Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ бердилар. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғига асосан 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Қуръон мусобақасини ўтказиш белгилаб олинди. Муҳтарам Перзидентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкин. Мусобақа икки йўналиш бўйича олиб борилади: ҳифз ва тиловат. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади. Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади: 18‒25 ёшдаги иштирокчилар; 25‒40 ёшдаги иштирокчилар. Мусобақанинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари, шунингдек, мазкур ўқув юртларидаги саралаш босқичи 2018 йилнинг бошидан март ойига қадар ҳамда буларнинг барчаси учун республика босқичи 2018 йил апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақанинг биринчи босқичи вилоятлардаги бош шаҳар ва марказий туманларда (3‒4 та туманда) бўлиб ўтади. Иштирокчилар доимий рўхатдан ўтган манзиллари асосида қайтдан ўтадилар. Рўйхатга олиш 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар қуйида берилган). Аёл-қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ўзига хос, шарқона тартибларга риоя этилган ҳолда ўтказилиши таъминланади. Бунга вилоятлардаги вакилликлар қошида хизмат кўрсатаётган отин ойилар масъул қилинади. Биринчи босқич ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Вилоятда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади. Мусобақага доир бошқа хабарларни билиш учун Диний идоранинг muslim.uz сайтини мунтазам кузатиб боринг. Ўзбекистон қорилари мусобақасини юқори савияда, ҳар тарафлама манфаатли, халқаро талабларга жавоб берадиган тарзда ўтказиш тўғрисида 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарор қабул қилди ва ушбу мусобақа учун диний идора қошида махсус ҳайъат тузилди. Ушбу ҳайъат бутун Республика бўйлаб фаолият юритади. Мусобақа ҳақида ЎМИ қошидаги ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: +998711487770, +998998987277 Мусобақада иштирок этмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро ўз вилоятидаги ЎМИ вакиллигига мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтади. Мусобқада иштирок этувчи аҳолиси кўпроқ бўлган вилоятларда мусобақа ўтказиладиган туманларда ҳам рўйхатга олиш ишлари олиб борилиши мумкин. Рўйхатга олиш 2018 йил 1 январдан 10 январгача эрталаб соат 09:00дан кечги соат 19:00гача давом этади. Ўзбекистон Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича ЖАДВАЛ № Вилоят ва шаҳар номи Ўтказиш жойи Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси 1. Жиззах вилояти ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги +998973257243 Ботирхон Рўзиев 11-13.01.2018 2. Сирдарё вилояти ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги +998911019820 Дилмурод Сулаймонов 11-13.01.2018 3. Самарқанд вилояти ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги +9983485870 Ёқубжон Мансуров 14-16.01.2018 4. Бухоро вилояти ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги +998956000031 Анваржон Нуриллаев 14-16.01.2018 5. Навоий вилояти ЎМИ Наовий вилояти вакиллиги +998919911555 +998939507303 Музаффар Раҳмонов 16-18.01.2018 6. Қорақолпоғистон Республикаси Қорақолпоғистон Республикаси вакиллиги +998934897670 Зулфиқор Сапашов 19-21.01.2018 7. Хоразм вилояти ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги +998622284438 +998937572557...
