Саҳобалар эришган улуғ мартабага улардан кейин ҳеч бир башар эриша олмайди. Чунки улар фосиқлик ва номуносиб ишлардан пок эканлари ҳатто текшириб ҳам ўтирилмайдиган даражадаги улуғ зотлардир. Қуръони каримда саҳобаи киромларга шундай хитоб қилинган: “Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдиларингиз” (Оли Имрон сураси, 110-оят). Яъни, ушбу ояти каримадаги васф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча умматларига тааллуқли бўлса-да, саҳобаи киромларнинг барчаларига мос келадиган хитоб ҳисобланади. Ҳадиси шарифда саҳобаларнинг мартабалари бундай баён қилинган: عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « لاَ تَسُبُّوا أَصْحَابِى فَوَالَّذِى نَفْسِى بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلاَ نَصِيفَهُ». رَوَهُ التِّرْمِذِيُّ. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳобаларимни таҳқирламанглар, жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирингиз Уҳуд (тоғи) мислича олтин сарфласа ҳам, улардан бирортасининг муд ига ҳам, унинг (муднинг) ярмига ҳам эриша олмайди”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Чунки бу зотлар пайғамбарларнинг сўнггисига саҳоба бўлишдек бахтга сазовор бўлган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган ҳидоят нурини бошқаларга етказиш йўлида молу-жонларини фидо қилган мўминлардир. Кейингилар эса фақат улар етказган нарсаларга риоя қиладиган мўминлар саналади. Абу Заръа Розий роҳматуллоҳи алайҳ саҳобаларни улуғлаш лозимлигини таъкидлаб бундай деган: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирортасини ёмонотлиқ қилаётган бирор кимсани кўрсангиз, билингки, у кимса зиндиқ (динсиз)дир. Чунки биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ деб биламиз, (у зот олиб келган) Қуръонни ҳақ деб биламиз, бизларга эса Қуръонни ҳам, суннатларни ҳам саҳобалар етказганлар. Шунинг учун ҳам Қуръон ва суннатни ботилга чиқармоқчи бўлган кимсаларгина бу иккаласини етказган зотларни ёмонотлиқ қилишга уринадилар. Ваҳоланки, уларнинг ўзлари гувоҳликлари қабул қилинмайдиган зиндиқлардир”. 338
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) Марказий Кенгаши олий таълим муассасалари талабалари учун “Энг яхши талаба мақоласи” танловини эълон қилади. Мақолалар танлови учун мавзулар: 1. Коронавирус пандемиясидан кейинги дунё (коронавирус пандемиясининг илмий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва бошқа оқибатлари тўғрисидаги тасаввурлар). 2. Пандемия — атроф-муҳит манфаати учунми!? 3. Пандемия рақамли трансформациянинг янги босқичини ривожлантириш учун туртки сифатида. 4. Пандемия фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга муносабатини ўзгартирди. 5. Биз биргамиз: бирдамлик умумий бахтсизликни енгишга ёрдам беради. Мақолалар ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларидан бирида2020-йилнинг 15-май куни соат 17:00га қадар электрон шаклда+99899-898-77-19 (@mzkingstar) телеграм орқали юборилиши лозим. Мақолалар юбориш ва уларни кўриб чиқиш тартиби: Мақолалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: мақолалар танлов мавзусига оид долзарб, илмий таҳлилга ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим; мақола матни MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,5 интервалда бўлиши ва лозим; мақола матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилиши лозим; мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади; муаллифнинг исми, фамилияси номи; ўқийдиган олий таълим муассасаси; муаллифнинг фаол электрон почтаси, телефон рақами; мақолага қисқача аннотатсия; мақолани сақлашда мавзу рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади. (Масалан: 01.Эшқулов М.С.доcх (юз қисмида). Танловга топшириладиган мақолалардаги маълумотларнинг тўғрилигига муаллиф жавобгардир. Танловда ғолиб деб топилган мақола эгаларига Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг эсдалик совғалари ва махсус сертификати топширилади ҳамда ушбу мақолалар СМТИ (www.isrs.uz) , ЎЁИ (www.yi.uz) ва бошқа миллий оммавий ахборот воситаларида ёритилади. Манба: xs.uz 395
