Муқаддас динимиз таълимотига кўра илмларига амал қилувчи уламолар Аллоҳ таоло ҳузурида энг шаънлари улуғ, қадрлари юксак зотлар ҳисобланади. Кўплаб ҳадис ва асарларда уларнинг қадамлари остига фаришталар қанот ёзишлари, еру осмондаги барча мавжудотлар ҳатто сув остидаги балиқлар ҳам истиғфор айтишлари айтиб ўтилган. Шундай экан уламоларни қадрлаш ва эҳтиром қилиш шаръан вожиб амаллардандир. Зеро уламолар анбиёларнинг меросхўрларидир. анбиёлар молу дунёни эмас, балки илмни мерос қолдиргандирлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг“Мужодала” сурасида марҳамат қилиб “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур”деган бўлса, “Зумар” сурасида: “Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” деган (9 оят). Яъни олимлар билан жоҳил-илмсизлар Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, жазо ва мукофотда ҳам тенг бўлмайдилар. Шундай экан илм аҳлларига нисбатан одобсизлик қилмаслик, уларга азият бермаслик лозим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таоло “Ким менга яқин бўлган бир бандамга нисбатан душманлик қилса унга қарши уруш эълон қилурман” деди” деганлар (Имом Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисни изоҳлаб имом Абу Ҳанифа ва имом Шофеъий (р.а.) “агар уламолар Аллоҳга яқин бўлишмаса ким ҳам у зотга яқин бўларди?!” дейишган. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида шундай марҳамат қилган: “Эй, мўминлар! Кўпгумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз…!” ушбу ояти каримага яхшироқ эътибор қилсак, Аллоҳ таоло бизларни турли асоссиз гумонлардан, инсонларни айбларини қидириб юришдан ва шу билан бир қаторда одамларни ортларидан ғийбат қилишдан қайтармоқда. Оятда ғийбат қилган кишини ўз биродарини ўлганидан кейин гўштини ейиш билан баробар манфур амал экани таъкидланмоқда. Бир мусулмон киши бошқа бир мусулмонни ортидан ғийбат қилиши шу даражада разил бўлса олимларни ғийбат қилишни қандай баҳолаш мумкин?! Машҳур муҳаддис олим Абул Қосим ибн Асокир илм аҳлларига одобсизлик қилган кишига насиҳат қилиб, шундай деган “билгинки, уламоларнинг гўштлари заҳарлидир. Ким бирор олимни ҳақорат қилса Аллоҳ таоло унинг ўлимидан аввал қалбини ўлими билан балога гирифтор қилади”. Яъни илм аҳлларига нисбатан одобсизлик қилиб, улар йўқликларида ортиларидан гапирган киши гўё заҳарли гўшт егандек бўлади. Унинг бу қилган иши сабабли Аллоҳ таоло унинг ўзидан аввал қалб кўр қилиб қўяди. Аллома ибн Нажжорнинг “тарих”ида Қози имом Абу Тоййибдан қилинган саҳиҳ ривоятда шундай воқеъни келтирилади “Биз Бағдоддаги жомеъ масжидда ўтирган эдик. Бир хуросонлик ёш йигит келиб, олимлардан бир масала ҳақида сўраб далилини талаб қилди. Шунда унга сўраган масаласини жавобини айтиб Абу Ҳурайа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ушбу масаланинг далили эканини айтилди. Йигит: “Абу Ҳурайра ҳадиси ҳужжат бўладиган одам эмас” деди. У гапини тугатиб бўлмасдан “жомеъ” шифтидан катта бир қора илон тушди. Бу ҳолатни кўрган одамлар қўрқиб кетиб, ҳар томонга қоча бошлашди. Илон айни ўша йигитни таъқиб қиларди. Шунда йигитга қарата “ҳозир айтган гапингдан тавба қил” дейилди. У шошганича “тавба қилдим” деган эди илон ҳеч қандай из қолдирмай ортига қайтиб кетди”. Ушбу ҳикояни келтирган машҳур муҳаддис олим ибн Салоҳ “ушбу ривоят ишончли санад билан собит бўлган бўлиб, ривоят қилганларни барчаси ишончли кишилардир” деган. Юқоридаги келтирилган ва ундан бошқа кўплаб шаръий далиллардан хулоса қиладиган бўлсак инсонларни, айниқса, илм аҳлларини ҳақорат қилиш, ортларидан ғийбат қилиш, одамлар ўртасида обрўсизлантиришга уруниш шаръан ҳаром амалдир. Аксинча...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади. Институт махсус сиртқи бўлими Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғига асосан Республикамизда фаолият юритаётган масжидларни олий диний маълумотга эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, 2017-2018 ўқув йили Сиртқи бўлимга қабул учун 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Сиртқи бўлим учун ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра, Махсус сиртқи бўлимининг 1 курсига ўқишга қабул қилинган 60 нафар талабалар учун 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йилининг ўқув жараёни 2017 йилнинг ноябрь ойида дастлабки ўқув жараёнлари бўлиб ўтди. