islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 14, 2019

Day

Муваффақият калити

Инсон умрини тартибли ва изчил режа билан бошқариб борса албатта буюк мақсадларга етади. Улуғ саҳобалардан Усмон розияллоҳу анҳу  айтадилар: “Ҳаётингнинг мақсади бўлсин, унга етишиш учун бутун имкониятингдан фойдалангин, албатта муваффақиятга эришасан”. Бу мақсадга етиш учун инсон ўзига тартиб ва талабчанлик билан амалга оширади. Вақт энг улуғ неъмат. Вақт барча муваффақиятларнинг улкан имконияти. Қалб яралари ва руҳиятдаги азиятлар ҳам вақт ўтган сари ювилиб бораверади. Бугунги кунга келиб деярли ҳамма инсонлар вақт деган улуғ неъмат етишмаслигидан шикоят қилишади. Аллоҳ таоло инсонни умрини ҳар бир дақиқасини ҳисоб қилиб борувчи фаришталарни ёллаб қўйиб, қиёмат соатида у ҳақида банданинг ўзидан бирма-бир сўраб олади. Демак инсон ҳар бир сониясини ҳисобини берар экан. Уни гуноҳ ва маъсиятлардан пок сақламоғи лозим. Биз толиби илмлар ва оддий инсонларга вақтларини қандай сарфлашлари ҳақида озроқ уламолар ҳаётидан мисоллар келтирамиз. Чунки бугунги техника асрида вақтни асраб авайламаслик сабаб жуда ҳам кўплаб муаммолар ҳам келиб чиқмоқда. Уламолар вақтларини қандай сарф этишгани ҳақида ажиб маълумотлар бериб ўтамиз. Кичик тобеинлардан бўлган Юнус ибн Убайд Абдарий вақтларини беҳудага сарфламас эдилар. Ҳар бир гапларидан сўнг уч марта истиғфор айтар эдилар. Маъруф Кархий сартарош ҳузурига бориб, мўйловларини олдираётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамас эдилар. Шунда сартарош ул зотдан шикоят қилиб: “Жим турсангиз-чи, ахир қандай қилиб мўйловингизни оламан”- деса,Маъруф Кархий табассум қилиб шундай жавоб қайтарарди: “Сен ўзингни ишингни қил, мен ўзимни ишимни қиламан”. Ибн Уқайл Ҳанбалий шундай дейдилар: “Мен умримнинг бир соатини ҳам бекор ўтказмайман. Агар тилим музокара ҳамда мунозарадан чарчаса ёки кўзим китоб ўқишдан чарчасам дам оламан. Лекин, дам олаётган вақтимда ҳам, ухлашимдан олдин ҳам фикрлашда давом этаман. Ўрнимдан турганимда эса хотирамда ёзишим керак бўлган нарсалар тайёр турган бўлади”. Шайх Али Тантовий вақтни қандай сарфлашлари ҳақида шундай деганлар: “Агар мени чақирганларнинг ҳаммасиникига меҳмонга бораверсам,ҳар бир келувчи мусофирни кутиб олаверсам, ҳамма масрур биродарларимни табриклайверсам, мусибати борларнинг ҳаммасига таъзия билдираверсам, ваҳоланки бу ишларнинг барчаси ўзаро муҳаббатни кучайтирадиган, улфатчиликни зиёда қиладиган, қилишимиз лозим бўлган суюкли амаллардандир. Лекин мен буларнинг ҳаммасини қилганимда ҳеч қандай китоб ҳам ёза олмасдим, ҳеч қандай маъруза ҳам қилмасдим, бирор бир китобни ўқишга, такрорлашга вақт ҳам топа олмас эдим. Ҳаётимнинг учдан бир қисми уйқу учун кетади. Бир қисмини оиламни боқиш учун сарфлайман. Қолганининг аксар қисмини илм учун сарфлайман. Бу вақтда мен ақлий озуқа оламан ва бу нафсим учун энг ёқимлисидир”. Бугунги кун уламоларидан бўлган Тақий Усмоний ҳазратларининг вақтни қанчалик асраганларига мисол келтирсак, У зот шом ва хуфтон орасидаги 1,5 соатлик вақтни катта Тафсир илмида жуда қимматли бўлган китобларини ёзиш учун ажратган эканлар. Бу давомли ва тинимсиз равишда шу бир ярим соатни маҳкам тутишдагини битадиган катта китоб учун ажратилган вақт. Яна бир мисол эса, бирор жойга сафар қилиб  улоқда борсалар шу вақтларида ҳам китоб ёзиш билан машғул бўлган эканлар. Қиёмат кунида энг катта надомат инсон ҳаётида зое қилган вақти учун қилган надомати экан. Чунки ана шу лаҳзаларда инсон вақтнинг қийматини билади ва афсус- надоматлар қилади. Афсуски қиёмат кунида қилинган надомат, ҳасратлар инсонга ҳеч қандай фойда бермайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Дафъатан қиёмат келиб қолганда, гуноҳларини орқаларига ортган ҳолларида: “Ё ҳасрато, унда (ёруғ дунёда) қосирлик қилган эканмиз”, –дейдилар”. Қиёмат кунида ҳаттоки жаннат аҳли ҳам ҳаёти дунёда зое қилган вақтларига афсусланишади. Чунки улар бу  кунда  жаннатдаги даражаларни ўз кўзлари билан кўришади. Бу кунда Аллоҳ таоло бандаларининг амалларига ҳамда умрларининг ҳар бир лаҳзасини қандай сарфлаганларига қараб уларнинг жаннатдаги даражасини юқори қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат кунида жаннат аҳли ҳаётларида Роббиларини зикр қилмай ўтказган бир соатларига надомат қилганчалик бошқа ҳеч қайси нарсага надомат қилмайдилар”. Вақт ҳақида...

