Фолбинлик – ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти. Коҳинлик, аъррофлик каби номлари мавжуд. Коҳинлик – келажакда бўладиган нарсалар ҳақида хабар бераман дейди, унга бу хабарларни жинлар етказишини даъво қилади...- ТИИ модулътаълим тизими талабаси, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби Ғулом Жуманов
Умидсизликка тушма, таҳорат ва икки ракат тавба намози билан ўзингни ўнглаб ол. Гуноҳ содир қилган ўша бармоқларинг билан истиғфор айт. Ҳаромга қараган ўша кўзларинг билан Қуръон ўқи. Билгинки, Аллоҳнинг наздида тавба қилувчиларнинг зорланиб ёлворишлари худди солиҳ, итоатли бандаларининг муножоти кабидир. Аллоҳ таоло осийлик қилганингда, пушаймон бўлиб, яна Унга қайтишинг учунгина Ўзини ҒОФУР деб номлаган... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.