Халқаро шифокорлар куни муносабати билан талаба қизлар билан “Саломатлик ва психология” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда врачлар малака ошириш институти “Валеология” кафедраси ўқитувчиси Нугманова Индира Маратовна қатнашиб, шу мавзуда устоз ва талаба қизларга маълумот берди...- Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор С. Валиева
Ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада ошириш, ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тадбирлар доирасида Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3та олий ва 10та ўрта махсус ислом таълим муасасалари барча профессор-ўқитувчилари ва талабаларини қамраб олувчи кенг масштабли онлайн илмий давра суҳбати ташкил этилди.
Тошкент ислом институтида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ва соҳага доир бошқа қарорларнинг бажарилиши, Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати, жамият тараққиётининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди...-ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Азимов
Тошкент ислом институти талабалари учун “Ёш авлодда ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш йўллари” мавзусида давра суҳбати тишкил этилди. Тадбирга Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диншунослик экспертизаси бўлими ходими Жамшид Алиев ва Ҳазрати Имом даҳасидаги "Истиқлол" маҳалласи профилактика инспектори Н.Зиядуллаев таклиф этилди.