Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Йиғилишда 2018 йилнинг биринчи ярмида диний соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқлар баён қилинди ҳамда уламолар ва имом-хатиблар олдида турган долзарб масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Уламолар Кенгаши йиғилишида кўрилган долзарб масалалар тўғрисида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба: Muslim.uz 960
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Республикамизда фаолият юритаётган икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3 йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этиш тўғрисида”ги 01А/092-сонли буйруғига асосан институтда Махсус сиртқи бўлими ташкил этилди. 2017-2018 ўқув йили учун Махсус сиртқи бўлимга абитуриентлардан ҳужжатлар 2017 йилнинг 2 октябридан 10 октябргача қабул қилинди. 2017-2018 ўқув йили Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқиш истагини билдирган жами 181 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Махсус сиртқи бўлими учун ҳужжат топширган абитуриентларга 2017 йил 9 ва 11 октябрь кунлари қабул имтиҳонларидан олдин институт биносида консультация ташкил этилди. Махсус сиртқи бўлими учун 2017 йил 12 октябрь куни Тошкент ислом институти биносида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги “2017-2018 ўқув йили учун ўқув режа ва фан дастурларини тайёрлаш тўғрисида”ги 356-сонли буйруғига асосида Тошкент ислом институти мутахассислиги бўйича тасдиқланган ўқув режага мувофиқ махсус сиртқи таълим шаклининг ишчи ўқув режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Махсус сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 01/А 102-сонли буйруғига асосан 2017-2018 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари натижаларига асосан етарли балл тўплаган жами 60 нафар абитуриент белгиланган тўлов-шартнома асосида 1-курсга қабул қилинди.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 30 октябрдаги 01/А 108-сонли буйруғига асосан Махсус сиртқи бўлим 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги ўқув жараёни жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар, иккинчи ярим йиллиги 2018 йил 1 мартидан 31 мартга қадар давом этди. 1 746
2018 йил 11 июнь куни “Қабул-2018”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун институт биносида “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари жиҳозланиб тайёр ҳолатга келтирилди. Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 16 июндан 10 июлгача, Махсус сиртқи бўлимга 16 июндан 30 июнгача соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанба дам олиш куни 8 июль соат 20:00 гача этиб белгиланди. Қабул ҳайъати 1 558