Ибн Ҳишом роҳматуллоҳи алайҳ атрофидаги кўзга кўринган бир қанча уламоларни ортда қолдирган, илмда юксак даражага эришган олимлар қаторидан жой олган, илм майдонларида ҳолдан тоймайдиган бир қанча уламоларни тинкасини қуритган тақводор ва солиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Жамалуддин ибн Юсуф ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳишом ал-Ансорий ал-Мисрийдир...- Тошкент Ислом Институти талабаси Абдушукуров Икром
Ибн Жазарий китоб ёзиш майдонида кўзга кўринган олимлардан ҳисобланадилар. Гарчи қироат илми борасида машҳур бўлсалар-да, бошқа илмлар борасида ҳам кўплаб китоблар таълиф қилганлар. Қироат, улумул Қуръон, Ҳадис, Мусталаҳул ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ, тарих, маноқиб, араб илмлари ва бошқа фанлардан ёзган китоблари адади 90 дан ошади. Қуйида улардан баъзиларини келтириб ўтилади...- Тошкент ислом институти талабаси Сабирбаев Иляс
Ҳорун ар-Рашиднинг тўлиқ исми Ҳорун ибн Муҳаммад Маҳдий ибн Мансур бўлиб, бешинчи Аббосий халифа ҳисобланади. 149 ҳижрий йилда туғилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳорун Ар-Рашид араб маданияти билан тарбияланган, иқтидорли адиб ва шоир, заковатли олим ва эътиборли халифалардан эди. Шунинг учун ҳам, унинг тушунчаси олимлар зеҳнияти билан баробар деган фикр ўша даврнинг ўзидаёқ мавжуд эди. Ҳорун Ар-Рашиднинг қароргоҳи доимий равишда шоирлар, табиблар, ислом ҳуқуқшунос олимлари, кимёгарлар ва мусиқашунослар билан гавжум бўлган. Унинг ўзи кўпинча уламолар ва адиблар билан тез-тез баҳсу мунозаралар ўтказиб турган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев