islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 20, 2017

Day

Саҳийлик нима ва у қай даражада бўлиши керак?

 Саҳийлик фақат бой бўлганда эмас балки фақирликда ҳам топилади. Саҳийлик инсофли, диёнатли, юмшоқлик ва мулойимликни ўзида жамлаган барча мусулмонда топилиши шарт. Билингки! Берсангиз ўз нафсингизга раҳм қилган бўласиз. Бу тўғрида кўпгина воқеаларни келтирамиз. Ҳазрати Шайх Бишри Ҳофий раҳимаҳуллоҳ алайҳ жуда совуқ бир кунда совқатган, яланғоч бир кишига эгниларидаги аболарини (дарвишлар ва қаландарлар киядиган калта ва қалин чакмон) ларини ечиб бердилар. Сўнг ўзлари совқата бошладилар. Сабабини сўраганларга “Фақирга або олмоққа пулим йўқ эди, шунинг учун ўзимникини бердим”, дедилар. Орадан аллақанча вақт ўтиб, Бишр ҳазратлари таслими руҳ этар эканлар, фақир бир йўқсил келди. Жон ҳолатда бўлсалар ҳам кўйлакларини ечиб, йўқсилга бердилар, або ичида жон бердилар. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонни кийинтирса, Аллоҳ уни жаннат яхшиликлари билан кийинтиради…” Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳаж сафарига отланганларини эшитиб, бир қанча одамлар “Биз ҳам сиз билан бирга борайлик”, деб илтимос қилишди. Шайх ҳазратлари уларга: “Майли, лекин ҳаммангиз ҳамёнларингизни менга топширасизлар. Барча харажатларнинг ҳисоб-китобини мен олиб бораман”, дедилар. Улар рози бўлишди. Сандиқ келтирибдилар. Ҳар бир одам ҳамёнига номини ёзиб, жойлади. Йўл харажатлари, отларнинг емидан тортиб, ҳожиларнинг озиқ-овқатигача шайх ҳазратлари тўладилар. Ҳатто олинган совға-саломлар ҳаққини ҳам бердилар. Хуросонга қайтишганда ҳамроҳларига зиёфат бердилар-да, кейин ўртага сандиқни қўйиб, ҳамёнларни бирма-бир олиб, эгаларига қайтардилар. Аслида бу сандиқни шу ерга ташлаб кетган эканлар. Ҳам бой, ҳам олим, ҳам сўфий, ҳам шоир одам ана шундай саховат кўрсатганлар. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг сўзларини қўшимча изоҳ сифатида баён қилишни лозим топдик: Бир муслим Ҳаж йўлида пирга дуч келди. – Эй йўловчи, қаерга кетяпсан? Ғурбат борлиғини қаёққа олиб боряпсан? – сўради пир. – Ҳажга кетяпман, икки юз дирҳам пулим бор, – деди муслим. – Эй йўловчи, пулларингнинг бир қисмини Аллоҳ йўлидаги муҳтожларга, ғарибларга, бечораларга бўлиб бер. Уларнинг кўнгилларини ол, руҳларининг уфқи очилсин! Шу йўл билан илк дафъа кўнглингга Ҳаж қилдурган бўлурсан. Шундан кейин тоза кўнгил билан Ҳаж сафарингда давом эт, – деди пир. Яна дедики: – Агар сенинг қалб кўзинг очиқ бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф қил. Сен тупроқдан деб ўйлаган Каъбанинг асл маъноси кўнгилдир. Жаноби Ҳақ кўзга кўринадиган сурат Каъбасини тавоф қилишни кўнгил Каъбасини кирлардан тозалаш учун фарз қилгандир. Шуни яхши билки, агар Аллоҳнинг назаргоҳи бўлган бир кўнгилни инжитсанг, кейин Каъбага пиёда борсанг ҳам, ундан олган савобинг ранжида бўлган кўнгил гуноҳини юва олмайди… Аллоҳнинг ҳузурига олтин тўла мингларча коса олиб борсанг ҳам Жаноби Ҳақ: “Бизга бирор нарса келтирмоқчи бўлсанг, рози қилинган кўнгил келтир. Чуки олтин ва кумуш биз учун маъносиз нарсалардир. Агар бизни ва розилигимизни истасанг, буни кўнгилларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма”, дея марҳамат қилади. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирига қўйнинг калласини ҳадя қилдилар. У саҳобий: “Фалончи биродарим мендан кўра фақирроқ”, деб қўй калласини унга юбортирди. Бу саҳобий ҳам ҳадяни олиб қолмай, бошқа биродарига юбортирди. Оқибат шу бўлдики, ети уй айланиб, Расулуллоҳнинг ҳадялари яна ўша биринчи саҳобийга қайтди. Ўшанда Ҳашр сурасидаги бу оят тушган: “Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ийсор-ихтиёр қилурлар”. Яна айтилишича, бу оятнинг тушиши ансорлардан бирининг иши билан боғлиқ бўлгандир. Ҳасан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) даврларида бир киши рўза тутди. Шомда ифторлик учун ҳеч нима топа олмади. Кейин сув билан оғзини очди. Сўнг келаси...

Бағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови

Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва эллатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда. Ҳозирда бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Уларнинг ёрқин намунаси 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Бу кун бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади. Жорий йилнинг 16 ноябр куни Тошкент ислом институтида 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан “Бағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллат ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Буюк  аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик балки дину диёнат, иймон-эътиқод, одоб-ахлоқ, меҳр-мурувват, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати борасида ҳам ўзига хос кенглик, саховат ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмоқда. Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилганлиги юртимизда бағрикенглик тамойилини нақадар аҳамиятли эканлигини исботидир. АРМ ходимаси  И.Акмалова 471

Ҳамжиҳатлик қўрғони

Аллоҳга шукроналар бўлсинким мустақиллигимизнинг шарофати ила серқуёш юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Исломнинг ўн тўрт асрлик тарихи давомида уламоларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли Қуръон ва Суннат атрофида, соф ақийда, ҳақ мазҳаб атрофида халқимиз бирлашиб, ҳақ йўлда ибодат қилиб келишияпди. Юртимизда 130дан ортиқ миллат вакилларининг тинч, фаровон яшаб келишларининг сабабларидан бири бағрикенгликдир. Юртбошимиз олий минбардан туриб жаҳон ҳамжамиятига БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилдилар. Дунёда ортиб бораётган саводсизлик ва жаҳолатга барҳам бериш, барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашда шу ва шунга ўхшаш битимлар, келишувларга эҳтиёж борлигини таъкидладилар. Ҳа, бугунги Ўзбекистон дунё бўйлаб бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймаслик тарафдори. Бу эса юртимиздаги тинчлик, тараққиёт ва фаровонликнинг муҳим омилидир. Альбир Крганов – Россия мусулмонлари диний жамияти раҳбари, Москва шаҳри муфтийси: “Ўзбекистон қадимдан динлараро бағрикенглик ва цивилизациялараро мулоқот ривожланган юрт ҳисобланади. Бухорои шариф эса бизни тарбия қилган маскандир. Ўзбекистон юртида улуғ алломалар хоки бор. Уларнинг илмий меросини ўрганиш орқали бугунги кундаги таҳдидларга, хусусан, экстремизм, терроризмга қарши маърифат билан курашишни ўрганишимиз лозим. Бунга дунё ҳамжамияти катта эҳтиёж сезмоқда. Биз Ўзбекистоннинг диний соҳадаги тажрибасини ўрганишимиз ва кенг жамоатчиликка етказишимиз лозим. Ҳозирги кунда дунёдаги 1,5 миллиарддан зиёд мусулмонлар учун Ўзбекистон – диний-маънавий маркази дея бемалол айта оламан. Инсонлар ўртасидаги бағрикенглик борасида Аллоҳ таолонинг каломи шарифи Қуръони каримнинг бир неча оятларида зикр қилинган. Хусусан  «Ҳужурот» сураси, 13-оятида: “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида энг азиз-у мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир”, деб марҳамат қилади. Ушбу ояти каримада барча элат ва миллатларнинг тенглиги ва адолат тарғиб этилиши яна бир бор динимизнинг умуминсоний қадриятларини ифода этади. Бу борада пайғамбар алайҳиссалом ўз суннатлари билан бутун инсониятга ибрат бўлганлар. Жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма одамларнинг  зоҳирларига қараб муомала қилардилар, зоҳирини ташлаб ботинига ўтиб кетмас эдилар. Икки кўзларини зоҳирлардан беркитиш учун ботинларини титкиламас эдилар. Мадинада мунофиқларининг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бўлиб унинг ўғли содиқ мусулмонлардан эди. Бир куни Салулнинг ўғли келиб, Расулуллоҳга: “Эй Аллоҳнинг Расули, менга бир хабар келди, сиз айтган гапи учун отамни ўлдирмоқчи экансиз. Агар шундай бўлса, мени ўзимга буюринг, ўзим  сизга унинг бошини олиб келай” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб: “Йўқ, модомики у орамизда экан, унга меҳрибонлик кўрсатамиз” – дедилар. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул вафот этганида ўғли ҳижолат бўлиб Расулуллоҳга одам юборди ва шоядки унга енгиллик бўлсин деб, отасини кафанлаш учун ўзлари кийганида баданларига тегиб турадиган кўйлакларини беришларини илтимос қилди. Расулуллоҳ кийимни ечдилар ва унга бериб юбордилар. Унинг жанозасини олиб келинган пайитда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза ўқиш учун юзландилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу у зотнинг рўпараларида тўхтади ва қулоқларига шивирлаб: “Эй Аллоҳнинг Расули, фалон ишларни қилган, фалон гапларни айтган бўлса ҳам унга жаноза ўқийсизми” – деди. Расулуллоҳ эса унга эътибор ҳам бермадилар. Умар шу гапни кўп такрор айтаверганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умарга қараб: “Эй Умар мендан нарироқ тур....

Ёлғончи она

Бу воқеа ҳаётда рўй берган бўлиб, онаси вафот этган кичик бола ҳақида. У онасини ниҳоятда яхши кўрар эди… Боланинг онаси вафот этгач, отаси бошқа аёлга уйланди. Отаси доим ундан янги онаси қандай эканлиги, унга кўрсатаётган муомаласи ҳақида сўраб турарди… Кунларнинг бирида отаси ўғлидан янги аёли ҳақида ўғлининг фикрини билишни истаб шундай дели: – Онанг билан бу аёлнинг ўртасидаги фарқ қандай?! Бола шундай жавоб берди: – Ҳақиқий онам кўп ёлғон гапирарди, бу аёлингиз доим рост гапирар экан… Ота бу жавобдан даҳшатга тушганча: – Нима деганинг бу?! – деб сўради. Ўғил: – Онам уйга қайтмасанг, ўйнашни тўхтатмасанг, овқат бермайман дердилар. Мен эса, онамнинг айтганларини қилмасдан ўйнайверардим. Онам эса ҳеч қачон мени овқатдан маҳрум қилмаганлар.  Бу аёлингиз эса, унинг гапини эшитмасам ёки унга жаҳл қилсам, “агар гапимга кирмасанг, қулоқ солмасанг, сенга oвқат бермайман” дейди ва доим гапининг устидан чиқади…  Мана икки кун бўлдики, ҳамон туз тотганим йўқ… Араб тилидан Абдуллоҳ Қосим таржимаси 442