Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда уламолар, имом-хатиблар ва диний-маърифий йўналишда ижод қилаётган бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари барча ижод аҳлини касб байрами билан қутлаб, қуйидаги илиқ сўзларни баён қилдилар. بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ للهِ الَّذِي نَوَّرَ قُلُوبَ العَارِفِينَ باِلمَعْرِفَةِ وَ رَفَعَ شَأْنَهُم بِتَعْلِيمِ الخِطَابِ وَ الكِتَابَةِ كَمَا قَالَ تَعَالَى: ﴿ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ﴾. وأَشْهَدُ أَنَّ سَيِّدَنا وحَبِيبَنا محمَّدًا عَبْدُهُ ورَسُولُهُ الَّذِي قال: » إِنَّ مِنَ الشِّعْرِ لَحِكْمَةٌ». وصَلّى اللهُ عَلى سَيِّدِنا محمَّدٍ وعَلى آلِهِ وأصَحابهِ الطَّيِّبِينَ الطاهِرِين أما بعد: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Ҳурматли меҳмонлар ва жонкуяр ижодкорлар! Аввало, барча ижодкорларни “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этиб, ўзимнинг чексиз ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Ҳақ таолога шукрки, пок динимиз ва мусаффо эътиқодимизни тарғиб этиш, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни тўғри тушунтириш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, бир сўз билан айтганда, зиё-маърифат улашиш ишида сиз ижод аҳлининг муносиб ўрнингиз бор, албатта. Сиз каби ижодкорлар диний идорамизнинг асосий таянчи ва энг яқин кўмакчисига айланди. Кейинги пайтларда ҳар бир иш ёки тадбиримиз оммавий ахборот воситалари вакиллари иштироки билан янада чиройли ўтмоқда. Масалан, Рамазони шариф бу йил ҳар қачонгидан ҳам файзли ўтди. Мана шундай ҳузурбахш кунларни ижодкорларимиз кеча-ю кундуз, тиним билмай бутун дунёга намойиш этишда жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш керак. Юртимиздаги Рамазон шукуҳини кўрган хорижликлар “Мана шундай диёрни бир бориб кўрсам эди”, деб ўз ҳайратларини яширишмади. Бундай юксак эътирофларга мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган сиз, ижод аҳлининг таъсирчан сўзи, ибратли фаолияти сабабли эришилди. Буларнинг ҳаммасини биз диний идора раҳбарлари кўриб, билиб турибмиз. Ҳалол меҳнатларингизни вақти-вақти билан тақдирлаймиз, энг олий мукофот эса Парвардигори олам ҳузурида бўлади, иншоаллоҳ. Маълумки, бугунги тезкор замонда газета, журнал ва интернет сайтларини ҳамма кузатиб бормоқда, хабар ва мақолаларни мутолаа қилиб, улардаги панду насиҳатларга амал қилишмоқда. Қуръони азимуш-шаънда шундай марҳамат қилинади: ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ «(Эй Муҳаммад,) Раббингиз йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир» (Наҳл, 125). Шунинг учун ҳам сиз ижод аҳли илм-маърифатни тарқатишда янада собитқадам бўлиб, имкониятлардан тўла фойдаланиш даври келди. Эртанги кундаги энг муҳим вазифалар ҳақида гапирганда, энди ҳаёт аста-секин эмас, жуда шиддат билан ўзгармоқда. Мана шуни ҳеч қачон эсдан чиқармасдан, ҳар бир воқеа-ҳодисага ҳозиржавоблик ила тўғри ва ҳаққоний муносабат билдиришни бугун замоннинг ўзи талаб қилмоқда. Шу ўринда Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтиришни лозим деб топдим: – “Биз доимо зиёлиларни, ижодкорларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар яратган ибратли асарларни, шеърларни ёшларимиз қанча кўп ўқиса, маънавияти, маърифати юксалади, демакки, ватанпарвар бўлади. Ватанпарварлар қанча кўп бўлса, мамлакатимиз ҳам шунча тез равнақ топади.” Халқимиз қадим-қадимдан қалам аҳлини доимо эъзозлаб келган. Темурий ҳукмдор Ҳусайн Бойқаро, “Хамса”...
