islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 14, 2020

Day

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – ДУО ВА САБАБИЯТ ҚОНУНЛАРИ (иккинчи мақола)

Шунингдек, банда фойдали нарсаларга эришиш ва зарарли нарсалардан сақланиш учун имкониятидаги зоҳирий сабабларни, яъни сабабият қонунларини юзага чиқаришга уриниши лозимлиги ҳам шариат талаби ҳисобланади. Демак, имкониятидаги сабабият қонунларини юзага чиқариш ҳам, ортидан дуо қилиб натижани Аллоҳдан сўраш ҳам шариатнинг талабидир. Шу маънода сабабият қонунлари ва дуонинг бир-бирларига алоқасини уч турга ажратиш мумкин: 1. Сабабларга суяниб дуони тарк қилиш беодобликдир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлган деҳқон ерини шудгорласа, уруғларнинг яхшисини танласа, экинларини ўз вақтида суғорса, қўйингки мўл ҳосил олишга сабаб қилиб қўйилган барча нарсаларни амалга оширса-ю, дуога бепарво бўлса, мўл ҳосилни фақатгина тайин қилиб қўйилган сабаблар яратади, деган ваҳм юзага келиб қолади. Бу эса барча нарсаларнинг тадбиркори бўлган Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик бўлади. 2. Сабабларни юзага чиқаришга уринмасдан дуо қилиб ўтириш шариатни тушунмасликдир. Масалан, модомики, мўл ҳосил Аллоҳ таолонинг бериши билан бўлар экан ҳосилга сабаб қилиб қўйилган ишларни амалга ошириш ўрнига У зотга дуо қилишга “зўр бериш” керак, бу ёғи Аллоҳга таваккул, деган тушунчада бўлиш шариатнинг кўрсатмаларини тушунмаслик бўлади. Чунки дуо қилишга буюрган шариат, сабабларни юзага чиқаришга ҳам буюргандир. Бу ҳақда Саҳл Тустарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ажойиб сўзлари бор: “Кимки ҳаракатни (сабабларни рўёбга чиқаришни) ҳақир санаган бўлса, суннатни ҳақир санаган бўлади, кимки таваккулни ҳақир санаган бўлса, иймонни ҳақир санаган бўлади. Таваккул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларидир, касб (сабабларни рўёбга чиқариш) у зотнинг суннатларидир. У зотнинг ҳолларига амал қилган киши асло суннатларини тарк қилмасин”. 3. Сабабларни юзага чиқариб натижани Аллоҳдан сўраш шариат талабидир. Масалан, мўл ҳосил олмоқчи бўлганларга аввал мўл ҳосил олишнинг сабабларини юзага чиқариш, сўнгра мўл ҳосилни Аллоҳ таолодан сўраш шариат талаби ҳисобланади. Демак, дуо қилувчи сабабларга суяниб ҳам қолмайди, уларни бекорга ҳам чиқармайди, балки имкониятида бор сабабларни бажариб, натижани Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилиб боради. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 295

ИМОМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ”АСАРИДА КЕЛТИРИЛГАН ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

