Бугун 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида “Сарҳисоб” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИнинг muslim.uz сайти хабар бермоқда. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ҳар йили ташкил этилмоқда. Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ташкил этилди, яъни унинг ҳудудий босқичлари ҳам ўтказилди. 2017 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 1 октябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар танловда иштирок этди. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловнинг республика босқичи «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ўтказилди. Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан сараланди. Тақдирлаш маросими олдидан якунланиб бораётган йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар акс этган видеоролик намойиш этилди. Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар. Муфтий ҳазратлари, бугунги кунда юртимиздаги шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларни ва динимиз равнақи йўлида қилинаётган ишларни ижодкор ходимлар кечаю кундуз, тиним билмай кенг халқ оммасига намойиш этишда жонбозлик кўрсатаётганини алоҳида қайд этдилар. Танлов ғолибларига тақдим этилган совғалар рамзий экани, энг олий мукофот эса Яратган Парвардигорнинг ҳузурида бўлишини қайд этиб ўтдилар. Шундан сўнг, телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар қуйидаги йўналишлар бўйича махсус диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирландилар. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, ғолибларни қутлар экан, танловнинг бугунги кундаги аҳамияти, ижод аҳлининг самарали меҳнати ва уларни рағбатлантиришнинг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори Лазиз Тангриев сўзга чиқиб, ҳар бир мавзуни ўзининг профессонал мутахассислари ёритиши ҳақида гапириб, бу борада диний соҳа ходимлари, уламолар ва имом-хатиблар жуда фаол иштирок этаётганига алоҳида урғу берди. Шунингдек, у Президент Ш.Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилиш мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, давлат раҳбарининг буюк боболаримиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳаёти ҳақида ҳам фильмлар олиш борасидаги таклифларига алоҳида тўхталди. Қуйидаги йўналишлар бўйича “Сарҳисоб – 2017” танлови ғолиблари аниқланди: Матбуот йўналиши бўйича: 1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби); 2-ўрин Муҳтарама Улуғова (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири); 3-ўрин Жаҳонгир Жўраев (Дин ишлари бўйича қўмита ходими). Телевидение йўналиши бўйича: 1-ўрин Ҳайитов Шуҳрат (“Ўзбекистон” телеканали “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” бош муҳарририятининг бош муҳаррири); 2-ўрин Уйғун Ғофуров (Тошкент ислом институти ректори); 3-ўрин Илҳом Маърупов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири); Интернет йўналиши бўйича: 1-ўрин Раҳматулла Сайфуддинов (Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси); 2-ўрин Олимхон Юсупов (Самарқанд вилояти “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби); 3-ўрин Зоир Сидиқов (Тошкент шаҳар вакиллиги ходими). Радио йўналиши бўйича: 1-ўрин Шамсиддин Бауатдинов (Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири); 2-ўрин Хайрулло Турматов (Тошкент вилояти бош имом-хатиби); 3-ўрин Фарҳод Абдуллаев («Зиё» медиа маркази вакили). Йилнинг энг фаол тарғиботчиси: 1-ўрин Раҳимберди Раҳмонов (диний идора Масжидлар бўлими мудири); 2-ўрин Нозима Ибрагимова (“Хадичаи Кубро” билим юрти мудираси);...