Бугун замонамизда камчиликларни акс эттирадиган кўзгулар анча хиралашиб қолган. Одамлар орасидаги меҳр-оқибат, самимият ва ҳокисорлик йўқолиб кетмоқда. Одамзод яратилгандан бери нафс билан кураш макон ва замонлар ўтса ҳам тўхтамайди. Ўз орзу мақсадлари йўлида жон куйдиради. Нафснинг палаклари ҳакалак отмоқда. Руҳиятимизни ўзимизники бўлмаган нарсалар учун эзиб, асабларимизни таранглаштириб қўямиз. Фақат бир тарафлама ўйлаб фикри ожизлик қилиб, шайтоннинг хийлалари ва тузоғига тушиб қоламиз. Аллоҳ таоло: “Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик” (Балад сураси, 4-оят). Яъни, инсон бекорга яратилгани йўқ, унинг масъулияти, вазифаси, мажбурият бор ва уларни бажариш осонлик билан бўлмайди. Аллоҳ таоло дунё ва инсонларни яратиб, имтиҳон қилиш билан бениҳоя Қодир Зот экани зоҳир бўлади. Синовлар орқали бандалар Аллоҳнинг ниҳоятда меҳрибон, беминнат ризқ берувчи, гуноҳларни кечирувчи, ризқни хоҳласа танг ва тор қилувчи, комил илм соҳиби ва бошқа сифатларни кашф қилишади. Маъданлар юқори ҳароратда қиздирилиб, тобланиб, соф олтин ҳолига келтирилганидек, инсонлар ҳам шу каби синов оташларида тобланиб, покланиб юксалади. Бутун йиғиб-терганинг кулга айланса ёки ўзгалар қўлига ноҳақ ўтса, чидаш мушкул. Лекин дунёни уни Яратган Зотнинг Ўзи беришига, Ўзи олишига ишониш, қалбни хотиржам қилади. ҳар бир катта кичик синовларга сабр ва розилик ила қараш ва дуони кўпайтириш нажот йўлидир. Қалбимизда имон зиёси ҳаётимиздаги синовлар орқали ортади ундан норозилик вужудимизда касаллик пайдо қилади. сабр ва розилик танамиз ва руҳимизни поклайди. Турмуш синов ва машаққатларга тўла. Жуссамиз ва руҳиятимиз юз бераётган кутилмаган зарбалар остида анча заифлашиб қолган бўлмасин, барча қарама-қаршиликларга ижобий жавоб қайтаришга бартараф этилганга ўхшайди. Англатилаётган барча илмлар амали фақат бир маънога хизмат қилади. қораликка нисбатан оқликни, ёмонликка нисбатан яхшиликни кўпайтириш! Унинг синовлари, берган дарди-ю ташвишлари сени Ундан шикоят этишга жазм эттиролмагани каби ёнингдаги ҳамроҳингга ҳам Унга бўлган итоатингнинг айни бўлмаса-да сийрати назаринда итоатда бўлиш яхшироқдир. Ҳамроҳингдан келган озорлар сени бош кўтаришга бошламасин, худдики Ундан келган синовларга, синов эгасидан розилигинг он қадар кучли бўлса, ҳамроҳингнинг муомаласига ҳам шу каби муносабатда бўл. Кўпчилик аёлларимизни турмушнинг оғир юки енгиб қўйган. Тирикчилик қиламан деб жони халак. Унга уни таъмин этадиган эр эмас, “таъминла мени” дейдиган эр синов қилиб берилган. Бир ёқда бир этак бола. Моддият орқасидан кунда уйда жанжал. Бундай ҳаёт кечираётган аёл қалбида итоатдан кўра алам ва нолишни топишингиз мумкин. Яшаб ўтган йиллар йўлидан қайта юришга имкон бўлмайди. Ҳамроҳингиздан келган нохушликлар ҳам Унинг хоҳиши билан келур. У ҳеч бир ишдан бехабар эмас. Итоатда эса инкорга ўрин йўқ. Зилола Суярова Тошкент Ислом институти услубчи-мураббийси Манба: Muslim.uz 1 069
