Аввал хабар берганимиздек, 24-25 июль кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Кундузги таълим бўлимига 2018-2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Унга кўра, жами 202 нафар абитуриент ҳужжат топширган эди. Жорий йилнинг 26 июль куни натижалар эълон қилиниб, унда 50 нафар абитуриент шулардан 8 нафар аёл-қизлар ижодий ва тест имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни абитуриентлар Араб тилидан ижодий, ҳамда 25 июль куни Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанидан тест имтиҳонлари бўйича баҳоландилар. 973
Бугун 25 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Абитуриентлар Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказмоқдалар. Унда жами 202 нафар абитуриент иштирок этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Қабул имтиҳонлари жараёни адолатлилиги, ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлаш мақсадида жами абитуриентлар “Ҳазрати Имом” масжидида тест синовларини топширадилар. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” портали жамоаси томонидан https://www.facebook.com/muslimuzportal саҳифасида тўғридан-тўғри (онлайн режимда) интернет орқали эфирга узатиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Араб тили фанидан ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтган эди. 1 055
Бугун 25 июль куни Тошкент Ислом институтида тест синовлари бошланди. Қуйидаги линк орқали онлайн кузатишингиз мумкин. https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2095065530731362/ 901
Бугун 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳонлар бошланди. Имтиҳон Қуръон тиловати ва дуо билан бошланди. Сўнгра институт ректори Уйғун Ғафуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Муфтий ҳазратларининг табрикларини абитуриентларга етказдилар ва Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов омад тилаб, дуо қилдилар. Ижодий имтиҳон материаллари солинган конверт имтиҳон бошланиши олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси кузатувчиси, Тошкент Ислом институти қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ҳамда ота-оналар иштирокида очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди. Кузатувчилар, ота-оналар имтиҳон учун ажратилган хоналар ва имтиҳон топширувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди. Имтиҳонларни талаб даражасида ўтказиш мақсадида ички ишлар ва тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинди. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда Араб тили фанидан синовдан ўтишмоқда. Тошкент Ислом институтига абитуриентларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ақоид, Фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари эртага 25 июль куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 ўқув йили учун жами 202 абитуриентлардан аризалар қабул қилинган бўлиб, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 50 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 8 нафари аёл-қизлардан иборат. 1 367