islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Мактуб: “Умматларга ўрнак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум буюк хулқ узра оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Сизга Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг, бутун махлуқот-у мавжудотнинг саловат ва саломлари бўлсин. Аллоҳ таоло сизга тақдим этган мана шундай буюк хулқни биз умматга ҳам меърос қилиб қолдирганингиз учун ташаккур айтиш илинжида сизни ҳар кун тушларимда қидираман, ё Расулаллоҳ! Аммо тоғдек гуноҳларим бунга йўл қўймаяптими, билмадим… Сиз умматларингизга шу қадар муҳаббатли ва меҳрибон эдингизки, буни Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай баён этди: “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишингизга ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди” . Ҳа, сизнинг ана шу меҳрибонлигингиз бугун бизга меърос қолди. Бўлмаса бугун ҳам оталар ўз қизларини кўмаётган, акалар ўз укаларини ўлдираётган бўларди. Яхшиям Аллоҳ сизни оламларга раҳмат қилиб юборди ва сиз инсониятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқдингиз, меҳр-муҳаббатни ўргатдингиз. Сиз яна умматларга сабрли бўлишда гўзал наъмуна бўлдингиз. Ҳали дунёга келмасингиздан олдин отангиздан, сўнг онангиз ва бобонгиздан айрилдингиз. Бу ҳам етмагандек, қавмингиз сизга оддий инсон кўтара олмайдиган даражада кўп озорлар берди, уйингиздан ҳам қувиб чиқарди. Аммо сиз барига Аллоҳ учун, Ислом учун, умматнинг саодати учун сабр этдингиз. Ана шу сабрингизнинг мингдан бир зарраси бугун бизга меърос бўлиб қолганки, биз ҳам доим сабрли бўлишга интиламиз. Ростгўйликда ҳам сиз инсониятга наъмуна бўлдингиз, “Ал-Амин” деб эътироф қилиндингиз. Авваллари ёлғон қасамлар ичилар, ёлғон сўзлар сўзланиб, ҳамма бир-бирини алдар эди. Сиз келдингиз-у, ёлғонни қувиб ростни ўрнатдингиз. Яхшиям сиз келдингиз, бўлмаса биз ҳам каззоблар учун тайёрлаб қўйилган дўзахга, ундаги азоб фаришталарининг қийноқларига гирифтор бўлар эдик. Сизни юборган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Жоҳилиятда адолатсизлик урчиб кетган эди. Кучлилар кучсизларни эзар, заифлар қалбини тилка-пора қилиб қийнашар эди. Қулларга одам эмас, ҳайвонларга қарагандан ҳам паст назар билан қарашар эди. Сиз келдингиз-у адолатни ўрнатдингиз, заиф билан кучлини бир сафга қўйдингиз. Бу адолатдан таъсирланган Умар ибн Хаттоб – Ҳазрати Умар бўлди, буюк адолат соҳиби бўлдилар. Яхшиям сиз борсиз, ё Расулаллоҳ! Одамлар фол чўплари билан иш тутадиган бўлиб кетган пайтда, сиз келиб Аллоҳдан гўзал умид қилишни ўргатдингиз. Соҳибингиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан бирга ғорда ўтирганингизда: (Лаа таҳзан, иннАллоҳа маъана) – Ўкинманг, Аллоҳ таоло биз биланбирга! дея Аллоҳдан яхшиликни умид қилишни таълим бердингиз. Бугун биз ҳам ҳар бир ишимизда Аллоҳдан хайрли умид қиламиз. Сиз туфайли, ўша ширкка етаклайдиган фол чўплари қандай эканини ҳам билмаймиз ҳатто. Сиз инсониятни Аллоҳга ширк келтиришидан, абадий дўзах оташидан сақлаб қолдингиз. Сизни бизга раҳмат қилиб юборган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳаёсизлик ва фахш чўққисига етган вақтда, инсоният тобора тубанлашиб, аламли азобга қараб бораётган бир вақтда сиз дунёга иффат, ибо ва ҳаёни тақдим этдингиз. Одамларга Аллоҳдан, Унинг фаришталаридан, бошқа биродарларидан уялиш туйғусини ўргатдингиз. Бугун умматингиз сиз меърос қолдирган ибо, ҳаё сабабли Аллоҳга маъсият қилишдан уяладилар. Ҳа, айнан сиз сабабли Аллоҳга исён қилишдан ҳаё қиладилар! Яхшиям сиз борсиз ё Расулаллоҳ! Илмсизлик авжига чиққан, одамлар Аллоҳга эмас, ақлсизларча ўзлари ясаган сопол ва тош санамларга сиғиниб, улкан азобга мустаҳиқ бўлиб турган бир пайтда, сиз Аллоҳ таолодан, Роббул аъламиндан буюк бир илмни олиб келдингиз. Инсониятни ясама санамларга эмас, якка-ю ягона Аллоҳ таолога иймон келтиришга, Унгагина ибодат қилиб, Ундангина ёрдам сўрашга ўргатдингиз. Сиз барпо...