“Ужб” сўзи луғатда “кеккайиш”, “такаббурлик” ва “фахрланиш” маъноларини англатади. Уламолар инсонда вужудга келадиган ужб сифатини турлича таърифлашган. Роғиб Асфаҳоний: Ужб – инсон ўзини ўзи ҳақли бўлмаган даражага ҳақлиман деб ўйлашидир, деган. Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳ: Ужб – неъматни ҳақиқий неъмат берувчига нисбат беришни унитиб, уни ўзида катта санаб унга суяниб қолишдир, деган. Ибн Абдуссалом: Инсон ўзига берилган неъмат ёки яхши амални Аллоҳдан эканини унитиши ва буларни ўз нафсидан деб хурсанд бўлиши ужбдир, деган. Аллоҳ таоло мутлоқ суймайдиган кибр ҳам айни мана шу ужб, яъни ўзидан-ўзи фахрланиш ортидан юзага келади. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда ужбни ёмонлаб зикр қилган. Аллоҳ таоло Ҳунайн ғазоти кунида мусулмонларнинг мағлубиятга ужб сабаб бўлганини эслатиб шундай дейди: “…Ҳунайн кунида (сон жиҳатдан) кўплигингиз сизларни мағрурлантирган эди, аммо (бу) сизлардан бирор нарсани даф қила олмади[1]”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса ҳалок қилувчидир: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган ҳавои-нафс ва киши ўз нафси билан фахрланиши[2]” – дедилар. Бошқа бир ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ужбни катта гуноҳлардан бири эканини айтиб шундай деганлар: “Агар сизлар бирор гуноҳ қилмайдиган бўлганларингизда, мен сизларга бунданда каттароғидан қўрққан бўлар эдим. У ужбдир[3]”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ҳалокат иккита нарсада: Ужб ва Аллоҳнинг раҳматидан умидни узишда”, деган. Маълумки, бахт-саодатга талаб қилиш билан эришилади. Умидни узган одам талаб қилмайди. Ўзидан ўзи фахрланган одам мақсадга эришиб бўлдим деб ўйлайди ва ҳаракат қилмайди. Шунинг учун ҳам ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу икки сифатни ҳалокат сабабчилари сифатида айтган. Али розияллоҳу анҳу: “Ўзидан ўзи фахрланиш тўғриликни зидди ва ақлларнинг офатидир”, деб бежиз айтмаган. Шерозий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Билгинки, ужб энг ёмон сифатдир. У фазилатларни тортиб олиб, пасткашлик келтиради. Нафратни келтириб чиқариб, яхшиликларни йўқ қилади. Ёмонликларни ошкор қилиб, ҳалокатга олиб боради”. Уламолар ужбни саккизта қисми мавжуд эканини айтишиб, буларнинг олдини олиш йўлларини ҳам таъкидлаб ўтишган. Биринчиси, инсон ўзининг хилқатининг гўзаллигига қараб фахрланади. Буни Аллоҳнинг неъмати эканини ва бир лаҳзада йўқ бўлиб қолишини унутади. Бунинг олдини олиш учун биринчи нимадан яратилгану, оқибатда яна нимага қайтишини мулоҳаза қилсин. Иккинчиси, ўзига берилган куч-қувват бўлиб, унга шукр келтиришни унутиб, ушбу куч-қувватни ато этган зотга суянишни тарк қилиб қўяди. Бунинг олдини олиш учун ҳақиқий куч-қувват эгаси Аллоҳ эканини эътироф этиб шукр келтирсин. Ўзидаги куч-қувват тортиб олиниб, энг заиф бандага айланиб қолишини унутмасин. Учинчиси, ақл бўлиб, уни чиройли санаб бундай ақл фақат менда бор деб ўйлаб қолади. Бунинг олдини олиш учун, аввало Аллоҳга қайта-қайта шукр келтирсин. Бу неъмат бошқаларга берилмагандек, ўзидан ҳам олиб қўйилиши мумкин эканини ўйлаб кўрсин. Ақл сабабли қанчалаб илмга эга бўлмасин, барибир оз эканини унитмасин. Тўртинчиси, улуғ насабга эга бўлиш бўлиб, у билан фахрланиши ва шу сабабли мен кўплаб одамлардан афзалман деб қолиши. Бунинг олдини олиш учун, насаб бирор савоб келтирмаслиги ёки бирор азобни даф қилмаслигини билсин. Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматли инсон тақводор инсондир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима ва аммалари София розияллоҳу анҳумоларга “Мен сизларга Аллоҳдан бирор нарсани беҳожат қила олмасман” деганлар. Бунинг олдини олиш учун, насаб билан фахрланиш бу бошқанинг камоли билан ўзини азиз тутиш эканини билсин. Сўнг яна, яқин (тирик) отаси нутфадан пайдо бўлганини ва узоқ (вафот этган) бобоси тупроққа айланиб...
