islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 26, 2018

Day

Расулуллоҳ алайҳиссалом: Уч нарса ҳалок қилувчидир…

“Ужб” сўзи луғатда “кеккайиш”, “такаббурлик” ва “фахрланиш” маъноларини англатади. Уламолар инсонда вужудга келадиган ужб сифатини турлича таърифлашган. Роғиб Асфаҳоний: Ужб – инсон ўзини ўзи ҳақли бўлмаган даражага ҳақлиман деб ўйлашидир, деган. Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ: Ужб – неъматни ҳақиқий неъмат берувчига нисбат беришни унитиб, уни ўзида катта санаб унга суяниб қолишдир, деган. Ибн Абдуссалом: Инсон ўзига берилган неъмат ёки яхши амални Аллоҳдан эканини унитиши ва буларни ўз нафсидан деб хурсанд бўлиши ужбдир, деган. Аллоҳ таоло мутлоқ суймайдиган кибр ҳам айни мана шу ужб, яъни ўзидан-ўзи фахрланиш ортидан юзага келади. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда ужбни ёмонлаб зикр қилган. Аллоҳ таоло Ҳунайн ғазоти кунида мусулмонларнинг мағлубиятга ужб сабаб бўлганини эслатиб шундай дейди: “…Ҳунайн кунида (сон жиҳатдан) кўплигингиз сизларни мағрурлантирган эди, аммо (бу) сизлардан бирор нарсани даф қила олмади[1]”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса ҳалок қилувчидир: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган ҳавои-нафс ва киши ўз нафси билан фахрланиши[2]” – дедилар. Бошқа бир ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ужбни катта гуноҳлардан бири эканини айтиб шундай деганлар: “Агар сизлар бирор гуноҳ қилмайдиган бўлганларингизда, мен сизларга бунданда каттароғидан қўрққан бўлар эдим. У ужбдир[3]”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ҳалокат иккита нарсада: Ужб ва Аллоҳнинг раҳматидан умидни узишда”, деган. Маълумки, бахт-саодатга талаб қилиш билан эришилади. Умидни узган одам талаб қилмайди. Ўзидан ўзи фахрланган одам мақсадга эришиб бўлдим деб ўйлайди ва ҳаракат қилмайди. Шунинг учун ҳам ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу икки сифатни ҳалокат сабабчилари сифатида айтган. Али розияллоҳу анҳу: “Ўзидан ўзи фахрланиш тўғриликни зидди ва ақлларнинг офатидир”, деб бежиз айтмаган. Шерозий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Билгинки, ужб энг ёмон сифатдир. У фазилатларни тортиб олиб, пасткашлик келтиради. Нафратни келтириб чиқариб, яхшиликларни йўқ қилади. Ёмонликларни ошкор қилиб, ҳалокатга олиб боради”. Уламолар ужбни саккизта қисми мавжуд эканини айтишиб, буларнинг олдини олиш йўлларини ҳам таъкидлаб ўтишган. Биринчиси, инсон ўзининг хилқатининг гўзаллигига қараб фахрланади. Буни Аллоҳнинг неъмати эканини ва бир лаҳзада йўқ бўлиб қолишини унутади. Бунинг олдини олиш учун биринчи нимадан яратилгану, оқибатда яна нимага қайтишини мулоҳаза қилсин. Иккинчиси, ўзига берилган куч-қувват бўлиб, унга шукр келтиришни унутиб, ушбу куч-қувватни ато этган зотга суянишни тарк қилиб қўяди. Бунинг олдини олиш учун ҳақиқий куч-қувват эгаси Аллоҳ эканини эътироф этиб шукр келтирсин. Ўзидаги куч-қувват тортиб олиниб, энг заиф бандага айланиб қолишини унутмасин. Учинчиси, ақл бўлиб,  уни чиройли санаб бундай ақл фақат менда бор деб ўйлаб қолади. Бунинг олдини олиш учун, аввало Аллоҳга қайта-қайта шукр келтирсин. Бу неъмат бошқаларга берилмагандек, ўзидан ҳам олиб қўйилиши мумкин эканини ўйлаб кўрсин. Ақл сабабли қанчалаб илмга эга бўлмасин, барибир оз эканини унитмасин. Тўртинчиси, улуғ насабга эга бўлиш бўлиб, у билан фахрланиши ва шу сабабли мен кўплаб одамлардан афзалман деб қолиши. Бунинг олдини олиш учун, насаб бирор савоб келтирмаслиги ёки бирор азобни даф қилмаслигини билсин. Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматли инсон тақводор инсондир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима ва аммалари София розияллоҳу анҳумоларга “Мен сизларга Аллоҳдан бирор нарсани беҳожат қила олмасман” деганлар. Бунинг олдини олиш учун, насаб билан фахрланиш бу бошқанинг камоли билан ўзини азиз тутиш эканини билсин. Сўнг яна, яқин (тирик) отаси нутфадан пайдо бўлганини ва узоқ (вафот этган) бобоси тупроққа айланиб...

