Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлайди.
Фото: «Uza.uz» Минбарда комиссия аъзолари, ўртадаги стулда «Ҳизбут таҳрир» диний экстремистик оқимига аралашиб, жиноят кодексининг 159-моддаси билан 18.5 йил панжара ортида умрини ҳазон қилган эркак. У 44 ёшда. Бугун оиласи даврасига қайтган. Озодликдан маҳрум этилганда 4 ёш бўлган фарзанди бугун 21 ёшли йигит, уйланиш арафасида. Салкам 19 йил ичида унинг аёли икки ўғлини ёлғиз катта қилди. Бу ҳақда «ЎзА» мухбири Анора Содиқова ҳикоя қилади. Стулда ҳудди маҳбуслардек бошини эгиб ўтирган кишига қараб, ўйлайман… фарзандлари «Отам қани», деб онасини неча бор қийнади экан. Ҳовлилари нураб кетгандир, турмушнинг оғир кунларини ёлғиз боши билан қарши олган аёлиям заифлашиб, кексайиб қолгандир… Бугун оиланинг каттаси уйга қайтган-у, бироқ бегонадек. Комиссия уни суҳбатга тортади: — Қилган қилмишингиздан афсусдамисиз? — Йўқ, фикрларимни хато деб билмайман. — Шунча, умрингизни зое ўтказдингиз «Ҳизбут-таҳрир»дан қайтмадингизми? — Қайтмадим. Мен ўз ғояларимни тўғри деб биламан. — Қасам ичганмисиз? — Ҳа, дорисман. Комиссия аъзолари орасида дин бўйича мутахассис унга юзланади: — Биринчи нозил бўлган сурани биласизми? — Йўқ, ўқимаганман… — Биринчи нозил бўлган буйруқни, каломни биласизми? — Ҳа, “Иқро” — Ҳа, “Иқро” “Ўқи” дегани сиз шу биринчи нозил бўлган буйруққа амал қилдингизми? — Йўқ… —Ота-онангиз ҳам сизни диний қарашларингизни қўллаб-қувватлайдими? — Йўқ. — Демак, ота-онангиз сиздан норози, шу тўғрими? —Улар мени диний қарашларимни тушунишмайди. — Қандай диний китобни ўқигансиз? —…. — Бизнинг қайси уламоларимиз «Ҳизбут таҳрир» оқимида бўлган? Ал-Бухорий рисолаларида «Ҳизбут таҳрир» ҳақида биронта фикр учрамайди. Сизни ҳозирда эркинликда юриб, Аллоҳнинг 5 фарзини бажаришингизга нима, ким тўсқинлик қиляпти? — Ҳеч ким ҳалақит қилаётгани йўқ. — Ўзингиз ўйланг, салкам 19 йил умрингизни қамоқда ўтказдингиз. Шу вақт ичида озодликда юриб кўпроқ яхшилик қилишингиз мумкин эди. Ота-онангиз тирик экан уларнинг хизматларини қилиб савоб олишдек имкониятга эгасиз. Бугун, «Ҳизбут таҳрир» фикрлардан қайтмаган бўлсангиз, бизни гуноҳкор адашган бандалар, деб билсангиз ҳам биз сизга ёрдам қўлини чўзамиз. Келинг шу ғояларингиздан воз кечинг. Масжидга келиб истасангиз, ислом дини мутахассисларимиздан илм олинг. Ҳақиқий исломни англанг. — Йўқ, қасамимдан воз кеча олмайман. Суҳбат давомида дин мутахассислари Нодирга (исми ўзгартирилган) адашиб, нотўғри ичилган қасамдан қайтиш ва унинг кафорати ҳақида тушунтирдилар. Бироқ, Нодирнинг ўзи шу хонада-ю, унинг ҳаёллари ҳамон ўша оқимнинг ғоялари билан банддек эди, назаримда. Комиссия аъзолари орасида бўлган Тошкент шаҳар отинойиси ҳам эркакнинг оиласи ва фарзандлари билан қизиқади. Саволларга бепарво жавоб қайтарган Нодирнинг эртаси кунига ҳам катта умид ва яхши режалар билан қарамаётганини сезиш мумкин эди. Комиссия аъзолари яна анча панд насиҳат қилди. Уни ишга жойлашда, даволанишда давлат кўмаклашишга тайёрлигини айтди. Ҳаётда нимадан норозлиги сўралди. Қанчалар уринилмасин бу инсон ўз фикридан, онгига аллақачонлар ўрнашиб бўлган ғоядан қайтмади. Минбарда ўтирган комиссия аъзолари ва четдаги адашган фуқаро ўртасида қалин кўринмас девор борлиги сезилиб турарди, у суҳбат сўнгигача сақланиб қолди. Комиссия аъзолари орасида ўтирган суҳбатни кузатган психологларнинг фикрича улар йўлдан адашган, умрини энг навқирон қисмини панжара ортида ўтказган, атрофидагилардан, жамиятдан норози тоифадир. Шунинг учун, муаммога бошқача ёндошув кераклигини, адашган фуқарони алоҳида ажратиб эмас, у билан тенгма-тенг ўтириб унга яқинлашиб, унинг кўнглига йўл топган маъқулигини айтишди. Бу одамларнинг кўнгилига янада яқинроқ кириш уларни жамиятимизга қайтаришда назаримизда ҳаракатни тўхтатмаслик керак. Улар адашган бўлса-да, шу юртнинг фуқароси, юртдошимиз ва орамиздаги одамлардан бири. Қачонлардир биз уларга бефарқлик қилиб, ножўя ташкилотларга...
9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда “Рамазон ойи” муносабати билан ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси А.Рашидов бошчилигида бир гуруҳ талабалар билан фахрий имом Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг зиёратига бориб, ҳолидан хабар олинди. Узоқ йиллар дин соҳасида самарали меҳнат қилиб, ислом илм-фани ва маданиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, мамлакатимизда диннинг ривожи, унинг маърифатпарвар ғояларини кенг ёйиш ишига беқиёс ҳисса қўшган устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовга институт номидан ташаккурнома билдирилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 495