Фарзандларига яхшилик қилиш ота – онанинг фитратларида бор. Эҳтимол, шу сабадан ҳам бирор оят ёки ҳадисда ота-онани ўз фарзандига меҳр кўрсатиб, яхшилик қилишга алоҳида тарзда тавсия қилганини кўрмаймиз. Улар ҳатто ўзлари касал бўлишлари эвазига ҳам болалари соғ-саломат юришларини, оч қолишса ҳам, фарзандлари тўқ бўлишларини хоҳлашади. Қўлларидаги мазали таомни болаларига едириб, ҳузурланишади. Лекин баъзилар улғайгач, қандай катта бўлишганини тез унутиб қолишади. Шу боис фарзандларга ота-онанинг ҳақини қайта – қайта эслатиб туриш керак. То фарзандлар боласини деб тунларини бедор ўтказган, ўғил – қизини ўзидан ҳам ортиқ кўрган зотларнинг қадрига етишсин. Энг муҳими Қуръони каримда ота-она ҳақи Аллоҳнинг ҳақидан кейин зикр этилганини, ота-онага шукр қилиш Аллоҳга шукр қилиш билан тенг эканини ҳамда Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигига боғлиқ эканини унутмасин. Ота-онага яхшилик қилиш ва унинг мукофати борасида оят ва ҳадисларда қуйидаги кўрсатмаларни кўришимиз мумкин: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онанинга эса яхшилик қилинг! Шунингдек, қариндош…га ҳам” (Нисо 36). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота-онага яхшилик қилишни Аллоҳга суюкли амалларнинг энг улуғи деганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Мен Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: ” Аллоҳ таолога қайси амал энг суюкли?” деб сўрадим. У зот “Ўз вақтида ўқилган намоз”, дедилар. Мен: “Кейин қайси амал? дедим. У зот: “Ота –онага яхшилик қилиш ” , дедилар” (Муттафақун алайҳ). Фарзанд зиммасига ота –онанинг бир қанча ҳақлари бор: Яхшилик қилиш. Уларни моддий жиҳатдан муҳтож ҳолатда қолдирмаслик, яшаш шароитларини яхшилаш, қўллаб-қувватлаш. Яъни, уларнинг диний ва дунёвий манфаатлари йўлида сайъ-ҳаракат қилмоқлиги лозим бўлади. Ширин сўз ва чиройли муомалада бўлиш. Ота-онанинг ёши ўтган сайин ёрдамга ва эътиборга зориқади. Фарзанд уларга доимо чиройли муомала қилиб, ширинсўз бўлиши керак. Аммо ғазаб қилиш, сиқилганини кўрсатиш, ота-онанинг юрагини ларзага солади. “Роббингиз, Унинг Узигагина ибодат қилишингиз ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Эй инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, улага “уф!…” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт!” ( Исро,23) . Тавозе ва мулойимлик кўрсатиш. Гоҳо фарзандлар оталаридан кўра бойроқ, бошқалар разарида обрўлироқ бўлиб қодишади. Динимиз бундай ҳолатда, болалар қанча бой ва обрўга эга бўлмасин, ота-онасига мулойим ва меҳрибон бўлишни буюрган: “Уларга меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут…” (Исро,24). Ота-она ҳаққига дуо қилиш. Фарзанд гўё ота-она парваришлаган ниҳол. Инсон яхшиликни қайтаришга ожиз бўлса, унинг учун дуо қилиш гўзал вафодорликдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида одам вафот этилганида, унинг барча амали тўхтаб, фақат уч нарсадан савоб етиб туриши айтилган. Улардан бири солиҳ фарзанд қилган дуодир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “…Ва айт: “Эй Раббим! Мени гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро,24). Ота-онанинг дўстлари билан алоқани мустаҳкамлаш. Фарзандлар ота-онанинг вафотларидан кейин қариндошлар билан алоқаларини мустаҳкамлашлари, уларнинг дўстлари ҳолидан хабар олиб туришлари керак. Бани Салама қабиласидан бўлган бир киши Пайғамбаримиздан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-она вафотларидан кейин улар учун яхшилик қилишимга бирор иш борми?” деб сўради. Пайғамбаримиз: “Ҳа, уларнинг ҳақига дуо қилиб, истиғфор сўрашинг, васиятларини амалга оширишинг, қариндошлари билан алоқани мустаҳкам-лашинг ва дўстларини ҳурмат қилишинг” дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Имом Муслимдан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз: (Ота-она вафотидан кейин) қилинадиган энг катта яхшилик – уларнинг дўстлари билан алоқа ўрнатишдир” , деганлар. Уламолар ота-онага нисбатан қилинадиган мазкур ҳақларда онанинг...
