Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида юқори балл билан институтга кирган талабалар – Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев ва Зангиота тумани имом-хатиби Нурали Мавлоновлар сўзлаган миннатдорчилик нутқи. Ассалому алайкум! Ҳурматли Муфтий ҳазратлари, қадрли Меҳмонлар ва Устозлар! Тошкент ислом институтида исломшунослик, имом-хатиблик ва араб тилини ўқитиш мутахассислиги бўйича махсус сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши биз имом-хатиблар ҳаётида қувончли саҳифаларни кашф этди. Маълумки, ушбу сиртқи бўлимнинг таъсис этилиши ислом институти тарихида биринчи маротаба амалга оширилмоқда. Бунинг учун Яратганга ҳамд-у санолар айтган ҳолда Сиз муҳтарам Раҳбариятга, Сизлар орқали давлатимиз Раҳбарига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз! Бу даргоҳдаги таълим жараёнини ўтаб бўлгач, муқаддас ислом динимиз ва севимли она ватанимизнинг равнақи йўлида Сиз Раҳбариятнинг бошчилигингизда бор куч ғайратимиз, илм ва тажрибамизни сарфлашга, олдимизга қўйилган барча шарафли вазифаларни сидқидилдан бажаришга сўз берамиз! بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله الذي خلقنـــــا من العَدَم، و هدانـــــا بالقرآن، و علّمنـــــا بالقلم، و عرّفنـــــا ما لم نعلم، و جعلنـــــا أمة لحبيبه الأكرم، و شرّفنـــــا اليوم بالإلتحاق إلي هذا المعهد الإسلامي الذي تخرّج منه كثير مِنْ علماء العالَم، أما بعد: السلام عليكم و رحمـــــة الله و بركـــــاته، حضرة المفتي و ضيوفَنـــــا الكرام و مُعلِّمينا المحترمـــــين المجتهـــــــدين! * * * أوّلاً، أَقول مِنْ قلبٍ يَفِيْض بالغِبْطَة و السرور بأنّ تأْسيس القسم الخارجي لمعهدنا الإسلامي هذا (المسمي بإســــــــــــــــــــــــم “الإمـــــــام البخاري”) بإختصاص العلوم الشرعية و الإمامة و الخطابة و تعليم اللغة العربية قد كشف في حياتنا صُحُفا مُنوَّرة لا يَطْفَئ ضياءها و لا يزال، * * * و قد علِمنا بأنّ تأْسيس هذا القسم في هذه المؤسسة التعليمية ما كان من قبل، بل وقع أوّل مرة في تاريخها، و نحن نعتقد أن قراركم بهذا متعلِّق لتثبيت التعليمات المسلسلة، * * * و علي هذا نشكرُكم و نشكر بوَسِيْطَتكم لرئيس جمهوريتنا أوزبكستان شوكت ميرضيائيف الذي عَرَفْناه بالقيادة العَدْلَة و الشرف الرفيع و نَطلُب إلي مولانا الكريم أن يعطي لكم أصدقَ التمنِّيات و أحرَّ المطلوبات! و نتمنّي لكم من صَميم قلوبنا مزيدا من الصحة و العافية، * * * و الآن ليس من العجب أنَّكم لَتَحِسُّون أحوال الطلاب الذين قد صَفُّوا أمامكم كمثلي، و قلوبنا الآن مليئة بالسعادة و الهَنَاء، التي لا تُقِرُّنا كمثل أمـــواج البحر التي لا تدري ما هو السكوت، * * * فإننـــــا – و عددنا ستون طالبا – قد نجحْنا بالإلتحـــــاق إلي هذا المعهد الإسلامي من بين مائة و واحد و ثمانين شخصا من الأئمة و الخطباء و المدرِّسين ، ويمكننــــا القول بأن الإمتحـــــان قد أسِّس علي طُرُق العدالة، و نحن نعترف هذا مائةً بمائة، * * * و لقد شهِدْنا كلٌّ منّا بأن رئيس جمهوريتنا أوزبكستان ألقي كلمة في الجلسة الثانية والسبعين للجمعية العامة لمنظمة الأمم المتحدة، و هي بمعني: “إنّنـــــا نعتزُّ بالدين الإسلامي، و هو دين قد أحاط بكل قَوْمِيَّـــــاتِنا الأَزَلِيَّـــــة، و نحن لا نَــــــوَدُّ الذيــــــن ينتسبــــــــــون الإرهـــــاب و سَفْك الدِّمــــــاء لديـــن الإسلام المبـــــارك المنزَّه عن تلك الخِصـــــال الخبيثة، و مع ذلك لن نتَّفق معهم أبداً، و ديننـــــا الإسلام يدعونـــــا و يَنْصَحُنـــــا للمَحبّة و الأمـــــن و السمـــــاحة من الفضائل الإنسانية فقط!” * * * و خِتامـــــاً، نَعِدُكم بشهادة الحاضرين أن نجتهد بكل الإجتهاد مع قيـــــاداتكم في...