2018 йилнинг 2 январидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида “Араб тили” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – ректор номига ариза; – соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-23-47 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. «Араб тили» фани бўйича ўқув курслар ЎМИ тасарруфидаги қуйидаги таълим муассасаларида ҳам ташкил этилади: Мир Араб олий мадрасаси (Бухоро вилояти, +99894-604 45 97). “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-242 10 82). “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-299 24 11). “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти (Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳри, +99875-542 74 25). “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99895- 600 45 97). “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99865-221 77 44). “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти (Андижон вилояти, Андижон шаҳри, +99895-201 68 70). “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти (Наманган вилояти, Наманган шаҳри, +99869-226 60 60). “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти (Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, +99895-606 92 55). “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти (Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, +99861-229 03 20). 467
Тўлиқ исми: Убайдуллоҳ ибн Абдул Карим ибн Язид ибн Фаррух ар-Розий. Куняси Абу Зуръа. Ҳижратнинг 200 йили Эроннинг Рай шаҳрида дунёга келди. Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) 13 ёшида илм излаб Куфа шаҳрига бориб, у ерда ўн ой истиқомат қилиб, ўз юртига қайтиб келган. Иккинчи бор илм сафарига чиқиб, ўн тўрт йил Ватанидан йироқда яшаган. У ўттиз икки ёшда одамларга ҳадис айтиб, ҳадис илмидан дарс бера бошлаган. Сийрати: Буғдойранг, қора соқолли, озғин ва гавдаси ўртачадан келган зеҳни ўткир эди. Сийрат ва тарих манбаларида Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг зеҳни кучли бўлгани учун «Саййидул Ҳуффоз» яъни “ҳофизлар (ёд олувчилар) саййиди” деб келтирилган. Илм йўлида: Ҳадис ва араб тилини мукаммал ўрганиб, шу илмлар билимдонига айланди. Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Найсабур шаҳрида Исҳоқнинг ҳузурида эдим. Ироқлик бир киши: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: “Ўзи етти юз мингдан кўпроқ саҳиҳ ҳадис бор. Мана бу йигит – Абу Зуръа олти юз мингта ҳадисни ёд олган”, деяётганини эшитдим”, деди”. Макка, Мадина, Ироқ, Шом, Хуросон ва Миср каби ўша даврнинг илм марказларида илм излаб, буюк муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилган. Жумладан, Муслим ибн Иброҳим, Аҳмад ибн Юнус, Халлод ибн Яҳё, Муҳаммад ибн Саид ибн Собиқ, Абу Собит Маданий, Ҳакам ибн Мусо, Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Букайр каби буюк зотлардан ҳадис ривоят қилган. Шогирдлари: Муҳаммад ибн Муслим, Абу Исо ат-Термизий, Имом Насоий, Ибн Можа, Исҳоқ ибн Мусо ал-Ансорий, Ҳармала ибн Яҳё, Рабиъ ибн Сулаймон каби машур муҳаддислар Абу Зуръ (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг шогирди бўлиб, у зотдан кўплаб ҳадислар ривоят қилишган. Асарлари: Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) илм талаби, ҳадис ривоят қилиш билан бир қаторда «Китобул-муснад», «Ал-Фавоид», «Ал-Фазоил», «Китобуз-Зуҳд», «Китобул-жарҳ ват-таъдил», «Китобус-Савм», «Китобул-одоб», «Китобул-фароиз» ва «Китобул-атъима» каби кўплаб асарлар таълиф этган. Уламолар эътирофи: Абу Бакр Хатиб (раҳматуллоҳи алайҳ): “Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) раббоний илм соҳиби, ҳадисларни пухта ўзлаштирган ҳофиз, муҳаддисдир. У Аҳмад ибн Ҳанбалнинг дарс ҳалқасида қатнашган буюк олимдир”, деган. Абу Бакр Фазл ибн Аббос Розий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “ Мен Мадина шаҳридаги Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ)нинг уйига бордим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ) чиқиб, “Қаердан келдинг?, деди. “Рай шаҳридан”, дедим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ): “Абу Зуръани ташлаб, менинг олдимга келдингми? Мен Имом Молик ва ундан бошқа кўплаб олимларни кўрдим. Лекин икки кўзим ҳали Абу Зуръага ўхшашини кўрмаган”, деди. Имом Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Мен ҳар бир ёзган китобимни Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)га кўрсатганман. У зот бирор ҳадисни бу иллатли деса уни қўйиб, саҳиҳ деганини китобимга киритганман. Буюк муҳаддис Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг фоний дунёдан кетар вақтлари яқин, ҳузурида шогирдлари Абу Ҳотим Розий ва Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳумо)лар бор эди. Икки шогирд Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)га шаҳодат калимасини талқин қилиб турмоқчи бўлдилар. Лекин устознинг ҳузурида шаҳодат калимасини овоз чиқариб айтиб туришга ҳаё қилдилар. Чунки Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) иккисига ҳам ҳадис ўргатган устоз эди. Икки шогирд устознинг олдида, “Кимнинг охирги гапи “Ла Илаҳа иллоллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, деган ҳадисни музокара қилишни келишиб олдилар. Устознинг олдига кириб, Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ): “Менга Заҳҳок ибн Махлад Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилган эди. У Солиҳ”, дедию, ҳолатнинг оғирлиги ва Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг қийин аҳволда қолганига маҳзун бўлиб, тили тутилиб, бирор сўз айтолмай қолди. Энди навбат...
