91. Аллома Исмоил ибн Абдулбоқий Ёзжий раҳматуллоҳи алайҳи (1121-ҳижрий санада вафот этганлар) Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг “Бадъул-амолий” китобига ўзи ёзган шарҳининг мухтасар шакли бўлмиш «Нурул-маолий ли шарҳи бадъил-амолий» китобида айтадилар: لا يجوز وصفه تعالى بالاستقرار على العرش أو في مكان أو في جهة ما وتعالى الله وتنزه عن ذلك وهذا مذهبنا أهل الحق Аллоҳ таолони Арш устида қарор топган деб ёки бирор макон ё қайсидир тарафда деб сифатлаш жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло ушбу нарсалардан пок ва олийдир. Мана шу бизнинг аҳли ҳаққ мазҳабимиздир. 92. Машҳур тасаввуф арбоби Сўфий Аллоҳёр ибн Аллоҳқули Темирёр Деҳнавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1133-ҳижрий санада вафот этганлар) «Саботул-ожизин» асарида шундай ёзганлар: إيرور حاضر هميشه يوق مكاني أنكا قيلغان إيماس سبقت زماني أوزي بي شبهه دور هم بي نمومه روا إيرماس أنكا جون جكونه كونكلده كيجسه كوزكا توشسا هر شيء إيرور أندين منزه خالق حي Эрур ҳозир ҳамиша, йўқ макони, Анга қилғон эмас сабқат замони. Ўзи бешубҳадир ҳам бенамуна, Раво эрмас анга чуну чигуна. Кўнгилда кечса, кўзга тушса ҳар шай, Эрур андин муназзаҳ Холиқу Ҳай. 93. Исмоил Ҳаққий Бурусавий номи билан машҳур муфассир ва сўфий аллома Исмоил ибн Мустафо Истанбулий Ҳанафий Хилватий раҳматуллоҳи алайҳи (1137-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-баён» номли жуда машҳур ва йирик тафсир китобида шундай деганлар: قال ابن الشيخ: ومعنى الاستواء عليه الاستيلاء عليه بالقهر ونفاذ التصرف فيه وخص العرش بالإخبار عن الاستواء عليه لكونه أعظم المخلوقات فيفيد أنه استولى على ما دونه Ибн Шайх айтади: Аршга истиво қилишнинг маъноси ҳукмронлик ва уни буткул тасарруф қилиш ила уни эгаллш деганидир. Арш яратилмиш нарсаларнинг энг буюги бўлгани учун унга истиво қилганлик ҳақида хабар бериш билан хосланди. Бу эса ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллаганини билдиради. 94. Шайх Абдулғаний Набулусий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (1143-ҳижрий санада вафот этганлар) «Кифаятул ғулам» номли манзумаларида шундай ёзганлар: و ليس يحويه مكان لا و لا تدركه العقول جل و علا Аллоҳни бирорта макон асло иҳота қила олмайди, ақллар ҳам У жалла ва ъалони идрок эта олмайди. 95. Аллома шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Алусий Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи (1270-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Руҳул-маъоний» номли тафсир китобида айтадилар: وحاصله وجوب الإيمان بأنه تعالى استوى على العرش مع نفي التشبيه وأما كون المراد استولى فأمر جائز الإرادة لا واجبها إذ لا دليل عليه وإذا خيف على العامة عدم فهم الاستواء إذا لم يكن بمعنى الاستيلاء إلا بالاتصال ونحوه من لوازم الجسمية فلا بأس بصرف فهمهم إلى الاستيلاء فإنه قد ثبت إطلاقه عليه لغة Хуллас калом, Аллоҳ таолони халойиққа ўхшатишни инкор этиш билан бирга Унинг Аршга истиво қилганига иймон келтириш вожибдир. Истиводан мурод эгаллади деган маъно бўлиши ирода жоиз санайдиган ишдир, лекин вожиб эмас. Чунки вожиблигига далил йўқ. Агар истиво сўзини тушунмаслик оммага енгил бўлиб, уларнинг тушунчасида эгаллаш деган маъно бўлмай, фақат ўрнашиш ва шунга ўхшаш Аллоҳга жисмни исбот қиладиган маъноларгина бўлса, улар эгалламоқ деган маънога ўз тушунчаларини ўзгартиришларининг зарари йўқ. Чунки истиво сўзини эгаллаш маъносида луғатда ҳам собит бўлган. 96. Муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Дарвеш Байрутий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (1276-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ад-дурратул вазийя фий тавҳиди Роббил-барийя» номли рисоласида шундай ёзганлар: وقد أول الخلف الاستواء بالقهر والاستيلاء على العرش Чиндан ҳам халаф уламолар...
