Бугун, 25 сентябр куни, муҳтарам меҳмонлардан бири, машҳур аллома, муҳаққиқ олим шайх Муҳаммад Аввома Тошкент Ислом институтига ташриф буюрдилар. Шайх Аввома ҳазратлари оила аъзолари, жумладан, ўғиллари доктор Муҳиддин Аввома ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. Учрашув давомида аллома институтнинг мударрислари ва талабалари билан суҳбат қилиб, уларга насиҳатлар қилдилар. Ташриф қизиқарли ва манфаатларга бой бўлди. 502
Ривоят қилинишича, ҳазрат Сулаймон пайғамбар (алайҳиссалом) денгиз қирғоғида ўтирган эди. Дон кўтариб денгиз томон кетаётган чумолига кўзи тушди. Уни кузата бошлади. Чумоли денгизга етиб борди. Шунда сув ичидан бир қурбақа бошини чиқарди ва оғзини очди. Дон кўтарган чумоли унинг оғзига кириб олди. Қурбақа шу бўйи бир соатча йўқ бўлиб кетди. Сулаймон (алайҳиссалом) бу ҳолдан таажжубланиб фикр юритиб ўтирарди. Бир пайт қурбақа сувдан чиқди. Оғзини очган эди бояги чумоли чиқиб келди. Бироқ дон йўқ эди. Шунда ҳазрат Сулаймон (алайҳиссалом) чумолини чақирди ва ундан донни нима қилгани, қаерда бўлганини сўради. “Эй Аллоҳнинг пайғамбари! – тилга кирди чумоли. – Мана шу денгиз тагида катта тош бор, унинг ичида кўр қурт яшайди. Ризқ талабида ташқарига чиқолмайди. Аллоҳ таоло унга озуқа етказишни менга, сув тубига шўнғиб, мени манзилга элтишни қурбақага вазифа қилган. Қурбақа оғзини ўша тош тешигига қўяди. Мен тешикдан ичкарига кираман. Қуртга донни бергач, яна қурбақанинг оғзига ўтиб оламан. У эса мени денгиздан ташқарига олиб чиқади”. Ҳазрат Сулаймон (алайҳиссалом): “Ўша қуртнинг бирор тасбеҳ айтганини эшитганмисан?” деб сўради. Чумоли жавоб берди: «У мана бу дуони айтар эди: “Эй раҳмати ила мени тўлқинлар остида ётган мана бу катта тош ичида ҳам унутмайдиган Зот! Ўз раҳматинг ила мўмин бандаларингни ҳам унутмагин!» Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Фазлиддин Сувонов Манба 588