Ҳиндистон Олий суди икки дин вакиллари никоҳини бекор қилиш тўғрисидаги қуйи инстанция қарорини бекор қилди. Суд ушбу қарори билан мусулмон оиласини сақлаб қолишга ҳукм чиқарди. Ҳиндистонда бир қанча ойлардан буён можароларга сабаб бўлиб келаётган мусулмон йигит ва ҳинд қизининг никоҳга киришиши воқеаси юзасидан иш судга қадар бориб етди. Аввалроқ штат суди келин томоннинг қариндошлари талаби билан никоҳни бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Келиннинг ислом динига мажбур қилиб қабул қилгани суд қарорига асос дейилган эди. Бироқ Ҳиндистон Олий суди ушбу иш юзасидан ўрганишлар натижасида қуйи турувчи интанция қарорини бекор қилиш ҳақида ҳукмни қабул қилди. 24 ёшли Акхила Акошаннинг отаси Керала штати судига қизининг никоҳини бекор қилиш бўйича арз қилиб мурожаат қилган эди. У ўз арзида қизи куч остида исломни қабул қилганини айтиб ўтган. Исломни қабул қилгач Ҳадия исмини олган қиз, турмушга чиққунига қадар таълим муассасаси ётоқхонасида дўстларидан ўрганган. Май ойида никоҳи суд томонидан бекор қилингач, ота-онасининг уйига қайтарилган. Олий судда 27 ноябрь куни Ҳадиянинг кўрсатмалари тингланиши белгиланган бўлиб, қизнинг кўрсатмаларига асосан якуний қарорни қабул қилиши айтиб ўтилган. 307
Бугунги кунда туризмни ривожлантириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Мамлакат ўзининг салоҳияти, географияси, тарихи ва бугунги кунидан келиб чиқиб туризмнинг турли йўналишларини ривожлантиришга уринади. Саломатлик туризми, тиббиёт туризми, экотуризм, экскурсия туризми, спорт туризми, экстримал туризм, зиёрат туризми сингари йўналишларни ривожлантириш имконияти юзага келади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар 30 нафар сайёҳ мамлакат туризм соҳасида бир, унга турдош бўлган тизимда эса икки янги иш ўрнини яратилишига сабаб бўлади. Ҳар йил Ўзбекистонга жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан икки миллионга яқин сайёҳлар ташриф буюради. Ушбу миқдорни 5 миллионга етказиш салоҳиятимизни қанчалик тарғиб қилишимизга боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш соҳанинг асосий вазифасига айланди. Туризмга эътибор қаратилгани бекорга эмас, туризмнинг жаҳон иқтисодиётига қўшадиган ҳиссаси 2016 йилда 7,6 триллион АҚШ долларини ташкил этган. Шундан кўриниб турибдики туризм мамлакат иқтисодиёти учун фойдали. Ўзбекистон туризм индустрияси жадал ривожланиши учун қисқа муддатда энг қулай шарт-шароит, иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳит яратиш, жумладан, соҳада хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Тематик кўнгилочар боғлар, маданият объектлари (миллий музейлар, галереялар), туристик-рекреацион ҳудудлар ва кластерлар ташкил этиш, сайёҳлик намойишининг алоҳида объектларини қуриш ва имижга доир бошқа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чет эл ва Ўзбекистон сармоядорларининг маблағлари, тижорат банклари кредитлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг бюджетдан ташқари маблағларини жалб қилиш ҳисобига туризм соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш талаб этилади. Қарорда айрим мамлакатларга 2018 йилнинг 1 январидан виза тартибини соддалаштириш, ушбу давлатларнинг фуқароларига махсус зиёрат туризми дастурларини таклиф этиш ҳамда имтиёзга эга давлатлар рўйхати ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасидаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш, бу борада керакли реклама тадбирларини ўтказиш, логистика, чартер рейсларни ташкил этиш вазифалари юклатилган. Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш режалаштирилган. Туризм ҳудудлари ва тоғ туризми кластерларига чет эл инвестицияларини жалб қилиш, янги меҳмонхоналар қуриш учун республикага етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки мамлакатдаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига бериш бўйича чоралар кўрилмоқда. Жорий йилда Малайзия сайёҳларини Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида Малайзия ҳукумати вакиллари билан келишув имзоланган эди. Малайзиялик мусулмон сайёҳлар талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштириш масаласи кўтарилган. Малайзиядан Ўзбекистонга юз минглаб зиёратчиларни жалб қилиш масаласи алоҳида таъкидланган. Малайзия мусулмонларини Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Термиз шаҳарларига саёҳатларини ташкил этиш Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим омил ҳисобланади. Ушбу шаҳарларда жойлашган муқаддас қадамжолар, авлиёлар ва уламоларнинг мақбаралари, қадимий масжид ва мадрасалар, муқаддас қўлёзмаларни кўрсатиш туризм салоҳиятини яхшилашга туртки бўлиши турган гап. Туризм нафақат иқтисодий ривожланишга, балки аҳоли бандлигини таъминлашга, турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Жаҳонда 1,6 миллиарддан ортиқ мусулмонлар бўлиб, дунёнинг деярли барча минтақасида мусулмонлар яшайди. Индонезия (260 млн), Малайзия (32 млн), Покистон (150 млн) сингари мамлакатларнинг фуқароларини зиёрат туризмига жалб этиш Ўзбекистон учун улкан имконият бўлиши турган гап. Жаҳон мусулмонларини Ўзбекистонга жалб этишда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир: – мусулмон мамлакатларда Ўзбекистон салоҳиятини кўрсатувчи тақдимотлар намойиш этиш; – мусулмон мамлакатларнинг кўзга кўринган диний уламоларини Ўзбекистонга...