Кадрлар бўлими бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Кадрлар бўлими вазифалари: Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлайди; Ёш мутахассис, ишчи, хизматчиларни касби ва мутахассислигига қараб ишга қабул қилиш меҳнат шартномаларини тузиш учун институт ректорига таклиф киритади; Шахсий таркибни ҳисоб-китоб қилиш, маълумотномалар беради; Меҳнат дафтарчаларини сақлайди ва тўлдиради; Кадрлар бўйича белгиланган ҳужжатлаштириш ишларини олиб боради; Институт ходимлари нафақа (пенсия) олиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни тақдим этишни ўз вақтида ташкил этади; Ходимлар билан ишлаш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, қўнимсизлик, сабабсиз ишга келмаслик ва интизомни бошқа хилдаги бузиш сабабларини таҳлил қилиш ва тегишли буйруқлар учун лойиҳа тайёрлайди; Таътилга чиқариш жадвалини тузиш ва уни бажарилишини таъминлайди; Ходимларни таътилга чиқариш, навбатдаги таътил жадвалини тузиш ва унга риоя қилган ҳолда буйруқларни тайёрлаш ва назорат қилади; Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб беришда қатнашади, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланишини таклиф киритади ва бажарилинишини назорат қилади; Белгиланган шаклдаги ҳисобот тайёрлашни таъминлайди; Ходимларнинг шахсий йиғма жилдидаги ҳужжатларни тартиблайди, иш фаолияти билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни акс эттиради; Ходимларга белгиланган тартибда сўралган жойга маълумотнома ёзиб беради; Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг ҳужжатларини номенклатура бўйича белгиланган тартибда архивга топширади; Бўлимнинг барча ҳужжатларини юритади; Буйруқларни расмийлаштириш, йиғма жилдларга ўтказади; Буйруқдан кўчирмалар тайёрлайди. 1 631
Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари асосида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ҳалол” стандарти қабул қилинди, дея хабар беради агентлик сайти. Олам яралибдики, инсонга ҳалол, соғлом яшаш, фарзандларини соғлом тарбиялаш неъмат сифатида буюрилган. Ҳалолликни доимо таъминлаш ва келажак авлодга меърос қолдириш динимиз томонидан инсониятга фарз қилинган. Шу боис, бутун дунёда озиқ-овқат, сув, кийим-кечак, соғлиқ ва тижорат каби барча соҳаларда ҳалол ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳалол озиқ-овқат, ҳалол туризм, ҳалол текстиль, ҳалол тиббиёт каби соҳаларни замонавий технологиялар ёрдамида аслини йўқотмаган ҳолда ривожлантириш ва келажак авлодга мерос қолдиришимиз лозим. Биз ва авлодларимиз бу қимматли неъматларнинг қадрига етиб, ҳалол еб, ҳалол ичиб, ҳалол яшашимиз керак. Биз ўз зиммамизга тушган вазифани виждонан бажаришимиз ва инсониятга ҳалолликни уқтиришимиз даркор. Бугунги кунда «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, дунёда мусулмон аҳлининг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи дегани) «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда. Шунингдек, Ҳалол туризм индустрияси жадал суръатларда ривожланаётган соҳа бўлиб, бу бозорнинг йиллик ҳажми 126 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда ва 2020 йилга бориб камида уч баробар ортиши кутилмоқда. “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратади. Бу эса, халқимиз, Ватанимиз келажаги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда маҳаллий маҳсулотларимизни ташқи бозорларда ҳам муваффақият қозонишига асос бўлади. Зеро, бундай саъй-ҳаракатлар, таббарук заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорийлар, Мотуридийлар, Имом Ат Термизийлар, Навоий-у, Берунийлар авлодларини камолга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Администартор 412
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) “Фан, таълим ва маданият” тузилмасининг 2005-2025 йилларда Ислом маданияти пойтахтини белгилаш бўйича қабул қилган дастурига кўра Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир. Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференциясида 2020 йилда Бухородан ташқари Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарларини ҳам Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган. Якунига етган 2017 йилда Амман (Иордания Ҳошимийлар Қироллиги), Машҳад (Эрон Ислом Республикаси), Кампала (Уганда) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилган эди. Ушбу йилда Маданият вазирларининг X Ислом конференциясида меҳмон сифатида иштирок этган Сеннар (Судан) шаҳри ҳам истисно тариқасида 4-Ислом маданияти пойтахти мақомини олди. Администратор 618
6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш бўйича қилинган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар келишиб олинди. Йиғилишда Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича берган кўрсатмалари ва шу йўналишдаги диний идора раҳбарияти топшириқларининг ижроси бўйича ташкилий қўмита томонидан бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, у жойларда иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этаётгани, 22 нафар ҳакамни тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилгани, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида, ҳакамлар вилоятларга хизмат сафарига юборилгани, мусобақа баннерлари ва нишонлари ишлаб чиқилгани ҳамда мазкур жараёнлар интернет сайтларида кенг ёритиб борилаётганини баён қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йиғилишда сўз олиб, мусобақанинг ҳар бир жиҳатига жиддий ҳозирлик кўриш, мусобақани жуда кенг кўламда ўтказиш, туман-шаҳар ва вилоят босқичларини ҳам юқори кайфиятда бўлишини таъминлаш борасида кўрсатмалар бердилар. Мусобақа иштирокчиларининг чиқишларини баҳолашда адолат ва шаффофликка қатъий амал қилиш, таниш-билишчиликка мутлақо йўл қўймасликни алоҳида қайд этдилар. Ҳатто хориждаги мутахассислар ҳам мусобақани катта қизиқиш билан кутишаётгани ва бу ишлар келгусида халқаро мусобақа ўтказиш учун замин бўлишини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, муҳтарам Президентимиз Қуръон мусобақасини энг юқори даражада ўтказиш учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб бераётганларини катта мамнунлик билан изҳор қилдилар. Муфтий ҳазратлари сўзларининг якунида, Давлатимиз раҳбари томонидан биз мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар ва ушбу мусобақани ўтказиш борасида ҳам кутилмаган хушхабарлар ҳали олдинда эканини билдириб ўтдилар. Муфтий ҳазрат бир ҳафта давомида Диний идорада баҳолаш мезони буйича жиддий тайергарликдан ўтган ҳакамларнинг бундан кейинги ишларига Аллоҳдан мадад сўраб, муваффақият тиладилар. Ўзбекистонлик қориларнинг энг табаррук устози Яҳё қори Турдиев зоти шарифларининг хайрли дуолари билан йиғилиш якунланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 317