Инсоният ўз тараққиёти давомида ҳамиша улуғ зотларнинг илму тафаккури, ақл-заковатидан баҳраманд бўлиб келган. Улар кўрсатган тўғри йўлдан борган, уларнинг буюк меросидан баҳраманд бўлган, ифтихор қилган, давом эттирган. Ана шундай буюк алломалардан бири, Марказий Осиёдаги тўртта асосий ҳадисшунослик марказларидан бири бўлган – Насаф шаҳарида туғилиб, вояга етган буюк сиймо Абул Муин Насафийдир. Жорий йилнинг 24 – 25 февраль кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида Абул Муин Насафий ҳазратларининг бой илмий асарлари ёшларнинг турли ёт оқимлардан асрашда, уларнинг ҳақиқий баркамол авлод бўлиб ўсишида, эл-юртига хизмат қиладиган комил, фидоий инсонлар бўлиб етишишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаган эди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан исломшунос олим Иргаш Даминов томонидан Абул Муин Насафийнинг “Ат-тамҳид ли қавоиди-т-тавҳид” (Тавҳид қоидаларига кириш) асари кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ҳолда нашр этилди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ташкил этилган тақдимот маросимида вилоят ҳокими З.Рўзиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари И.Иномов, диншунос олим И.Даминов, Қарши давлат университети профессори А. Эркаев, Хожа Бухорий номидаги махсус ислом билим юрти 4-босқич талабаси А.Қосимовлар сўзга чиқишиб, Абул Муин Насафий қолдирган илмий-маънавий мерос нафақат ўз замонаси, балки турли хил оқимлар, фирқалар ўз бузғунчи ғоя ва мақсадларини давом эттираётган ҳозирги давр учун ҳам долзарб эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу китоб жамиятда ақидавий масалаларда пайдо бўлган турли тушунмовчиликларга барҳам бериш, ҳар хил адашган гуруҳларнинг нотўғри, ботил ақидаларини аниқлаш, уларга қарши курашишда алломанинг асосли мулоҳазалари қонуний – конституцион тузумга қарши гуруҳларга нисбатан ғоявий қурол сифатида хизмат қилиши айтиб ўтилди. Ушбу китобнинг нашр эттирилиши президент таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”да адашган фирқаларнинг даъволарига, вайронкор ғояларга нисбатан асосли раддиялар бериш имкониятини оширди. kun.uz 474
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъати ва киноиндустриямизни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда President.uz сайтида хабар берилди. Йиғилишда Бош вазир, тегишли вазирлик ва идоралар, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва унинг тизимидаги ижодий ташкилотлар раҳбарлари, киноижодкорлар вакиллари иштирок этди. Дунё миқёсида турли ғоя ва мафкуралар кураши, одамлар, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли кучлар ўртасида рақобат кескин тус олган бугунги кунда энг оммавий санъат бўлган кинонинг беқиёс имкониятларидан самарали фойдаланишимиз керак, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Президентимиз соҳа мутахассисларига мурожаат қилар экан, буюк боболаримиз ҳаёти ҳақида ҳам фильмлар олиш кераклигини билдирди. “Нега Имом Бухорий ҳақида фильм йўқ? Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳақида нега фильм ишланмаяпти? Биз Ислом цивилизация марказини қуряпмиз. Исломни тараннум этиш жуда катта тарбия воситаси. Фильмлар ишланса, уни масжидларда ҳам кўрсатса бўлади. Биз шу орқали Бухорий, Термизий, Мотуридий ва Насафий боболаримизнинг қилган ишларини одамларга етказамиз. Биринчидан, онгимиз ўзгаради. Иккинчидан, биз ўз устимизда ишлаш орқали атрофимизда муҳит яратамиз ва одамларни ёмон иллатлардан сақлаб, ижодга йўналтирамиз. Энг асосийси, биз ўзлигимизни англамас эканмиз, айтилган гапларни меъёрига етказа олмаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев. Администратор 374
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, анъанага кўра, якунланаётган йил якунлари бўйича одамларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш мақсадида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. Сўровда мамлакатимизнинг барча вилоят ва ҳудудларида истиқомат қилаётган турли ижтимоий тоифалар, этник гуруҳлар, конфессия ва касбларга мансуб 18 дан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этди. Сўров натижаларига кўра, фуқароларимизнинг мутлақ аксарияти (90,5 фоизи) учун 2017 йил фаровонлик йили, ўзи ва оиласи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй берган йил сифатида эсда қолади. Янги йилни Ўзбекистон аҳолиси яхши, кўтаринки кайфият билан кутиб олмоқда. Фуқароларнинг 83 фоизи ўзларини бахтли ҳис қилмоқда, дейилади сўров натижаларида. Респондентларнинг 80 фоизидан ортиғи кириб келаётган 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили янада муваффақиятли бўлишига ишонч билдирган Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Йил одами сифатида эътироф этилган. uza.uz 345
Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонида кўзда тутилмоқда. Администратор 319