Термизийнинг ижодий фаолиятида яратилган асарлари ичида «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») энг асосий ўринни эгаллайди. Ушбу асар юқорида қайд килганимиздек, «ал-Жомиъ ал-кабир». («Катта тўплам»). Сахихи Термизий, «Сунани Термизий» (Термизий суннатлари) каби номлар билан хам юритилади. Тарихчи ибн Хажар Асқалонийнинг айтишича, Термизий ушбу асарини 270 ҳижрий (884 милодий) йилда, яъни деярли олтмиш ёшларида, илм-фанда катта тажриба орттириб, Имомлик даражасига эришгандан кейин ёзиб тугатган. Ушбу асар кулёзмалари дунёнинг бир канча шаҳарларида, шунингдек, ўзимизда, Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида ҳам сакланмокда. Муҳим манба сифатида «АлЖомиъ ас-сахийх» бир неча марта нашр килинган. Бунга далил сифатида 1283 (1866) йили Митохда, 1292 (1875) йили Қохирала, шунингдек, 1980 йили Байрутда нашр этилганлигини кўрсатиш кифоя. Термизийнинг бу мухим асарига бир катор шарҳлар хам ёзилган бўлиб, улардан ибн Арабий (вафоти 543 ҳижрий, 148 мелодий йили) номи билан машҳур бўлган Имом Хориз Абу Бакр Мухаммад ибн Абдулла Ашбилийнинг «Оридатул-Ахиазий ала китоби Термизий» номли 13 жузъ (кисм здан иборат шарҳини келтириш мумкин. Ушбу шарх дастлаб 1931 йилда Қохирада нашр килинган. Аввал эслатиб ўтганимиздек, ҳижрий учинчи аср (милодий тўккизинчи аср) хадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланади. Дастлаб бу даврда яшаб ижод қилган Имом Бухорий, Имом Муслим каби алломаларнинг сермаҳсул фаолияти катта аҳамият касб этади. Ўз устозлари Имом Бухорий, Имом Муслим асос солган хайрли ишни Имом Термизий чукур масъулият ва катта идрок билан давом эттирди. Хадисшуносликнинг илмий асосда ривожланишига улкан ҳисса қўшиб, мусулмон дунёсидаги энг нуфузли мухаддислардан бири даражасига кўтарилди. Абу Исо Термизийнинг шоҳ асари бўлмиш «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» олим машаққкатли меҳнатининг маҳсули сифатида ҳадис илмида катта хамиятга эга. Энг аввало шуни айтиш керакки, муаллиф ўз асарини алохида алоҳида бобларга бўлади, имкони борича ҳар бир ҳадис ровийларини келтиради. Хар бир хадисдан кейин унинг ишончли ёки ишончсизлик даражасини аниқлаб алоҳида кўрсатади. Олдинрок бошқа асарини «Ас-Сунан» («Cуннатлар») номи билан аталишини хам эслатиб ўттанлик. Бу ном билан аталишига асосий сабаблардан бири – унда фиқҳ масаласига доир аҳком ҳадислар жуда кўп келтирилган. Шулар билан бир қаторда асарда панд-насихат, аҳлоқ-одоб, гўзал худқу фазилатлар хусусида хам жуда кўп ҳадиси шарифлар келтирилганки, бу даражадаги ҳадислар хеч бирор муаллиф асарида учрамайди, десак муболаға бўлмайди. Таркибий жиҳатдан асар куйидаги бобларга бўлинади. Ундан тахорат, салот (намоз), закот, рўза, хаж, жаноза, никох эмизиш, талок, савдо-сотиқ қозилик аҳкомлари, товон тўлаш, меъёр, сайд, курбонлик, назр-нузур, имон, сийратлар, жиҳод, кийим-кечак (либос), таомлар ичимликлар (ашриба), хайр-эҳсон ва саховат, табобат, фарзлар, васиятномалар, хайрихоҳлик ва тақдир, хуружу фитналар, башоратлар, шаходатлар, зоҳидлар, жаннат ва жаханнам сифатлари, илм, изн сўраш, одоб ва ахлок, масаллар, Қуръони карим фазилатлари, кироат, тафсир, дуолар. фазилатлар, иллатлар хакидаги боблар келтирилган. Мана шу боблар асарда сарлавҳа тарзида бўлинган бўлиб, бобга доир ҳадислар бўлим мазмунини тўла-тўкис ифодалайди. Ушбу бобга доир масала буйича муаллиф бир канча хадисларни келтиради, сўнг бу масала юзасидан бошка уламою факиҳларнинг фикрларини хам батартиб баён этади. Ундан кейин ривоят килинган хадиснинг сахих, хасан, заиф ёки ғариблигининг даражасига ўз муносабатини билдиради. Шундан сўнг хадис ровийлари, саналлари ва санаддаги иллатлари хусусида ўз фикрини билдиради. Юқорида айтилган фикримизга мисол тариқасида Абу Исо Термизийнинг «Ал-Жомеъ ас-сахих» асарида «Тахорат» бобида «Сафардаги ҳар бир жойда муқим турган киши махсисига масҳ тортиши хакида келтирилган бир ҳадис хусусида муфассал тўхталамиз. «Бизларга Қутайба...

