islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Оила

Бўлимлар

Хотин қул, “бошқаси” гул(ми?!)

Розия пешин намозини ўқиш учун жойнамоз тўшаётган эди. Тўсатдан кўча эшиги шарақлаб очилдию, синглиси йиғлаб кириб келди: – Опа-а-а, бошқа чидолмайман. Бу адолатсизлик… – Ҳай-ҳай, сингилжон, ўпкангни босиб ол. Бемаҳалда бу нима юриш? – Куёвингиз хиёнат қилди! – Чунарли. Намоз ўқиб олда, ҳаммасини бир бошидан гапир. Боши йўқ, охири йўқ – гапингни маъни-матриси ҳам йўқ. Пешин ўқилди. Опа иссиқ чой дамлади. Эрталабдан турмуш ўртоғига деб пиширган сомсаларини қайта иситди. Аччиқ чойга новвот солиб, синглисига узатди. “Емайман, қўйинг энди”, дейишига қарамай чой ичирди. Сомса егизди. Кейин кулимсираб гап бошлади: – Энди гапир. Уйингдагилар, куёвим, жиянларим қандай? Ҳамма соғ-саломатми? – Шукр, саломат. Лекин мен касал бўлиб қоламан бунақада, опа – Робия яна йиғлай бошлади,- Биласиз, куёвингизни деб нақд шаҳар қолиб қишлоққа келин бўлишга рози бўлдим. Бу кишим бўлса… яна йиғи-сиғи бошланди. – Нима бўлди, урдими? – Урса кошки, ундан баттар. Кўнгли бошқада экан. – Буни қаёқдан била қолдинг. Кўнглини рентген қилиб кўрдингми? – Сизга айтсам, кечаги музли кунларда сирпаниб, бўйим баробар ҳовлида йиқилиб тушдим. Докторга бордик. Қайтишда хурсанд бўлсин деб, кийим дўконига олиб бордилар. Кийимларга маҳлиё бўлиб турсам, ул зот бошқа бир жувонга маҳлиё бўлиииб турибди. “Ким бу?”, десам, “Узоқ қариндошимиз, сиз танимайсиз”, дейди. Мен суриштириб билдим. Илгари дўконда ишлаганларида, шу аёл тез-тез нарса олиб турган, “салом-алик”лари бор экан. Ўрганган кўнгил ўртаниб, мана, яна эски кунларини истаб қолибди. Уйга қайтганларида бир жанжал қилдим, бир Қиёмат кўтардим. Ўзлари ҳам қўрқиб, эсанкираб, гап тополмай қолди. – Кейинчи? – Ажрашаман? – А-а? – Алданиб қолавераманми? Мен қишлоқни кам-кўстига, сигир-бузоғига, пишир-куйдирига, супур-сидирига