Тарихдан бизга маълумки, онамиз Момо Ҳаво яратилиши билан биз аёлларнинг бурчи сифатида елкамизга бажаришимиз шарт бўлган бир қанча масъулият юклатилди ва бу йўлда собит бўлганларга Аллоҳнинг муқаддас каломи Қуръони каримда, жаннат ваъдаси берилгани ҳақида оятлар нозил бўлди. Бизга юклатилган вазифаларнинг энг улуғи солиҳаликдан бошланади. Қуръони каримда: “(Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳга сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” деб марҳамат қилинган (Нисо сураси, 34-оят). Қуйидаги оятнинг тафсирида аёл кишининг эрига нисбатан итоатли ва иффатли бўлиб, оила тотувлиги йўлида доимий ҳаракатда бўлиши диёнат жиҳатидан талаб этилгани батафсил тушунтирилган. Солиҳаликнинг шарти эса иффатли, диёнатли ва шарм-ҳаёли бўлишдир. Шундай экан, ҳаддан зиёд чайқалиб турган бугунги замонда, оммавий маданиятнинг авж пардасида, елкамиздаги бу масъулиятни анча унутиб қўймадикмикан, деган хавотирда бурчимизга садоқат билан ёндашсак, улуғ мукофотларга муяссар бўлмоғимиз шартларини яна бир эслатиб ўтишни жоиз топдик. Абдуллоҳ ибн Саломдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёлларнинг энг яхшиси – назар солганингда сени хурсанд қиладиган, буюрганингда сенга итоат қиладиган ва сен йўғингда ҳам ўз нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёлдир”, деганлар. Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир”. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” айтади (Нисо сураси, 34-оят). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёл беш маҳал намозини ўқиса, (Рамазон ойи) рўзасини тутса, фаржини (зино ва фаҳшдан) асраса, эрига итоат қилса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). Яна бир ҳадисда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Аёлга эри борлигида унинг изнисиз (нафл ва қазо) рўза тутиши, унинг изнисиз уйига (бировни киришига) изн бериши ҳалол бўлмайди”, дедилар (Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти). Яна бир ривоятда Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Аёл эрининг уйидаги нарсалардан садақа қиладими?” деб сўрашди. У киши шундай деди: “Йўқ, фақат (эри олиб келган) озиқ-овқатидан садақа қилса майли. Савоби ўрталарида бўлади. У эрининг молидан унинг изнисиз садақа қилиши ҳалол эмас” (Абу Довуд ривояти). Юқоридаги ояти карима ва ҳадислардан англанадики, бизга юклатилган нозик ва ўта муҳим бурч: ибо-ҳаё ва муомила одоби, ростгуйлик, вафога садоқат билан эргашишимиз қаътий таъкидланмоқда. Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи вассалам) шундай дедилар: “Аёлларингизнинг энг яхшиси Аллоҳга тақво қиладиган, кўп туғадиган, (эрига) муҳаббатли, кўнгил оладиган, буйсунадиганидир. Аёлларингизнинг ёмони очиқ-сочиқ, кибрлиларидир. Улар мунофиқадирлар Улардан кам учрайдиган қаноти оқ қарғалар каби жуда озчилиги жаннатга киради” (Табароний ва Дорақутний ривояти). Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи вассалам): “Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди: даюс, эркакшода аёл, ароқхўр”, дедилар” (Табароний ривояти).Шу ҳадисга чуқур ёндашадиган бўлсак “эркакшода” сўзининг ўзидаёқ аёл учун аёллик назокати қанчалик муҳимлигини гувоҳи бўламиз. Булардан ташқари аёллардаги ширин сўз ва очиқ қўллик, ҳокисорлик ҳам жаннатга элтиши ҳақида қуйидагича ҳадиси шариф келтирилган. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Саҳобалар сўрашди: “Фалончи аёл фарз намозларини ўқийди, садақа сифатида ёғи олинган пишлоқ тарқатади, ҳеч кимга азият бермайди. Бу аёл тўғрисида нима дейсиз?”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассалам) жавоб бердилар: “Бу аёл жаннатийдир!” (Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: “Фалончи аёл кечани ибодатда, кундузларни рўзадор кечиради, меҳнат қилади, садақа ҳам тарқатади, аммо тили билан қўшниларга озор етказади” дейилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассалам) марҳамат этдилар: “У аёлда яхшилик йўқ жаҳаннамийдир!” (Бухорий “Ал-адабул муфрад”да ривоят қилинган). Демак, фан-техниканинг ривожланиши, мамлакатларнинг ўзаро ижтимоий-сиёсий алоқаларидаги глобаллашувнинг кўланкалари бошимизда қора булут каби турган замонда биз бу каби оят ва ҳадисларга эътибор ва масъулият билан амал қилсак, ўсиб келаётган ёш авлодга...