Тошкент ислом институти ректори “Ислом цивилизацияси” номли махсус курсда маъруза билан иштирок этди

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент ислом университетининг 2-босқич талабалари учун ташкил этилган махсус курс маърузаларида “Диний таълим ва унинг истиқболлари. Соҳа мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб масалалари” мавзуида маъруза билан иштирок этди. Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясидаги топшириғига кўра Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари буйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ва кафедра негизида махсус курсларни ўтказиш таклифини берган эди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент ислом университети 2-боскич барча йўналиш талабалари учун “Ислом цивилизацияси” номли махсус курс маърузалари ўтказилмоқда. Администратор   428

“Бухорий авлодлари” яна фахрли ўринларда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги” муносабати билан ўтказилган анъанавий футбол турнирида институтимизнинг “Бухорий авлодлари” футбол жамоаси ноқулай ва совуқ об-ҳаво шароити қарамасдан фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Қизғин  ва муросасиз кечган турнир баҳсларида “Бухорий авлодлари” жамоаси ҳамжиҳатлик кўрсатиб, ярим финал босқичида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий вақтида ЎМИнинг “Ҳазрати Имом”  футболчилари билан 6:6 ҳисобни қайд этди ва пенальтилар сериясида эса омад “Ҳазрати Имом” жамоасига кулиб боқди. Шундай қилиб, ярим финал ўйинлари натижаларига кўра, турнирнинг финал босқичида ЎМИнинг “Ҳазрати Имом” ва Тошкент шаҳар вакиллигининг “Минор” жамоалари баҳс олиб борадиган бўлди. 3-ўрин учун ўйин Тошкент ислом институтининг “Бухорий авлодлари” ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг “Мовароуннаҳр” жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши аниқланди. Турнирнинг финал босқичида Тошкент шаҳар имомларидан иборат “Минор” жамоаси ЎМИнинг “Ҳазрати Имом” жамоасини мағлуб этиб 1-ўринни, “Ҳазрати Имом” футболчилари эса 2-ўринни эгаллади. Аввал айтилганидек, 3-ўрин учун ўйин “Бухорий авлодлари” ва “Мовароуннаҳр” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган ўйиннинг асосий вақти 18:18 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида институт аъзолари 4 марта дарвозани ишғол қилишган бўлса, нашриёт жамоаси 1 та гол уришга эришди. Ўйин натижаларига кўра, “Бухорий авлодлари” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди ва кубок, 3-даражали диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди. Турнир якунларига кўра турли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Институтимиз аъзолари Ахматқулов Элёржон “Энг яхши ҳужумчи” бўлган бўлса, Бухарбоев Ёқубжон эса “Энг яхши ярим ҳимоячи” деб тан олинди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги”га бағишланиб ўтказилаётган футбол мусобақасининг финал босқичида инститимизнинг “Бухорий авлодлари” жамоаси Тошкент вилояти имомларидан ташкил топган “Дўстлик” футболчиларини мағлуб этиб, иккинчи бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди. “Бухорий авлодлари” жамоаси аъзоси Т.Азимов 820