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази турли мамлакатлардаги нуфузли илм-фан марказларининг таниқли олимлари билан он-лайн семинарлар туркумини изчил давом эттирмоқда. Ана шундай семинарнинг навбатдагиси Қуръон, тафсир илмлари бўйича таниқли олим, мотуридийшунос, Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмет университети доктори Аҳмад Даманҳурий иштирокида ташкил қилинди. Доктор Аҳмад Даманҳурий Миср Араб Республикасида таваллуд топган бўлиб, айни пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади. 2015 йили Ал-Азҳар университетида “Имом Мотуридий ва унинг илмий услублари” бўйича фалсафа фанлари доктори даражасини олган. Қуръон, суннат, ақида илмлари бўйича кўплаб илмий асарлар ёзган. Ҳозирги кунда мазкур университетнинг исломий билимлар факультетида катта илмий ходим, Мисрдаги Ислом билимларини масофавий ўқитиш университетида директор, Миср Ислом ишлари Олий кенгашида илмий ходим сифатида фаолият юритади. Аҳмад Даманҳурий жорий йил 2-4 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда “Мотуридий таълимотининг бугунги кундаги ақидавий муаммоларни бартараф этишдаги аҳамияти” мавзуида нутқ сўзлаган. Он-лайн семинарда олим “Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарини тасниф этишдаги услуби” мавзуида маъруза қилди. Аҳмад Даманҳурий мазкур буюк асарнинг юзага келиш тарихи, алломанинг ўзига хос услуби, фикрларини кўпчиликка тушунарли бўлиши учун содда ва равон баён этгани ҳақида сўзлар экан, Имом Мотуридий айнан шу асар учун алоҳида мажлислар ташкил қилгани ва “Таъвилот ал-Қуръон”нинг китоб сифатида майдонга чиқишида ана шу мажлислар ва шогирдларнинг хизмати ва ўрни ҳам борлигини таъкидлади. Олим қайд этганидек, “Таъвилот ал-Қуръон” фақат таълимотга доир асар бўлиб қолмай, унда фиқҳ ва ақида баробарида ахлоқ масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Асар билан танишган инсон дин ва маданиятни осон ажратиб олади, диний ва анъанавий масалаларда чалғимайди. Аҳмад Даманҳурий Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари тафсир илми ривожида беқиёс ўрин тутганини, ақидавий муаммоларни ҳал этишда қомусий қўлланма бўлганини таъкидлади. Шу мавзуларни ўрганиш чоғида тўпланган қимматли маълумотлар билан ўртоқлашди. – Бугун мусулмонларни Имом Мотуридийнинг асарлари ёки аҳли сунна вал жамоа ақидасига тегишли бошқа манбалардан яхшироқ хабардор қилиш, айниқса, ёшлар билан бу борада кўпроқ ишлаш ҳар қачонгидан-да муҳим. Исломни ниқоб қилиб, қабиҳ ишларни амалга ошираётган гуруҳлар ҳамон мавжудлиги, муқаддас динимизни булғаб кўрсатиш йўлидаги хатти-ҳаракатлар ҳануз давом этаётган ҳозирги шароитда мана шу манбалар дастуриламал вазифасини ўтайди. Хусусан, Имом Мотуридий юксак билим ва тафаккур билан турли ёт оқимларга раддиялар берган, – деди туркиялик олим. Ислом илмлари академияси раҳбари шу боис ақида асосчиси бўлган Имом Мотуридий йирик фалсафий олим ҳам ҳеисобланишини қайд этди. Таъкидланганидек, аллома ўз даврида Афлотундан кейинги иккинчи муаллим саналган. – Бу ҳақиқат илмий доиралар, дунё зиёлилари томонидан тан олинган, – деди олим. Аҳмад Даманҳурийнинг айтишича, дунё кутубхоналарида сақланаётган мотуридия таълимотига оид қўлёзмаларни жамлаш ва тадқиқ этиш, унинг кўпчиликка ҳали маълум бўлмаган жиҳатларини яқин ҳамкорликда ўрганиш лозим. Семинарда олим тадқиқотчиларни қизиқтирган барча саволларга илмий далиллар билан атрофлича жавоб қайтарди. Манба: bukhari.uz 342
