заҳабий: мағрибнинг хофизи, аллома, шайхулислом деганлар; Абул Валид Божий: Андалусда ҳадис соҳасида Ибн Абдулбардек бошқаси бўлмаган. Мағрибнинг энг буюк хофизи деганлар. Ўша даврда Андалусия илм энг ривожланган минтақалардан бўлганини эътиборга олсак, бу жуда катта эътироф; Абул Қосим ибн Башкавул: замонасининг имоми, ўз даврининг энг улуғи деганлар; Қози Иёз: замонасидаги энг машҳур муҳаддис. Музаффар ибн Афхас даврида Ашбуна (Лиссабон) шаҳрида қози бўлиб ишлаганлар. Ибн Абдулбар 463- ҳижрий, 1070- милодий йилда 95 ёшларида Андалусиядаги Хатифа ёки Шатива шаҳрида вафот этганлар. Аллоҳ У кишини раҳматига олсин. Тошкент Ислом институти талабаси Умарходжаев Мурод 453
Айни кунларда Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), Турк ҳаво йўллари, «Анадолу» агентлиги ва Туркия радио ва телевидения корпорацияси (ТРТ) ҳамкорлигида ташкил этилган “2018 йил тажриба алмашиш Дастури” доирасида Туркиянинг турли университетларидан кўнгилли равишда келган 20 га яқин талаба Самарқанднинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқда. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро маркази матбуот хизмати хабар берди. Дастур доирасида улар бугун Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилишди, музей ва масжидни кўздан кечиришди. Сўнг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биноси, Ҳадис илми олий мактаби бинолари ва унда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар. Айни дамда зиёратчилар Бухорога жўнаб кетишди. Манба: Azon.uz 431
Шом диёри ислом оламига кўплаб олимларни етиштириб чиқарган. Шундай олимлардан бири имом, аллома, ҳофиз, муҳаддис, фақиҳ Тақиюддин Абу Муҳаммад Абдулғаний ибн Абдулвоҳид ибн Алий ибн Сарур Алмақдисий Алҳанбалий роҳматуллоҳи алайҳдирлар. Уламолар у кишининг насаблари Жаъфар ибн Абу Толибга етиб боришини айтадилар. Ҳижрий 541чи, милодий 1146-йилда Фаластиннинг Наблус минтақаси Жаммоил қишлоғида туғилганлар. Бу ерлар Байтул мақдис атрофи бўлгани учун Мақдисий нисбатини олганлар. Лекин, салбчилар томонидан Байтул мақдис босиб олингани учун ёшликларида оилалари билан Дамашқ шаҳрига кўчиб ўтганлар. Уламолар оиласида туғилганлари учун ёшликларидан илм ўрганишга қаттиқ киришдилар. Дастлаб, оилаларининг раҳбари аллома Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қудомадан дарс оладилар. Сўнгра Дамашқнинг шайхлари, олимларидан илм ўргандилар. Илм талабида Искандария, Боғдод, Ҳаррон, Мўсул, Исфаҳон ва бошқа кўплаб шаҳарларга сафар қилдилар ҳамда замонасининг буюк олимларида таълим олдилар. Машҳур устозлари: Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қудома Абул Макорим ибн Ҳилол Салмон ибн Алий Арроҳбий Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳамза Алқуроший Абдулқодир Жийлоний 561-йилда холаларининг ўғли ибн Қудома билан Боғдодга келганларида Абдулқодир Жийлонийнинг уйларида турадилар ва у кишидан жуда кўп нарсалар ўрганадилар. Имом Мақдисий ёшликларидан ҳадис илмини алоҳида иштиёқ билан ўргандилар, катта шаҳарларда уламолардан ҳадис эшитдилар, натижада ўзлари ҳам буюк муҳаддис бўлиб етишдилар. Сўнгра Дамашққа қайтиб келдилар ва китоблар таълиф қилиш ҳамда исломий билимларнинг турли соҳаларидан дарс бера бошладилар. Шогирдлари: Изуддин Муҳаммад Абу Мусо Абдуллоҳ Абу Сулаймон Абдураҳмон (учовлари ўғиллари) Хофиз Сулаймон ибн Рохмаҳ Абдулазиз ибн Абдулжаббор Қоланисий ва бошқалар. Имом Мақдисий ислом оламига бебаҳо асарлар тортиқ қилдилар. Имом Абдуллоҳ Басирийнинг айтишларига кўра Мақдисий ҳазратлари 50 дан ошиқ асарлар ёзганлар. Энг машҳур асарлари: Умдатул Аҳком (Саҳиҳайндаги аҳком ҳадислари жамланган) Алкамол фий асмаир рижал (кутуби ситтадаги ровийларнинг таржимаи ҳоллари баён қилинган) Аннасиҳату фил адъиятис соҳиҳаҳ (Росулуллоҳдан ривоят қилинган дуолар жамланган китоб) Алмисбаҳ фий уйуни аҳадисис сиҳоҳ Ниҳаятул мурод мин калами хойрил ибад Миҳнатул имам Аҳмад Манақибус соҳабаҳ Иътиқоду Имам Шофеъий ва бошқа китоблар. Имом Мақдисий ҳақларида уламоларнинг мақтовлари: Имом Заҳабий Сиярда: имом, хофиз, содиқ, обид деганлар. Ибн Нажжор: Имом Мақдисийнинг хифзлари ниҳоятда кучли эди, ҳадис илмининг барча соҳасини қамраб олган билимга эга эдилар. Сабт ибн Жавзий: хифз ва ҳадис илмида замонанинг ягонаси эдилар. Имом Абдулғани Мақдисий умрларини илмга хизмат қилишга бағишладилар ва ҳижрий 600чи, милодий 1203-йилда 59 ёшларида Қоҳирада вафот қилдилар. Аллоҳ у зотни раҳматига олсин ва ислом умматига қилган хизматлари сабабидан олий неъматлар билан мукофотласин. Тошкент Ислом институти талабаси Умарходжаев Мурод 698