Эй, фарзанд! Волидайн ҳақини адо этяпсанми?

Фарзандларига яхшилик қилиш ота – онанинг фитратларида бор. Эҳтимол, шу сабадан ҳам бирор оят ёки ҳадисда ота-онани ўз фарзандига меҳр кўрсатиб, яхшилик қилишга алоҳида тарзда тавсия қилганини кўрмаймиз. Улар ҳатто ўзлари касал бўлишлари эвазига ҳам болалари  соғ-саломат юришларини, оч қолишса ҳам, фарзандлари тўқ бўлишларини хоҳлашади. Қўлларидаги мазали таомни  болаларига едириб, ҳузурланишади. Лекин баъзилар улғайгач, қандай катта бўлишганини тез унутиб қолишади. Шу боис фарзандларга ота-онанинг ҳақини қайта – қайта эслатиб  туриш керак. То фарзандлар боласини деб тунларини бедор ўтказган, ўғил – қизини ўзидан ҳам ортиқ кўрган зотларнинг қадрига етишсин. Энг муҳими Қуръони каримда ота-она ҳақи Аллоҳнинг ҳақидан кейин зикр этилганини, ота-онага шукр қилиш Аллоҳга шукр қилиш билан тенг эканини ҳамда Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигига боғлиқ эканини унутмасин. Ота-онага яхшилик қилиш ва унинг мукофати борасида оят ва ҳадисларда қуйидаги кўрсатмаларни кўришимиз мумкин: “Аллоҳга ибодат қилинглар  ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онанинга эса яхшилик қилинг! Шунингдек, қариндош…га ҳам” (Нисо 36). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам  ота-онага яхшилик қилишни Аллоҳга суюкли амалларнинг энг улуғи деганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд  розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Мен Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: ” Аллоҳ таолога  қайси амал энг суюкли?” деб сўрадим. У зот “Ўз вақтида ўқилган намоз”, дедилар. Мен: “Кейин қайси амал? дедим. У зот: “Ота –онага яхшилик  қилиш ” , дедилар” (Муттафақун алайҳ). Фарзанд зиммасига ота –онанинг бир қанча ҳақлари бор: Яхшилик қилиш. Уларни моддий жиҳатдан муҳтож ҳолатда қолдирмаслик, яшаш шароитларини яхшилаш, қўллаб-қувватлаш. Яъни, уларнинг диний ва дунёвий манфаатлари йўлида сайъ-ҳаракат қилмоқлиги лозим бўлади. Ширин сўз ва чиройли муомалада бўлиш. Ота-онанинг ёши ўтган сайин ёрдамга ва эътиборга зориқади. Фарзанд уларга доимо чиройли муомала қилиб, ширинсўз бўлиши керак. Аммо ғазаб қилиш, сиқилганини кўрсатиш, ота-онанинг юрагини ларзага солади. “Роббингиз, Унинг Узигагина ибодат қилишингиз ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Эй инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, улага “уф!…” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт!” ( Исро,23) . Тавозе ва мулойимлик кўрсатиш. Гоҳо фарзандлар оталаридан кўра бойроқ, бошқалар разарида обрўлироқ бўлиб қодишади. Динимиз бундай ҳолатда, болалар қанча бой ва обрўга эга бўлмасин, ота-онасига мулойим ва меҳрибон бўлишни буюрган: “Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут…” (Исро,24). Ота-она ҳаққига дуо қилиш. Фарзанд гўё ота-она парваришлаган ниҳол. Инсон яхшиликни қайтаришга ожиз бўлса, унинг учун дуо қилиш гўзал вафодорликдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам  ҳадисларида одам вафот этилганида, унинг барча амали тўхтаб, фақат уч нарсадан савоб етиб туриши айтилган. Улардан бири солиҳ фарзанд қилган дуодир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “…Ва айт: “Эй Раббим! Мени гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро,24). Ота-онанинг дўстлари билан алоқани мустаҳкамлаш. Фарзандлар ота-онанинг вафотларидан кейин қариндошлар билан алоқаларини мустаҳкамлашлари, уларнинг дўстлари ҳолидан хабар олиб туришлари керак. Бани Салама қабиласидан бўлган бир киши Пайғамбаримиздан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-она вафотларидан кейин улар учун яхшилик қилишимга бирор иш борми?” деб сўради. Пайғамбаримиз: “Ҳа, уларнинг ҳақига дуо қилиб, истиғфор сўрашинг, васиятларини амалга оширишинг, қариндошлари билан алоқани мустаҳкам-лашинг ва дўстларини ҳурмат қилишинг” дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Имом Муслимдан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз: (Ота-она вафотидан кейин) қилинадиган энг катта яхшилик – уларнинг  дўстлари билан алоқа ўрнатишдир” , деганлар. Уламолар ота-онага нисбатан қилинадиган мазкур ҳақларда онанинг...