Мишмишларга эмас, мутахассиснинг сўзига ишонинг

Янги коронавирус пандемияси фонида турли хил гап-сўзлар, унинг келиб чиқиши борасида турфа хил фикрлар пайдо бўлди. Ҳамма унга ўз дунёқарашидан келиб чиқиб ҳар-хил изоҳлар берди. Дунё бўйлаб бир-биридан фарқли, бир-биридан ажойиб ва ғаройиб бўлган очиқламалар афкори оммани эгаллаб олди. Бошида бу Хитойнинг мусулмонларга нисбатан амалга оширган зулмлари учун Аллоҳ томонидан юборилган бало деган даъволарни илгари сурдилар. Лекин, вабо Хитойдан чиқиб мусулмон давлатларга ҳам тарқалиб кетгач, бу фикр сувга тушган туздек эриб кетди. Кейин мазкур вабо аёл кишилар учун динда ниқоб муҳим ўрин тутишини балки, унинг фарз эканлигини кўрсатиб қўйиш учун юборилган деган иддаолар пайдо бўлди. Ваҳоланки, коронавирус туфайли тиббий ниқобни ҳозир нафақат аёллар балки, эркак-у аёл баб-баробар тақяпти. Шунингдек, Сovid-19 вирусининг қандайдир махфий лабораторияларда ўта қудратли ва ўта яширин бўлган қора кучлар томонидан ёвуз мақсадларда қасддан яратилгани ҳақида ҳам гапирмаган одам деярли қолмади. Коронавирусни ҳозирда атайин чиқарилган, қасддан тарқатиляпти деган эътиқодда бўлганлар аввалига уни умуман йўқ нарса, бу шунчаки, масжидларни ёпиш учун дин душманлари томонидан ўйлаб топилган, дейишди. Кейин эса коронавирус масонлар томонидан яратилган дедилар. Яна бир тоифа конспирологлар эса коронавирусни масонлар эмас, шайтонга сиғинувчи секталар ишлаб чиқарган, дедилар. Ўз даъволари учун келтираётган далиллари эса далил бўлишга арзимайдиган нарсалар. Қайсидир машҳур қўшиқчининг клипидаги сурат, 1 долларлик купюранинг орқа тарафидаги қанақадир расм ва ёзув, қайсидир фантаст ёзувчининг китобида айтиб кетилган сўзлар ва ҳоказо. Лекин, доим бир нарсани назардан қочиряпмиз. Ва шу нарсани назардан қочираётганимизни ҳам назардан қочирмоқдамиз. Вирусология ва эпидемиология бу катта бир илмий майдон. Масалани, ўз мутахассисларига ҳавола қилмай, уларнинг ҳаққини улардан олиб қўймоқдамиз. Қайси масала бўлишидан қатъий назар, хоҳ у диний билимлар бўлсин, хоҳ дунёвий билимлар бўлсин, ўз аҳли ва мутахассисларининг сўзига қайтилади. Шу вақтга қадар вирусология ва эпидемиология билан шуғулланувчи бирор-бир нуфузли ташкилот, бирор-бир нуфузли тиббий муассаса вирус лабораторияда сунъий равишда яратилганлигини тасдиқламади. Балки, соҳа мутахассислари бу гапларни инкор этдилар. Ҳатто, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дек зот “Дунёнгизга тааллуқли ишларда сизлар билгувчироқсиз“ дея ваҳий келмаган ҳолда ўз раъйлари билан айтган масалаларда янглишишлари мумкинлигини эътироф этганлар. Имом Нававий саҳиҳи муслимдаги ушбу ҳадиснинг шарҳи олдидан қуйидаги сарлавҳа билан боб очади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга маиший ҳаётга тааллуқли бўлган нарсаларда ўз фикрлари билан айтган нарсаларда эмас балки, шаръий масалаларда айтган сўзларига итоат қилиш лозимлиги ҳақидаги боб“. Баъзи ҳолатларда саҳобалар сўрардилар: “ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу борада Сизга ваҳий келганми ёки ўз фикрингиз билан айтмоқдамисиз?“. Агар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “йўқ, балки, ўз раъйим билан айтяпман“, десалар мазкур саҳобий одоб билан ўзидаги фикр ва таклифни билдирар ва натижада унинг таклифи Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳам маъқул келса, олардилар. Вирусология ва эпидемиология фани пайдо бўлганига кўп бўлмади. Қадимда мазкур фанлар умуман бўлмаганлиги учун одамлар ваболар ҳақида ҳар хил тушунчаларда бўлганлар. “Касаллик юқмайди“ деган янглиш тушунча катта-катта дин олимларида ҳам бўлган. Чунки, у вақтда тиббиёт бугунги кундагидек илдамлаб кетмаган бўлган ва касаллик ташувчи вируслар ўзининг юқиш табиатига қараб ўз юқиш йўллари орқали сабаби топилганда юқиши мумкинлиги илм-фан даражасида исботини топмаган бўлган. Номини эшитганда одамлар “воҳ!“, деб юборадиган Ибн Ҳажар Асқалонийдек катта олимлар ҳам юқоридаги сабаблар туфайли ҳадиснинг зоҳирини тутиб, “касаллик мутлақ юқмайди балки, ҳар бир касаллик юқмаган ва бошқа одамдан интиқол...
1 2