Нақшбандия машойихлари(9) Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний (Қоддасаллоҳу сирроҳу 2-қисм)

НАҚШБАНДИЯ ТАРИКАТИНИНГ ЎН БИР ҚОНУН- ҚОИДАСИ Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг тариқати биноси шу ўн бир асос устига қурилгандир. ҲУШ ДАР ДАМ – Икки нафас орасида ҳар бир солик (дарвеш) фақат ёлғиз Аллоҳ таолони эсламоғи ва бир он ғафлатда бўлмаслики уқтирилади. НАЗАР БАР ҚАДАМ (Кўз оёққа боқади). Бу талаба йўлда юрар экан, атрофга алангламасдан, ерга қараб юриши демакдир. Бу луғавий маъносидир. Тасаввуфдаги маъноси эса шундай: талаба бегоналарни юзига ҳеч қарамайди. У ўз кўнглига қарайди ва уни кузатади. Доим тавозеъда бўлади, осмонга эмас, ерга қараб юради. Расулуллоҳнинг суннатига уйғун юради. Зотан, у доим олдига қараб юрарди. Талаба йўлда масофа олишни истаса, оёғи босган ерни кўрсинки, ҳадафига етиб борсин. САФАР ДАР ВАТАН (Ватанда сафар). Мурид мосивони (дунёни) тарк этиб, жаноби ҳаққа таважжуҳ этмоғи лозим. Бу муриднинг ёмон ахлоқ ва башарий сифатлардан қочиб, яхши аҳлоқ ва фаришталарнинг сифатлари бўлган юртга, асл ватанга қайтиш демакдир. ҲИЛВАТ ДАР АНЖУМАН (Жамият ичида ёлғизлик) бу зоҳирда халқ билан, ботинда эса Ҳақ билан бўлишни ифодалайди. ЁД КАРД (Қалб билан зикр). Бу нафасни (ҳифзи нафас) тутиб, зикр этиш демакдир. БОЗ ГАШТ (Зикр пайтида маҳлуқот ҳақида ўйламаслик). Зокир нафасини тутиб, тоқ сон билан зикр этиб, нафас чиқарар экан “Аллоҳума анта мақсудий ва ризока матлуби” (Аллоҳим, мақсадим сенсан ва сенинг ризоингни истайман) каломини мушоҳада этмоқдир. НИГОҲ ДОШТ (зикр пайтида дунёни тарк этиш). Қалбни хавотирдан, исталмаган хаёллардан муҳофаза этмоқ. ЁД ДОШТ (Унутмаслик). Ҳақ субҳанаҳу таолодан доим огоҳ бўлмоқ. Зикр пайтида ва бошқа пайтларда Аллоҳни ҳеч унутмаслик. ВУҚУФИ ЗАМОНИЙ (Ҳар он ҳолидан воқиф бўлмоқ. Нафсни доим ҳисобга тортмоқ). ВУҚУФИ АДАДИЙ (Ададга воқиф бўлмоқ). Зикрда ададга, сонга риоят этмоқ. ВУҚУФИ ҚАЛБИЙ (Қалбга воқиф ва соҳиб бўлмоқ). Аввал қалбга таважжуҳ этиб, басират кўзи билан ҳақиқатий қалбга назар этмоқ. (2-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Дилшодбек Холмирзаев 393