Мана Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги ҳам бошланди. Бу ўн кунликда “минг ойдан афзал бир” кеча бор. У “Лайлатул-қадр” яъни “Қадр кечаси” деб аталади. “Лайлатул-қадр” атамаси арабча икки сўздан таркиб топгандир. Атаманинг биринчи сўзи арабча “Лайлатун” сўзи бўлиб, у ўзбек тилида “кеча” деган маънони билдиради...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими Руҳиддин Акбаров
Маълумки, ифторлик қилиш Пайғамбаримиз (с.а.в.) сунатларидир. Ифторликда Пайғамбаримиз (с.а.в.) оғизларини ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан очар эдилар. Бу ҳақда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғизларини бир нечта ҳўл хурмо билан очар эдилар. Ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув билан очар эдилар”...- Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими Руҳиддин Акбаров
“Наврўз” сўзи форсча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “янги кун”деган маънони англатади. Бу ҳақда Ўзбек тилининг изоҳли луғатида шундай дейилади: “Наврўз форсча янги кун. Шамсия йил ҳисобида янги йилнинг биринчи куни март ойининг 21-кунига тўғри келади” дейилади...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Руҳиддин Акбаров