Абу Наср Форобий жаҳон маданиятига ўзининг катта ҳиссасини қўшган Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим бўлган. Форобийнинг тўлиқ исми Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ...- “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин
“Саҳиҳул Бухорий”ни муаллифдан эшитган ровийлар орасида Абу Абдуллоҳ Фирабрий (231-320/846-932) алоҳида ўрин тутади. Аллоҳ таоло унга Имом Бухорий билан учрашиш ва ундан ҳадис эшитиш учун бир неча сабабларни тақдир қилган ва кўп хайрли ишларга муяссарлик билан хослаган. Шу сабабли унинг ривояти ривоятларнинг энг яхшиси, энг тўлиғи ва санади олийроғига айланган...- Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Абдувоси Шоназаров
Араб тили грамматикаси имомларидан Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Жамолиддин ибн Юсуф ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳишом ал-Ансорий Мисрий ҳижрий 708-йили зул-қаъда ойида, (милодий 1309-йил) Қоҳира шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигиданоқ у ерда илм ва олимларга муҳаббат қўйиб катта бўлган...- Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети Араб филологияси 1-курс магистранти Нуриддин Турғунбоев