Унинг кўриниши сизни мафтун қилган, пишиқлиги ажаблантирган ва мустаҳкамлиги хайратган солган бинони кўрганмисиз?! Бундек бинолар асос ва устунлардан, девор ва тиргаклардан, ғиштлардан ташкил топган бўлади. Бинонинг жиҳозлари бир қанча бўлиб, бир-бирини мустаҳкам тарзда ушлаб туради. Бинонинг жипслиги ва салобати мана шуларнинг натижасида юзага келади. Мусулмонлар ҳам асосларининг пишиқлиги, биноларининг юксаклиги ва алоқаларининг мустаҳкамлигида худди юқорида сифатланган бинога ўхшайдилар. Уларнинг бу ҳолатга эришишлари Аллоҳ таолонинг “Оли Имрон 103” оятидаги амрига бўйинсунганларидан бўлса, эҳтмимол. Пайғамбаримиз с.а.в. ўз умматларини сифатлаб айтган сўзлари бунга ёрқин намунадир: “Мўмин мўминга нисбатан баъзиси-баъзисини мустаҳкам тарзда ушлаб турган бино сингаридир”. Имом Бухорий ривояти. Мусулмонлар Аллоҳ таоло ўзининг каломида (Анбиё 92) дея марҳамат қилганидек бир уммат – бир жасаддирлар. Ундаги бир аъзо бошқа аъзодаги дардни ҳис қила олади. Нўъмон бин Башир р.а. Пайғамбаримиз с.а.в. дан ривоят қилган ҳадисда шундай марҳамат қилинади: “Мўминларни ўзаро меҳр-муҳаббатда бир танадек эканларини кўрасиз. Агар танада бирон аъзо касалланса, ундаги бошқа аъзолар бедорлик ва иситма билан унга ҳамдард бўлишади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шу сабабли ҳам ушбу бирликни муҳофаза қилиш учун ислом бир мусулмонни бошқа мусулмонда ҳақлари борлигини белгилаб қўйди. Мусулмонни ҳурматини сақлаш. Ҳар бир мусулмонни қони, моли ва обрўсида ҳурмати бордир. Булар умумий ҳуқуқлар бўлиб, осуда инсоний ҳаёт биноси ана шунинг устига барпо бўлади. Инсон ўз нафсида хотиржам бўлиши керак. Унга бирор зўравон ноҳақ зулм қилиши керак эмас. Инсон ўз молида хотиржам бўлиши керак. Унга бирор ўғри ёки зўрлик ила тортиб олувчи тажовуз қилиши керак эмас. Инсон ўз обрўсида ҳам хотиржам бўлиши керак. Уни шарафи оёқ ости қилинишига ёки насабига доғ тушурилишига йўл қўйилмаслиги лозим. Инсонни қони, моли ва обрўсини сақлаш маъносида, жонга ва аъзоларга қилинган жиноятларга қасос, ўғирлик ва зинода ёлғондан айблашликка ҳад жорий қилинган. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам ушбу ҳақларни сақлаш лозимлигини таъкидлаб, шундай марҳамат қилганлар: “Бир мусулмонни бошқа мусулмонга қони, моли ва обрўси ҳаромдир”. Муттафақун алайҳ. Саломга жавоб қайтариш. Мусулмонни бошқа мусулмон зиммасидаги ҳақи, унинг олдидан ўтганда ёки уни зиёрат қилиб борганда ёки унинг уйига ё иш жойига киришга изн сўраганда унга тинчлик-омонлик тилашлигидир. Тоинки бу билан унинг кўнглини кўтариб, ҳаётини барқорорлигини сўраган бўлади. Бу эса, “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи” дейишлик ила бўлади. Агар бирор кишига салом берилса, у ўзининг самимий муҳаббатини изҳор қилган ҳолда “ва алайкум ассалому ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу” деб, жавобни унданда чиройли шаклда қайтариши лозим бўлади. Аллоҳ Қуръонда шунга буюрган: (Нисо 86). Салом беришликда саломдан бошқаси унинг ўрнига ўтмайди. Зеро салом мусулмонларнинг дунё ва охиратдаги кўришишларидир. (Иброҳим 23). Беморни зиёрат қилиш. Инсон бемор бўлганда мадорсизлик сезади ва руҳан бўшашади. Унга умидсизлик оралайди. Ўлим шарпаси гўё уни ютиб юборгудай кўз олдида намоён бўлади. Касаллик саломатлигини адо қилганини ҳис қилади. Бемор мана шундай ҳолатда ўзига тасали берадиган бир инсонни, дуо қиладиган зиёратчини ва шифо топишига умид ўйғотадиган биродарни қидиради… Беморни зиёрат қилишлик Ислом буюрган мусулмонлик ҳақ-ҳуқуқларидан биридир. Бу беморни кўнглини кўтариб, унга тасалли бериш, шифо топиш ва ҳаётга бўлган ишончини ошириш ҳамда мана шундай машаққатли дамда у билан бирга эканини намоён қилиш каби юксак мақсадларни амалга ошириш учун машруъ қилинган. Шу билан бирга зиёратчи ҳам бемор ва беморликни кўрганда соғликни қийматини янада билиб, ўзидаги соғлик неъмати учун Аллоҳга шукр қилади....