Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талаба қизлари иштирокида “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Ҳафизова ташаббуси билан “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” деб номланган интелектуал беллашув бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар “Муслималар” ва “Мунисалар” деб номланган икки гуруҳга бўлиниб, рус классикларининг асарларида ислом динини ёритилиши хусусида беллашдилар. Ҳар бир гуруҳ ўзлари билган асарларидан намуналар келтирдилар. Жумладан, А.С.Пушкиннинг “Қуръонга тақлид” асаридан парчалар келтириш ва Л.Н.Толстойнинг ҳикоялари асосида тайёрланган саволларга жавоблар бериш бўйича беллашилди. Гуруҳлар ҳар бир шартда бир-бирларидан ортда қолмай ғолиблик учун курашди. Олийгоҳимизда тез-тез бўлиб турадиган “Билимлар беллашуви” тадбирлари ва фан ойликлари каби танлов ғолибларининг олийгоҳимиз раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилаётгани ҳам талаба қизларимизни ҳар томонлама билимли, баркамол ва шижоат билан ўқиб изланишига хизмат қилаётир. Беллашувда икки гуруҳ ҳам бир хил балл тўплади ва дўстлик ғалаба қозонди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 977
Тошкент ислом институти 2017-2018 ўқув йилининг 1-ярим йиллик натижалари бўйича 3,5,6 март кунлари талабаларнинг ота-оналари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув ишлари бўйича проректор И.Ахроров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, 1-4 курс кураторлари ҳамда жами бўлиб 260 нафар ота-она иштирок этди. Мажлисда ўқув йилининг 1-семестр натижаларига кўра, умуман дарс қолдирмаган, фанларни яхши ўзлаштирган, намунали хулқи, одоби, ва институт ишларида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ талабаларга Тошкент ислом институти ректорининг “Мақтов ёрлиғи” ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди. Сурункали дарс қолдирувчи, мунтазам дарсларга кеч қолувчи ва ўзлаштириши паст бўлган талабаларнинг ота-оналарига тушунтириш ишлари олиб борилиб керакли тавсиялар берилди. Ўқув йили давомида “огоҳлантириш”, “хайфсан”, “қаттиқ хайфсан” олган талабаларга қайта шундай интизомий чоралар кўрилса, ўқишдан четлатилиши ҳақида ота-оналарга огоҳлантирилди. Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган ҳар ярим йилликдаги бундай ота-оналар йиғилиши талабаларнинг ўқишга бўлган муносабати, фанларни ўзлаштириш даражаси, жамоа ишларида фаоллиги, тартиб интизомга риоя қилиши, аъло ва яхши баҳоларга ўқиши учун ижобий таъсир қилади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 1 383
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу номни эшитган мусулмон юртдошларимизнинг кўз ўнгида буюк олим гавдаланади. Афсуски, ана шундай олими забардаст 2015 йил 10 март куни дорул бақога риҳлат қилдилар. Ҳазратимизнинг вафотларига эрта, 10 март куни 3 йил бўлади. Маълумки, шайх ҳазратлари умрларининг сўнгги йилларини одамларимиз ўртасида илмий ва диний маданиятни оширишга бағишлаганлар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх ҳазратлари 100 дан ортиқ китоблар ва интернет саҳифалар муаллифи эдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz портали ижодкорлари шайх ҳазратларини эслаб ва одамларга эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади. ЎМИ Матбуот хизмати 958
Валий зотларнинг ибратли ўгитлари кўп ҳолларда амалий шаклда бўлади. Масалан, буюк валий Баҳовуддин Бухорий ҳазратларининг шогирдларига ибрат қилиб кўрсатиб берган амаллари унинг шогирдлари томонидан манбаларда ёзиб қолдирилган. Қуйида Баҳовуддин Бухорийнинг шогирди Аловуддин Аттор ўз устози билан содир бўлган ибратли воқеаларни келтириб ўтади. Бир куни устозимиз Баҳовуддин Бухорий ҳазратлари даргоҳларида ўтин камлигини кўриб, бизларга, кўпроқ ўтин тўпланглар, ҳатто бу ишга шошилинг, чунки улгура олмай қолишимиз мумкин. Бирдан қиш бошланиб қолса, ўтинсиз қоламиз, дея буюрдилар. Шунда биз талабалар, бош устига, деб, ўтин тўплашни бошладик. Ўтинларни шунчалар кўп тўпладикки, ҳатто бутун қишга етар эди. Кўп ўтмай қор ҳам ёғди. Лекин, қиш жуда иссиқ кечди. Устозимиз бу тадбирлари билан бизни ҳар қандай муҳим ишни эътибор билан қилиш лозимлигини ўргатган эди. Сабаби, ҳафсала билан қилинмаган ишнинг оқибати зиён ва заҳмат бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам устозимиз қишда афсус надоматлар ичра совуқда қолмаслик учун барчамизни унга тайёргарлик кўришни буюрди ва уларнинг гапларини диққат билан тинглаганмиз учун қиш қандай келишидан қатъий назар қилган ишимизнинг натижаси фойдали бўлди. Зеро, буюклар айтмиш: «Сўз тинглаган- ютади». Ушбу валий зотнинг талабаларидан яна бири шундай ҳикоя қилади. Бир куни дўстларимиз билан ўтирган эдик. Аммо, орамиздаги бир инсон устозимизнинг буюк валий эканликларига ишонмас эди. Ортларидан жуда кўп ёмон гаплар айтар эди. Биз бунга тоқат қила олмас эдик. Бир куни, Аллоҳнинг дўстларига тил узатганлар омон қолмас, дедик. Лекин у огоҳлантиришимизга эътибор ҳам бермади. Ўз одатида давом этди. Шу пайт бир ари учиб келиб, унинг оғзига кириб қўнди. Тилини шундайин чақдики, натижада оғзини оча олмайдиган даражада шишиб кетди. Ҳеч қандай гап гапира олмай қолди. Бу ҳолидан пушаймон бўлди. Қалбидаги душманлик муҳаббатга айланди. Бироз олдин буюк валий ҳақида ёмон сўзлар айтаётган инсоннинг қалби энди буюк устознинг муҳаббати билан ёнадиган бўлди. Манбалар асосида Тошкент Ислом институти битирувчиси Сайдаҳмедова Барнохон тайёрлади 990