19 декабрь куни диний идорада хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатлари билан Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов сўзга чиқиб, ўзлари раҳбарлик қилаётган марказларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот беришди. Айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази учун ажратилган 6 гектар майдонда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, мўъжаз музей ташкил этилади. Мулоқот чоғида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Остона саммитида Ўзбекистон Раҳбари томонидан жуда кўп хайрли ташаббуслар илгари сурилганини таъкидлади. Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Амани ал-Итр хоним Ўзбекистон илмлар маркази, аллома ва авлиёлар замини экани, ташкил этилаётган илмий-тадқиқот марказларидан мисрликлар мамнун эканини билдирди. Ушбу марказларда араб тилини ўргатиш ва Мисрдаги таълим ва илм муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ишларида яқиндан кўмак беришга тайёр эканини изҳор қилди. Шунингдек, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Хусейн Гулиев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Туякбаев Мурсал-Наби ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашув якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўз олиб, диёримиздаги дин соҳасида ўзгаришлар ҳақида гапириб, мулоқотда иштирок этганлари учун хориж мамлакатлари элчилари ва дипломатларига миннатдорлик изҳор қилдилар. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов иштирок этди. Администратор 410
Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий, информацион курашлар кучайиб бораётган мураккаб таҳликали бир даврда маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, халқимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини ошириш ва шу орқали юртимиздаги осойишталикни асраш, тинчлик учун курашиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу мақсадда бугун юртимизнинг турли гўшаларида, таълим муассасаларида, корхона, ташкилотларда, шунингдек, ҳарбий қисм ва бошқа муассасаларда турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳарбий хизматчилари билан “Маънавият соати”да “Тинчлик учун курашмоқ керак!” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ўз маърузаси билан иштирок этиб, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлаб ўтди. Зеро, тинч-осуда Ватанимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлод истиқболи йўлида яратилаётган бундай кенг шароит ва имкониятлар ёшларимиз эришаётган ютуқларни мустаҳкамлаб, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бироқ, бугунги кунда халқаро аҳволнинг тез ўзгарувчанлиги, дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган нохуш воқеалар ҳар биримиздан огоҳ бўлиб яшашни, тинчликни қадрлаш, ҳимоя қилиш, унинг учун курашишни талаб этмоқда. Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У-хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”. Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим. Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифаси инсон зиммасига юкланади. Аллоҳ таъоло ўзининг каломида тинчликка тарғиб қилиш лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!…! (Бақара сураси, 208-оят). Дархақиқат, тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши учун тинчлик ва осойишталик лозим. Хулоса қилинганда динимизнинг тинчликка бўлган эътибори нечоғлик катта ҳамда бағри кенглик унинг негизи эканлиги яққол номоён бўлади. Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Яратганга шукр қилишга ундайди. Тадбирда яна кўплаб фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилди. Юрт тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган Ватан посбонларининг шарафли хизматлари эътироф этилди. Шундан сўнг, тинчликка, огоҳлик ва ҳушёрликка даъват қилувчи “Тинчлик учун курашмоқ керак!” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Видеолавҳа барча тингловчиларда чуқур таассурот қолдирди. Тинчлик учун курашмоқ керак. (Х.Файзуллаева) Ҳамманинг тақдирига ёзилади бахт, Хамма юртда бирдай айланар фалак, Осмондан тушмайди бироқ халоват, Дўстим тинчлик учун курашмоқ керак. Ватан деб куйлаган қўшиғинг...