рози бўлдим. Борига кўндим. Чўридек хизмат қиламан. Икки ёш болани эплаш, ҳаммани кўнглига йўл топиш билан гаранг бўлиб юрсам-у, ҳазрат олийлари кўчадда ялло-тавалло қилсалар. Бу адолатсизлик, адолатсизлик… кетаман. Нима мен темирданмани? Олий маълумотли хизматкор кимга ҳам керакмас экан? Кетаман, икки боламни эплаб боқиб олавераман… – Астағфируллоҳ, сингилжон. Мен сени танимаяпман. Индамасам нималар деб валдираяпсан? Ажрим, хиёнат, хизматкор. Сен илгари бунақа эмасдинг-ку?! Ўқиган илминг, олган сабоқларинг қаерда қолди. Эрнинг ҳурмати, оила қадри деган нарсалар умуман сезилмаяпти. – Сизга айтиш осон, поччам сизни маликалардек эзозлайди, саройдек уйингиз бор. Бировга қиё ҳам боқмайди. – Эҳ, аҳмоққинам-а, эрини шоҳ деб билганлар малика, кулбасига меҳр қўйган кошона соҳибаси бўлади. Арзимас муаммоларга сиқилиб, оиласи тинчини бузганлар икки дунёда ҳам хор бўлади. Сен нима деб ўйловдинг, бу ҳаёт Жаннат, ҳаммаси теккисми? Йўқ, синовлар бисёр, тиконлар тўшалган. Инсон яралибдики, Лаъин шайтон хушёр, инсонни алаштирмоқ истайди. Уни энг шод қилган нарса – эр-хотинни орасига нифоқ солиб, юзкўрмас қилишдир. Сен ёмон кўрган ўша “бегона гул” ортида аслида шайтон турибди. Жанжал чиқаришинг, талоқ олиб эрингга ҳаром бўлиб кетишинг учун ҳамиятинг, ғазабингни қўзғаяпти. Сенга дуч келган ҳар бир муаммо ва кўнгилсиз нарса ортида шайтон ва нафс туради. Сен одамлар билан курашма. Уларни гапиртирган шайтон. Жанжал чиқарган нафсингдир. Эринг ҳам инсон. У ҳам адашади… – Мен у киши жондан ортиқ суяр эдим. Боримни у кишига тиккан эдим… – Сенинг катта хатойинг ҳам шунда. Эр муҳаббати Аллоҳ ва Унинг Расулининг ишқидан устун бўлса, мана шундай низолар чиқаверади. Эрни бутунлай севиш керак эмас, Аллоҳ йўлида севиш керак. Бу дегани яхшисига рози бўлиб, ёмонига сабр қилиш, сендан талаб қилинган бурч...