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида талаба бўлиб юрган пайтимиз. Кўпқаватли бинода бир қўшнимиз бор эди. У аёл боши билан рўзғор тебратгани учунми, инжиқроқ, феълли эди. Деярли ҳамма қўшнилар билан урушган, ҳа деса, жанжаллашиб кетар эди. Бизга нисбатан ҳам ғайрлиги сезилиб турарди. Устимиздан унга-бунга шикоят ҳам қилибди. Сабабини билмасдим, балки оиламиз диндор бўлгани учундир ёки келди-кеттимиз ёқмас, деб қўярдим. Биздан фақат яхшилик кўриб, нарсаларимиздан фойдаланса ҳам, раҳмат дегиси келмасди. Аксинча, биз тарафга ҳам бир-икки тош отиб кўрди, лекин ҳеч қандай жанжал чиқмади. Салом берсам, аликни тўлиқ олгиси келмасди, «ва лайкум», деб қўярди аранг. Гоҳида мошинамиз ҳам уларга “ортиқчалик” қиларди. Хуллас, ажойиб қўшни эди. Бир куни ташвиш билан чиқиб қолди. Бироз ҳомуш, шашти паст, фаромуш ҳолатда. «Ҳа, тинчликми, қўшни?» дедим. У: «Бир илтимос билан чиққандим. Бир неча кундан бери уйимизда ҳаловат йўқ, ухлолмай босинқираб чиқяпмиз. Кўзимга бир нималар кўриниб кетяпти. Ўзим ҳам, фарзандларим ҳам безовта. Шунга бир ўқиб қўйсангиз», деди. Мен: «Хўп, эртага институтдан қайтгач чиқарман», дедим. Эртасига уй эшигидан чиқиб, ўн қадам билан қўшнининг уйига кириб бордим. Орамизда бир йўлак бор эди, холос. Айрим руқия оятлар билан Ёсин сурасини ўқиб, дам солиб, дуо қилиб чиқдим. Эртаси ўтиб, индинига қўшним яна чақириб қолди. Чиқсам, жуда хуш кайфиятда, меҳр билан табассум қилиб турибди. Тўғриси, бир неча йилдан бери бир ерда яшаб, у аёлда бу суратни биринчи бор кўришим эди. «Кечаги куни ўқиганингиз жуда фойда берди, яна вақтингиз бўладими?» деб қолди. Мен: «Ҳа, эртага чиқаман, иншооллоҳ», дедим. Эртасига ўқиб, дуо қилгач, қўшни бирдан ёрилиб қолди: «Сиз чиқиб кетгандан кейин уйимизда қандайдир барака сезилди. Ором олиб ухлаяпмиз, безовталиклар анча кетди. Қизиғи, ишларим ҳам юришиб кетди. Қачондан бери битмаётган бир ишим бор эди, кеча бирдан битиб қолди. Бир идорага бир ойдан бери қатнаб юраман битта справкани деб, кеча боргандим, бир паста уни ҳам ёзиб беришди. Қайтаётиб, китоб растасидан китоблар сотиб олдим, аммо сиз тавсия қилганингиз тугаб қолган экан, топиб бериша олмади. Хуллас, ҳаммамиз хурсандмиз, хонадонимизда нур таралгандек ҳис қиляпмиз. Бунчалик илмли, дамингиз ўткирлигини билмаган эканман (бу аёлнинг гапи, менда бундай даъво йўқ). Тўғриси, гоҳида Қуръон ўқиган овозларинг эшитилса, олдин жуда ғашим келарди. Энди роса хуш ёқяпти. Кўпроқ ўқийверинглар, бизга ҳам файз бўлар экан». Қўшнимнинг бу гапларидан жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим ва шундай дедим: «Кеннойи (Тошкентда бегона аёлларга шундай деб мурожаат қилишади), бу фазилат меники эмас, Қуръонга тегишли. Мен уйингизда Қуръон ўқидим, холос. Қуръон шунақа барака бўлади. Кўряпсизми, 10-15 дақиқа Қуръон ўқисам, қанчалар фойда кўрдингиз, ишларингиз юришиб кетди. Биз, алҳамдулиллаҳ, уйда ҳам, йўлда ҳам Қуръон ўқиб юрамиз, энди ўзингиз билаверинг… Уйдагилар ҳам ҳар куни тиловат қилади. Шунинг учун Аллоҳ ризқимизга, ишларимизга барака беради. Буни билмаган айрим кишилар нега буларниннг рўзғори бут, талаба бўла туриб машина минади, деб диққат бўлаверади (озгина пичинг қилдим). Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи, нур, барака манбаи-да. Қуръон ўқилса, шайтонлар қочади. Мана, ўзингиз кўриб турибсиз. Авваллари Қуръон ўқиганимизни эшитганда сиқилишингиз ҳам шайтондан эди. Бизнинг ўқишимиз ўзгармаган, аммо сизнинг қалбингиз ўзгаргани учун бугун Қуръон сизга ёқяпти». Шундан кейин қўшни билан яна ҳам қадрдон бўлиб қолдик. Биз кўчиб кетгандан кейин ҳам қўшним мени қидириб топди. Телефонда: «Сизга ихлос қилганман, маросим қиладигандим, ўтказиб берсангиз», деб илтимос...