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги Тошкент ислом институти дипломи берилади. Тошкент ислом институти Махсус сирқи бўлимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун Махсус сиртқи бўлимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, беш йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида (ЎМИнинг жойлардаги вакилликлари, масжидлар, ўрта ва олий диний таълим муассасалари, зиёратгоҳларда) фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари кириш имтиҳон натижаларига кўра тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил. 2018-2019 ўқув йили Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 16 июнидан 30 июнигача қабул қилинади. Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: –Қабул ҳайъати раиси номига ариза; -ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (диплом)нинг асл нусхаси; -086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома; -паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); -6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); -яшаш жойидан маълумотнома; -меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма; -абитуриент ишлаб турган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар) бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакилидан тавсиянома. Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлимига абитуриентлар қуйидаги фанлардан ижодий имтиҳон топширадилар: –Ақоид фанидан жами 75,6 балл; –Фиқҳ фанидан жами 75,6 балл; –Араб тили фанидан жами 75,6 балл; Ақоид, Фиқҳ ҳамда Араб тили фанидан ўтказилган ижодий имтиҳонлардан тўплаган баллар қўшилганда энг юқори балл 226,8 бални ташкил этади. Манзил:Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-а уйда жойлашган. Мўлжал: Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуаси. Телефон: (0371) 227-23-47 2 089
Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг Тошкент Ислом институти талабаларига ҳам насиб қилди. Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йилининг битирувчиларининг “ХАТМОНА-2018” тадбири бўлиб ўтди. 1 207
Бугун Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида катта шодиёна – битирувчи 22 нафар талабаларнинг хатмона тантанаси бўлиб ўтди. Тадбир бошида Ватанимиз мадҳияси янгради, унга талаба ва устозлар хурмат бажо келтиришди. Қуръони карим тиловатидан сўнг мадрасанинг собиқ мудираси Малика Нормуҳамедова битирувчи талабаларга ҳаётда ўз йўлларини топишда, олима ва фузалолар бўлиб етишишини тилаб дуои фотиҳа қилдилар. Мадраса мудираси Нозима Ибрагимова битирувчиларга ўз тилакларини билдириб шундай дедилар: “Биз тўрт йил бағримизда илм бериб, жамият учун керакли ходималар бўлишингиз учун сизларни тайёрладик. Келажакда юқори мартабаларга эришиб, Ватанимиз равнақи, динимиз ривожига ўз ҳиссаларингизни қўшасиз деган умиддамиз. Алҳамдулиллаҳ, эришган муваффақият ва қўлга киритган ютуқларингиздан биз устозлар мамнунмиз. Иншоаллоҳ, бундан кейинги фаолиятингизда элга керакли инсонлар бўлишингизни истаймиз. Нафақат юртимиз балки жаҳон таниган олималар бўлиб етишишингизни тилаб қоламиз”. Тадбир давомида мадрасанинг биринчи курс талабалари ўзига хос чиқишлари (яъни ҳадис, салавот, тасбеҳ ва шеърий табриклари) билан тадбирга янада файз киритишди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Марямхон Абдуллаева, Тошкент ислом институти услубчи-мураббийси Зилола Суярова ҳамда мадрасанинг фахрий устозлари ташриф буюришди. 9 та мадрасалараро олимпиада қатнашчиси, фахрли биринчи ўринни олган битирувчи талаба қизимиз Рокия Юсуфий Тошкент ислом институтига имтиёзли равишда қабул қилинди. Битирувчилардан Матлуба Фозилова эса Эронда бўлиб ўтган халқаро мусобақада иштирок этишга муваффақ бўлди. Тадбирнинг асосий қисмидан сўнг талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари намунали хулқи ва билимга чанқоқлиги ва иқтидорига қараб қўшимча совғалар ҳам такбирлар остида топширилди. Қуръонни ҳифз қилган талабалар учун алоҳида табриклар бўлди. Тадбирда йилнинг энг яхши талабаси, йилнинг энг яхши ўқитувчиси ва йилнинг энг яхши ходимаси ғолибларига ҳам билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Порлоқ келажак бугундан бошланади, деган нақлнинг ижобати ўлароқ ушбу битирувчи талабаларнинг иқтидор-салоҳиятига қараб шуни айтамизки, билим юрти талабаларидан келажак авлод учун албатта етук мутухассислар, олималар етишиб чиқади, иншоаллоҳ. Нилуфар БОЗОРБОЙ қизи Манба: Muslim.uz 1 320