islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Ўрта махсус ислом билим юртларига 2018 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Мазкур билим юртларига “Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади. Қабул квоталари қуйидагича: “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш., (0371) 244-48-27; 30 нафар (ўғил болалар учун). Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425; 30 нафар (ўғил болалар учун). Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Андижон ш., (+99895) 201-68-70, (0374) 228-00-91; 30 нафар (ўғил болалар учун). “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60; 30 нафар (ўғил болалар учун). “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш., (0365) 224-10-11; 30 нафар (ўғил болалар учун). Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57; 30 нафар (ўғил болалар учун). Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20; 30 нафар (ўғил болалар учун). Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш., (0371) 299-24-11; 20 нафар (аёл-қизлар учун). “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш., 221-77-44; 20 нафар (аёл-қизлар учун). Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2018 йилнинг 15 июнидан 10 июлигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади. Мазкур таълим муассасаларига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади. Қабул квоталари қуйидагича: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47; 42 нафар (ўғил болалар учун); 8 нафар (аёл-қизлар учун). Мир Араб олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97; 25 нафар (ўғил болалар учун).  Шунингдек, Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлимига 2018 йилнинг 15 июнидан 30 июнигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимга ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида 5 йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимнинг қабул квоталари тўғрисидаги маълумот қўшимча эълон қилинади. ЎМИ Матбуот хизмати Манба: Muslim.uz 372

Унинг ҳаётини икки нур ёритиб турибди: Қуръон мусобақаси ғолиби билан суҳбат

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонга моҳир бўлган киши «ҳурматланган ва ўта яхши элчилар (фаришталар)» билан бирга бўлади. Қийналиб ўқийдиганларга эса икки ажр бордир», дедилар». Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ислоҳотлар мамлакат мўмин-мусулмонлари ҳаётида ҳам ўз акс садосини берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда бўлиб ўтган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” бунинг ёрқин исботи бўла олади. Рамазон ойининг 21-куни, 5 июнь санасида “Kun.uz” муҳбирлари ушбу мусобақанинг Олий таълим, мадраса ва ўқув муассасалари бўйича ғолиби Муҳаммад ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли билан суҳбат ўтказди. Youtube’да кўриш   Суҳбат аввалида у кишини Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасида ғолиблар сафидан жой олганликлари ва рафиқалари ҳам мутлақ ғолиба деб топилгани билан табриклаб ўтдилди. Муҳаммад ҳожи Мирзо мусобақа ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга бутун оламга меҳмон бўлиб турган муборак Рамазон ойининг хосиятлари ҳақида ҳам ўз фикрларини баён этдилар. Айниқса, бу ойда икки мусулмон ўртасида эски гина ва адоватларнинг сақланиб қолиши ножоиз эканлиги таъкидлаб ўтилди. Суҳбат мароқли ва мазмунли ўтди. Маърифий мавзуда фикрлар алмашилди. Қуръон тиловат қилинди. Суҳбат якунида Умра сафари арафасида оқ йўл тиланди. Манба: Kun.uz 536

Боғийликка доир ҳукмлар

Боғийлик мавзуcини ўрганар эканмиз, мўтабар тўрт мазҳабда унга доир бир қанча масала ва ҳукмлар айтиб ўтилган. “Ал-Мавсуа ал-фиқҳия” китобида шундай дейилади: Боғийлик ҳаром иш бўлиб, уни қилганлар гуноҳкор бўлади. Лекин, иймондан чиқариб юбормайди.Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда боғийларни мўминлар деб атаган: “(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) уришиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!”, сўнг кетидан: “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар” , -дея марҳамат қилган. Боғийлар билан уришиш ҳалол ва одамлар раҳбарга уларга қарши жангда ёрдам бериши вожиб. Агар ана шу жангда раҳбар томонда бўлган киши ҳалок бўлса, шаҳид саналади. Агар боғийлар Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, жангни тўхтатсалар, раҳбар ҳам жангни тўхтатади. رواه الحاكم قال النبي صلى الله عليه وسلم لابن مسعود: يابن مسعود أتدرى ما حكم الله فيمن بغى من هذه الامة قال ابن مسعود: الله ورسوله أعلم قال: حكم الله فيهم ألا يتبع مدبرهم ولا يقتل أسيرهم ولا يذفف على جريحهم “Имом Ҳоким ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: Эй Ибн Масъуд! Бу умматдан боғийлик қилган кимсанинг ҳукми нима эканлигини биласанми? – деди. Шунда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ ва Расули билгувчидир, – деди”. Наби соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Бу борада Аллоҳнинг ҳукми, қочсалар ортидан қувилмаслиги, асрлари қатл қилинмаслиги, жароҳат олганлари ўлдирилмаслиги, -деб марҳамат қилдилар. Хулоса қилиб айтганда, боғийлик оғир жиноят бўлиб, ҳатто ана шу йўлда ҳалок бўлганларга жаноза намози ҳам ўқилмайди. Бундан мақсад жамият айниқса ёшларни ана шундай хатарли ишларни оқибатидан огоҳлантиришдир. Тошкент Ислом институти  4-курс талабаси Тожиддинов Нуруллоҳ 363

Кимлар боғий деб аталади?

Раҳбарга қарши чиққанлар куч қуввати бор мусулмонлардан иборат бир жамоат бўлиши керак. Агар улар аҳли зимма бўладиган бўлсалар, боғий эмас раҳбарга қарши чиққан ҳарбий (қурол кўтарган)лар ҳисобланади. Энди агар куч-қувватга ҳам эга бўлмай, уларнинг уруш қилишидан хавф қилинмаса, улар гарчи таъвиллари бор бўлса ҳам боғий ҳисобланмайди. Хато таъвил билан раҳбарни лавозимидан тушириб юбориш учун унга қарши чиққан бўлишлари керак. Агар таъвиллари ҳам бўлмай, раҳбарни бўшатишни ҳам талаб қилмай унга қарши чиққан бўлсалар, боғий эмас балки, йўлтўсарлар ҳисобланади. Иддоалари ноҳақ бўлиши керак. Агар ҳақ бўлса, (раҳбарни зулмидан қайтариш каби) бу ўринда улар боғий ҳисобланмайди. Балки, раҳбар зулмини тўхтатиши лозим. Борди-ю раҳбар уларга жабр қилмоқчи бўлса, одамларнинг раҳбарга ёрдам бериши жоиз эмас. Чунки, бунда зулмга ёрдамлашиш бор. Аммо, раҳбарга қарши чиққан тоифага ҳам ёрдам бермайди. Негаки, бунда фитнанинг ёйилиб кетиши хавфи бор. Зеро, Аллоҳ таоло фитнани уйғотганларни лаънатлайди. Раҳбар энг аввало, ўзига қарши чиққан боғийларни тўғри йўлга даъват қилиши, итоат қилишларини сўраши лозим бўлади. Зора, эслатма уларга фойда бериб қолса! Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ояти каримада ислоҳни қитолдан олдинга қўйган. Хулоса қилиб айтганда раҳбар энг аввало жамиятни хавфсизлигини таъминлаши керак бўлади, зеро тинчлик энг муҳим нарсадир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: “(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб  қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!” Тошкент Ислом институти  4-курс талабаси Тожиддинов Нуруллоҳ 590
1 589 590 591 592 593 686