Жорий йилнинг 7-ноябр куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ва бошқалар А.Олимов бошчилигида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида 3-курс талабалари билан юртимизнинг замонавий, кўнгилочар маскани бўлмиш “Tashkent City”га экскурсия ташкил қилинди. Экскурсия давомида талабалар “Tashkent City”даги музей ҳамда фаввораларни томоша қилдилар. “Tashkent City” талабаларда жуда яхши таассурот қолдирди. Талабалар “Tashkent City”да мароқли дам олдилар. 329
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Тушларимда кўрмоқ қолди армон бўлиб, Устозлардан сийратингиз ўрганганда. Равзангизга бормоқ ишқи ёнди тинмай, Фонийлардан топган севгим сиз Ҳабибим. «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳу». Эй оламлар саййиди, инсоният тарбиячиси, биз умматларга ота-онамиздан ҳам меҳрибон бўлган қалбимиз севгани Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен сизга аср бўлмаганим учун авваллари ўксинар эдим. Ёшим улғайиб Каломуллоҳ тафсирларини, сийратингизни устозлар ёрдамида ўрганиш жараёнида, бу ўксиклик секин аста камайди. Ҳозирга келиб, буткул шукроналик ҳисси билан алмашган. Чунки мен илм олиш бахтига эришганимдан сўнг, инсонни ёруғ дунёга қайси вақтда келиши муҳим эмаслигини англаб еттим. Муҳими бизни яратган зот Аллоҳни таниб сизни суннати саниянгизга муҳаббат ва интиқлик ила эргашиш экан. Бахт қайси асрда қайси маконда туғилиш эмас, бахт Аллоҳни гуноҳкор ҳолимизда бўлса ҳам севиб унга тавбатан насуҳ қилиб қайтмоқ, сизни таниб сизни севмоқ экан. Бахт сизнинг асрингизда яшамоқ эмас экан. Албатта мен саҳобалар мақоми бахт эмас дейишдан йироқман. Улар инсонларнинг юлдузи, сизни биздан ҳам кўпроқ севган зотлардир. Аммо мен ўз асримда дунёга келганим, менинг фурсатим эканига шукрона келтириш мақсадида айтмоқчиман. Бахт асли нимада эканини ўзим каби сизга муштоқ замондошларимга оз бўлсада эслатиб таскин бермоқ, аслида эса ўзимга таскин изламоқдир. Сизга ҳам аср бўлган мунофиқлар, мушриклар, яҳудийлар, насоролар ҳам бор эдику, мен ўшалардан бири бўлиб қолмаганим учун ҳам шукрона келтираман демоқчиман. Улар каби Қуръони каримда лаънатланиб қолмаганимга, мунофиқлик билан шарманда бўлмаганимга, адашиб кетиб сизни пок шариат таълимотингиздан юз буриб кетмаганимга шукроналар келтираман. Аллоҳим тақдир қилган шу давр вакиласи бўлиб, Исломий муҳит, Исломий тарбия топиш бахти ила шарафланиб, ҳали балоғат остонасига етмай ибодат таълимоти билан улғайганим менинг бахтим экан аслида. Сизни соғинганимда, сизга ҳам аср бўлиб яшамаганимга афсус қилган пайтларим Аллоҳ асрасин мен ҳам сизга замондош бўлган мушрикалардан бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику дея таскин топаман. Абу Лаҳабнинг аёли, ёки сизга озор берган яҳудий аёллар каби бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику наузубиллаҳ. Шулар ҳақида ўйласам қалбим титраб Аллоҳга сажда қилиб йиқиламан шукроналар келтираман. Сизни танитганига, Қуръонни таълим олишдек бахтни бериб аҳлидан қилганига, суннати саниянггизни таълим олиб ҳаётимнинг ҳар онига тадбиқ қилдириб муваффақият берганига шукроналар келтираман. Ота-онамнинг ҳаққини билиб улғайганимга, улар мени деб заҳмат тортганларини қандай адо этишим мумкинлиги ҳақида Каломуллоҳ ва сизнинг суннатингиздан ўргандим. Қуръонни ёд олиб, унга амал қилиб, суннатингизни ёйиш, фарзандларимга Аллоҳни танитиб, сизни севдириб савобини ота-онамга бағишлаб, қиёматда шараф тожини кийишларини ўргандим. Эй қалбларимиз маҳбуби, биз сизни қаттиқ севамиз. Равзайи покингизга интиқлик ила яшаймиз. Имкон топдик дегунча ошиқамиз. Биз сизга уммат эканлигимиз аслида энг буюк бахтимиздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «… Ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» (Фотиҳа сураси, 7-оят) сифати билан сифатланмаганимизга шукр қиламиз. «Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир» (Бақара сураси, 7-оят)деганидек муҳрланмаганига ҳам шукр қиламиз. Яна: «Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдарлар» (Бақара сураси, 8-9-оятлар) дейилганидек мунофиқлик ҳам қилмаётганимизга тинимсиз ҳамду сано айтамиз. Сизга ожизона саловатлар йўллаб бу йўлда бардавом қилишини дуо қиламиз. Биз лойиқмизми билмаймиз, аммо оятда келганидек: «Улар ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис адо ўқурлар ва биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар....