Динимизда фарзанд тарбияси

Никоҳ инсонлар учун муҳим эҳтиёждир. Ҳузур-ҳаловат, бахт-саодат оилада таъмин этилади. Фароғат истаб дунё кезган киши уни фақат оилада топади. Оила – гулзор бўлса, фарзанд – шу гулзорнинг энг чиройли гули, чечаги. Бу мўъжаз мавжудотнинг табассуми, қаҳқаҳаси оиланинг энг катта шодлигидир. Фарзанднинг ҳиди жаннат бўйидир. Гулнинг етилиб, камол топиши, ён-атрофига бетакрор ифор таратиши учун сув ва зиё нақадар муҳим, нақадар беқиёс. Демак-ки, фарзандларимизнинг ҳам оилада, маҳаллада, жамиятда, мамлакатда ва бутун дунёда етук, комил инсон бўлиб, маърифат таратишида, дунё аҳли учун фойдали шахс бўлишида ота ва онанинг алоҳида-алоҳида мислсиз ўрни, бошқа ҳеч ким босолмайдиган залвори бор, албатта! Аммо минг афсус, вазиятни доим назорат қилишнинг иложи йўқ. Мазкур муқаддас ришта – оила баъзан хоҳласак-хоҳламасак дарз кетади, фарзандларнинг кўз ёшларига қарамасдан ота ва оналар баъзан ажралишади. Ажрашгандан сўнг фарзанд кимда қолади? Шариатимизга кўра, боланинг тарбияси аёлларга берилади. Чунки аёллар эркаклардан кўра шафқатли ва сабрлидирлар. Аёлларда энг биринчи валоят хаққига эга бўлган зот боланинг онасидир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Отаси мендан ажрашгандан сўнг қорнимда кўтарган сут бериб эмизган ва бағримда ўстирган ўғлимни тортиб олиб қўймоқчи,” деб шикоят қилиб келган аёлга, “Сен токи эрга тегмас экансан болани олиш сенинг ҳаққингдир,” дедилар. (Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилганлар) Ҳанафий ва шофеъийларга кўра, онадан кейин боланинг тарбиясига энг лойиқ бўлганлар онасининг онаси, отасининг онаси, синглиси, ундан кейин эса холаси ҳисобланади. Бундан шу нарса тушунилади-ки, агар оилада ота-онаси йўқ бўлса болага бувилари ва хола-аммалари қараши керак бўлади. Агар болага онасидан бошқа қарайдиган кимсалар бўлмаса, онаси болага қараши шарт. Агар бошқа қарайдиганлар бўлса онанинг болага қараш мажбурияти йўқолади. Чунки она эрга тегадиган бўлса, онадаги биринчи валоятга эга бўлиш ҳуқуқи йўқолади. Биронта аёлга уйланмоқчи бўлган эркак унинг фарзандларини қабул қилишга мажбур эмас. Агар болаларининг бошқа боқувчиси йўқ бўлса, бу унга мажбурият бўлиб қолади. Акс ҳолда, бола зое бўлиш эҳтимоли бор. Аёлларда ҳам ҳолат худди шундай бўлади. Эрининг фарзандларини қабул қилишга мажбурмаслиги уларнинг ҳуқуқидир. Фақат болалар қарашга муҳтож бўлсалар, уларга қарайдиганодам бўлмаса, аёл болаларга қарайди. Болаларни қабул қилади ёки оила қурилмайди. Бола кимда бўлишидан қатъий назар нафақасини отаси беради. Аёл фақир бўлса, бу нафақани бола билан бирга истеъмол қилади. Агар боланинг отаси бўлмаса, боланинг молидан сарфланади. Боланинг моли йўқ бўлса, нафақани ўзлари (ким қараётган бўлса ўша) бериши вожиб бўлади. Кичкина қиз бошқаси билан оила қурган онаси билан қолади, ёки онасининг холасига ёки аммасига берилади. Ўғил бола етти ёшга тўлганда, қиз бола балоғатга етганда отасига ҳам берилиши мумкин. Агар отаси йўқ бўлса, отасининг фосиқ бўлмаган қариндошига бериш мумкин. Болали оилаларда ажрим ҳақида сўз кетар экан, бола кимнинг қарамоғида қолишида бир тўхтамга келинмаган. Шу сабабдан, бу ҳақдаги қарорлар судялар тарафидан қабул қилинмоқда. Валоят – болани боқиш, ҳимоялаш, қўллаб қувватлаш, таълим тарбияси каби ота-онаси зиммасида бўлган бир қанча ҳақларни ўз ичига қамраб олади. Фарзандни қарамоғига олишда муҳим хусусиятлар Фарзанд тарбиясини белгилаётган мутахассислар, уни кимга беришда асосий унсур сифатида боланинг манфаатига эътибор қаратишлари шарт. Бола манфаати тикланар экан, ота-онанинг қай бири унинг келажагини яхши таъминлай олиши назарда тутилмоғи лозим. Дарвоқе, фарзанднинг ўзи кимни танлаши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бир жиҳатдан, тарбиялаш ҳуқуқи кимга берилишида боланинг ёши ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки она парваришига муҳтож бўлган...

ЎСМИР ҚИЗГА НИМА КЕРАК?

