Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабига замонавий автобусни топшириш маросими бўлиб ўтди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов замонавий автобусни Ҳадис илми мактабига топшириш чоғида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ушбу таълим даргоҳини ташкил қилиниши мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этиши, келгусида ушбу мактабдан ҳадис олимлари етишиб чиқишига тилак билдирди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маросимда олий мактабдаги жуда кўп қулайликлар билан бирга ушбу замонавий автобус Ҳадис илми мактаби фаолиятида катта хизмат қилиши, энг замонавий ва қулай шароитлардан унумли фойдаланган талаба-ёшлар келгусида Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Доримий каби улуғ муҳаддислар бўлиб етишишларига умид боғладилар. Шунингдек, Аллоҳ таборака ва таолонинг берган неъматларига шукр қилиш, неъматларни янада зиёда бўлишига асосий омил эканини шарҳладилар. Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳам мазкур олий мактабга муносиб совға топширилишини билдирдилар. Маросимда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, таниқли уламолар, бош имом-хатиблар, мадрасалар мудирлари ва тажрибали имом-хатиблар иштирок этди. 274
Жорий йилнинг 26-март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: моҳият ва талқин” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али, аёл устоз-ходимлар ва институтнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек интернетдан оқиб келаётган турли хил ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдириш, оқибатда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди. Диний саводсизликка барҳам бериш лозимлиги айтди. Ҳамма вақт билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади, биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам беришимиз, бидъатларга қарши қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада сиз талаба қизларнинг вазифангиз улкандир…”, деди устоз. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбатда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Тадбир сўнгида Янги Зеландиядаги террористик ҳуруж туфайли ҳалок бўлган мусулмонлар ҳақларига бағишланган хатми Қуръон дуоси ўқилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 320