Аллоҳ таолонинг фазлу карами ила, яқинда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаш бахти каминага насиб этди. Тамомлаш жараёнида, битирув малакавий ишим мавзуси “Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафийнинг “Тилбатут талаба” асари фиқҳда муҳим манба” тўғрисида эди. Китоб ҳақида ўтган мақолаларда “Фиқҳда луғатга оид биринчи китобни биласизми” рукни остида батафсил маълумот берилганди. Китоб ҳанафий фиқҳига бағишланганлиги учун, уни ўқиш ва ўрганиш мобайнида мазҳаб имомлари ва уларнинг Аллоҳ таолонинг китоби ва Расулининг суннатини нақадар идрок этганликлари ҳақида ривоятлар ва эътирофларга гувоҳ бўлинди. Шулардан бири, мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўғриларида бўлиб, у китобнинг рўза бобида рамазон ҳақидаги баҳс шарҳида зикр қилинган. Имом Абу Ҳафс Насафий раҳимаҳуллоҳ рамазон тўғрисида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиради: “من أدرك رمضان فلم يغفر له، فأبعده الله” (أخرجه الطبراني في معجمه الكبير) Маъноси: “Кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин”. “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” сўзи тўғрисида “Аллоҳ уни ўзининг раҳмати ва кароматидан узоқ қилсин” деган шарҳни келтиради. Шу ўринда бир савол туғилади? Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бу каби дуоибад қилдилар. Ахир, У зот оламларга раҳмат ўлароқ юборилганларку? Доимо умматларининг осийлари ҳаққига дуои хайр қилардилар ва гуноҳи кабира қилганларига Қиёмат куни ўзларининг шафоати бўлажаклигини хабарини берардилар. Бу саволга жавоб тариқасида, Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзининг машойихларидан эшитганини келтиради: “Шайхим имом, хатиб, устоз Исмоил ибн Муҳаммад Нуҳийдан эшитдим. У киши Шамсул аимма шайх Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалавонийдан эшитган. Шамсул аимма Ҳалавоний Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан шундай ҳикоя қилади: “Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда зикр қилинганларни дуоибад қилдилар. Ҳолбуки, У зот раҳмат пайғамбари бўлсалар?”. Имоми Аъзам: “Уларни дуоибад қилмадилар. Нимага асосланиб, дуоибад қилганлар, демоқдасизлар”. Улар: “У зот “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” дедиларку”, деб ҳадиснинг зоҳирини далил қилдилар. Имом Аъзам сўрадилар: “Аллоҳ таоло у бандани нимадан узоқ қилсин, деб тушундингиз”. Улар: “Аллоҳ таоло у бандани ўзининг раҳмати ва карамидан узоқ қилсин, деб тушундик”, дейишди. Шунда, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ улардан айтган сўзларига далил сўраганди, сукут қилдилар ва буюк имомдан бу сўзнинг маъносини тушунтириб беришини сўрадилар. Уммат имомининг жавоби “Аллоҳ билгувчидир” дея бошланди: “Маъноси шуки, “кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, батаҳқиқ, Аллоҳнинг иқобига ҳақли бўлади. Аллоҳ таоло бу бандани ўзининг иқобидан узоқ қилсин” деганидир. Бу эса, умматнинг ҳаққига дуоибад эмас, аксинча дуои хайрдир”. Бугунги кунда ҳанафий мазҳабига таъна тоши отадиганлар суннати муҳаммадийяни Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ англаганидек англай олармикан?! Сўзимизнинг хулосаси шуки, Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатига эргашмоқ уларни тўғри англаш билан бўлади. Бу борада буюк имомларимиз биздан пешқадам бўлишди ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрлари бўлишди. Бизларга эса, уларга яхшилик ила эргашиш қолди. Аллоҳ таолодан бизларни Ўзининг каломи ва Расулининг суннатига эргашиш ва жамоатни лозим тутишга муваффақ қилишини, натижада, Охират куни нажот топувчилардан бўлишимизни насиб қилишини сўраймиз. Омин! Халилуллоҳ Юсуф Манба: Azon.uz 313
