islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Мударрисларимиз фан доктори илмий даражасига эга бўлишади

Тошкент ислом институтида 2018 йил 3-6 январь кунлари институт профессор-ўқитувчилари учун илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилмоқда. Мазкур ўқув семинарни ташкил этишдан асосий мақсад Тошкент ислом институти  профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот олиб бориш бўйича билим савиясини янада ошириш ва шу орқали фалсафа доктори (PhD) ёки  фан доктори (DSc) илмий даражасини олишга йўналтиришдан иборат. Айни пайтда институтда 74 нафар профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс бермоқда. Шундан 5 нафари профессор, 4 нафари доцент ва 22 нафари катта ўқитувчи ҳисобланади. Ўқув семинарда мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислар ўқув машғулотларини олиб боришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда қайд этилишича, Академиянинг илмий-педагог кадрлари таркиби асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим (илмий) муассасаларида малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари – амалиётчилардан шакллантириш тавсия этилган. Шунинг учун ҳам Тошкент ислом институти ўқитувчиларининг илмий даражага эга бўлиши юқорида кўзда тутилган масалаларни ҳал қилишда кўмакчи вазифасини ўтайди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбоев 580

Ғофир сурасининг 7-9 оятлари тафсирини ўрганамиз

 الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (7)  رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (8)  وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (9) Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги зотлар (фаришталар) Раббиларини мақтаб покларлар. Унга ишонадилар. Имон келтирганлар учун талаби мағфират қилурлар. (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечиргин! Ва уларни жаҳаннам азобидан асрагин! Эй, Раббимиз! Уларни Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин! Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қилганларни (ҳам киритгин!) Албатта Сен, қудратлик ва донишманд ҳаким зотсан! Уларни гуноҳлардан (ёмонликлардан) сақлагин! Ваҳоланки, ким гуноҳ (ёмонлик)лардан сақланса батаҳқиқ, уни раҳматингга олдинг. Бу эса улуғ бахт – фавздир! Имом Шавконий – Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий раҳима-ҳуллоҳ ўзларининг “Фатҳул қодир” номи билан шуҳрат топган “Фатҳ ал-қодир ал-жоме байна фано ар-ривоя ва ад-дироя мин илм ат-тафсир” асарларида ушбу Ғофир сурасининг 7-9 ояти карималарини шундай тафсир қилганлар: Аллоҳ бу оятларда Аршини кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар ҳақида хабар беради. Бу ояти карималардан мақсад Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериш, уларнинг кўнгилларини кўтариш бўлган. Аллоҳ таоло ушбу мартабалари ниҳоятда баланд бўлган фаришталарнинг ишларини баён қилар экан, улар тасбеҳ (Аллоҳ таолони барча нуқ-сонлардан поклаб улуғлаш)ларига Аллоҳ таолони мадҳини қўшадилар ва унга имон келтирганларини билдиряпти. Улар Аллоҳ ва Унинг Расулига имон келтирганларнинг ҳаққига истиғфор айтадилар. Расули алайҳиссалом томо-нидан келтирилган ҳақ диннинг ҳар бир аҳкомларни тасдиқлайдилар. Аршнинг атрофидаги зотлардан мурод: улар Аршни тавоф қилувчи фаришталар бўлиб, тинмай такбир ва таҳлил айтадилар. Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар Аллоҳ таолони поклаб турадилар. Поклашлари берган неъматларига нисбатан ҳамду сано билан ўралган ҳолда бўлади. Улар Аллоҳ таолога имон келтирадилар ва мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирилишини сўраб турадилар. Ояти кариманинг давомида Аллоҳ таоло фаришталарнинг истиғфорларини қандай эканини баён қилади. Уларнинг тилидан ҳикоя қилиб шундай дейди: (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Яъни, Сенинг раҳматинг ва илминг ҳамма нарсадан кенг ва буюкдир. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечир-гин! Яъни, улар гуноҳларига тавба қилурлар ва Аллоҳ таолонинг йўлига – Ислом динига эргашадилар. Ҳудди шу бандаларни гуноҳларини сўраб дуо қиладилар. Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қил-ганларни (ҳам киритгин!) Солиҳ амалдан мурод Аллоҳга имон келтириш, У шариатида буюрганларга амал қилиш бўлиб, ким уларни бажарган бўлса унинг жаннатга кириши ҳам дуруст бўлади. Аллоҳ қилишдан қайтарган амал-ларни қилмаслик, қилган гуноҳларига тавба қилиш ва истиғфор айтиш ин-сонни жаннатларга лойиқ қилади. Тафҳими мухолафа қоидасига кўра, солиҳ амалларни қилмаганлар, гуноҳларга мойил бўлганлар, тавба қилмайдиган ва истиғфор айтмайдиганлар мазкур фазилатдан маҳрум эканлари келиб чиқади. Оятдаги ёмонликлардан мурод азоб ва уқубатлардир. Раҳматига олмоқдан мурод улардан дўзах азобларидан сақлаб, ўз ҳифзига олиб жаннатига кирити-шидир. Бу ҳолатга сазовор бўлиш банда учун энг буюк зафар ва шарафдир. Бундан улуғроқ зафар йўқ. Бу шундай нажотки, ундан бошқа топиладиган на-жотлар бунисига тенг бўла олмайди. Шоир бир байтида: Қуръон сенга ҳазилмас, дегани каби киши:...

Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси ўзгарди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz расмий сайти хабар беришича, 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси, давлатимиз томонидан милодий янги йил санаси кириб келиши муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани боис, 2018 йил 1‒10  январдан 4‒13 январь кунларига кўчирилди. Мавзуга оид: Эълон! Ўзбекистонда Қуръони карим қироати бўйича мусобақа ўтказилади Шу муносабат билан мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди. Мусобақанинг биринчи босқичи кунлари қуйидаги жадвалда эълон қилинган: Ўзбекистонда Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича ЖАДВАЛ № Вилоят ва шаҳар номи Ўтказиш жойи Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси 1. Жиззах вилояти ЎМИ Жиззах  вилояти вакиллиги +998973257243 Ботирхон Рўзиев 15-17.01.2018 2. Сирдарё вилояти ЎМИ Сирдарё  вилояти вакиллиги +998911019820 Дилмурод Сулаймонов 15-17.01.2018 3. Самарқанд вилояти ЎМИ Самарқанд  вилояти вакиллиги +9983485870 Ёқубжон Мансуров 18-21.01.2018 4. Бухоро вилояти ЎМИ Бухоро  вилояти вакиллиги +998956000031 Анваржон Нуриллаев 18-21.01.2018 5. Навоий вилояти ЎМИ Навоий  вилояти вакиллиги +998919911555 +998939507303 Музаффар Раҳмонов 22-23.01.2018 6. Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси вакиллиги +998934897670 Зулфиқор Сапашов 24-26.01.2018 7. Хоразм вилояти ЎМИ Хоразм  вилояти вакиллиги +998622284438 +998937572557 Бобожонов Ҳамид 24-26.01.2018 8. Қашқадарё вилояти ЎМИ Қашқадарё  вилояти вакиллиги +998972004716 Назруллоҳ ҳожи Бобомуродов 27-29.01.2018 9. Сурхондарё вилояти ЎМИ Сурхондарё  вилояти вакиллиги +998912382717 Абдусалом Фатҳуллаев 27-30.01.2018 10. Андижон вилояти ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги +998742280196 +998916107040 Нуруллоҳ Қодиров 01-04.02.2018 11. Наманган вилояти ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги +998906429977 Обидхон Икромов 04-06.02.2018 12. Фарғона вилояти ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги +998914532870 Ҳусниддин Турсунозода 06-09.02.2018 13. Тошкент вилояти ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги +998903482262 Фаррух Султонов 10-12.02.2018 14. Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар вакиллиги +998712351733 +998974206264 +998949320022 Муроджон Кадиров 13-15.02.2018 Ушбу жадвал асосида шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади. Вилоятларда мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача muslim.uz сайтида эълон қилинади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар жадвалда берилган). Мусобақа бўйича ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998711487770, +998998987277 Администратор 417
1 642 643 644 645 646 679