islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 18, 2018

Day

Боғийлик ва унинг тарихий илдизлари

Боғий сўзи араб тилида بغى يبغي  феълидан олинган бўлиб, ҳаддан ошувчи, зулм қилувчи ва тажовуз қилувчи деган маъноларни англатади.  Шаръий истилоҳда эса, мусулмонлар тарафидан сайланган ҳақ раҳбарга маълум қудратга эга бўлган қарши чиқувчилар боғийлар деб аталади. Фуқаҳолар боғийнинг таърифида мана шу жумла билан чекланганлар.  Таърифдаги қарши чиқиш деган сўзнинг маъноси – раҳбар талаб қилган бўйинларидаги вазифани бажаришдан юз ўгиришдир. Масалан, закот беришни рад қилиш каби. Аллоҳ таоло айтади: «(Эймўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар». Ушбу оятнинг нозил бўлиши борасида уламолар тўрт хил ривоятни келтирадилар: 1. Ушбу оят Авс ва Ҳазраж қабилалари ўртасида юзага келган жанжал туфайли нозил бўлган. Ўшанда улар ҳурмо шохлари ва оёқ кийимлари билан бир-бирларига зиён етказган эдилар. Бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бўлиб ўтган. 2. Ансорлардан икки киши шерикчиликда иш қилишар эди. Бир куни улардан бири айтди: «Сен ўртадаги молдан кўп олиб юбординг». Бу гапни эшитган шериги масалани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдида ечишни таклиф қилди. Даъво қилган киши эса, бунга рози бўлмади. Бир-бирлари билан тортишиб, ҳатто қўллари ва шиппаклари билан ура кетишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди. 3. Ансорлардан бир кишининг Умму Зайд номли аёли бор эди. У ота-онасиникига зиёратга боришни истади. Аммо, ансорий Умму Зайдга рухсат бермай уни хонага қамаб қўйди ва олдига бирор кимсани йўлатмади. Умму Зайд иложини қилиб, қавмига хабар юборди. Қавм уни хонадан чиқариб олди. Ансорий ҳам қавми-қариндошини ёрдамга чорлади. Амакисининг ўғиллари келиб, аёлни қавмининг қўлидан олишга уриндилар. Натижада, жанжал чиқиб, бир-бирларига шиппаклари билан тушура бошладилар. Сўнг ушбу оят нозил бўлди. 4. Бу оят Ҳазражликлар сардори мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ва Авс бошлиғи Абдуллоҳ ибн Равоҳа қавми борасида нозил бўлган. Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг эшакларида Убай ибн Салул қавми билан мажлис қилиб ўтирган жойга келиб тўхтади. Тўсатдан у зотнинг эшаклари чангитиб юборди. Шунда Убай ибн Салул Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёқаларидан ушлаб: «Эшагингнинг бадбўй ҳиди бизга озор бермоқда» – деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ғазабланиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшакларининг ҳиди сенинг ҳидингдан ҳам отангнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир», – деди. Бу гапни эшитган Убай ибн Салулнинг қавми дарғазаб бўлиб, Авсликларга шиппак ва қўллари билан ташланиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ишларингиз бир кишининг қўлида жамланиб турган ҳолида биров сизларга келиб бирлигингизга путур етказишни ёки жамоатингизни бўлиб ташлашни истаса, уни ўлдиринглар!» . Яна айтганлар: «Кимда-ким ушбу умматнинг жам бўлиб турганини бўлиб ташлашни истаса, ким бўлишидан қатъий назар, уни қилич билан уринглар!». Саҳобалар боғийга қарши жанг қилишга ижмоъ қилганлар. Аллоҳ таоло айтади: «Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!». Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз!». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Сизларни Аллоҳдан...