islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Алломалар

Tag

Муҳаммад Обид Синдий ҳаёти ва илмий фаолияти

Синдийнинг илмий мероси аҳамияти шундан иборатки, у фақат фиқҳ ва ҳадис илмини ривожлантиргани билан эмас, балки илмий, диний ва маданий анъаналарнинг сақланиб қолишини таъминлаган. Унинг ишлари кенг тарқалган ва унинг таъсири нафақат араб, балки турли мусулмон мамлакатларида ҳам сезилган. Синд шаҳри ҳозирги кунда Покистон ҳудудига тўғри келади. Ушбу шаҳар ҳижрий биринчи асрнинг охирларида ислом етиб келган. У ердан дин йўлида хизмат қилган, исломий илмлар борасида манфаатли китоблар таълиф этган кўплаб улуғ уламолар етишиб чиққан. Синд диёридан ғарбу шарққа, араблар-у ажамларга машҳур китоблар мусаннифлари намоён бўлган. Шулардан бири замондош уламолари томонидан Абу Ҳанифа (роҳимаҳуллоҳ)нинг кўз қувончи сўзлари кўзларни равшан қиладиган ноёб дур, дақиқ масалаларни билувчи хазина” деб таърифланган етук олим Муҳаммад Обид ибн Аҳмад Али ибн Муҳаммад бўлиб насаблари саҳобий Абу Айюб Ансорийга етиб боради. Алломанинг сийратини ёритиб берувчи китобларда унинг туғулган йили ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Фақатгина “Бадрут толиъ” китобининг муаллифи у кишини таҳминан 1190/1776 санада Ҳиндистонинг шарқий қисмидаги Синд шаҳри, Сийвон[1] қишлоғида туғилган, деб ўтган . Ўша пайтда Сийвон Таттаҳ[2] подшолигига тегишли бўлган. Таттаҳ Синд диёрининг маркази, пойтахти эди. Муҳаммад Обид Синдийнинг туғилган санаси борасида “Бадрут толиъ” китобининг муаллифи имом Шавконийнинг зикр қилган санаси ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин. Чунки, Синдий Шавконий билан узоқ муддат бирга бўлган ва ундан “Ҳидоятул Абҳурий” китобидан таълим олган. Эҳтимол, Синдий Шавконий билан бирга бўлганда, Шавконий ундан туғулган санасини сўраган бўлиши мумкин. Аллома илм ва маърифат нурини дунёга таратган хонадонда ўсиб улғайди. Аввал бобоси шайх Муҳаммад Мурод Ансорий, кейин отаси шайх Аҳмад Али Ансорий ва амакиси шайх Муҳаммад Ҳусайн Ансорий қўлида илм олди. Уларнинг гўзал тарбиялари остида улғайди[3]. Тенгдошларидан фарқли ўлароқ Муҳаммад Обид ёшлигидан илм билан шуғулланишни яхши кўрар, кўп китоб ўқир эди[4]. Ўсиб улғайган уйи унинг биринчи мактаби эди. У аксар илмини амакисидан олди. Хусусан, ақлий ва нақлий илмларни шунингдек, тиб илмини ҳам амакисидан ўрганди. Табобатга моҳирлиги сабабли 1208/1793-йилдан 1213/1798-йилгача Ҳижозда, Санъо ҳокими Мансур Синдийни ўзининг хос табиби қилиб тайинлаган[5]. Кузатилган манбаларга кўра, Муҳаммад Обид Синдийнинг фарзанди бўлмаган. Буни у кишининг қуйидаги вақф тўғрисидаги мактубидан билишимиз мумкин: Имом Муслимнинг китобига шарҳ ёзиб бўлгандан сўнг, Муҳаммад Обид Синдий: “Бу китони ҳаётлик пайтимда ўзим учун, мендан кейин эркак бўладими аёл бўладими Аршад(имом Муҳаммад Обид Синдийнинг бобосидан бўлган авлод)нинг зурриётига, агар зурийёти бўлмаса Синд шаҳридаги Маторо қишлоғининг уламоларига вақф қилдим” деб ёзиб қолдирган[6]. Аллома ўзининг машҳур асари “ал-Маваҳибу-л-Латифа асарини ёзаётганида “Албатта фарзандларингиз касбларингиздандир” ҳадисини шарҳлай туриб, “Роббим мени солиҳ зурриёт билан ризқлантир, бепушт қилиб қўймагин” деб ёзган. Ўшанда Муҳаммад Обид Синдий умрининг охирги йилларини яшаётган эди. Бир муддат Ҳижозда яшаган, сўнгра Макка, Тоиф ва Жидданинг буюк шайхларидан таҳсил олди. Шунингдек, амакиси билан Яманга ҳижрат қилганда эса, Яман шайхларидан илм олган ва уларнинг маърифат чашмаларидан қониб қониб сув ичган. Шунинг учун бўлса керак, қачон Яман шайхларини эсласа аллома: “Кўп юртларни кездим. Санъо олимларидек илм ва ҳадисларни таҳқиқ қилган, насда келган буйрқларга бор кучини сарфлаб амал қиладиган олимларни кўрмадим”, деб кўп китобларида келтиргин[7]. Синдий асосан Яманнинг икки вилоятида яъни Забийд ва Ҳудайдада яшаган. Муҳаммад Обид Синдийнинг Ямандаги энг катта шайхи имом Шавконий бўлган. Муҳаммад Обид Синдий илм ва машойихларни излаб кўп юрт кезган. Шу сабабдан, унинг устозлари жуда кўп...

Муҳаммад Обид Синдий ҳаёти ва илмий фаолияти

Мисрда Усмонийларнинг волийси Муҳаммад Али Бошо Синдийннинг катта олимлигини билгани учун алломани икром ва эҳтиром қилади хамда зиёратига шахсан ўзи бориб туради... - ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчиси Анваров Элёрбек

“Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади

Қадимий Ўзбекистон заминида, гўзал Зарафшон воҳасида Шарқ Уйғониш даврининг ёрқин намояндаси, буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий номи билан аталадиган навқирон шаҳарда илк бор  ўтказилаётган ушбу форумнинг нуфузи дунё миқёсида тобора ортиб бормоқда.

Абу Лайс Самарқандийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Тадқиқот доирасида Абу Лайс Самарқандийнинг 24 устози аниқланди. Тафсирида 20 устози, “Танбиҳ-л-ғофилин”да 4 устози зикр этилган. Олимнинг барча устозлари ҳанафий мазҳаби уламолари бўлиб, уларнинг кўпчиликларининг силсиласи Нуъмон ибн Собит Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасанга бориб тақалади. Бу устозларнинг баъзилари ҳақидаги маълумотлар тарожум асарларида зикр этилган... - ТИИ талабаси Мирзақосим Саидмирзаев

Аллома Ҳисомиддин Ахсикатий

Ҳусайн ибн Алий ибн Хажжож Сиғноқий Ҳусомиддин Ахсикатий ҳақида: “Ўз замонасининг буюк имоми, зоҳид, илмда денгиз, қунт-матонатли, масалаларнинг нозик жиҳатларини билувчи, башар муфтийси, шаръиатни намоён қилувчи ва суннатни ҳимоя қилувчи зот эди”, деган... - Тошкент ислом институти талабаси Воҳидов Ҳасанбой
1 2 3 20