У отаси ҳақида гапириб берди: “Отам хонамга кирсалар хонамнинг чироғи ёниқ қолган бўлса ва мен ташқарида бўлсам менга танбиҳ берадилар:– Нега чироғингни ёниқ қолдирдинг? Электрни исроф қилмаслик керак!Агар ҳожатхонага кирганларида сув жумрагидан сув томиб турганини кўрсалар:– Нега жумракни яхшилаб ёпмадинг. Сув исроф бўлаяпти ахир!- дейдилар.Доимо мени танқид қиладилар. Салбий гаплар билан айблайдилар. Майда ва арзимас ишларда ҳам насиҳат қилиб тергайверадилар. Ҳатто бемор бўлсалар ҳам бу тўхтамайди…Ҳозир беморлар.Бир куни анча интизорликдан сўнг янги иш топдим. Бугун катта бир ширкатнинг яхши лавозимига жойлашиш учун суҳбат бўлади. Шунга боришим лозим. Агар суҳбатдан ўтсам ва мени қабул қилишса шу уйдан ҳам, отамнинг ҳадеб тергайверишларидан ҳам қутуламан.Эрталаб турдим. Энг чиройли кийимларимни кийдим. Хушбўй атирлар сепдим. Энди чиқаман деб турсам елкамга бир қўл тегди. Қарасам отам. Кўзлари бироз сўлғин. Касалликнинг белгилари юзларига урган. Аммо ним табассум қилиб менга озроқ пул бериб дедилар:– Фақат ва фақат ийжобий(позитив) бўлишингни истайман. Ўзингга ишон. Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!Насиҳатларини истамасам ҳам эшитдим. Ичим “уфф” десада, сохта табассум қилиб турдим юзларига. Ҳатто шу лаҳзаларда ҳам насиҳат қиладилар-а! Ҳаётимдаги энг муҳим лаҳзаларда ҳам асабимни бузмоқчилар…Уйдан тез чиқиб таксига ўтириб ширкат томон йўл олдим. Етиб бориб ширкат эшигига киришим билан таажжубландим. Эшик олдида қўриқчи ҳам , кутиб оладиган ходим ҳам йўқ эди. Фақатгина учрашув бўладиган йўналишни кўрсатадиган бир лавҳа осиғлиқ турибди.Эшикдан киришим билан биринчи мулоҳаза қилганим эшикнинг тутқичи бузилгани бўлди. Агар унга кимдир урилиб кетса узилиб тушиши мумкин эди. Мен отамнинг “ийжобий бўлишингни истайман” деган насиҳатларини эслаб уни жойига ўрнатиб тузатиб қўйдим.Сўнг лавҳада кўрсатилган йўналишдан юриб ширкатнинг боғчасига кириб қолдим. У ерда ҳовуз тўлиб сув тошиб кетаётган эди. Йўлакларни сув босган эди. Афтидан боғбон бирор ишга машғул бўлиб ҳовузга сув қўйганини унутган кўринади. Мен ҳовуздаги сув шлангини олиб ёнидаги бошқа ҳовузга ташлаб қўйдим ва бу ҳам боғбон келгунича тошиб кетмасин деб сув жумрагидан сувнинг келишини камайтириб қўйдим.Сўнг йўналиш бўйича хонага кирдим. Ичкарида зинадан кўтарилишда йўлакда кўп чироқлар ёниқ турганини кўрдим. Кундузи эди. Беихтиёр отамнинг овозлари қулоғимда жаранглагандек бўлди. Чироқларни ўчириб чиқдим. Юқорига чиқдим. Жуда кўп кишилар мен кўзлаган мансабга даъвогар экан. Мени ҳам рўйхатга олишди. Келганларнинг юзларига, кийимларига боқаман. Улар олдида мен ва кўринишим жуда ғариб бўлиб қолди. Баъзилар Америка олийгоҳларидан олган дипломлари билан фахрланар эди.Аммо ҳар бир киши билан бўлаётган суҳбат икки дақиқадан кўп вақтни олмаётганини сездим. Ўзимча булар шунақа кўринишлари ва шунақа дипломлари билан қайтарилаяпти. Менга йўл бўлсин, деб улар узр айтишидан олдин бу ердан кетишим керак деган ўйда ўрнимдан туриб чиқиб кетмоқчи бўлдим. Шунда бир ходим исмимни айтиб, киришим кераклигини айтиб чақириб қолди. Мен “наилож, кириб кўрайчи нима гап”, деб суҳбатлашиш хонасига кирдим. Хонада уч киши ўтирибди. Улар менга табассум қилиб туриб дейишди:– Ишни қачон қабул қилиб оласиз?Олдинига ҳайрон бўлдим. Улар мени масхара қилишаяптими ёки бу учрашувнинг саволларидан бирими, деб ўйладим. Отамнинг насиҳатлари ёдимга тушди: “Саволлар олдида ҳаяжонланма. Ўзингни эркин тут!”.Мен уларнинг саволларига дарҳол:-Имтиҳондан иншааллоҳ муваффақиятли ўтганимдан сўнг, дея жавоб бердим.Улардан бири: -Сиз имтиҳондан ўтдингиз. Иш битди, деди.Мен: – Ахир мендан бирорта ҳам савол сўрамадингиз-ку!, дедим.У деди:– Биз шуни биламизки, бир неча савол билан инсонларнинг моҳиятига баҳо бериб бўлмайди. Шунинг учун биз кишиларга баҳо беришни амалий томондан белгилашга қарор...