Кечга томон телефон жиринглади. Жияним экан. Жавоб бердим. У мендан қизлар учун алоҳида таълим-тарбия, шарқона одоблар ва диний қадриятлар ўргатиладиган бирор маскан бор ёки йўқлигини сўраб қолди. 13 ёшли синглисининг тарбиясидан қаттиқ ташвишда экани, асабийлашгани овозидан сезилиб турарди. Уларнинг оиласини яқиндан билганим учун масалага бошқача ёндашдим: – Тўғри, қизлар учун диний-таълим бериладиган билим юртлари бор, албатта. Лекин ўқув маскани ўзгаргани билан уйдаги муҳит ўзгармаса, нечоғлик фойда берар экан?.. – Ўзиз биласиз, биз акасимиз. Ишдамиз, оила боқамиз. – Мен айтмоқчи бўлган нарса, қизга кўчадан таълим-тарбия берилса, аммо уйдагилар уни назорат қилмаса, у билан шуғулланмаса, илми, ибодатлари учун кўмак бермаса, ўзлари акс ўрнак кўрсатиб турса, фақат мадраса ёки маъҳадга юбориб қўйгани билан иш битмайди-да! Сен кўзлаган мақсадга ета олмайсан. Кўриниши, зоҳири чиройли кўринсада, асли, ботини ўзгармай қолаверади. Синглинг – ўсмир ёшида, у билан яқин бўлиш, дўстлашиш, унинг муаммоларини ўрганиш керак. – Мени биласиз опа, қаттиққўлман, аяб ўтирмайман. Қизларга ортиқча “юмшоқ супурги”лик қилмайман. Ҳатто, хотинимга ҳам. Борим шу! – Тўғри, “боринг шу”дир, лекин айнан мана шу қўрс ва қаттиқ феълинг учун ҳам синглинг сендан узоқда. Дўстлари – оила аъзолари эмас. Уларни ким эканлигига назар сол. Дарслардан қочиб юрадиган йигит-қизлар, “севишганлар” ва яна ёмон одатларга ўрганган ўсмир ёшлар. Сен уни койиб бераверсанг, ҳар битта қадами учун жазолайверсанг, қатъий ва кескир чора кўраверсанг, у албатта, уйдан безиб кўчадан “меҳр” қидиради. Сендан қўрққани учун “одобли” бўлиб кўринади, лекин ўз одатларини тарк қилмайди. – Телефонини кўриб қолдим… “смс”ларини ўқиб фиғоним чиқиб кетяпти, аҳмоқ қиз! Ўғил бола бўлганида аямай савалар эдим, қиз болада бу… – Қарагин-да, дин инсонларни қўполлик билан насиҳат қилишга чақирмаган, аксинча юмшоқлик ва мулойимлик катта самара берган. Яхшиси сен у билан дўстлаш. – Дўстлаш?! – Ҳа, дўстлаш. Дўсти бўлсанг, сирларини, ичидаги дардини айтади, шунда секин-аста касалликларини, ёмон одатларини билиб, бартараф қилиб бораверасан. Дўстлашиши учун сенга ишони керак, сендан меҳр, шафқат, яхшилик ва илиқлик кўриши керак. Бунинг учун машинангда бирор ерга олиб бор, кўнглига қўл сол, уни эшит. Кўп суҳбат қур. Ҳар хил маазуларда гаплаш. Уни ўрган. Ёқтирган нарсаларини, ширинликларини олиб бер. Мени акамни биласан-а? Қанчалар меҳрибон, ғамхўр ва биз ука-сингиллари учун ўта жонкуяр. Мен ҳатто опам, синглим йўқ деб хафа бўлмайман. Опадан кўра яқин. Сингилдан кўра ҳожатбарор. Бу менинг яхшилигим учун эмас, бу ўзининг яхши инсон, намунали ака эканидан дарак. Сен ҳам мана шунақа ака бўла оласан. Фақат анча сабр, машаққат ва ҳафсала керак бўлади. Сенга ишончи орта боргач, ҳурматинг кучаяди. Натижада гапларингни қабул қила бошлайди. Астойдил куюкаётганингни тушуниб етади. Ўзи ҳам ислоҳ томон юра бошлайди. Кейин сен сўраётган диний тарбия ҳам, оддий насиҳат ҳам кор қилади. Кўриниши диндор ва тарбияли қизга ўхшаса-ю, қалби, одатлари ўша-ўша бўлиб қолаверса, чиройли расмдан фарқи қолмайди… – Ҳа… Лекин ҳамма нарсаси бор. Ўзимизга тўқмиз… Яна нима керак бу беақлга? – Унга моддий таскин керак эмас, яқинларининг меҳри керак… Тушуняпсанми, гапларимни мағзига етиб боролдингми?! – Опа-а-а, ахир тўрт йил институтда ўқиганман мен ҳам! Тушуняпман. – Ўн йил ўқиса ҳам, одам бефаросат, фаҳмсиз бўлиши, ҳикматсиз, тадбирсиз ўйламай-нетмай иш қилавериши мумкин жиян. – Мен ҳам фаросатли ва фаҳмли йигитман. Мана катта рўзғорни эплаб, ҳаммани тадбирини қилиб юрибман. Шартнома пули борми, боғча пулими,...

