“Оммавий маданият” атамаси ўтган асрнинг иккинчи ярмидан қўллана бошланган бўлса-да, унинг тарихи жуда узоқ. Оммавий маданият тарқалиши макон ва замонда турлича кечган. Инчунун, қадим замонларда ҳам оммавий маданиятни тарқатиш билан шуғулланилган. Бундай иш билан шуғулланувчи махсус хуфия хизматлари ташкил этилган. Шунингдек, савдогарларлар, сайёҳлар, олимлар ҳам бу ишга жалб этилган. Баъзи ҳолларда бу маданият уруш, босқинчлик йўли билан ўзга юртларда амалга жорий этилган Оммавий маданият ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтганига Қўшма Штатларини мисол келтириш мумкин. Турли миллат ва элатларнинг манфаати тўқнаш келган Америка Қўшма Штатлари давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун маданиятларни яқинлаштириш орқали миллатлар ўртасидаги тафовутни йўқотган ва “америкалик” деган ягона миллатни шакллантириш сиёсатини олиб борган. Бу сиёсат Америка давлатининг яхлитлигини сақлаб қолишга асқатган бўлса-да, лекин унинг оқибатида ўнлаб миллат вакилларининг катта сиёсат қурбонига айланиб, “ютилиб” кетганини ҳисобга олсак, оммавий маданиятнинг соф сиёсий тушунча экани яққол кўзга ташланади. Американинг ана шу маданиятларни яқинлаштириш сиёсатини собиқ Шўролар ҳам амалда қўллашга уриниб кўрди. Аммо улар бунда ниҳоятда ҳаддан ошиб кетди. Шўро мафкурачиларининг фикрича, яқин келажакда Иттифоқда ҳар хил миллатлар бўлмаслиги, одамлар ҳар хил тилда гапириб бири иккинчисини тушунишга қийналмаслиги, бу мамлакатда фақат бир тилда гаплашадиган ва бир хил фикрлайдиган “совет кишиси” шаклланмоғи лозим эди. Аллоҳ таоло бандаларига хитобан: “Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”, деб хабар қилган (Ҳужурот сураси, 13-оят) Аллоҳ таолонинг амрига қарши боргани оқибатида Шўро Иттифоқи парчаланиб кетди. Бунга анча бўлган эса-да, оммавий маданиятнинг кенг тарқалиши жадал давом этмоқда. Америка ва собиқ Иттифоқнинг “ягона миллат” яратиш йўлидаги ана шу тажрибаси бугун глобаллашган суръатда давом этмоқда. Бунинг кўламидан, айниқса, америкалик сиёсатчиларнинг (Э.Тоффлернинг “Учинчи тўлқин”, П.Бьюкененнинг “Ғарбнинг ҳалокати” асарлари оммавий маданият келтириб чиқараётган зарарлар ҳақида) ўзлари кўпроқ хавотирга тушяпти. Бироқ, глобаллашув жараёнлари чуқурлашгани, ахборот технологиялари такомиллашиб боргани сайин миллий қадриятларни, азалий анъаналарни сақлаб қолиш масаласи долзарб аҳамият касб этиб бораверади. Бунда оммалашиб бораётган маданий тушунчаларнинг роли катта бўлади. Файласуф Абдураҳим Эркаевнинг ёзишича, “Ўтмишда оммавий маданият халқ бахшилари кўйлайдиган достонлар, сайилларда, тўйларда оммага кўрсатиладиган томошалар – дорбозлик, аскиябозлик, масхарабозлик, халқ ашулалари каби кўринишларда мавжуд бўлган. Шу боис у ўзининг халқчиллиги, эзгулик ва инсонпарварлик руҳи билан ажралиб турган”. Демак, бугун “оммавий маданият” номи билан аталаётган ва дунё бўйлаб кенг ёйилиб бораётган тушунча соф муҳаббатни тараннум этган, жанговар руҳдаги достонлар, одамларни ўзаро аҳил-иноқликка чорловчи халқ сайиллари, оилавий шодиёналар ифодаси – тўйлар, эпчиликка, қўрқмасликка ундовчи дорбоз ўйинлари, сўзга чечанликка, ҳозиржавобликка ўргатувчи аскиябозилик, рўй бераётган камчиликларни фош этувчи масхарабозлик каби эзгуликка, инсон камолотига ҳисса қўшишга йўналган ана шу миллий қадриятларимизга, тўй-у томошаларимизга моҳиятан тескари бўлган, кишига чексиз эркинликлар ваъда қилувчи, демакким, ёввойиликка, уятсизликка, андишасизликка тарғиб этувчи бир “оломон маданияти”дир. Бир қарашда оммавий маданият ҳақида бу тарзда қатъий ҳукм чиқариш бир оз муболағадек туюлади. Лекин масаланинг мазмун-моҳиятига теранроқ назар ташланганда бу ерда ҳеч қандай муболағага йўл қўйилмагани аён бўлади. Тасаввур қилинг, юқорида санаб ўтилганлар олдин қандай ўтган-у, ҳозир қандай ўтмоқда? Халқ сайиллари ёки тўйларда ёшларни фикрлашга, жисмонан соғлом бўлиб улғайишига ҳисса қўшадиган ана шу томошаларнинг қайсилари ўтказилмоқда? Халқ сайиллари – енгил-елпи қўшиққа ўхшаган...
Анъанага содиқ қолган ҳолда бугунги тадбиримиз ҳам Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошланиб, дуо қилинди. Бугунги кун имом-хатиби ҳам диний ҳам дунёвий билимлар соҳиби бўлиши, дунёда юз бераётган воқеъликдан хабардор бўлиб, халқни эзгулик ва бирдамликка чақириши, ҳақ билан ботилни ажратиб бериши, икки дунё саодатига чорловчи маърифат пешвоси бўлиши даврнинг талабидир. Шунингдек, ҳозирги пайтда ислом дини ниқоби остида рўй бераётган уруш ва тўқнашувлар, фитна-фасодлар, бузғунчи ғояларнинг найранглари исканжасидан тинч аҳолини ислом динига бўлган этиқодини тўғрилаш, уларга ҳақ йўлни кўрсатиб бериш ҳам уларнинг асосий вазифаларидир. Бу йил ҳам ана шундай фаол ва иқтидорли имом-хатибларимиз туман ва вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, кўрик танловнинг республика босқичига иштирок этишмоқда. Танлов 70 баллик тизимда олиб борилади. Иштирокчилар аввало рақамлар ёзилган қоғозларни тортиб, ўз чиқиш навбатларини рақамлар тартибида аниқлаб олади. Шундан сўнг, тартиб бўйича чиқиб ҳакамлар ҳайъати столидан саволлар солинган конвертлардан бирини олиб, махсус ажратилган жойга ўтириб, ундаги билет рақамини эълон қилади ва саволларни бирма-бир ўқиб жавоб беради. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир саволга берилган жавоб учун максимум 10 балл, минимум 2 балл қўйишлари мумкин. muslim.uz 290