Навоий “Хамса” асари ва кўплаб девонларни ёзган. Бундан ташқари қатор илмий асарлари ҳам бор. 9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказида талабалар учун мутафаккир қаламига мансуб асарлар тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда талабалар “Ҳайрат ул-Аброр” (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши), “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” (Етти сайёра), “Лайли ва Мажнун”, “Садди Искандарий” (Искандар девори), “Маҳбуб ул-қулуб”, “Лисон ут-тайр” каби асрлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумотларни олдилар...- Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi oʻrinbosari, Toshkent islom instituti rektori, professor M.Muhammadsiddiqov, OʻMIMoliyaviy nazorat va tahlil boʻlimi mudiri I.Zuhriddinov, Taʼlim va ilmiy-tadqiqotlarboʻlimi mudiri S.Sherxonov Xorazm viloyatida joylashgan “Imom Faxriddin ar-Roziy” o’rtamaxsus islom ta’lim muassasasiga tashrif buyurdilar.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан “Алишер Навоий – буюк давлат арбоби ва маънавиятимиз гултожи” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, Навоийшунос олим Азизуллоҳ Арол маърузачи сифатида таклиф этилди...- ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ш.Тўйчиев