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида асосий манба Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга ҳамма ишлар – ҳукм, фатво, иқтисодий ва сиёсий низомларда асосий манба бўлганлар. У зотдан кейин ҳадислар ислом шариатида асосий таянч бўлиб келмоқда. Лекин вақт ўтиши билан ҳадисларга бўлган қараш ўзгариб кетди. Айрим сиёсий оқимлар тарафидан ҳадисларга ҳужум бошланди. Ислом динидаги шаръий ҳукмлар фақатгина Қуръони каримдан олиниши, ундан бошқа ҳеч қандай нарсадан ҳукмлар олинмаслик даъвоси кўтарилди. Жумладан, ҳозирги кундаги шоҳидийлар ва қодиёнийлар каби фирқалар ўзларини “Қуръоний – фақат Қуръони карим ҳукмига амал қилувчи” санаб ҳадисларини инкор қилдилар. Қодиёнийлар фикрича ҳадислар тарихий эътибордан ўрганилади, ҳадис шаръий далил бўлмайди. Аслида бундай фирқалар ҳадисларни инкор қилиш орқали Қуръони каримга ҳамла қилган бўлади. Чунки Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишга кўрсатмалар бор. Ўз ўрнида бунга батафсил тўхтаб ўтилади. Айрим фирқалар ҳадисларни очиқдан-очиқ инкор қилади. Лекин айрим тоифалар ҳадисларни очиқдан-очиқ инкор қилмаса ҳам “Қуръони каримга амал қилиш” шиори остида ҳадисларни инкор қилади. Шу сабабли ҳадисни инкор қилувчилар даъволари ва уларга раддия беришдан олдин ҳадис ва ҳадисларни Қуръони карим билан боғлик экани ҳақида маълумот бериб ўтиш зарурати туғилади. Ҳадис муҳаддислар истелоҳида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, феъл, тақрир, халқий (тана тузилишига оид) ёки хулқий (хулқ-атворга оид) сифат ва сийратдан иборат нубувватдан олдинги ва кейинги қолган асарлар. Сийрат, хулқ, шамоил, хабарлар, сўзлар ва феълларни нақл қиладилар. Булар билан шаръий ҳукм собит бўлиши ёки ҳукм собит бўлмаслигини эътиборга олмайдилар. Муҳаддислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоятга бошлагувчи эканликлари эътиборидан ҳадис ҳақида баҳс юритадилар. Усул олимлари истелоҳида ҳадис. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, феъл ва тақрирдан иборат нақл қилинган сўзлар. Усул олимлари ўзларидан кейинги мужтаҳидларга қоидаларни жорий қилган ва ҳаёт дастурини инсонларга баён қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида баҳс юритадилар. Усул олимлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шаръий қонунларни жорий қилувчи сифатида ҳадисларни ўрганадилар. Фақиҳлар истелоҳида ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фарз ва вожиб бўлмасдан, балки буларга муқобил бўлиб собит бўлган ҳукмлар. Фақиҳлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни феъллари шаръий хукмга далолат қилишдан ташқарига чиқмаслигини эътиборга олишади. Шунинг учун шаръий ҳукмлар бандаларга нисбатан вожиб, харом ва мубоҳлиги ҳақида баҳс юритадилар. Биз усул олимлари ихтиёр қилган истелоҳ ҳақида баҳс юритамиз. Чунки, бу қисмнинг мавзусида ҳадиснинг ҳужжатлиги ҳақида сўз боради. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримдаги очиқ-равшан бўлмаган оятларни шарҳлар, баён қилиш вожиб бўлган ўринларни саҳобаларга баён қилар эдилар. Бу эса қисқача айтилганларни батафсил айтиш, умумий келганини қайдлаш ва мақсадларини равшан қилишлари билан бўлар эди. Баён қилиб бериш эса сўзлари ва қилган ишлари, буйруқлари, қайтариқлари ва ҳаётликларида саҳобаларини қилган ишларини тасдиқ қилишлари билан бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ижтиҳодлари ҳам ваҳийни ўрнида. Чунки Аллоҳ таоло у зотнинг ижтиҳодларини хатога боришдан сақлаб қўйган. У зотнинг ижтиҳодлари оятдан олинган бўлиши ҳам шарт эмас. Масалан, намоз иймондан кейинги жуда муҳим бўлган ибодат. Унда рукуъ ва саждани ҳукми берилади. Қиём ва қаъданинг ҳам зикри айтилади. Лекин булар Қуръони каримнинг бирор жойида тўлиқ айтилмаган. Бу ишларнинг тартиби қандай бўлади? Намоз вақтларининг ҳар-хиллиги, ракъатларининг сони қандай бўлади? Намозни қандай ҳолатда ўқилади? Буларнинг ҳаммасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзлари ва амаллари билан мукаммал баён қилдилар ва саҳобаи киромларга...