Рамазон фазилатларидан бири бу ойда Қуръони карим нозил қилинганидир. Мўминларнинг Қуръонга бўлган муносабати ҳам бу ойда янада гўзал аҳамият касб этади. Уни ўқиш, тинглаш, ўрганишга бўлган иштиёқ ортади. Минглаб қориларимиз Рамазон кечаларида хатми Қуръон ўтказилиши учун хизматда камарбаста бўлишади. Қуръон ўқилган жойга эса ҳисобсиз қут-барака инади. Қуръон ўқиган, уни тушуниб, риоя қилган кишидан эса ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. — Қуръон ҳофизларини тайёрлаш, уларни саралаб, рағбатлантириб, қўллаб-қувватлаб бориш ишига бугун алоҳида эътибор кўрсатилаётир, — дейди Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўқитувчиси, пойтахтимиздаги Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди имом-хатиби Собиржон Рустамов. — Бу йил юртимиз тарихида биринчи марта республика қорилар мусобақасининг ўтказилиши ҳам ҳаётимизда улкан воқеа бўлди. Қуръони каримни ўрганиш, уни ёдлаш, қироат қоидаларини ўзлаштириш бугун бир қадар юқори босқичга кўтарилди. — Кўпчилик Қуръони каримни ёдлашни қачондан бошлаш кераклигига қизиқади. Баъзилар бу ёш болага оғирлик қилади, деб ҳисоблашади. Бу гап қанчалик асосли? — Болаликда зеҳн жуда ўткир бўлади. Фарзандини ҳофизи калом қилишни истаганлар ана шундан унумли фойдаланиб қолишни исташади. Ўзим тажрибамда мактаб ёшига етмасдан ёдлаганларни ҳам кўрдим. Қори бўламан деган киши ҳар куни такрордан узилмаслиги керак. Тонгда ва кечқурун бир сидра такрор қилинса, хотирага мустаҳкам ўрнашиб боради. Ўзим шогирдлар ва фарзандларимга худди шу усулни қўллаганман. Яқинда республика бўйича бўлиб ўтган қорилар мусобақасида қизим ғолиб бўлиб, умра сафарига йўлланма олди. Ҳозир пойтахтда Хожа Аҳрор Валий жоме масжидида хатми Қуръон қилиб бераётган Абдулҳафиз Аъзамжонов ва Хасибуллоҳ Захадуллаев ҳам эндигина йигирмадан ошган бўлишса-да, қарийб ўн йилдан бери хатмга ўтишади. Қуръони каримни ёдлагандан кейин уни хотирада мустаҳкам тутиб туриш учун қорининг хулқ-атвори, аввало, Қуръонга мувофиқ бўлиши зарур. У нафақат гуноҳ ишлар, балки беҳуда гап-сўзлардан ҳам ўзини тийган, илм ва тақвода мустаҳкам, бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўладиган инсон бўлиши керак. Шундагина Қуръон унинг хотирасига мустаҳкам ўрнашади. Яна мунтазам такрор қилиш ҳам зарур. Қори бирон кунгина такрор қилмаса, бу унинг ҳифзига албатта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳар қандай дангасалик ва эринчоқлик қорига ёт бўлиши керак. Қори илм ўрганиш, ўз устида ишлашдан тўхтаса, хотирасидаги каломни бой бериб қўяди. — Ўзингиз илм олишга катта иштиёқ билдириб, 44 ёшингизда ҳам талаба бўлгансиз. Оила тутуми, фарзандлар тарбияси, иш ва тирикчиликдан ортиб, шу ёшда илм учун вақт ажратиш мумкинлиги кўпчилик учун ноодатий ҳолат. Шундай эмасми? — Жаноб Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бизни бешикдан қабргача илм олишга чақирганлар. Илмни ҳатто Чиндан бўлса ҳам ўрганиб келишга ундаганлар. Қуръони каримни ўқиш, ёдлаш, тушуниш ҳар биримизнинг биринчи галдаги энг муҳим ва давомий вазифамизга айланиши керак. Қуръони каримни қанча кўп ўқиб-ўргансак, унинг фазли ва баракасидан шунча кўп баҳраманд бўламиз. Бугун, мана, алҳамдулиллаҳ, Рамазони шариф муносабати билан мамлакатимизнинг ҳамма масжидларида таровиҳлар ўқиляпти, уларда хатми Қуръон қилиняпти. Қуръон тинглашга келганлар ҳатто масжидларимизга сиғмай кетяпти. Бу — халқимизнинг Қуръони каримга муҳаббати, ихлоси ва эҳтиромининг бир кўриниши. Ахир ёшу кексани бир неча соатлар давомида намозда тик туриб Қуръони каримни тинглашга ундаган нарса шу эмасми?.. Бизнинг масжидимизда ёши улуғ отахонлар ҳеч қийналмасдан, малолланмасдан, ва аксинча, ғайрат-шижоат билан тиловатни тинглаётганларини кўриб тўлқинланиб кетасан киши. Улар билан гаплашганимизда хатми Қуръондан сўнг ўзларида ажиб бир енгиллик ҳис қилишганини айтишади. Улар орасида ёши тўқсонга чиққанлари ҳам бор. Аслида кексаликнинг ўзи бир тузалмас дард. Лекин инсон Алллоҳ таоло берган умрни буюрилганидек тасарруф қилса,...