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (тўртинчи мақола)

4.Оиланинг бузилишига сабаб бўладиган омиллардан яна бири бефарзандликдир. Бефарзандлик доимо оилаларда кўнгилсизликнинг сабаби бўлиб келган. Бу нарса оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшашдан кўзланган бош мақсадга зиддир. Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган, шу боис оилада яшаб турган эр-хотин фарзанд кўрмасалар ташвишга тушишлари табиий ҳолатдир. Аммо баъзи кишиларимиз бу ишда жуда ҳам шошиб кетадилар. Жуда қисқа муддат ўтмай ташвишни бошлайдилар, ваҳолангки ҳамма ишлар каби фарзандлик бўлиш ҳам Аллоҳнинг иродаси биландур. Аллоҳ таоло ҳаким зот, ҳаким зотнинг ҳар-бир иши ҳикматдур ва унинг мўмин бандаси устида қилган ҳар-қандай иши банда учун яҳшилик ва фойдадан бошқа нарса эмас, фақат банда шошмаслиги, сабр қилиши ва Аллоҳга ёлвориб дуода бўлиши лозим. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳ ўз ҳикматларидан бирида айтадилар: إيُؤْلمك المنعُ لعدم فهْمك عن الله فيه (Aллоҳнинг) сенга бермай, сени манъ қилаётгани сени ҳафа қиляпти, сенга оғриқ беряпти, бунинг ягона сабаби шуки-сен бу борада Aллоҳни фаҳмламаябсан…! (Ибн Aтоуллоҳ Сакандарий) Яъни, гоҳида банда наздида у ҳоҳлаган ва истаган нарсаларни Aллоҳ таоло унга бермаётган ва ундан манъ қилаётгандек кўринади. Бунинг сабаби фақатгина Aллоҳ таолонинг ишларидаги ҳикматни банда англамаётгани ва фаҳмламиётганидур. Зеъро Aллоҳ таолонинг мўмин банда устидаги ҳар-бир иши банда учун фақат фойда, манфаатдур, банда шуни фаҳмламаяпти холос…! Демак, модомики биз, тақдирнинг яхши-ю, ёмонлиги Аллоҳдан деб иймон келтирган эканмиз, бу борада ҳам тақдирга таслим бўлишимиз, лекин доктор, табиблар муолажаси каби сабабиятларни ҳам қилишимиз лозимдур, зеро ҳозирги кунги тажрибаларда 14 йил ва ундан ҳам кўпроқ вақтдан сўнг фарзанд кўрганларнинг гувоҳи бўлиняпти, ақийқаларида иштирок этляпти. Шунинг учун ҳам бу масалада оилани бузишга шошмаслик лозим.  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Раҳимов Неъматуллоҳ 421

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (учинчи мақола)

