“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров бошчилигида проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, бир гуруҳ ўқитувчи ва ходимлар институт асосий биноси ҳамда Таҳфизул Қуръон кафедраси атрофига манзарали, мевали дарахтлар ва гуллар экдилар. Шунингдек, Олий маъҳаднинг 51 йиллик юбилейи муносабати билан “Институт 51 йиллигига 51 кўчат” акцияси ўтказилди... - ТИИ катта ўқитувчиси Т.Азимов
Ҳадис илмига оид ўнлаб китоблар муаллифи, мисрлик машҳур муҳаддис олим Аҳмад Маъбиднинг шогирди, доктор Сомиҳ Абдуллоҳ ТИИ ўқитувчи ва талабалари учун “Ҳадис илмини ўрганишда тадрижийликнинг аҳамияти” мавзусида илмий суҳбат қилиб бердилар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Тошкент ислом институтида “Ноябр – фиқҳий фанлар ойлиги” муносабати билан талабалар учун Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси томонидан “Усулул фиқҳ” фанидан “Умумни ифода қилувчи сўзларни хослаш” мавзусида мастер-класс ташкил қилинди...-ТИИ Матбуот хизмати
Тошкент ислом институтида Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом свилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси ҳамда Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ҳамкорлигида Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асари ва унинг ўзбекча академик таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди...- ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси М.Баймиров