Konstitutsiyamizning islom dini bilan hamohangligi

O’zbekiston Respublikasi konstitutsiyasini qabul qilinishida 1990-yil 20-iyun kuni qabul qilingan “Mustaqillik dekoratsiyasi” birinchi qo’yilgan qadam bo’liib hizmat qildi. So’ng  1991-yil 31- avgustida qabul qilingan “O’zbekiston Respublikasining davlat mustaqilligi to’g’risida”gi  qonuning qabul qilinishi ushbu konstitutsiya uchun asos bo’lib hizmat qildi. O’zbekiston respublikasi konstitutsiyasi  O’zbekiston Respublikasi Oliy Kengashining  12-chaqiriq   11-  sessiyasida 1992-yil   8- dekabrda qabul qilingan.  Konstitutsiyamiz to’laligicha  muqaddas dinimiz bo’lmish “Islom” dinini himoya qiladi va qo’llab quvvatlaydi. O’zbekiston mustaqillikka erishgandan so’ng milliy urf-odatlarga, madaniy va umuminsoniy va diniy qadriyatlarga e’tibori yanada yaxshilandi.  Insonning ma’naviy-ruhiy olamini,  hayotini,  yashashni diniy-ma’rifiy bilimlarsiz tasavvur qilib bo’lmaydi.  Ma’rifatsiz inson jaholat sari yo’l oladi.   Ilm-u ma’rifat insoning qo’lidagi masha’la bo’lib, o’z yorug’ligi bilan insonlarni taraqqiyot sari yetaklaydi. Ayniqsa hozirgi kunimizda diniy bilimlar bilan bir qatorda bosh qomusimiz bo’lmish konstitutsiyamizni bilishning o’rni beqiyosdir. Zero har bir ota ona  farzandi solih, ma’naviy barkamol inson bo’lib yetishishini orzu qiladi. Yurtimizning gullab yashnashi, undagi turli millat va elatlarning hamjihat ahil-inoq bo’lib yashashlarida, yurtimizning jahon hamjamiyati tomonidan e’tirof etilishi, tashqi aloqalaro o’rnatilishi va barcha amalga oshirilayotgan huquqiy islohatlarni tartibga solishda qomusimizning o’rni beqiyosdir. Konstitutsiya lotincha “constitutio” – “tuzilish”, “tuzuk” ma’nolarini anglatib,  davlatning   asosiy qonunidir. U davlat tuzukishini, hokimiyat va boshqaruv  organlari tizimini ularning  vakolati hamda shakllantirish tartibi, saylov tizimi, fuqarolarning huquq  va erkinliklari, shuningdek, sud tizimini belgilab beradi.   Konstitutsiya  barcha  joriy  qonunlarning asosi hisoblanadi. Konstitutsiya atamasi qadimda Rimdayoq bor bo’lib ” Imperator kodeksi “ deb atalgan qonun edi .  Amir Temur  bobomizning  “Tuzuklar”i Sharq va Osiyo mamlakatlari svilizatsiyasiga xos  alohida shakldagi konstitutsiyaviy hujjat bo’lgan.  Muqaddas dinimizda esa to’rt  fiqhiy mazhab ulamolarimizning qoldirgan buyuk fiqhiy asarlari o’sha davr va hozirgi kunimizda ham konstitutsiyaviy hujjat bo’lib hizmat qilmoqda. Konstitutsiyamizning jahondagi boshqa davlatlar konstitutsiyasidan afzallik jihati shundaki  uning  46-moddasida: Hotin qizlar va erkaklar  teng huquqlidirlar deyilgan. Bu moddani kostitutsiyamizga yozilish jarayonida O’zbekiston respublikasi birinchi Prezidenti Islom Abdug’aniyevich Karimov tashabbuslari katta bo’lib, ular Payg’ambarimiz Muhammad (s.a.v) dan “Jannat onalar oyog’i ostida” deb aytilgan hadislaridagi onalar (ayollar)ning huquqlarini ulug’ ekanini  konstitutsiyamizda ham aks ettirishni istaganliklarini ko’rishimiz mumkin. Bu haqida O’zbekiston Musulmonlar idorasida bo’lib o’tgan Konstitutsiyamizning 25 yilligiga bag’ishlangan majlisda  Akmal  Halmatovich tomonidan ma’lumot berildi. Hech bir davlat qonunida ayollarni bunday ezozlab  konstitutsiyaviy qat’iy belgilamagan. Bundan tashqari konstitutsiyamizning 18-moddasida: O’zbekiston Respublikasida barcha fuqarolar bir xil huquq va erkinliklarga ega bo’lib,   jinsi,   irqi,  millati,  tili, dini, ijtimoiy kelib chiqishi, e’tiqodi, shahsi va ijtimoiy mavqeidan qat’i nazar, qonun oldida tengdirlar. Imtiyozlar faqat qonun bilan belgilab qo’yiladi hamda ijtimoiy adolat prinsplariga mos bo’lishi shart. Bu haqida Niso surasining  58-oyatida: “Albatta, Alloh sizlarga omonatlarni o’z ahliga erishtirishni va agar odamlar orasida hukum qilsangiz, adolat ila hukum qilishni amr qiladidir. Alloh sizlarga qanday ham yahshi vaz qilur. Albatta, Alloh eshituvchi va ko’ruvchi zotdir” deb marhamat qilingan.  Bu oyati karimada Aloh bizlarni adolatli bo’lishga buyurmoqda. Yuqoridagi konstitutsiyamiz moddasida fuqarolarimizning qonun oldida teng ekanliklari adolatning oliy ko’rinishlaridan biridir. Shuningdek, O’zbekiston Respublikasi konstitutsiyasini 24-moddasida: Yashash huquqi har bir insonning uzviy huquqidir. Inson hayotiga suyiqasd qilish eng og’ir jinoyatdir. Bu borada Moida surasining 32- oyatida: “Kim bir jonni nohaqdan yoki yer yuzida fasod qilmasa ham o’ldirsa, huddi hamma odamlarni o’ldirgan bo’ladi. Kim uni tiriltirsa, huddi hamma odamlarni...
1 650 651 652 653 654 679