3. Ёш оилага ота-оналарнинг аралашуви. Қадимдан мусулмон халқларида, жумладан, бизнинг халқимизда оиланинг катталари, ота-оналар ёш оилаларнинг мустаҳкамлиги гаров бўлиб келганлар. Ҳалқимизда “жанжалсиз уй йўқ” дейилади, келин-куёвлар ёш ва ҳаётий тажрибаси камлиги сабаб келиша олмай қолсалар, уларни яраштиришни ўз бурчлари деб билганлар. Ҳар бир ота-она фарзандларига насиҳат қилган ва оилаларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшган. Гоҳо қаттиқроқ гапириб, гоҳ мулойимлик қилиб, ҳикмат биланиш тутганлар. Бизнинг ҳалқимизда “фалончининг қизи уйига аразлаб келибди”, “фалончининг келини уйига кетиб қолибди” деган гапнинг оиладан ташқарига чиқиши шу оила учун ор ва уят бўлган, ҳатто бундай ҳолатларда ота-оналар “сенинг унинг ўша ер, сен бизникидан кетгансан, яна шундай қилсанг сендан норози бўламан”-деб, ҳаётда сабрлик бўлишга буюриб, қайтариб олиб бориб қўйишган. Шунингдек “фалончининг ўғли келини билан уришиб қолган экан, “агар келинни яна бир марта хафа қиладиган бўлсанг, фалон қиламан”-деб, ўғлини роса уришганлар. Хуллас, икки тарафнинг катталари нима қилиб бўлса ҳам оила мустаҳкамлигининг қайғусини қилар эдилар. Ҳозир эса, гоҳида бунинг акси бўлган ҳолатларга гувоҳ бўлиб қоламиз. Ота-оналар, айниқса қайноналар келин-куёв ўртасини бузган, ўзаро қудачилик муносабатларида мусулмон одоб-аҳлоқи, ўзаро гўзал хулқ, одамгарчилик, бағрикенглик ўрнига моддият биринчи ўринга чиққан, дунё матолари қудачиликдаги бош меъзонга айланган. Бу борада ақл бовар қилмайдиган ишларни кўриб, гапларини эшитиб ёқа ушлайсиз. Баъзи оналар ўғлига “хотинингни талоқ қилмасанг сени оқ қиламан” деб, фарзандини талоқ қилишга мажбурлаб, у ноиложликдан талоқ қилиб қанчадан-қанча янги оилалар бузилиб кетяпти. Бу ҳолатларнинг келиб чиқишига ота-оналарнинг инсофсизлиги, уларнинг шариатни билмасликлари, унга амал қилишни хаёлларига ҳам келтирмсликлари ва энг ёмони, гарчи кофир бўлсада дунё ишларида қабул бўладиган мазлумнинг дуосидан қўрқмасликлари сабаб бўлмоқда. Бундай кимсалар боласи ўз жуфти ҳалоли билан саодатли умр кечираётганини етарли ҳисобламайдилар. Улар бир-бирларига эмас, бизга ёқишлари керак деган фикрдалар. Баъзи оналар “агар аёлингдан ажрамасанг сени оқ қиламан, берган оқ сутимга розимасман, сендек болам йўқ” каби таҳдид қилиб, бечора фарзанд икки ўт орасида қолади. Бир тарафда катта қилган ота-онаси, бошқа тарафда умид билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдоши. Охири Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлиб қолмасликка қасд қилиб, дийний ечим қидиришга қарор қилади. Аллоҳнинг амрига диний таълимотига кўра ота-онанинг ҳаққи жуда ҳам улуғ, ота-онанинг ҳаққини қўлдан келганча адо этишга ҳаракат қилади. Ундан ташқари бу ҳолатда эрлар ўз аёлини талоқ қилишга шошмаслклари лозим. Дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлган каби, ота-она ҳаққининг ҳам чегараси бор, чунки мазҳабимизнинг фиқҳий қиодаларидан бири: لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقْ Яъни: Холиқ(Аллоҳ)га маъсият бўлган ишларда махлуқ(Аллоҳдан бошқа)ларга итоъат йўқдур. БанданингАллоҳнинг амрига зид бўлган хоҳиши рад қилинади. Аллоҳга маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди. Бугунги кунда кўпгина аҳли илм домлаларимизга оилавий муаммо билан савол сўраб келган шахсларнинг аксарият қисми ўз жуфти ҳалоли билан яхши муносабатда бўлса ҳам, ота-онасининг зўрлаши сабабли оила бузилаётганидан шикоят қилишади. Яқин замонда вафот этган, забардаст олимларидан Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўз фаолиятлари давомида, узоқ йиллар оилавий ажрим масалаларидан ўттиз минга яқинини кўриб чиқишга тўғри келганини ва бу борада у кишида катта тажриба ҳосил бўлганини айтиб, “оилавий ажралишларнинг тўрттадан учтаси учинчи томоннинг аралашуви сабабдур, мен тажрийбамдан келиб чиқиб қатъий ишонч билан айта оламанки, агар эр-хотин орасига ҳеч-ким аралашмасалар ўзлари келишиб оладилар”-дейдилар. Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилинади. Бошқа бировнинг-гарчи улар ота-она бўлса ҳам-хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат...
1 5 6 7 8 9 11